Республика президентлиги сайловлари ҳукми

Республика президентлиги сайловлари ҳукми
Давлат раҳбарлиги сифатида таяниш мумкин бўлган шахсга келсак, унда еттита сифат тўла топилиши шарт: мусулмон бўлиши, эркак киши бўлиши, балоғатга етган бўлиши, ақлирасо бўлиши, қул эмас-озод бўлиши, одил бўлиши ҳамда давлат раҳбарининг юк ва масъулиятларини кўтаришга қодир бўлиши. Қачон бу шартлардан бирортаси шахсда топилмай қолса, шариат аҳкомлари нуқтаи назари бўйича, бу шахс давлат раҳбари бўлиши жоиз эмас. У татбиқ қиладиган тузумга келсак, Ислом тузуми ва аҳкомларини татбиқ этмоғи лозим. Чунки татбиқ раҳбарнинг иши бўлиб, одамлар Аллоҳнинг шариати барча қисмлари билан татбиқ этилаётганига ишонч ҳосил қилмоқлари лозим. Агар у Ислом аҳкомларини татбиқ қиламан, дея иккиланмай очиқ айтса, уни сайлаш жоиз. Ижро этиш лозим бўлган Ислом аҳкомлари жумласига Халифалик тузумини эълон қилиш, исломий юртларни Халифалик давлати соясига бирлаштириш, кофирлар босиб олган исломий юртларни уларнинг босқинчиликларидан ва ҳаётнинг ҳамма соҳасидаги нуфузларидан озод этиш ҳамда Ислом рисоласини бутун дунёга етказиш киради.
Индонезиядаги президентликка ўз номзодликларини қўйган шахсларга назар ташлаган киши шуни гувоҳи бўладики, улар орасида Ислом аҳкомларини татбиқ қилмоқчилигини, Роббимиз фарзи, қудратимиз манбаи бўлган Халифаликни қайта барпо этмоқчилигини ҳамда исломий юртларни ажнабий босқинчиликдан тозаламоқчилигини ва Умматга ўз барқарорлиги, бирлиги ва бойликларини қайта олиб беражагини очиқ айтган ҳеч ким йўқ. Шунинг учун улардан бирортасини давлат раҳбари қилиб сайлаш шаръан мумкин эмас. Модомики, бу номзодлар илмоний дастурга риоя қилишни, илмоний республика низомини ҳимоя қилишни ўз олдиларига мақсад қилиб, шунга қасамёд қилмоқчи бўлаётган эканлар, уларнинг сайловларида қатнашиш ўша ғайриилоҳий дастурни, кофир ажнабий давлатлар нуфузини ва бутун юртда кенг тарқалган коррупцияни… ҳимоя қилишни, раҳбарларнинг Аллоҳ нозил қилмаган нарсалар билан ҳукм юритишларига ёрдамлашишни англатади. Чунки Аллоҳ Субҳанаҳунинг қуйидаги сўзларига кўра, мусулмонлар Аллоҳ нозил қилган нарсалар билан ҳукм юритишга буюрилганлар:
إِنِ الْحُكْمُ إِلاَّ لِلّهِ
«Ҳукм юритиш фақат Аллоҳнинг Ўзига хос» [Анъом 57]
وَأَنِ احْكُم بَيْنَهُم بِمَا أَنزَلَ اللّهُ وَلاَ تَتَّبِعْ أَهْوَاءهُمْ وَاحْذَرْهُمْ أَن يَفْتِنُوكَ عَن بَعْضِ مَا أَنزَلَ اللّهُ إِلَيْكَ
«Улар ўртасида Аллоҳ нозил қилган нарса билан ҳукм юритинг, уларнинг ҳавойи нафсларига эргашманг ва Аллоҳ сизга нозил қилган ҳукмларнинг айримларидан сизни буриб фитнага солиб қўйишларидан эҳтиёт бўлинг!» [Моида 49]
Исломга эътиқод қилган, аммо у билан ҳукм юритмайдиган раҳбар золим фосиқдир:
وَمَن لَّمْ يَحْكُم بِمَا أنزَلَ اللّهُ فَأُوْلَـئِكَ هُمُ الظَّالِمُونَ
«Кимда-ким Аллоҳ нозил қилган нарса билан ҳукм юритмаса, бас, ана ўшалар золимлардир» [Моида 45]
وَمَن لَّمْ يَحْكُم بِمَا أَنزَلَ اللّهُ فَأُوْلَـئِكَ هُمُ الْفَاسِقُونَ
«Кимда-ким Аллоҳ нозил қилган нарса билан ҳукм юритмаса, бас, ана ўшалар фосиқлардир» [Моида 47]
Аммо Ислом билан ҳукм юритишни инкор этиб, уни яроқсиз деб, у билан ҳукм қилмаслик – Аллоҳ сақласин – куфрдир:
وَمَن لَّمْ يَحْكُم بِمَا أَنزَلَ اللّهُ فَأُوْلَـئِكَ هُمُ الْكَافِرُونَ
«Кимда-ким Аллоҳ нозил қилган нарса билан ҳукм юритмаса, бас, ана ўшалар кофирлардир» [Моида 44]
Эй мусулмонлар!
Иш ўз қўлингизда. Яъни Индонезияни тўғри йўлни тутувчи иккинчи Халифалик давлатининг ядроси, дея эълон қилиш билан тўғри қадам ташлаш иши ўз ихтиёрингизда. Зеро, бу давлат ҳақида улуғ Росулимиз САВ
«ثُمَّ تَكُونُ خِلاَفَةً عَلَى مِنْهَاجِ النُبُوَّةٍ»
«… Кейин Пайғамбарлик минҳожи асосида Халифалик бўлади», дея башорат берганлар. Унинг вақти аллақачон келган, турли юртлардаги, шу жумладан, Индонезиядаги мусулонлар Ислом билан ҳукм юртилишига, исломий ҳаёт кечиришга жуда интиқдирлар.
Эй мусулмонлар!
Ҳокимият эгалари сизсиз. Бас, шундай экан, ҳокимиятга эга бўлишга бор овозингиз билан ҳайқиринг, бугунги сайлов муносабати билан Исломдан ўзга ҳукмга рози эмаслигингизни ва инсон томонидан тузилган ғайриилоҳий қонунлар билан ҳукм юритилишини хоҳламаслигингизни, балки соф исломий ҳукмни, Пайғамбарлик минҳожи асосидаги Халифаликни исташингизни очиқ эълон қилинг.
يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُواْ اسْتَجِيبُواْ لِلّهِ وَلِلرَّسُولِ إِذَا دَعَاكُم لِمَا يُحْيِيكُمْ
«Эй мўминлар, Аллоҳ ва Унинг Росули сизни абадий ҳаёт берадиган нарсага даъват қилар экан уни қабул қилинглар» [Анфол 24]
Ҳизб ут-Таҳрир 22 шаъбон 1435ҳ
Индонезия 20 июн 2014м



Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.




ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?
НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!
ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!
ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ