| Hizb-Uzbekiston.info

Top Menu

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

Main Menu

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

logo

| Hizb-Uzbekiston.info

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      13.06.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      06.06.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      30.05.2026
      0
    • Қурбон ҳайити муборак бўлсин!

      26.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      23.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      16.05.2026
      0
    • Барча ОАВ ва ҳуқуқ ҳимоячиларига мурожаат

      10.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      09.05.2026
      0
    • Биродаримиз Рустам Носировнинг вафотлари муносабати билан таъзия

      02.05.2026
      0
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • “Сизларга нима бўлдики, Аллоҳ йўлида (жиҳодга) чиқинглар, дейилса, ўз ерингизга (яъни, юртингизга) ...

      23.03.2025
      0
    • Усули фиқҳ бўйича олим Ато ибн Халил Абу Рашта: Ҳизбнинг ҳозирги амири

      07.12.2016
      0
    • Шайх Абдул Қаддим Заллум: Ҳизб қиёдатида ўз ўтмишдошининг энг яхши ўринбосари

      07.12.2016
      0
    • Тақийюддин Набаҳоний… Асосчи шайх

      07.12.2016
      0
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
    • Халифалик Давлатида моллар

      10.03.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      20.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      15.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      28.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.12.2022
      0
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • Таназзулдаги империядан ҳануз паноҳ излаётган сиёсат

  • ЕТИМ ҚОЛГАН АДОЛАТ ЁҲУД СОҲИБҚИРОН УММАТ!

  • ЎЗ БОҒИНИНГ МЕВАСИГА ИНТИЗОР УММАТ…

  • ЎЗГАРИШ — ЎЗАКДАН БОШЛАНСАГИНА АСЛДИР!

  • ЕВРОПА: БОҒБОНЛИКДАН ҚУРБОНЛИККАЧА

  • РОШИД ХАЛИФА: БИЗГА ЕТИШМАЁТГАН ЯГОНА КУЧ

  • Россиянинг Ўзбекистонда АЭС қуриши унинг чуқур энергетик муаммоларини ҳал қилиб берадими?

  • Иқтисодий форум давомида Украинанинг Россияга ҳужумлари

МАҚОЛАЛАР
Home›МАҚОЛАЛАР›Ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, деган гап қанчалик Исломга мос?!

Ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, деган гап қанчалик Исломга мос?!

By htadmin
04.12.2024
520
0
Share:

Ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, деган гап қанчалик Исломга мос?!

بسم الله الرحمن الرحيم

Қуролдан маҳоратли отишни ёки рақибни яксон қилишни кўр-кўрона ўргатиш ярамайди. Балки ёшларга қурол-аслаҳаларни ватанпарварлик ва юрт шаъни учун ҳимоя воситаси сифатида тушунтириш керак, дейди Мудофаа вазирлиги ҳузуридаги “Ватан таянчи” ҳаракати раҳбари Баҳром Зулфиқоров. У яна шундай деди: “Бундан бир неча йил олдин мактабларда чақирувга қадар бошланғич тайёргарлик фани йўқ эди. Бир вақтлар бу фан мавжуд бўлган, лекин орада узилиш бўлиб қолганди. Мана, ҳозир мактабларга қайтганига ҳам қарийб уч йил бўлиб қолди. Бугунги кунда тизим учун алоҳида, ягона ўзининг дастурини мувофиқлаштириш эҳтиёжи сезилди. Бу фан бўйича вазифа қўйилди: ўқувчиларга ва ўсмирларга қандай ўқитиш керак, қайси мавзулар бўйича ўқитишимиз керак, деган масалалар ҳал қилинмоқда. Бугун давлатимиз ва ҳукуматимиз томонидан ҳар қанча замонавий қуроллар ва технологиялар билан қуроллантирилсак ҳам, агар унинг қалбида ватан ва миллий ғурур бўлмаса, бундай ёшлар топширилган вазифани тўлиқ ҳис қилмайди. Бугунги дунёдаги тезкор глобал шароитда, ҳар хил таҳдидлар ривожланганда ва чегарасиз таъсирлар дунёсида миллатни сақлаб қолиш ва халқларнинг ўзлигини сақлаш масалалари долзарблашди. Бу дунёда ўзини давлат сифатида сақлаб қолиш учун аввало ўзининг тарихини, анъаналари ва миллий қадриятларини сақлаш керак”.

Яқин даврларгача иқтисодий, сиёсий устунлик самараси ўлароқ ўзининг мафкураси ва маданияти билан оламни ўзига ром қилиб келган Ғарбнинг асл башараси бугун фош бўлди. У тарғиб қилаётган демократиянинг ёлғонлиги тобора аён бўлиб қолди. Америка ва Ғарб давлатлари ўз кучини ва мусулмонлар қудратини тўғри баҳолай олгани сабаб “Ақсо тўфони” юзага келган заҳотиёқ босқинчи (Исроил)ни ҳимоя қилиш учун атрофини ўраб олишди. Бунинг ортидан, яҳудийлар уюштирган тажовузлари ва Ғарбнинг ғаламисона найранглари мусулмонларда уйғониш тўлқинини пайдо қилди. Ислом Умматининг бир бўлаги бўлган Ўзбекистон мусулмонлари ҳам бу зўравонликларга қарши сукут қилмай ўзининг турли кўринишдаги норозиликларини изҳор қила бошлашди. Айниқса, ёшлар ҳақиқатни олиб чиқа бошлашди. Яъни Аллоҳ мазлумлар хусусида мусулмонлардан талаб қилган ишларни бажаришга тўла шай эканликларини намойиш қилишди. Бундай вазиятга гувоҳ бўлиб турган ҳукумат англаб етдики, халқимиз олам мусулмонлари дардига бефарқ эмас ва куфр олами юритаётган сиёсатлардан огоҳ бўлиб боришяпти. Халқимизда, хусусан, ёшларда ўткирлашаётган бундай сезги ҳамда шаклланаётган сиёсий онгни парчалаш учун ҳукумат учта йўналиш – мусиқа, жисмоний тарбия ва ҳарбий ватанпарварлик фанлари билан зарба беришни режалади. Аниқроғи, ёшларни ўз Исломидан, Умматнинг оғриқли масалалари ва манфаатларидан чалғитишни мақсад қилмоқда. Шу билан бирга, мактаб ўқувчилари ва уларга ҳарбий ватанпарварлик фанидан таълим берувчи ҳарбийлардан Ислом таъсирини кесиш учун Қуръон ва Ҳадис бўшлиғини ажнабий психология таълимотлари билан тўлдиришга уриниляпти. Шу мақсадда қуролли кучлар ва Ўзбекистон психологлар ассоциацияси ўртасида тиғиз алоқа йўлга қўйилган.

Менинг энг катта ташвишим, мақсадим – ёшлар тарбияси, деган президент Шавкат Мирзиёев бу режани, Педагогик маҳорат миллий институтида ўқитувчилар билан бўлган мулоқотда очиқ айтди. Давлат раҳбари ушбу уч йўналишнинг шахс “камолоти”даги ўрнига аҳамият қаратиб, уларни ўқитишни такомиллаштириш долзарблигини урғулади. Мактаб ўқувчиларини мазкур уч йўналишнинг чуқурлаштирилган дастурлари билан тарбиялашни фақат ўқитувчилар зиммасига юкламай, бутун идораларни мана шу ишга жалб қилиш кўзда тутилмоқда. Шунингдек, бу сиёсат мактаблардан ошиб бутун ёшлар қатламини қамраши режаланган.

Ҳарбий ватанпарварлик фани ёшларга оид давлат сиёсатининг катта йўналиши этиб тайинланган экан, бу хусусда икки оғиз сўз айтиш зарурати туғилади. Маълумки, ҳар қандай давлатни қудрат касб этишидаги асосий устунларидан бири унинг армиясидир. Армияни қудратли қилувчи энг муҳим омил эса, аскарларни бирлаштирувчи мафкура ва туйғудир. У шундай туйғу ва мафкура бўлиши керакки, нафақат уруш, балки тинчлик ҳолатида ҳам  халқни барча алоқа ва муносабатларида ўзаро бирлаштириб туриши зарур. Ўзбекистон ҳукумати ёшларга сингдиришга уринаётган тор ватанпарварлик ва миллийлик таълимотлари эса, кўп миллатли халқимизни тинчлик ҳолатида муваффақиятли бирлаштириш имконига эга эмас. Мазкур мафкураларнинг абсурдлиги қўшни Афғонистон мисолида ҳам ўз исботини топди. Афғонистондаги миллионлаган ўзбеклар Америка етакчилигидаги Ғарб кучларининг ҳужумига учраган йилларда, минтақанинг энг кучли армияси ҳисобланган Ўзбекистонни душманга қарши бир дона ўқ узишига миллий ғурур туртки бўлмади. Агар миллий ғурур армия ичкарисида қўзғалди деб тасаввур қилинса ҳам, ватанпарварлик тушунчаси уларни Ўзбекистон ташқарисида амалий ҳаракат олиб боришига тўсиқ бўлади. Таъкидлаш керакки, миллийлик ва ватанпарварлик халқнинг салоҳияти ошишига ва давлатнинг қудратли бўлишига эмас, аксинча уларни ажралган заиф бир тўда бўлиб қолишига сабаб бўлади холос. Шунинг учун Росулуллоҳ ﷺ:

دعوها“ دعوها فإنها منتنة”

“Уни (яъни миллатчилик, қабилачиликни) улоқтириб ташланглар, чунки у бадбўй нарсадир” деганлар. (Саҳиҳ Бухорий).

Хулоса қилиб айтганда, тинчлик ҳолатида ҳам мусулмон халқимизни бирлаштириб турувчи ягона омил Ислом мафкурасидир. Қачонки, инсон оёқлари остидаги Ислом заминини қўриқлашни Аллоҳ амр этганини англаса ҳамда бу йўлда жонни фидо қилиш Аллоҳнинг розилиги ва абадий жаннатига эриштиришини тушуниб етсагина юртини турли хатарлардан ҳимоя қилади ва бутун дунёга эзгуликни ёяди. Ривоят қилинишича, Росулуллоҳ ﷺнинг Бадрга кетаётгани маълум бўлгач, Умайр ибн Абу Ваққос (р.а.) онасининг ёнига югуриб келиб, мана шу қилични орқамга осиб қўясизми, Росулуллоҳ ﷺ Бадрга кетяпти, мен ҳам жангга бормоқчиман, дейди. Воқеани унинг акаси Саъд ибн Абу Ваққос (р.а.)дан эшитайлик. У деди: “Биз Бадр жанггига кетаётганимизда укам яширинишга уринаётганини кўрдим. Мен унга: “Ука, нимага ундай қиляпсан?” дедим.  “Расулуллоҳ ﷺ мени кўриб, ёшимни кичик ҳисоблаб, урушга олиб бормаслигидан қўрқаман, мен эса урушда қатнашишни жуда хоҳлайман. Эҳтимол, Аллоҳ менга шаҳидликни насиб қилар”, деди. Расулуллоҳ ﷺ ҳолатдан воқиф бўлгач, унинг урушга боришига рухсат бермадилар. Умайр йиғлай бошлади, шунда Расулуллоҳ ﷺ унга урушга боришга рухсат бердилар. Ёши кичиклиги учун қиличини елкасига ўзим боғлаб қўйдим, у ўша пайтда эндигина 16 ёшда эди”.

Ҳа, инсонга мустаҳкам ирода ва азму-шижоатни бахш этадиган куч – Халифалик давлати олиб борадиган Исломий тарбиядир. Бугун ҳам ана шу давлат тикланса, у жорий қиладиган соф Исломий тарбия ёшларимизни ҳақиқий маънода қатъиятли, жасур посбонлар қилиб тарбиялайди. Ва оламни зулму-зўравонликлардан халос этувчи ҳамда бутун дунёга ҳидоят ва яхшиликларни ёювчи мард, жасур ўғлонларни етиштириб беради.

 

Ҳизб ут-Таҳрир Ўзбекистон матбуот бўлими аъзоси Абдураҳмон

04.12.2024й

TagsВатанпарварликЁшлартарбия
0
Shares
  • 0
  • +
  • 0
  • 0
  • 0
  • 0

Leave a reply Отменить ответ

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте, как обрабатываются ваши данные комментариев.

ЯНАДА ҚИЗИҚАРЛИ МАВЗУЛАР

  • МАҚОЛАЛАР

    Саҳобалар ҳаётидан лавҳалар

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Политехника университетидаги Ал-Ваъй гуруҳи маҳбуслар билан бирдамлик намойишида қатнашди

  • МАҚОЛАЛАР

    Миссионерлик ва илм-фаннинг Ислом Давлатининг қулашидаги роли

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

  • 16.06.2026

    Таназзулдаги империядан ҳануз паноҳ излаётган сиёсат

  • 15.06.2026

    ЕТИМ ҚОЛГАН АДОЛАТ ЁҲУД СОҲИБҚИРОН УММАТ!

  • 15.06.2026

    ЎЗ БОҒИНИНГ МЕВАСИГА ИНТИЗОР УММАТ…

  • 15.06.2026

    ЎЗГАРИШ — ЎЗАКДАН БОШЛАНСАГИНА АСЛДИР!

  • 15.06.2026

    ЕВРОПА: БОҒБОНЛИКДАН ҚУРБОНЛИККАЧА

КАМПАНИЯЛАР

Facebook

ИЗОҲЛАР

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    09.06.2026
    […] қилганларидек: «Мушриклар олови билан ёритманг…[1]». Бундай машъум битимлар мусулмон армияларини […]

    ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026
    […] шундаки, Иордания қўшинига инглиз жосуси Глабб Пошо[1] қўмондонлик қилаётган эди. Бошқа араб раҳбарлари ва […]

    НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026
    […] Афсуски, ушбу ҳукмдорлар куфр кучларини «дўст» тутишнинг оқибатларини — бу йўл дунёда хорлик, Охиратда эса ...

    ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    01.06.2026
    […] аёлу болаларни қутқариш учун жанг қилмаяпсизлар?![1]» деган амрига бўйсуниш учун уларда куч ҳам, имконият […]

    ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    31.05.2026
    […] шиорларини улуғласа, демак, бу қалбидаги тақвосидан[1]» деган каломига содиқ қолган ҳолда, байрам шукуҳини […]

    1447 ҲИЖРИЙ ЙИЛ МУБОРАК ҚУРБОН ҲАЙИТИ ТАБРИГИ

logo

Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.

Алоқа учун манзилимиз

  • Beirut-Lebanon P.O.BOX 14-5010
  • 0096 113 07 59 4
  • ht.uzbekistan@gmail.com
  • Popular

  • Comments

  • Эр аёлига маҳрни бермай талоқ қилиши тўғрсидаги саволга жавоб

    By htadmin
    08.01.2017
  • Ҳизб ут-Таҳрир амири олим Ато ибн Халил Абу Роштанинг қурбон ҳайити табриги

    By htadmin
    22.08.2018
  • Андижон қатлиомига 12 йил бўлди!

    By htadmin
    12.05.2017
  • Эркак ва аёл ўртасидаги алоқаларни тартибга солиш

    By htadmin
    19.06.2017
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    09.06.2026

    ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?

    […] қилганларидек: «Мушриклар олови билан ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026

    НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!

    […] шундаки, Иордания қўшинига ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026

    ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!

    […] Афсуски, ушбу ҳукмдорлар ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    01.06.2026

    ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ

    […] аёлу болаларни қутқариш ...

    ИЖТИМОИ ТАРМОҚЛАРИМИЗ

    • Contact
    • About Us
    • Home
    http://hizb-uzbekiston.info/