Ҳизб ут-Таҳрир уларнинг макридан устундир ва уларнинг ҳисоб-китобларидан устундир
بِسْمِ اللهِ الرَّحْمنِ الرَّحِيمِ
Ҳизб ут-Таҳрир уларнинг макридан устундир ва уларнинг ҳисоб-китобларидан устундир
Биз ишончли манбалардан шуни билдикки, Ҳизб ут-Таҳрир иши ва унинг мамлакатдаги тобора ўсиб бораётган обрўси Тунисдаги сиёсатчилар билан (бу сиёсатчилар бурчни аллақачон сотиб юборишган) Тунисдаги ва хориждаги элчилар ва ажнабий вазирлар ўртасида келгуси босқичдаги бунга қарши чоралар тартиботларини белгилаб олиш бўйича муҳокама қилинган. Хўжайинлари буйруғи билан иш кўрадиган малайлар ва фитначиларни қийин аҳволга солиб қўяётган масала Ҳизб ут-Таҳрирнинг халқ орасидаги обрўси уни Тунисда фаолият олиб бориш бўйича биринчи ўриндадир, деган эътиборда тобора ошиб бораётганидир. Ғарб ва унинг мустамлакачи ширкатлари айниқса Ҳизбнинг бойликлар ишига бунчалик кескин ва қаттиқ туриб киришганидан ҳамда фақат исломий шариат программасинигина маҳкам тутишидан талвасага тушиб қолди… Шунинг учун улардан бири ўзининг хор малайларидан бирига (бу малай ўзини мамлакатдаги йирик сиёсатчилардан бири деб ҳисоблайди!) Ҳизб ут-Таҳрирни олам бўйлаб ҳам ва маҳаллий майдонда ҳам «терроризм» деган нарсага тортишнинг ва «террорчи ташкилотлар» қаторига киритишнинг иложи йўқлигини, шунинг учун Ҳизб ут-Таҳрирни ман қилиш учун ёки лоақал унинг ролини қисқартириш учун бошқа бир макру ҳийла туйнугини топиш зарурлигини таъкидлаган.
Биз шу муносабат билан барча золимларга, маккорларга ва арзимас малайларга шуни таъкидлаймизки, сизлар қилган найранг ва макру ҳийла бизга фошдир ва қўлингиз қисқалик қилади…
Шуни ҳам таъкидлаймизки юрт, Уммат ва унинг бойлигига бўлган хавф хориждан, мустамлакачилар томонидан шубҳали пуллар билан таъминланаётган партиялар томонидандир.
Умматга, унинг бойликларига ва бу покиза юртга хавф Тунис аҳлининг кўзлари ухламаётганлигини унутган кимсалар томонидан бўлмоқда, хавф одамларни аҳмоқ санайдиган ва олдиндан ўрганиб чиқилган бир режа бўйича ҳаракат қилаётган кимсалар томонидан келмоқда. Бу кимсалар собиқ режимнинг қўзғолонга ва халққа энг адоватли бўлган одамларини секингина озодликка чиқариб юборишмоқда, ҳолбуки одамлар шу кимсаларга қарши қўзғолон кўтарган ва уларни янчиб ташлаган эди… Бу кимсалар собиқ режимнинг ана шу одамларига идора ва бошқарув бўғинларига қўпорувчиликдан дарак берадиган тарзда ўрнашиб олиш имконини яратиб беришди, уларга мамлакат бўйлаб изғийдиган партиялар тузиш имконини яратиб беришди, уларнинг юрт ва бандаларга қарши жиноятларни қилган партиялари тарқатиб юборилганидан кейин уларга яна шундай партияларни тузиш имконини яратиб беришди… Бу партиялар ҳозиргача Ибн Али, Лайло Трабелси ва Сохер Мотерий билан ўзаро ёзишмалар орқали боғланиб турибди, бу ерда бошқа шундай қўрқинчли фактлар борки, ақлнинг ишонгиси келмайди… Ҳаммага маълум «чўқинтирувчи оталар» Тунис Ҳафтарини тайёрлашмоқда… Уммат, бойликлар ва юртга хавф кечаю кундуз, яширин ва ошкор ажнабий сиёсий доираларга ва разведкаларга бўзчини мокисидек қатнаётган ҳамда шошилинч кўрсатмалар учун «Турайя» телефонларидан фойдаланаётган кимсалар томонидан келмоқда… Улар бу юрт учун ихтиёрий ёки мажбурий равишда яъни ён бериш ва кўниш билан ёки террор ва ўзаро кураш билан сунъий тарзда келтириб чиқарилиши керак бўлган муносиб вазиятлар режасини чизиб чиқишмоқда.
Хавфсизлик ходимлари, айниқса улардан мухлислари юрт ва бандаларни сотиб юбораётган ана шу хоинларга ва уларнинг ҳокимият истагидаги режаларига хизмат қилувчи қоровул ва қўриқчи бўлишни рад этишмоқда. Армиядаги мухлис кишилар – улар худди хавфсизлик идорасидек нақадар кўп – юртдаги биронта сирни қолдирмай барчасини ўзларининг «вали неъмат» хўжайинларига қўшқўллаб топшираётган ана шу кимсаларнинг қабиҳ ишларини яхши биладилар. Армиядаги мухлис кишилар ана шу кимсаларнинг террор иши билан чамбарчас боғлиқлигини қолаверса бу ёлланма кимсалар армиянинг энг охирги бўлиб хабардор бўлишини, юрт ва Умматни ҳимоя қилиш учун энг охирги бўлиб аралашишини исташаётганини, конституцияда армиялар шарафи учун зарур бўлган нарсаларни армияга бермайдиган биттагина модда кифоя қиладиган бир армия бўлишини исташаётганини ҳам яхши биладилар…
Биз ишлари бизга махфий бўлмаган ана шу маккорларга шуни айтамизки, улар ўзларининг «вали неъмат» хўжайинлари элчилар ва вазирларга қуйидагиларни айтиб қўйишсин:
Ҳизб ут-Таҳрир ёллашга ҳам, «қўлга ўргатиш»га ҳам, тақиқлаш ва ман қилишга ҳам асло бўйсунмайди… Мана Ҳизб ут-Таҳрир сизларга рад жавобини берди, уни яхшилаб тушуниб олинглар ва хўжайинларингизга етказинглар: Бизни рад жавобимиз асло террор бўлмайди, чунки Ҳизб ут-Таҳрир бунга таянмайди, бунга таяниш унга лойиқ бўлмайди, мустамлакачиларнинг жиғи бийронини чиқараётган нарса ҳам мана шудир… Ҳизб ҳеч қачон ажнабийнинг – ажнабий қайси жинсдан бўлмасин – пинжига кириб олиб раддия бермайди. Чунки Ҳизб буни ўлим яхшироқ бўлган бир хиёнат деб ҳисоблайди. Аксинча Ҳизб сизларни овоз, сурат, далил ва ҳужжат билан фош қилади… Зеро Ҳизб курашчандир, ҳақ йўлида унинг иродаси букилмайди, Уммат ичида ва у билан бирга фаолият олиб боради, замонлар ўтиши уни синовга солди, у синовда сабот билан турди ва йўлини асло ўзгартирмади.
Ҳизбнинг доимо Роббимизни рози қиладиган, мўминлар қавми кўксини яйратадиган ва Уммат қўзғолонига муваффақият келтирадиган ва узоқ яқиндаги барчага маълум лол қолдирувчи ишлари бор.
Ҳизб ут-Таҳрир доим ҳушёр туради, ўзини эмас, Уммат ҳимоясини ва хоинлар заиф санаб озгина нархга сотиб юбораётган мана бу покиза юрт ҳимоясини ўйлайди…
Лекин Уммат ичида, юрт, идора, суд доиралари, хавфсизлик идораси ва армияда мухлис инсонлар доимо топилади. Улар бу хиёнатни ва одамлар қарши бош кўтарган ёмонлик доирасига қайтишни рад этишмоқда. Бу мухлис кишиларга фақат омонатни ўз аҳлига ва бошқарувни тўғри йўлига қайтаришга оид бир шижоатли қарор етишмаяпти, холос.
Ҳизб ут-Таҳрир барча исломий юртларни қутқазишга оид бир мукаммал лойиҳани тақдим қилмоқда. Биз биринчи вазирликка ва ундаги партиялар ва жамиятлар бўйича масъулларга Ҳизб ут-Таҳрирнинг муфассал программасини ва мукаммал дастури (конституцияси)ни тақдим қилганмиз. Уларни бу вазирликка Ҳизб ут-Таҳрир фаолияти ҳақида «билдириб хабардор қилиб қўйиш» номасини юборганимиздан бошлаб ва уларнинг баёнотларидан олдин тақдим қилганмиз. Юрт ва бандаларни ёлланма малайлардан ва одамларга яхшилик эшикларини ёпиб қўйган ва уларни яна фалокатлар сари етаклаган тубан илмоний низомдан қутқазиш учун Ҳизб лойиҳасини яхшилаб ўрганиб, муҳокама қилсинлар.
Аллоҳ Таоло деди:
الَّذِينَ قَالَ لَهُمُ النَّاسُ إِنَّ النَّاسَ قَدْ جَمَعُواْ لَكُمْ فَاخْشَوْهُمْ فَزَادَهُمْ إِيمَاناً وَقَالُواْ حَسْبُنَا اللّهُ وَنِعْمَ الْوَكِيلُ * فَانقَلَبُواْ بِنِعْمَةٍ مِّنَ اللّهِ وَفَضْلٍ لَّمْ يَمْسَسْهُمْ سُوءٌ وَاتَّبَعُواْ رِضْوَانَ اللّهِ وَاللّهُ ذُو فَضْلٍ عَظِيمٍ
«Ундай зотларга айрим кимсалар: «Қурайш одамлари сизларга қарши (саноқсиз лашкар) тўплаган, қўрқингиз!» деганларида бу гап уларнинг имонларини зиёда қилди ва: «Бизга ёлғиз Аллоҳнинг ўзи кифоя. У зот энг яхши ишончли вакилдир!» — дедилар. Бас, у юришдан бирон нохушлик етмай Аллоҳнинг неъмат ва фазли билан қайтдилар. Улар Аллоҳнинг ризолигини истадилар. Аллоҳ эса улуғ фазлу марҳамат соҳибидир» [Оли Имрон 173-174]
Ҳизб ут-Таҳрир 7 рамазон 1435ҳ
Тунис 5 июл 2014м
Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!
Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли
Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб
Республика президентлиги сайловлари ҳукми