Ашуро кунининг рўзаси
بسم الله الرحمن الرحيم
Ашуро кунининг рўзаси
Барча мақтовлар оламлар Роббиси Аллоҳга хосдир.Унга чексиз хамду саноларимизни йўллаймиз. Унинг ўзидан мадад сўраймиз. Ундан гуноҳларимизга мағфират тилаймиз. Нафсимизнинг ёмонлигию амалларимизнинг риёсидан Аллоҳнинг паноҳига қочамиз. Аллоҳ кимни ҳидоят килса, бас, уни адаштиргувчи йўқдир. Кимни адаштирса, бас, Ўзидан бошқа ҳидоят қилгувчи йўқдир. Гувоҳлик бераманки, Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқ ва Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам Унинг бандаси ва хақ пайғамбаридирлар.
Ассаламу алайкум ва роҳматуллоҳи ва баракатху азиз мўъмин мусулмонлар! Мана, сизу биз шу кунларда ҳижрий тақвим буйича бир йилни тугаллаб, янги 1437 йилнинг биринчи ойи бўлмиш муқаддас Муҳаррам ойини кутиб олиш арафасида турибмиз. Бу Мухаррам ойи Аллоҳ Таъоло томонидан қон тўкиш ҳаром қилинган, дея эълон қилинган тўрт ойнинг бири бўлиб, халифаи одил Умар разияллоҳу анҳу томонларидан исломий йилноманинг биринчи ойи қилиб белгиланган.
Аллоҳ Таъоло марҳамат қилади:
«Албатта Аллоҳнинг наздида ойларнинг саноғи Аллоҳ осмонлару Ерни вужудга келтирган куни Ўз ҳузуридаги китобда (ёзиб қўйганидек) ўн икки ойдир. Улардан тўрти (уруш) ҳаром қилинган (ойлар)дир. Мана шу тўғри Диндир. Бас, у ойларда (маъсиятлар қилиш ва уларнинг ҳурматини бузиш билан) ўз жонларингизга зулм қилмангиз!» (Тавба сураси, 36-оят).
Ибн Касир ушбу оят тафсирида қуйидагиларни баён қилган: “Мазкур ойларда амаллар учун бериладиган жазо ва мукофотлар миқдори бошқаларга қараганда ортиқ бўлади. Зулм ушбу ойларда содир қилинса, уқубати кучли бўлади. Инсон айтган сўзлари ичида энг улуғи қилиб зикрни танлади. Ер юзининг энг яхши жойи этиб масжидларни белгилади. Рамазон ва Муҳаррамни ойларнинг энг афзали қилди. Аллоҳ наздида кунларнинг энг яхшиси жума бўлса, тунларнинг энг аълоси Қадр кечасидир”. Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам ушбу ойдаги рўзанинг фазилати ҳақида бундай деганлар: “Рамазон ойидан кейинги энг фазилатли рўза бу Аллоҳнинг ойи Муҳаррамда тутилган рўзадир”(Имом Муслим ривояти). Бу ҳадисда Муҳаррам ойи фазилатлари кўплиги боис, Аллоҳнинг ойи деб аталмоқда. Муҳаррам ойининг ўнинчи куни Ашуро куни булиб, у кунда рўза тутиш бир йил олдинги гунохларга каффорат булади ин ша Аллоҳ. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам марҳамат қиладилар: «Арафа кунида тутилган рўза бир йил олдинги ва бир йил кейинги гуноҳларга каффорат бўлишини Аллоҳдан умид қиламан. Ашуро кунининг рўзаси эса – Аллоҳдан умид қиламанки – бир йил олдинги гуноҳларга каффорат бўлажак» (Муслим ривоятлари, 1162- ҳадис). Ашуро куни шу қадар юксак даража ва аҳамиятга эга эканлигидан Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам уни ўтказиб юбормаслик учун қаттиқ тиришардилар, унинг савобини ҳосил қилиш учун у кунни жиддият билан излаб, ҳисоб-китобини қилиб пойлардилар.
Ибн Аббос разияллоҳу анҳумодан ривоят қилинган мана бу ҳадис ҳам шунга далолат қилади: «Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг рўза тутиш бошқа пайтлардан муфаззал қилинган кунларнинг ҳеч бирини Ашуро кунидагидек ва мана шу ой, яъни рамазон ойидагидек астойдил излаганларини кўрмадим»(Саҳиҳи Бухорий, 2006-ҳадис).
Ибн Аббос разияллоҳу анҳумо айтадилар: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам Мадинага келиб, яҳудийларнинг Ашуро кунида рўза тутаётганларини кўрганларида, улардан: «Бу қандай кун?» деб сўрадилар. Улар жавоб беришди: «Бу шундай яхши кундирки, бу кунда Аллоҳ Бани Исроилни душманларидан қутқарган. Бас, шу боис Мусо бу кунда рўза тутган». Шунда Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Бас, ундай бўлса, сизлардан кўра кўпроқ мен Мусога (яқин бўлишга) ҳақлироқман», – дедилар ва у кунда рўза тутиб, одамларни ҳам унинг рўзасини тутишга буюрдилар» (Бухорий ривоятлари, 1865-ҳадис).
Абдуллоҳ ибн Аббос разияллоҳу анҳумодан ривоят: «Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам Ашуро кунида рўза тутиб, бошқаларни ҳам шунга буюрганларида, у кишига: «Ё Росулуллоҳ, бу кун яҳудий ва насронийлар улуғлайдиган кун», – дейишди. Шунда Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Келгуси йил келса, ин ша Аллоҳ, тўққизинчи кунни (ҳам) тутамиз», – дедилар. Бироқ, келаси йил келгунча Ул зот соллаллоҳу алайҳи васаллам вафот қилдилар» (Муслим ривоятлари,1916-ҳадис).
Имом Нававий айтадилар: «Имом Шофеий ва у кишининг асҳоблари, Имом Аҳмад, Исҳоқ бин Роҳавайҳ ва бошқаларнинг сўзларига кўра, ўнинчи кунга қўшиб тўққизинчи кунда ҳам рўза тутиш мустаҳаб кўрилади. Чунки, Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам ўнинчи кунда рўза тутганлар ва тўққизинчи кунда ҳам рўза тутишни ният қилганлар».
Нима учун Ашуро муҳаррам ойи рўзаларининг энг таъкидли куни?
Чунки хадисларда айтилишича, бу кунда Аллох осмонлару Ерни, Аршни, Курсийни, Фаришталарни ва инсон зотининг аввали булган Одам алайҳиссаломни яратган. Яна Ашуро кунида отамиз Одам алайҳиссаломнинг тавбаси кабул килинган экан. Шу билан бирга жуда кўп Пайғамбарлар билан боғлиқ бахтли ходисалар айнан шу кунга тугри келар экан. Аллоҳга ва У тарафидан элчи килиб юборилган Нуҳ алайҳиссаломга куфр келтириб, ўз жоҳилликларидан қайтмай, ўз жонига жабр килган Нуҳ қавмига буюк туфон келиб, бир нечта солиҳ бандалардан бошқа ҳамма золимларни сув остига ғарқ қилди. Аллоҳ розилиги йулида барча қийинчиликларга сабр килган ва уз йулидан заррача оғишмай хаққа буйин эгган ва бошқаларни ҳам бу хақ йўлга даъват килган, маломатчининг маломатидан қўрқмай бу йўлда келган барча зулм ва зўравонликларга парво қилмаган Нуҳ алайҳиссалом ва у кишига эргашган оз сонли солиҳ бандаларни эса Аллоҳ Таъоло Ўзи Нуҳ алайҳиссаломга ясашни буюрган кема воситасида Ўз паноҳига олди. Тўфон тиниб Нуҳ кемаси Жуди тоғига ўрнашди ва ундаги Нуҳ алайҳиссалом ва издошлари нажот топдилар. Улар кемадан тушган кун Ашуро куни бўлган экан!
Мукаддас Муҳаррам ойининг аввалида ушбу ибратли қиссаларни, аввало ўзимизга, қолаверса барча мусулмонларга эслатишдан мақсадимиз ушбу вокеаларни хозирги кундаги воқеликка солиштириб, жуда кўп ўхшаш томонларини идрок қилиб, бу воқеликдаги ўзимиз эгаллаган ўринни ва амалларимизни тафтиш килиб нотўғрисини тўғрилаш ва тўғрисини янада комил килишдир. Зеро, ўтган бир йил мусулмонлар ҳаётига Ислом бошкарувисиз, хорликда ва етимликда ўтган яна 365 кунни қўшиб берди. Биз мусулмонлар ўз Мусосини йўқотиб қўйган ва золим Фиръавнлар зулми остида колган бани Исроилга ўхшаб қолдик. Бу 365 кундан бир кун бўлмадики, Исломга қарши хамла қилинмаган булса… Бир кун бўлмадики, бугунги Фиръавнлар томонидан мусулмонларнинг қони беаёв тўкилмаган булса… Бир кун бўлмадики, мусулмон киши дини учун тахқирланмаган, таъқибга учрамаган ёки азоблаб шаҳид қилинмаган бўлса. Шу бир йил ичида куфрнинг Исломга хамласи шундай бир чўққига чиқдики, бунинг кўламини Сурия, Ирок, Афгонистон ва Яман каби юртларимизда кофир Америка бошлик унинг малайлари томонидан амалга оширилаётган оммавий қирғинларда, Муқаддас Фаластин еридаги босқинчи яҳуд вужудининг ҳаддан ортик жиноятларида, ўзларини мусулмонларнинг хукмдорлари деб санайдиган пасткаш ва тубан кимсаларнинг душман Америка пойида яна хам ялтоқланиб умматга карши тил бириктиришларида, ўз фуқароларидан бўлган умматга асл хақиқатларни очиб бераётган ва куфрнинг хийлаларидан огоҳ қилиб, ўз мусулмонлик вазифаларини бажараётган ғайратли йигит қизлардан ташкил топган даъват аҳлини кофир Америка манфаати йулида таъқиб килишларида, хеч бир асоссиз уларни қамаб азоблашларида кўришимиз мумкин.
Хозирги кунда нафақат даъват аҳли, балки бутун Исломий уммат бу пасткаш, ялоқхўр хокимларнинг адолатсиз золим бошқарувидан азият чекишмоқда. Ҳар турли табиий қазилма бойликларга бой бўлган юртларга эга бўлган ҳолимизда хокимларимизнинг очкўзлиги ва уммат мулкини талон-тарож қилиши оқибатида кўпчилигимиз қашшоқликда кун кечирмоқдамиз. Бу хорликлар ва адолатсизликларнинг сабаби Ислом бошқаруви ўрнини бир ховуч сармоядорлар манфаатинигина ҳимоялаб берувчи куфрий-капитализм низоми эгаллаб олгани ва биз мусулмонларнинг бу ҳолатга сукут қилаётганимиздир!
Биз буюк умматмиз! Буюклигимиз эса, Ислом билан кафолатлангандир! Қачонки, биз ҳам Мусо алайҳиссаломга эргашиб зулмга қарши қўзғолган бани Исроилдан булган солиҳ кишилар позициясини эгалламас эканмиз хозирги хорликдан харгиз чиқа олмаймиз!
Муқаддас Муҳаррам ойи барчаларимиз учун барокатли ва хайрли келсин. Бу ойда холис Аллоҳ учун қилган барча амалларимизни мукофотини Аллоҳим икки баробар қилсин. Бу ойда қилган дуоларимиз ижобат бўлиб Аллоҳим Исломий Умматни бир байрок остида бирлаштирсин. Буюк Роббим шу муборак ойда Пайғамбарлик минҳожи асосидаги иккинчи Халифалик давлатимизнинг тикланиши билан бизларни кўнгилларимизга роҳат ва чексиз хурсандчилик насиб этсин! Амин!
Ўзбекистон Ҳизб ут-Таҳрирининг медиа офиси аёллар бўлими
Омина Рашидова
24.10.2015й.
Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!
Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли
Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб
Республика президентлиги сайловлари ҳукми