Ўз динингиз Ислом талаб қилган йўлдан юринг
بسم الله الرحمن الرحيم
Ўз динингиз Ислом талаб қилган йўлдан юринг
Хузайфа ибн Яман розиаллоҳу анҳу дан ривоят қилинади, Расулуллоҳ С.А.В дедилар: «Жоним Унинг қўлида бўлган Зотга қасамки, албатта сизлар маъруфга буюриб, мункардан қайтарасизлар ёки Аллоҳ сизларга Ўзи томонидан азоб юборади. Шундан сўнг сизлар Унга дуо қиласизлар, У эса ижобат этмайди». Термизий. Сахих
Жамиятимиз Исломдан узоқлашиб кетди, бу ҳолатга ким ёки кимлар айбдор? Ўзини мусулмон хисобловчи инсонларнинг аксари Ислом дини фақат намоз ўқишу, рўза тутиш ва имконияти бўлганда хаж қилишдан иборат деб биладиган бўлиб қолди. Бу инсонлар томонидан содир этилган энг катта жиноят, аслида аҳамият берилиши керак бўлган жиҳатни, яъни Ислом ақидасидан тузум келиб чиқиши ва мусулмон дегани ана шу тузум билан яшаши шартлигини унутганлари бўлди.
Бу тўғрисида холис Ислом уламолари томонидан кўп марта огоҳлантирилди, лекин жамиятимиздаги кўплаб мусулмонлар ҳамон ўз динининг аҳамиятини англай олмаяпти. Мана шу англай олмасликда, зулм билан сунъий тўсиқлар қўйилганлиги, айниқса ўзини Ислом уламолари хисоблайдиганлар томонидан Аллоҳнинг шариатига қилинаётган хиёнатлар алоҳида аҳамият касб этади. Чунки шу ўзини уламо сановчилар халқнинг кўзини боғлашга ва натижада кўр – кўрона ҳукуматга итоат қилишлари учун хизмат қилиб келишмоқда. Уларнинг асл вазифалари Исломнинг асл аҳамиятини англатиш ва бугунги муаммоларга Ислом ақидасига мувофиқ бўлган ечимларни айтишдан иборат эди. Лекин афсуски улар золим бошқарувчилар томонидан содир этилаётган разил жиноятларининг химоячиси ва шу золимларга халқни итоат қилдиришда манфур воситачиларга айланиб қолдилар.
Жамиятимиздаги инсонлар Ислом динига мойилликлари билан мақтовга сазовордир. Шунинг учун улар Исломга хизмат қилиш ниятида имкониятлари борича ҳаракат қилишни истайдилар. Ана шу мақсадда жамиятимиздаги инсонлар ҳукумат ўзи учун таҳдид сифатида кўрган жамоаларга ҳам аъзо бўла бошладилар. Аввало бу ҳаракатларни хеч қандай асоссиз равишда хато ва жамият учун хавфли деб бахолаган ҳукумат, бу йўлда айнан ана шу ўзини уламо деб хисоблайдиган воситачилардан фойдаланди. Золимона бошқарувига Ислом шариати орқали чек қўйилиши мумкинлигини билган ҳукумат, бу воситачилар орқали айнан Исломий амалларга зулм билан тўсиқлар қўйди. Ва хатто шу воситачилар ҳукумат томонидан олиб бориладиган харом амалларни Исломдан деб эътибор қилинишига ҳаракат қилди. Бунга вояга етганларни масжидлардан тўсиш, банклардаги фоизли қарз хисобланган кредит олишни ҳалол деб фатво чиқариш ва бошқалар киради. (Қуйида ҳам бундай мисолларни келтирамиз)
Аслида бу воситачилар Исломий ҳаракат қилишларини даъво қилаётган жамоаларга нисбатан ҳукуматнинг позициясидан эмас, шаръий йўл билан ёндошишлари лозим эди. Улар эса оят ва ҳадисларни таъвил қилган ҳолда Ислом динига қолаверса Аллоҳ ва Росули (С.А.В)га хиёнат қилдилар. Бунинг оқибатида жамиятдаги онгли қатламнинг ишончидан қолиб “Сарой уламолари” деган тахаллусга эга бўлдилар.
Ҳукумат ўз воситачилари билан бирга жирканч тарзда вахшиёна услубда Исломга душманлик қилиш ҳаракатларини давом эттирмоқда. Бу ҳукумат авваллари алдаш, чалғитишлар йўли билан ўзининг Исломга душманлигини яшириб келган бўлса, бугунги кунда юзсизларча, очиқчасига Исломга бўлган адоватли душманлигини ошкор қилмоқда. Ва бундан на ҳукмат на унинг воситачилари асло уялганлари йўқ.
Қамоқхоналардаги мусулмонларга нисбатан зулмлар даражасининг кучайиши ва қийноқ турларининг янгидан янги шакллари ишлаб чиқилиши, ҳамда бу қамоқхоналардан чиқаётган шаҳидлар сони узлуксиз равишда ошиб бориши, аёлларнинг авратларини ёпувчи либосларидан бўлган рўмол ўрашга қаршиликлар кескин ортиши ва бу муслима аёлларга нисбатан ҳар томондан тазйиқлар қилиниши, жамиятда аввалдан режалаштирилган ҳукумат ценарийси асосида ишланган оммавий жойларда портлатиш ишлари ёки қуролланган шахсларнинг хавфли ҳаракатлари тўғрисидаги ходисалар ва аниқ далилланмаган қандайдир варақаларни тарқатишлар уюштирилиши ва буларда асосий гумондор сифатида айнан мусулмонлар назарда тутилиши, масжидларга киритилмаслик ҳолатлари, жамият томонидан ёки ҳукумат томонидан “диний либос” деб эътибор қилинувчи бош кийим ёки уст кийимларни кийишга нисбатан чекловлар қўйилиши бу ҳукуматнинг Исломга душманлигини ошкор қилувчи очиқ зумлари жумласидандир.
Бундай зулмлардан асосий кўзланган мақсад жамиятни қўрқитиш орқали Исломдан узоқлаштириш ва ҳукумат ўзи истаган бошқарувга инсонларни итоат қилидиришдан иборатдир. Чунки инсонлар Исломий шариатни озгина тушуниб қолишлари билан бу ҳукуматнинг олиб бораётган сиёсати золимона эканлигини англаб етмоқдалар. Ҳукуматнинг қўрқуви ҳам айнан мана шундан бўлиб, яъни жамиятдаги инсонларнинг зулмни хис қилишлари оқибатида бошқарувга қарши бир бўлиб жамланишлари ҳукумат учун катта хавфдир. Ҳукуматнинг айнан мана шу ҳолатни олдини олиш учун ўзи даъво қилганидек ғоявий, мафкуравий, фикрий кураши хеч ҳам оқламади ва хатто жамиятни чалғитишлар ҳам энди қўл келмай қолди. Шунинг учун ҳукумат жамиятнинг ўзига қарши жамланишини олдини олиш мақсадида курашишга ўзининг ожизлигини фақат зўравонлик, қўрқитув воситаси билангина ёпиб келмоқда. Бу ҳолат ҳам узоққа бормайди ин ша Аллоҳ. Чунки жамият аслида ўзидаги қудратнинг ҳукумат қўлидаги кучдан ҳар томонлама қувватли эканлигини англаб етганида, ҳукуматнинг қўллаётган чоралари ўз ихтиёрини тўлалигича шамолга топширган пат мисоли қувватини йўқотади.
Шуларни хисобга оладиган бўлсак, биз мусулмонларнинг бу ҳукумат устимизга татбиқ қилаётган зулмли бошқарувини йўқотиш ва унинг ўрнига адолатли Исломий бошқарувни олиб келиш учун бирлашишимиз айни муддаодир. Аслида адолатни истар эканмиз бундан бошқа чорамиз ҳам йўқ. Чунки бу ҳукумат бошқарувидаги шахсларнинг алмашиши билан зулмли бошқарув ўзгаришига кафолат йўқ, айниқса чет давлатлардан нажот кутишимиз ҳам ҳақиқатни англамаслик хисобланади. Сабаби бугунги ҳукумат четдаги йирик давлатлар розилиги билан ўз сиёсатини юргизиб келмоқда. Бу ҳукумат ўша давлатлар манфаатларига фойда келтирар экан бизнинг ҳолатимиз билан бу чет давлатларининг қизиқиши бўлмайди. Агар биз ўзимизни уларнинг ёрдамига муҳтож деб ўйласак бу тушунчамиз аввало бугунги устимиздаги ҳукуматнинг ютуғи хисобланиб, уни мустамлакачи йирик давлатларни рози қилишлиги билан умри узаяверишини таъминлаган бўламиз. Ва яна бундай тушунчада бўлишимиз қачонки, бу мустамлакачи давлатлар бугунги ҳукуматни ўзгартиришни хоҳлаб қолганида эса, яна ўз манфаатига хизмат қилувчи малайларни устимизга олиб келиши учун ўзимиз билмаган ҳолда имконият хозирлаб, қўллаб – қувватлаётганлигимизни англатади.
Мусулмон биродарлар, Ислом шариати бўйича биз мусулмонларнинг устимиздаги зулмлар хеч қачон бўлинган ва айро ҳолимизда бартараф этилмайди. Бирлашмаслигимизнинг ўзи ҳам устимиздаги золимларга ёрдам бўлади. Мусулмонлар учун ҳар бир муаммони хал қилишнинг ягона йўли бор, бу ҳам бўлса фақат шаръий ечимдир. Икки мусулмон устидаги муаммога ечим изланар экан, хеч қачон сен ўз йўлингдан бор мен ўз йўлимдан бораман дея фикр билдирилмайди. Бундай ҳолатда иккала мусулмон ҳам гуноҳкор хисобланади. Мусулмонларнинг ўз устиларидаги муаммоларни бартараф қилиш йўллари ягонадир, бу ҳам бўлса Ислом шариатига мувофиқ бирлашган ҳолда ҳаракат қилишдир. Бу ҳолатда бир мусулмон иккинчи мусулмонни хақоратлаш ва уни қилаётган ҳаракатлари борасида туҳматлар қилишга ўрин йўқ. Мусулмон қайсики бир мусулмонни хато ҳаракат қиляпти деб билар экан уни худди ўзининг туғишган ака-укалари сингари тўғри йўлга бошлашга ҳаракат қилиши керак. Ва энг муҳими Исломга мувофиқ ҳаракат қилаётган шахслар воқеликдан таъсирланган холда ақлдан келиб чиққан ечимларини устун билмасдан, келтирилган шаръий далиллар борасида холис бўла олишлари керак. Бундай ҳолатда яхшилаб англаб олишимиз керакки, Аллоҳнинг оятлари ва Пайғамбар С.А.В нинг хадислари билан далилланмаган сўзлар ва фикрларга асосланиб хеч бир ҳаракат қилмаслигимиз шартдир. Хатто кимнидир айблаш ёки маъқуллашда ҳам. Қачонки шаръий далиллар келтирилар экан, яъни оят ва хадис, ҳамда шуларга асосланган ижмо ва қиёсдан далил келтириш орқали исботлансагина шу йўлга эргашиш тўғри бўлади. Айтиб ўтганимиздек бирор амалнинг хатолиги ҳам бирор бошқа инсоннинг шаръий далилсиз бўлган сўзлари билан исботланмайди.
Барчамиз мусулмон уммати ғамидамиз, барчамиз Исломни ғолиб бўлишини хоҳлаймиз, барчамиз Ислом душманлари томонидан бошқарувни ағдариб ўрнига Аллоҳ рози бўладиган Исломий бошқарув келишлигини чин дилимиз билан истаймиз. Шундай экан, ниятларимиз ва амалларимизни Аллоҳ рози бўладиган тарзда бўлишлигини назорат қилайлик. Яъни ҳар бир сўзимиз ёки ҳаракатимиз Ислом шариатаги мувофиқ келсин. Ва кимнидир далилсиз гапларини олиб “хато бўлса гуноҳи ўзига бўлади” деган хато тушунча орқали ҳаракатланишни бас қилайлик. Чунки қасддан айтилган хато гапларнинг эгаси учун ҳам ва уни текшириб кўрмай эргашган инсонлар учун ҳам Аллоҳнинг азоби кифоя қилади.
Биродарлар биз Ислом ақидасига иймон келтирган мусулмонлармиз, биз Аллоҳга чин итоат қиладиган ва У зотга банда эканлигимиздан фахрланадиган инсонлармиз, биз Аллоҳнинг Росули С.А.В га яхши кўрган ҳолда эргашадиган умматмиз. Келинг бирга ҳаракат қилайлик, бирлашишимизда сизу бизнинг йўлимиз Ислом бўлсин. Куфрга алданиб яшашни тўхтатайлик, хато тушунчаларимизни ташлаб асл Ислом фикрларига эргашайлик. Ислом шариати бўйича ҳаракат қилаётган ҳар бир мусулмонни Аллоҳ учун яхши кўра олайлик, имконимиз борича уни қўллаб қувватлайлик. Агар бирор мусулмон хато қилган бўлса унга шошқалоқлик қилиб нафрат билан қарашдан тийилайлик ва унга холисона асл Исломни тушунтирайлик, ҳамда уммат ғамидаги мусулмонларни хоинлардан ажрата олайлик. Ҳар биримиз имкониятимиз етганича Ислом шариатига мувофиқ Исломий ҳаётни қуришга кўмаклашайлик. Ислом қўрғони қайта қат кўтаришига оз муддат қолди, мана шу вақт мобайнида ўз хиссамизни қўшиб қолайлик. Қачонки, бу кундаги амалларнинг ажри юксак бўлаётганини кўрганимизда, шу кунларда амал қилмаганлигимиз учун афсус чекиб қолмайлик. Буюк Аллоҳнинг розилиги учун чин маънода холис бўлиб ҳаракат қилайлик.
قُلْ يَا عِبَادِ الَّذِينَ آمَنُوا اتَّقُوا رَبَّكُمْ ۚ لِلَّذِينَ أَحْسَنُوا فِي هَٰذِهِ الدُّنْيَا حَسَنَةٌ ۗ وَأَرْضُ اللَّهِ وَاسِعَةٌ ۗ إِنَّمَا يُوَفَّى الصَّابِرُونَ أَجْرَهُمْ بِغَيْرِ حِسَابٍ
“(Эй Муҳаммад), Менинг иймон келтирган бандаларимга айтинг: “Парвардигорингиздан қўрқингиз! Бу дунёда чиройли амал қилган зотлар учун (охиратда) чиройли (оқибат-жаннат) бордир. Аллоҳнинг ери кенгдир. Ҳеч шак-шубҳа йўқки, сабр-тоқат қилгувчиларга ажр-мукофотлари ҳисоб-китобсиз тўла-тўкис қилиб берилур””. (Зумар. 10)
وَلَيَنصُرَنَّ اللَّهُ مَن يَنصُرُهُ إِنَّ اللَّهَ لَقَوِيٌّ عَزِيزٌ
“Аллоҳ Ўзига ёрдам берадиган зотларни албатта ғолиб қилади, шубҳасиз Аллоҳ кучли, қудратлидир”. (Ҳаж. 40)
Ҳизб ут-Таҳрирнинг Ўзбекистондаги медиа офиси Абдуллоҳ
12.11.2015й.
Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!
Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли
Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб
Республика президентлиги сайловлари ҳукми