| Hizb-Uzbekiston.info

Top Menu

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

Main Menu

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

logo

| Hizb-Uzbekiston.info

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • Биродаримиз Рустам Носировнинг вафотлари муносабати билан таъзия

      02.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      02.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      25.04.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      18.04.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      11.04.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      05.04.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      28.03.2026
      0
    • Мирпоччаева Ҳикоят аянинг вафотлари муносабати билан таъзия

      26.03.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      21.03.2026
      0
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • “Сизларга нима бўлдики, Аллоҳ йўлида (жиҳодга) чиқинглар, дейилса, ўз ерингизга (яъни, юртингизга) ...

      23.03.2025
      0
    • Усули фиқҳ бўйича олим Ато ибн Халил Абу Рашта: Ҳизбнинг ҳозирги амири

      07.12.2016
      0
    • Шайх Абдул Қаддим Заллум: Ҳизб қиёдатида ўз ўтмишдошининг энг яхши ўринбосари

      07.12.2016
      0
    • Тақийюддин Набаҳоний… Асосчи шайх

      07.12.2016
      0
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
    • Халифалик Давлатида моллар

      10.03.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      20.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      15.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      28.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.12.2022
      0
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • Ўзбекистондаги янги энергетика сиёсатининг асл моҳияти

  • Ипотека “ёрдами” ёш оилаларгами ёки банкларгами?

  • Минтақа устидаги яҳудий жосуслиги ва Исломга қарши нафрат

  • Ливан ва яҳудий вужуди ўртасидаги хоинона музокаралар

  • АҚШ ва Индонезия ўртасидаги асосий мудофаа ҳамкорлиги

  • Ғарбнинг иқтисодий мустамлакачилик дастури: IFCнинг “тараққиёт” ниқоби остидаги найранглари

  • Биродаримиз Рустам Носировнинг вафотлари муносабати билан таъзия

  • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

МАҚОЛАЛАР
Home›МАҚОЛАЛАР›Саҳобиялар барча муслималар учун ибратдирлар!

Саҳобиялар барча муслималар учун ибратдирлар!

By htadmin
28.11.2016
2211
0
Share:

بسم الله الرحمن الرحيم

Саҳобиялар барча муслималар учун ибратдирлар!

اول من آمن بالرسول صلى الله عليه و سلم من النساء

Аёллардан Росулуллоҳ солаллоҳу алайҳи ва салламга биринчи бўлиб иймон келтирган муслима аёл.

Биз инсонларни якка Ўзигагина итоат этишимиз учун яратган ва акс ҳолда дунё ва Охират шармандалигидан огоҳлантирган буюк Роббимиз Аллоҳга чексиз ҳамду-санолар бўлсин! Аллоҳга итоат аслида қандай бўлишини бизларга ўргатиб, ушбу ҳолатни ўз ҳаётларида мукаммал тарзда гавдалантириб бера олган йулбошчимиз, бутун оламлар сарвари Муҳаммад солаллоҳу алайҳи ва салламга ва у кишининг муборак аҳли оилалари ва суюкли саҳоба розияллоҳу анҳуларига чексиз саловату саломлар ёғилсин. Ўз Пайғамбари С.А.В чизиб берган ёрқин йўлни топиб, шу йўлда мустаҳкам қоялардек турган ва бу йўлда саҳоба ва саҳобия розияллоҳу анҳуларнинг тажрибаларини ўзларига йўлчи юлдуз қилиб олган, бу йўлда маломатчининг маломатидан қўрқмаган, золимнинг зулмини писанд этмаган, мард ва жасур ака-укаларимиз ва опа-сингилларимиздан Аллоҳ рози бўлсин! Тез кунда мўъминларга Аллоҳ томонидан ваъда қилинган ва Пайғамбари С.А.В томонидан башорат қилинган буюк ғалабани насиб этсин!

Бундан бир неча аср муқаддам куфр ботқоғига ботган Макка жамиятига Аллоҳ Ислом нурини таратди. Бу нурнинг таралиш нуқтаси саййидимиз Муҳаммад С.А.В бўлдилар. Куфр, бутпарастлик ботқоғига батамом ботиб бўлган Макка жамиятидаги зулматга қарши бош кўтариш ва уни Аллоҳнинг нури Ислом билан нурафшон этиш осон кечмади. Бу машаққатли вазифани адо этишда Росул С.А.В га Аллоҳнинг бандалари ичидаги холис кишилар камарбаста бўлдилар. Улар сўзни эшитиб энг яхшисига эргашган зотлар эдилар. Пайғамбаримиз С.А.В га қариялар ҳам, эркагу аёллар ҳам, ёш болалар ҳам бу ишда ёрдамчи бўлдилар. Ва уларнинг орасида Абу Бакр, Умар, Усмон, Али ва бошқа саҳоба р.а лар билан бирга Хадижа, Фотима, Сумайя, Асмо, Умму Салама ва Насиба р.а лар каби муслима оналаримиз ҳам бор эдилар. Улар ҳам эркак саҳобалар билан баб-баробар дин машаққатларини нозик елкаларига олдилар. Ҳатто Сумайя онамиз бу йўлда биринчи шаҳид бўлишдек шарафга эга бўлдилар!

Буюк Ислом уммати бу аёлларни то қиёматга қадар саҳобия оналаримиз деб ғурур билан ёдга оладилар, Аллоҳ улардан рози бўлсин! Аллоҳ билан қилган тижоратларида қандай ҳам катта фойдага эришдилар-а. Шундай катта фойдаки, бу фойда дунё ва ундаги нарсалардан яхшироқдир. Шундай фойдаки, дунё яралгандан то қиёматгача яшаб ўтадиган тижоратчилар ҳаргиз бундан ортиқ фойда қила олмаслар. Қолаверса, муҳтарама саҳобия оналаримиз ҳозирги кун муслималари учун ҳам ибрат бўла олдилар. Уларнинг дин йўлидаги журъат ва шижоатлари намуна олгудек бир ҳикмат десак ҳеч ҳам муболаға бўлмайди.

“Эй Аллоҳнинг Пайғамбари, Хадижа бир идишда сув ёки таом олиб келмоқда, унга Роббиси ва мендан салом айтинг ва унга жаннатдаги ҳеч бир шовқин, чанг-тўзон бўлмаган уй хушхабарини етказинг”… (Жаброил алайҳиссалом).

Пайғамбаримиз солаллоҳу алайҳи ва саллам бу заминни нурга тўлдириб дунёга келганларида, қачонлардир у зотнинг ҳаётларини қувончга тўлдириб, қалбларини масрур қиладиган қизалоқ аллақачон балоғат остонасида турар эди. Қурайш зодагонларидан бўлган Хувайлид ибн Асад ибн Абдулуззо хонадонида туғилган бу қизалоқ қабиласида Тоҳира дея эъзозланар эди.

Хадижа р.а Фил воқеасидан ўн беш йил олдин туғилган эдилар. Бу ҳақида Ҳаким ибн Ҳизом шундай маълумот берган: “Расулуллоҳ солаллоҳу алайҳи ва саллам Хадижага уйланганларида, у қирқ ёшли аёл, у Зот солаллоҳу алайҳи ва саллам йигирма беш ёшдаги навқирон йигит эдилар. Хадижа мендан икки ёш катта, фил воқеасидан ўн беш йил олдин дунёга келган. Мен эса фил воқеасидан ўн уч йил олдин туғилганман”.

Хадижа розияллоҳу анҳо олам нубувват нури билан чароғон бўлганда, ундан баҳраманд бўлган энг биринчи мусулмондирлар. У киши пайғамбарлик аломатларини кўриб, Аллоҳ Таъоло Муҳаммад солаллоҳу алайҳи ва салламга фақат яхшиликни раво кўриши, унинг бу ҳолатлари буюк келажак нишонаси эканига ишонар ва бу ишонч Расулуллоҳ солаллоҳу алайҳи ва салламга чексиз қувват бағишлар эди. Хадижа онамиз розияллоҳу анҳо Пайғамбаримиз С.А.В га иймон келтирган илк инсондирлар.

Хадижа онамиз икки дунё Сарварининг ортидан Аллоҳ Таъолога ибодат қилган илк намозхон эдилар.

Хадижа онамиз розияллоҳу анҳо дунё аёллари саййидаси ва саййидаларнинг онаси эдилар. У зотга бошқа аёлларга берилмаган бир қанча фазилатлар ато қилинган эди. Пайғамбаримиз солаллоҳу алайҳи ва саллам у кишини гўзал сўзлар ва меҳр–муҳаббат билан тилга олар, бошқа бирор аёлни у кишини мақтаганидек мақтамас эдилар.

Оиша розияллоҳу анҳо: Расулуллоҳ солаллоҳу алайҳи ва саллам  Хадижа ҳақида гўзал сўзлар айтмай уйдан чиқмас эдилар. Бир куни уни яна мақтагандилар, мени қаттиқ рашким тутиб қолди ва “Бир кампирга шунчами, Аллоҳ Таъоло сизга ундан яхшироғини берганку?!”, дедим. У зот солаллоҳу алайҳи ва саллам ғазабландилар ва: “Аллоҳ менга ундан яхшисини бермаган”, дедилар. Шундан кейин ўзимча энди уни ёмонлик билан эсламайман, дедим”.

Абдуллоҳ ибн Жаъфар ибн Абу Толиб Али розияллоҳу анҳунинг “Мен Расулуллоҳ солаллоҳу алайҳи ва салламнинг “Аёлларнинг энг яхшиси Хадижадир ва аёлларнинг энг яхшиси Марям бинти Имрондир” деганларини эшитганман”, деганларини ривоят қиладилар.

“Жаннат аҳлининг энг яхши аёллари Хадижа бинти Хувайлид, Фотима бинти Муҳаммад, Марям бинти Имрон ва  Фиръавннинг аёли Осиё бинти Мазоҳимдир”.

Хадижа онамиз розияллоҳу анҳо ҳижратдан уч йил олдин, Абу Толибдан уч кун кейин Рамазон ойида олтмиш беш ёшда вафот эдилар. У вақтда намоз фарз қилинмаган эди. У кишини Ҳажун қабристонига олиб бордилар ва қабрга пайғамбаримиз солаллоҳу алайҳи ва салламнинг ўзлари тушдилар. Ўша пайтда маййитга жаноза намози ўқиш фарз бўлмаган эди. Расулуллоҳ солаллоҳу алайҳи ва саллам икки таянчлари, ҳаётларининг бир бўлаги бўлган Хадижа онамиздан айрилганларига қаттиқ изтироб чекдилар ва Нубувватнинг ўнинчи йилини “маҳзунлик йили”, деб номладилар.

Бу ёзганларимиз Хадижа р.а нинг ҳаёт йўллари ҳакида қисқача бир эслатма бўлди. Ўзимга ўзим савол бераман. Нима учун Пайғамбаримиз С.А.В Хадижа р.а ни бошқа барча аёллардан устун кўрдилар? Ва вафотларидан кейин ҳам у кишини кўзда ёш ва жуда яхши сўзлар билан эслаб юрдилар? Ҳатто юқоридаги ривоятда айтилганидек Оиша онамизга у киши р.а туфайли қаттиқ дашном бердилар? Хадижа онамиз р.а вафот этган йилни эса ғам ва маҳзунлик йили, деб атадилар ва вафотларидан қаттиқ изтиробга тушдилар? Пайғамбаримиз С.А.В то Қиёматгача бўлган барча инсонларга Ислом нурини етказувчи охир замон Пайғамбари эдилар. Албатта бу иш жуда машаққатли ва масъулияти жуда оғир иш эди.

Хадижа онамиз р.а айнан шу масъулиятли вазифани бажаришларида Пайғамбар С.А.В га катта тиргак ва ёрдамчи вазифасини ўтаганлари учун ҳам Муҳаммад С.А.В умр бўйи Хадижа онамиз р.а дан миннатдор бўлиб яшадилар. Хадижа р.а бу йўлда бутун умрлари ва бор бойликларини сарф қилдилар. Биринчи вахий келган вақтда бу Илоҳий кўрсатмани салобатини кўтаришда ҳам, бу буюк динга чин дилдан иймон келтиришда ҳам, даъват юкини ортидан келган турли-туман машаққатларни, шу жумладан қарши чиқишлар, масхара қилишлар, ёлғончига чиқаришлар, ҳам руҳий, ҳам жисмоний қийинчиликларни кўтариш вақтида Пайғамбар С.А.В ни гўзал муомала ва ўта меҳрибонлик билан қўллаб-қувватлашда ҳам биринчилардан бўлдилар. Шунча обрў-эътиборлари ва бойликларига қарамай, бу дунё матосидан Охиратдаги гўзал мукофотни афзал билган ҳолда ҳаммасини Ислом даъвати йўлида қурбон қилдилар. Охир оқибат хижратдан бир неча йил олдинги Макка мушриклари тарафидан шафқатсизларча қилинган қамал вақтида қаттик қийинчилик ва очлик натижасида оғир хасталандилар ва қамал бекор бўлган йили оламдан ўтдилар.

Аллоҳ Хадижа р.а онамиздан рози бўлсин, бу дунёда даъват йўлида чеккан машаққатлари эвазига Охиратда Ўз розилиги ва жаннати билан мукофотласин.

Қолаверса, ҳозирги мусулмонлар учун мусибатларга тўла бўлган замонимизда Аллоҳ биз муслималарнинг ичимиздан ҳам дин йўлида қаттиқ қайғуриб, Аллоҳнинг ҳукми ерда олий бўлмагунича тиниб тинчимайдиган ва бор имкониятини сарф қила оладиган Хадижаларни, Фотималарни, Насибаю Сумайяларни чиқариб қўйсин! Зеро бу иш Аллоҳ учун асло қийин эмас! Аллоҳ ҳикмат ва куч-қудрат эгасидир!

Ҳизб ут-Таҳрирнинг Ўзбекистондаги медиа офиси аёллар бўлими

Омина Рашидова

25.11.2015й.

0
0

Related posts:

No related posts.

TagsоналарСаҳобия
0
Shares
  • 0
  • +
  • 0
  • 0
  • 0
  • 0

Leave a reply Отменить ответ

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте как обрабатываются ваши данные комментариев.

ЯНАДА ҚИЗИҚАРЛИ МАВЗУЛАР

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Кофир давлатларнинг Судандаги элчихоналари билан жосуслик қилаётган ва куфр асосида тузилган жамоалар Исломга асосланган партиялар тузилишига қарши курашишмоқда!!

  • МАТБУОТ БАЁНОТИ

    Раҳил-Навоз режими доктор Ифтихорни жарроҳлик амалиётидан сўнг муолажа олишдан маҳрум қилгани сабабли унинг ҳаёти хавф остида қолмоқда

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Давлат дини Исломдир, деб ёзиш керакми ёки исломий ақидани давлатнинг асоси қилиб белгилашми?!

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

  • 06.05.2026

    Ўзбекистондаги янги энергетика сиёсатининг асл моҳияти

  • 06.05.2026

    Ипотека “ёрдами” ёш оилаларгами ёки банкларгами?

  • 05.05.2026

    Минтақа устидаги яҳудий жосуслиги ва Исломга қарши нафрат

  • 04.05.2026

    Ливан ва яҳудий вужуди ўртасидаги хоинона музокаралар

  • 04.05.2026

    АҚШ ва Индонезия ўртасидаги асосий мудофаа ҳамкорлиги

КАМПАНИЯЛАР

Facebook

ИЗОҲЛАР

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли

  • ALIMJON
    on
    01.02.2022
    SAVOL JAVOBLAR NEGA KECH TARJIMA QILINMOQDA?

    Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб

  • htadmin
    on
    25.10.2021
    Amin Ya Robbal a'lamin!

    Республика президентлиги сайловлари ҳукми

  • Abdullah Mamarakhimov
    on
    23.10.2021
    Мен ва яқинларим сайловга қатнашиш харом деган тушинчадамиз. Бизни районда Абдусаттор акам 2-мартаба депутат бўлган эди. Сайловга 3-мартаба хам номзотини ...

    Республика президентлиги сайловлари ҳукми

logo

Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.

Алоқа учун манзилимиз

  • Beirut-Lebanon P.O.BOX 14-5010
  • 0096 113 07 59 4
  • ht.uzbekistan@gmail.com
  • КЎП ЎҚИЛГАНЛАР

  • ШАРҲЛАР

  • Эр аёлига маҳрни бермай талоқ қилиши тўғрсидаги саволга жавоб

    By htadmin
    08.01.2017
  • Ҳизб ут-Таҳрир амири олим Ато ибн Халил Абу Роштанинг қурбон ҳайити табриги

    By htadmin
    22.08.2018
  • Андижон қатлиомига 12 йил бўлди!

    By htadmin
    12.05.2017
  • Эркак ва аёл ўртасидаги алоқаларни тартибга солиш

    By htadmin
    19.06.2017
  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли

  • ALIMJON
    on
    01.02.2022

    Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб

    SAVOL JAVOBLAR NEGA KECH ...
  • htadmin
    on
    25.10.2021

    Республика президентлиги сайловлари ҳукми

    Amin Ya Robbal a'lamin!

    ИЖТИМОИ ТАРМОҚЛАРИМИЗ

    • Contact
    • About Us
    • Home
    http://hizb-uzbekiston.info/