| Hizb-Uzbekiston.info

Top Menu

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

Main Menu

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР
  • Yozuv:
    Tarjima:

logo

| Hizb-Uzbekiston.info

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      12.09.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      05.09.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      29.08.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      23.08.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      15.08.2026
      0
    • Россияда ҳалок бўлган мусулмон юртдошларимизнинг оила аъзолари ва яқинларига таъзия

      11.08.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      08.08.2026
      0
    • Абдуманнон биродаримизнинг вафоти муносабати билан таъзия

      01.08.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      01.08.2026
      0
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • “Сизларга нима бўлдики, Аллоҳ йўлида (жиҳодга) чиқинглар, дейилса, ўз ерингизга (яъни, юртингизга) ...

      23.03.2025
      0
    • Усули фиқҳ бўйича олим Ато ибн Халил Абу Рашта: Ҳизбнинг ҳозирги амири

      07.12.2016
      0
    • Шайх Абдул Қаддим Заллум: Ҳизб қиёдатида ўз ўтмишдошининг энг яхши ўринбосари

      07.12.2016
      0
    • Тақийюддин Набаҳоний… Асосчи шайх

      07.12.2016
      0
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
    • Халифалик Давлатида моллар

      10.03.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      20.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      15.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      28.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.12.2022
      0
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • Нигер Давлатнинг емирилишидан уни қайта шакллантириш учун курашгача!

  • Туркиянинг Суриядаги мавжудлиги яҳудий вужудига таҳдид соладими? 

  • Трамп Американинг мустамлакачилик ҳақиқатини фош қилди 

  • Иккинчи АЭС — Хитой билан: энергетик мустақилликми ёки Россия ва Хитойга бўлинган қарамлик?

  • Ўзбекистоннинг CIPSга уланиши ортида нима бор?

  • Бен-Гвирга жавоб эшитиладиган эмас, кўриладиган нарсадир!

  • Халифаликни барпо этиш учун нусрат бериш шарафи қайси мусулмон қўшинига насиб этади?

  • Сув йўллари бўғозлари — жаҳон савдосининг калитлари кимнинг қўлида?

ВАРАҚАЛАР
Home›ВАРАҚАЛАР›Фитначи режим Росулуллоҳ САВ васиятларини бузиб саҳоба Тамим Дорий РА ерини Умматнинг рус душманларига мулк қилиб бермоқчи

Фитначи режим Росулуллоҳ САВ васиятларини бузиб саҳоба Тамим Дорий РА ерини Умматнинг рус душманларига мулк қилиб бермоқчи

By htadmin
29.11.2016
0
Share:

بِسْمِ اللَّـهِ الرَّحْمَـٰنِ الرَّحِيمِ

Фитначи режим Росулуллоҳ САВ васиятларини бузиб саҳоба Тамим Дорий РА ерини Умматнинг рус душманларига мулк қилиб бермоқчи

2016 йил 17 январ куни Фаластин режими вазирлар кенгаши Халил шаҳридаги рус православ черкови (Маскубия) жойлашган Субта Ерини мулк қилиб бермоқчи бўлаётганини эълон қилди.

Ушбу эълонга қадар режим расмий муассасалар орқали бу ерни русларга мулк қилиб беришга ўлиб-тирилиб ҳаракат қилди. Яъни махсус комиссия қонунга хилофлиги сабабли мулк қилиб берилиш талабини рад этганидан сўнг Фаластин режими ерлар бўйича ҳокимликка босим ўтказди. Кейин суд ва судьяларга босим ўтказди, ўзига қарши чиқаётган холис мусулмонлар иродасини синдириш учун уларга таҳдид қилди. Лекин Тамим оиласи, Халилдаги нуфузли кишилар ва аҳоли орасидаги ҳақиқий эр кишилари қаттиқ туриб, ернинг мулк қилиб берилишига қаршилик қилдилар. Бугун эса режим одамларга ва адлия ходимларига очиқдан-очиқ тазйиқ ўтказиб, ерни давлат ғазнасига мулк қилиб беришга аҳд қилганини эълон қилиш йўлига ўтди. Чунки бу билан ушбу заминни русларга мулк қилиб бериши осон бўлади.

Фаластин режимининг бу ерни рус православ черковига мулк қилиб беришга уриниши жинояткор Россиянинг режим раҳбари Аббосга берган буйруқларига жавобан бўлаётганига асло шубҳа йўқ. Албатта бу гуноҳи азим ва Аллоҳга, Росулига, мўминларга хиёнатдир. Чунки бу улуғ саҳоба Тамим Дорий РА ва унинг авлодига Росулуллоҳ САВ томонидан вақф қилиб берилган ердир. Дарҳақиқат, Росулуллоҳ сАВ уларга бундай нома берганлар:

«بِسْمِ اللهِ الرَّحْمَنِ الرَّحِيمِ هَذَا كِتَابٌ مِنْ مُحَمَّدٍ رَسُولِ اللهِ، لِتَمِيمِ بْنِ أَوْسِ الدَّارِيِّ، أنَّ لَهُ قَرْيَةَ حَبْرَى وَبَيْتَ عَيْنُونَ، قَرْيَتَهَا كُلَّهَا سَهْلَهَا وَجَبَلَهَا وَمَاءَهَا وَحَرْثَهَا وَأَنْبَاطَهَا وَبَقَرَهَا، وَلِعِقَبِهِ مِنْ بَعْدِهِ، لاَ يُحَاقُّهُ فِيهَا أَحَدٌ، وَلاَ يِلِجُهُ عَلَيْهِمْ أَحَدٌ بِظُلْمٍ فَمَنْ ظَلَمَهُمْ أَوْ أَخَذَ مِنْ أَحَدٍ مِنْهُمْ شَيْئًا، فَعَلَيْهِ لَعْنَةُ اللهِ وَالْمَلاَئِكَةِ وَالنَّاسِ أجْمَعِينَ»

«Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Ушбу нома Муҳаммад Росулуллоҳдан Тамим ибн Авс Дорийга, шу хусусдаким, Ҳабро қишлоғи ва Байт Айнун, унинг ҳамма қишлоқлари, пасттекисликлари, тоғу тоши, суви, даласи, халқи ва қора моллари Тамим ва унинг авлодигадир. Ҳеч ким у билан ушбу ер устида ҳақ талашмайди. Ҳеч ким зулм билан у ерга кириб олмайди. Бас, кимда-ким уларга ушбу ер устида зулм қилса ёки у ердан бирор нарсани олса, унга Аллоҳнинг, малоикаларнинг ва жамики инсонларнинг лаънати бўлсин».

Умар ибн Хаттоб халифа бўлиб, Аллоҳнинг изни ила Шомни забт этгач. Тамим Дорий Росулуллоҳ берган номани келтиради. Умар РА – мен бунга гувоҳман, дейди ва ерни унга бериб, «уни сотишга ҳаққингиз йўқ», дейди. Яъни бу айни замин Тамим оиласининг вақфидир, улардан бошқага кўчмайди, деганни англатади.

Эй мусулмонлар!

Россия Ислом ва мусулмонлар душманидир. Унинг Шом, Чеченистон, Афғонистон, Қрим ва бошқа ерларда содир этган ва содир этаётган даҳшатли жиноятларидан илонлар пўст ташлайди… У айни заминни Фаластин режими ҳимояси остида зўрлик билан тортиб олмоқчи. Бу режим у билан тил бириктирди ва унинг шунча қонхўрлигини Росулуллоҳ САВ вақфини мулк қилиб бериш билан тақдирламоқчи.

Бундан ташқари, Қуддусдаги Умар ибн Хаттоб майдони, Абу Ғаним тоғи ва булардан бошқа ерларни яҳудийларга яширинча сотишда миссионерлик фаолияти тарихи қорайиб бўлди. Арубдаги Байтул Барака воқеасини ҳали унутганимиз йўқ. Кўриниб турибдики, бугун русларга мулк қилиб берилаётган айни замин эртага яҳудийларга мулк қилиб берилишига муқаддима сифатида хизмат қилиши ҳам мумкин. Халили Раҳмон шаҳри яҳудийларнинг навбатдаги ўзлаштирилган ерларига айланиб, Халил аҳли унинг оловида жизғинак бўлиши ҳам эҳтимолдан холи эмас. Ахир, Дабуёда ва Шуҳадолар кўчасида шундай бўлмоқда?!

Эй муборак замин аҳли!

Фаластин режими ва у ердаги раҳбарлар яҳудийлар учун ушбу заминингизнинг аксар қисмидан воз кечишди. Улар кофир давлатларнинг тобесига, яҳудийлар давлатининг посбонига айланиб қолишларига рози бўлишди. Шунинг учун Тамим оиласи ерини ҳам манфур русларга мулк қилиб беришдан тап тортмаяптилар. Бу режим ва у ердаги раҳбарларнинг Фаластинга, унинг аҳлига қарши жиноятлари тўхтагани йўқ. Аксинча, Фаластин аҳлини яҳудийларга топшириб қўйиш ва Ғарбнинг динимиз, заминимиз ва муқаддас нарсаларимизга қарши кўзлаётган режаларини рўёбга чиқариш учун ҳамон жиноят қилишда давом этмоқда. Яҳудийларнинг фарзандларимиз қонини дарё қилиб оқизишлари, уйларимизни вайрон этишлари, Ақсомизни кечаю кундуз топташлари камлик қилганидек, Фаластин раҳбарлари улар билан хавфсизлик ҳамкорлиги ўрнатилгани билан мақтанмоқда, солиқлар билан одамлар тинкасини қуритмоқда.

Эй муборак заминдаги насронийлар!

Ушбу баёнотимизда хусусан сизларга ҳам мурожаат қиляпмиз. Сизлар мусулмонлар билан юзлаб йиллар давомида бирга яшаб, улардан кўп яхшилик кўрдингиз: Улар жонингиз, молингиз, номусингиз ва черковларингизни ҳимоя қилдилар. Айримларингиз бу муборак заминга ер юзининг бошқа бир бурчагидан келганингизда мусулмонлар сизни яхшилик билан қарши олиб, ораларидан жой бердилар. Билиб қўйинг: биз эртага барпо қиладиган рошид Халифалик давлати ҳам сизни ҳақ-ҳуқуқингизни ҳимоя қилади ва мусулмонлар орасида ҳурмат-иззатда яшашингизни кафолатлайди. Аммо золим ҳукмдорларингиз ва уларнинг йирик давлатлардаги хўжайинлари эса сизни сариқ чақалик қадрламайди. Улар учун энг муҳими, ўз манфаатлари, бойликлари ва нуфузларидир. Кўпчилигингиз бу ҳақиқатни билади ҳам. Биз эса сизга насиҳат қиляпмиз. Ҳукмдорларингизга эргашманг. Чунки улар мусулмонлар билан бирга яшаётган ҳаётингизни бузадилар. Биз Ислом Уммати куч-қудрат уммати бўлиб, барча инсонларга эзгулик, нур ва адолат улашамиз, аҳдимизга вафо қилиб, зиммамиздаги масъулиятга риоя қиламиз. Бу сиз учун бир эслатмадир. Бас, уни унутманг. Эслатмамизни исботи сифатида 2014 йил 25 январда Маскубия черковига йўллаган мактубимизни ҳам эслатмоқчимиз. Мактубда бундай деган эдик:

«Ҳидоятга эргашганларга салом.

Шуни яхши биласизларки, черковингизни қуриб олган бу ер сизнинг мулкингиз эмас ва уни ижара битими асосида мусулмонлардан ижарага олгансиз. Шу боисдан бу ерга эга бўлишга ҳаракат қилишингиз ва рус ҳукуматининг бу йўлдаги аралашуви мусулмонлар томонидан асло қабул қилиб бўлмас ҳаракатдир».

Орамизда ўнлаб йиллар яшадингиз, бу вақт ичида биз сизга берган ваъдамизга вафо қилдик ва уни бузмадик. Мусулмонлар сизга яхшилик кўрсатиб келган эканлар, буни Росулимиз Муҳаммад САВнинг сизга яхшилик қилишга буюрган кўрсатмаларига жавобан шундай қилдилар.

Биз сизга ана уларни тийиб қўйинг, биз билан ўйнашмасин, улар сизнинг мусулмонлар орасидаги ҳаётингизни бузишмоқчи, ўзингиз ҳам бу ерга эга бўлишга ҳаракат қилишдан тийилинг, дея насиҳат қиламиз.

Айримлар ушбу замин эгалигини сизга олиб бера оламан, дея сизни фитналантиряпти. Бироқ, шуни билингки, бунга мусулмонлар ҳаргиз рози бўлмайдилар. Унутмангки, сиз билан кеча шу ер устида ижара битимини тузган Халифалик давлати яқинда албатта қайта барпо бўлади. Бас, бизга берган ваъдангизга риоя қилинг, уни бузманг. Агар бу насиҳатимиздан юз ўгириб, шу хилдаги ҳаракатингизда давом этаверсангиз, билиб қўйинг, ваъдани сиз буздингиз, биз эмас».

Эй мубурак заминдаги мусулмонлар, хусусан, Халилур Раҳмон аҳли!

Ушбу заминни ҳимоя қилишга ва режимнинг бундай жиноят содир этишига йўл қўймасликка сиз жавобгарсиз. Аллоҳ бу борада сиздан албатта сўрайди. Биламиз, сиз бу ерни ҳимоя қилишга қодирсиз. Зеро, сизга бу ишни Росулуллоҳ васият қилганлар. Сизга, Халилдаги нуфузли кишиларга ва Тамим вақфи нозирларига шуни айтмоқчимизки, ушбу вақф еридан бир қаричи устида бўлса ҳам руслар билан савдолашишга, музокарага киришишдан сақланинг. Чунки Росулуллоҳ вақф қилиб қўйган ер борасида қилинган ҳар қандай эътиборсизлик уни душманимизга бериб юборишни англатади. Зотан, сиз Фаластин режимини ушбу вақфни ҳақдор бўлмаганларга бериб юборишдан олтмиш йилдан зиёд вақт мобайнида тийиб кела олдингиз. Демак, бугун ҳам уни ҳаддидан ошиб, шундай жиноятга қадам қўйишдан тийиб қўйиш қўлингиздан келади. Аллоҳ ва солиҳ мўминлар сиз билан биргадир.

Фаластин режими бош вазирлари, уларнинг кенгашларию тарафдорларига келсак, уларни бундай қарордан қайтмоққа чақирамиз. Агар чақириғимизни рад этиб, Росулуллоҳ САВнинг саҳобий Тамим Дорийга вақф қилиб берган ерни русларга ўтказиб бериш учун ҳар хил баҳоналар келтирадиган бўлишса, Аллоҳнинг ва мўминларнинг тоқат қилиб бўлмас ғазабига дучор бўлажакларига асло шубҳа йўқ. Биз уларга ҳам Росулуллоҳ сАВнинг ушбу сўзларини айтамиз: «Бас, кимда-ким уларга ушбу ер устида зулм қилса ёки у ердан бирор нарсани олса, унга Аллоҳнинг, малоикаларнинг ва жамики инсонларнинг лаънати бўлсин».

Ҳизб ут-Таҳрир                                                        12 робиус-соний 1437ҳ

Муборак замин                                                         22 январ 2016м

Фаластин    

Tagsрус православ черковиФаластин
0
Shares
  • 0
  • +
  • 0
  • 0
  • 0
  • 0

Leave a reply Отменить ответ

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте, как обрабатываются ваши данные комментариев.

ЯНАДА ҚИЗИҚАРЛИ МАВЗУЛАР

  • МАҚОЛАЛАР

    Дунё Халифаликсиз 100 йил яшади! Бас, бунга нуқта қўйинг!

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Африкани мустамлака қилиш давом этмоқда

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Ҳизб ут-Таҳрир – Туркия вилояти Шарқий Туркистондаги аҳлимизга ёрдам бериш тўғрисидаги матбуот баёнотини ўқиб эшиттирди

ОНЛАЙН КУТУБХОНА

АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ

МАҚОЛАЛАР

  • МАҚОЛАЛАР

    Иккинчи АЭС — Хитой билан: энергетик мустақилликми ёки Россия ва Хитойга бўлинган қарамлик?

    Иккинчи АЭС — Хитой билан: энергетик мустақилликми ёки Россия ва Хитойга бўлинган қарамлик? بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ «2026 йил 8 сентябрда Белградда ўтказилган Ўзбекистон–Сербия бизнес форумида Сербия президенти Александр Вучич ...
  • МАҚОЛАЛАР

    Ўзбекистоннинг CIPSга уланиши ортида нима бор?

    Ўзбекистоннинг CIPSга уланиши ортида нима бор? بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ «2026 йил 9 сентябрда Гонконгда ўтказилган ўн биринчи “Бир макон — бир йўл” саммити доирасида Ўзбекистон Миллий банки Хитойнинг Чегаралараро ...
  • МАҚОЛАЛАР

    BRICS: АҚШ тартиботига муқобилликми ёки янги қутблашув?

    BRICS: АҚШ тартиботига муқобилликми ёки янги қутблашув? بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ Иккинчи жаҳон урушидан кейин шаклланган дунё тартиботига дарз кетгани энди ҳеч кимга сир бўлмай қолди. Илгари дунё давлатлари гўёки ...
  • МАҚОЛАЛАР

    Суюлтирилган газ таъминоти бўйича янги ҳийлакор сиёсат

    Суюлтирилган газ таъминоти бўйича янги ҳийлакор сиёсат بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ 7 сентябрда Шавкат Мирзиёевга аҳолини суюлтирилган газ билан таъминлаш тизимини ислоҳ қилиш таклифлари тақдим этилди. Расмий маълумотга кўра, мамлакатда ...
  • МАҚОЛАЛАР

    Газга бой Ўзбекистоннинг Россия газига қарамлиги кучаймоқда

    Газга бой Ўзбекистоннинг Россия газига қарамлиги кучаймоқда بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ «Газпром» раҳбари Алексей Миллер 2026 йил бошидан Россиянинг Қозоғистон, Қирғизистон ва Ўзбекистонга газ етказиб бериш ҳажми қарийб 70 фоизга ...

ИЗОҲЛАР

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    09.06.2026
    […] қилганларидек: «Мушриклар олови билан ёритманг…[1]». Бундай машъум битимлар мусулмон армияларини […]

    ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026
    […] шундаки, Иордания қўшинига инглиз жосуси Глабб Пошо[1] қўмондонлик қилаётган эди. Бошқа араб раҳбарлари ва […]

    НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026
    […] Афсуски, ушбу ҳукмдорлар куфр кучларини «дўст» тутишнинг оқибатларини — бу йўл дунёда хорлик, Охиратда эса ...

    ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    01.06.2026
    […] аёлу болаларни қутқариш учун жанг қилмаяпсизлар?![1]» деган амрига бўйсуниш учун уларда куч ҳам, имконият […]

    ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    31.05.2026
    […] шиорларини улуғласа, демак, бу қалбидаги тақвосидан[1]» деган каломига содиқ қолган ҳолда, байрам шукуҳини […]

    1447 ҲИЖРИЙ ЙИЛ МУБОРАК ҚУРБОН ҲАЙИТИ ТАБРИГИ

logo

Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.

Алоқа учун манзилимиз

  • Beirut-Lebanon P.O.BOX 14-5010
  • 0096 113 07 59 4
  • ht.uzbekistan@gmail.com
  • Popular

  • Comments

  • Эр аёлига маҳрни бермай талоқ қилиши тўғрсидаги саволга жавоб

    By htadmin
    08.01.2017
  • Ҳизб ут-Таҳрир амири олим Ато ибн Халил Абу Роштанинг қурбон ҳайити табриги

    By htadmin
    22.08.2018
  • Андижон қатлиомига 12 йил бўлди!

    By htadmin
    12.05.2017
  • Эркак ва аёл ўртасидаги алоқаларни тартибга солиш

    By htadmin
    19.06.2017
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    09.06.2026

    ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?

    […] қилганларидек: «Мушриклар олови билан ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026

    НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!

    […] шундаки, Иордания қўшинига ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026

    ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!

    […] Афсуски, ушбу ҳукмдорлар ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    01.06.2026

    ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ

    […] аёлу болаларни қутқариш ...

    SAHIFA

    • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
    • БОШ САҲИФА
    • КИТОБЛАР
    • Ҳизб ут-Таҳрир

    ИЖТИМОИ ТАРМОҚЛАРИМИЗ

    • Contact
    • About Us
    • Home
    http://hizb-uzbekiston.info/
    Yozuv:
    Tarjima: