Туркия ва “яҳудий вужуд” ўртасидаги алоқаларни нормаллашуви
بسم الله الرحمن الرحيم
Туркия ва “яҳудий вужуд” ўртасидаги алоқаларни нормаллашуви
Туркия президенти Ражаб Тойиб Эрдоған яқинда минтақада муносабатларни тартибга солишга эришишда “яҳудий вужуди” билан “алоқаларни илиқлашуви”мумкинлигини билдирди.
Эрдоғаннинг Туркманистон сафаридан қайтаётганида журналистлар билан бўлган учрашувда, агар томонлар “исроил” қўшинлари томонидан “Озодлик Флотилияси” га қарши ўтказилган денгиз рейди қурбонларига товон тўлаши ва “исроил” нинг Фаластинни қамал қилишини тўхтатиш шартига рози бўлиши борасида келишувга эришсалар, келажакда ““исроил” билан алоқаларнинг нормаллашуви” га эришилиши мумкинлигини билдирди, деб хабар беради «Associated Press» (14.12.2015).
Анқарадаги юқори лавозимли мансабдор 2015 йил 18 декабр жума куни икки давлат ҳукуматлари "Туркиянинг талаблари қондирилгандан сўнг" улар ўртасидаги муносабатларнинг нормаллашуви томон йўналтирилган якуний келишувга эришишга яқин эканлигини билдирди.
Шу билан бир вақтда яҳудий ҳукумати вакиллари ҳам Швецарияда юқори даражада бўлиб ўтган икки томонлама музокараларда муносабатларнинг яхшиланишида келишувга эришилгани ҳақида гапира бошладилар.
Шуни қайд этиб ўтиш лозимки, Туркия ва “яхуд вужуди” ўртасидаги муносабатлар 2010 йил Ғазога томон сузаётган “Озод Филотилия” кемаси бортида 10 лаб туркларни яхудийлар тарафидан ўлдирилгани ортидан кескинлашган эди. Лекин, Туркия элчисининг “яхуд вужуди” билан алоқаларни музлатишга доир баёнот ва чақириқларига қарамай, улар ўртасидаги кўп сонли битимларга ҳамон амал қилиб келинмоқда. Ўрталаридаги ҳамкорлик, айниқса, икки томонлама ҳарбий соҳада олтмишдан ортиқ битимларга амал қилиниш давом этмоқда. Бу фақат ҳарбий соҳанинг ўзида! Туркия Ислом оламида “Исроил”дан маҳсулотлар импорти бўйича пешқадам бўлиб турибди, Исроилдан экспорт қилишда Туркиянинг расмий даромади 2011 йилда 2 млрд доллардан ошиб кетди.
Туркиянинг ИТИ (илмий-тадқиқот институти) хизматчиси, истеъфодаги генерал майор Таркар Иртарк (илгари турк ҳарбий денгиз билим юрти директори) “Яқин Шарқ” газетасида Туркия ва “Исроил” ўртасидаги муносабатлар 60 йилдан бери давом этиб келаётганини ва кейинги 10 йилликда Эрдоған бошқарувида ўн баравар ортгани ҳақида маълум қилади.
Айримлар Туркиянинг рус-турк алоқаларидаги бўҳрон сабабли “исроил” билан алоқаларнинг яхшиланганлигини ва Россия гази ўрнига “исроил” газини импорт қилишни бошлагани билан оқламоқчи бўлдилар.
Бу сиёсий жиноятни тезлик билан амалга ошириш ва бир вақтнинг ўзида Фаластин муаммоси бўйича Туркия ҳукумати нуфузини сақлаб қолиш учун Эрдоған 2015 йил 19 декабрда ХАМАС сиёсий бюроси раҳбари Холид Машал билан учрашди.
Швейцарияда икки томон ўртасидаги музокаралар жараёнини кузатаёганлар, Туркия Ғазо қамалини тўхтатишни талаб қилиши, ХАМАС лидерлари ҳаракатларини чеклаш учун кескин тақиқлар қўйишга розилиги ва уларнинг айримларини ўз ҳудудларидан чиқариб юбориши ҳақидаги баёнотлари тўғрисидаги миш-мишларга ҳамда “исроил”нинг Туркияни газ билан таъминлашга берган ваъдасига қарамасдан, икки давлат алоқаларининг расмий даражада нормаллашуви – бу фақат вақт масаласи эканини, бундан бошқаси эмаслигини тушунадилар.
Эрдоғаннинг қуруқ ваъдалари ва “исроил” билан сохта курашлари Швейцария деворларида чилпарчин бўлди, бу ҳаммага ҳар қачонгидан ҳам аниқ бўлдики, Туркия ҳукмдорлари Исломий позицияга эга эмас ҳамда Исломий сақофатга ҳам боғланган эмас. Уммат муаммолари уларни қизиқтирмайди, балки уларга дин учун аҳамиятсиз бўлган тор манфаатлари муҳим. Уларнинг позицияси мустамлакачилик алоқаларидан иборат холос.
Аслида ”Исроил” билан бундай учрашув ва музокаралар жиноят ҳисобланади. Жиноятчи “Исроил” билан зиддиятларни музокаралар, савдо-сотиқ, манфаатлар алмашинуви йўли билан ҳал қилинишига йўл қўйиш – буларнинг барчаси яҳудий вужуд томонидан “Мармара” кемасида ўлдирилган шаҳидлар қонини менсимасликдир, Уммат муаммоларига лоқайдлик ва яҳудийлар томонидан Аллоҳнинг Расули сололлоҳу алайҳи васаллам меърожга чиққан жойнинг босиб олинишига эътиборсизлик ҳисобланади. Бу “Исроил” давлати ташкил топганидан бери туну-кун давом этиб келаётган даҳшатга – Фаластин аҳли қирғинига эътиборсизликдир, шунингдек оддий хос ҳаёт дахлсизлиги ва муқаддаслигининг бузилишига эътиборсизликдир.
Муқаддас замин босқини ва ёш болалар ўлдирилиш каби Уммат муаммолари молиявий битимлар ёки манфаатлар савдоси орқали ечилмайди. Дунёдаги жамики мол-мулк мусулмоннинг бир томчи қонига арзимайди, яҳудийлар Фаластиннинг бир қарич ерини босиб олишини эса миллион ва миллиард долларларга алмаштириб бўлмайди.
Ҳозирги Туркия ҳукмдорлари агар билганларида эди, Усмоний ҳалифа Абдулҳамиддан ибрат оладиган ажоиб намуна бор. Унда ҳозирги ҳукмдорлардан ажралиб турадиган қатъийлик бор эди. Унинг сўзлари у тутган қатъий позициясига гувоҳлик беради, негаки у умматнинг муаммоларини, унинг ерлари ва муқаддаслиги савдолашадиган буюм эмаслигини, гарчи у вақтда Усмоний халифаликни кучсизланиб қолгани ва бўйнида осилган улкан қарзларига қарамасдан англаб етган эди. Ўша вақтла Халифа, Аллоҳ ундан рози бўлсин, шундай деган эди: ”Сионист Доктор Герцлга шуни маслаҳат берингки, бу йўналишга қадам ташлашга журъат қила кўрмасин, мен Фаластиннинг бир қарич еридан воз кеча олмайман, чунки у менинг шахсий мулким эмас, Ислом Умматининг мулкидир. Бу ер учун мусулмонлар жиҳод қилганлар ва уларнинг покиза қонлари билан суғорилган. Яҳудийлар миллонларини ўзида сақлаб турсинлар, қачонки бир кун келиб Халифалик парчаланганида, ўшанда Фаластинни текинга эгаллаб оладилар. То мен тирик эканман, Фаластинни Халифалик Давлатидан ажратиб олинишини кўргандан, баданимни қилич билан тилка пора бўлгани осондир. Мен бунга йўл қўймайман. Биз тирик эканмиз, бир бутун танамиз бўлинишига рози бўлмайман.” Халифа Абдулҳамид билан Фаластинни, мусулмонлар қонини ва Уммат бойликларини арзимаган дирҳамга сотувчи муборак Фаластинни ва унинг аҳлини сақловчи ҳукмдорлар ва ҳозирги Туркия ҳукмдорлари ўртасида буюк фарқ бор. Яна улар ўзларини Усмонийлар ишининг давомчилари дея атайдилар, ҳолбуки Усмоний ҳукмдорларни уларга, уларнинг қилмишларига, жиноятларига сира алоқаси йўқдир!
Қўллари қонга беланган “Исроил” билан муносабатларни нормаллаштириш — Пайғамбаримиз сололлоҳу алайҳи васаллам саҳобаларининг қонлари тўкилган муқаддас заминни босиб олинганини тан олиш ва қонунийлаштириш ҳисобланади. Туркиянинг Ғазо қамалини тўхтатишни талаб қилиши бу сиёсий жиноятларни оқлай олмайди ёки товон бўла олмайди. Турк ҳукмдорларининг Ғазо қамалини тўхтатишни бажарилиши шарт бўлган мажбурият қилиб қўйиши, ўзини зўрлик билан муқаддас замин узра кўтарган ҳамда ўз ҳокимиятини фаластинликларнинг бош чаноқлари ва дард-аламлари устига ўрнатган босқинчи вужуд билан алоқаларнинг нормаллашувини оқламайди.
Бочқинчи билан муносабатларни нормаллашуви унга юзма-юз қарши чиқилмагунча ва муҳосаба қилинмагунча сиёсий жиноят бўлишда давом этаверади. Бу жиноятни оқлашнинг иложи йўқ, чунки у Ислом ерлари босқинини кучайтиради ва душманларга мусулмонлар устидан йўл очиб беради, бу эса Уммат ақидасига ва унинг сиёсий манҳажига Аллоҳнинг қуйидаги сўзларига кўра зиддир:
وَلَن يَجْعَلَ اللَّـهُ لِلْكَافِرِينَ عَلَى الْمُؤْمِنِينَ سَبِيلًا
“Аллоҳ ҳаргиз кофирларга мўминлар устидан йўл бермас.” (4:141)
Манба nusra.info
Абдумалик таржимаси
30.01.2016й.
Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!
Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли
Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб
Республика президентлиги сайловлари ҳукми