Севимли Пайғамбиримизнинг сийратларидан…
بِسْمِ اللهِ الرَّحْمنِ الرَّحِيم
Севимли Пайғамбиримизнинг сийратларидан…
Ва бу сийрат бугунги кунга солиштирилганда…
Куни кеча сайтимизда Аллоҳ ва Унинг Расулини севишлик ҳақида бир мавзу ёритилган эди. Ушбу мавзуни ўқиб туриб, Аллоҳ Таъолонинг “Агарда ўз сўзларингизда содиқ (яъни тўғрисўз) бўлсангизлар” деган сўзини эсладим. Ҳақиқатдан ҳам иймон калимасини келтирган мўъминнинг ўз сўзига нақадар тўғри, яъни содиқ эканлиги унинг амалларидангина билинур. Аллоҳнинг борлигига ва бирлигига иймон келтирган ҳар қандай банда борки, албатта ўз амалларида ягона бошқарувчимиз ва ҳукм эгаси саналмиш Аллоҳга ва Унинг Расулига бўлган итоати устида сўралади. Қилинажак ҳар қандай амалимиз Аллоҳ ва Унинг Расулига бўлган севгимизнинг қай даражада эканлигини намоён этишлиги ҳақиқат. Ушбу мақола сабаб бўлиб кўнглимдан ўтказган ҳиссиётларим билан бўлишгим келди..
Ҳар доим Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам) ҳақида гап кетганида, хотирамда сийратдан бир воқеа жонланаверади: Ҳижратнинг 6-йиллари.. Зулқаъда ойининг илк кунларининг бирида Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам) бир туш кўрдилар. Эрталаб бомдод намозидан кейин асҳобларига тушларини гапириб бердилар: ким сочини кестирган, ким тақир қилиб олган ҳолатда Масжидул Ҳарамга кириб боришаётган эмиш.. Султони Анбиё (соллаллоҳу алайҳи васаллам)нинг кўрган тушлари ҳам ваҳийнинг бир кўриниши саналганлиги сабабли, саҳобалар йўл тадоригини кўра бошлашди.. Чунки бу туш ва ниҳоят узоқ кутилган Маккага йўл очилгани ва унга кириб боришлик мумкинлигига далолат қиларди гўё.. Бир зумда 1400 кишилик қурол-яроқсиз бир ўрда ҳозирланди. Фақат араб одатига кўра қиличларини ёнларига тақиб олишди холос. Шу зайл йўлга чиқилди.. Аслида Маккадаги сиёсий ҳолатнинг анча қалтислиги барчага ойдек равшан эди. Ҳеч ким мусулмонларни қучоқ очиб кутмаётганини ҳам ва истаган пайтда бу учрашув урушга айланиб кетишлигини ҳам ҳамма бирдек билар эди. Аммо Буюк Аллоҳнинг ўз пайғамбарига берган белги — туши қалбларга анча хотиржамлик солар эди.. Ўрданинг йўлга чиқиши ҳамоно, хабар Маккагача етиб борган ва у ердагиларни тезда йиғилиб маълум бир чораларни кўришликка мажбур этган эди. Макка зодагонлари қандай бўлмасин Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам)ни Маккага киритмаслик чораларини ўйлай бошлашди. Бу орада мусулмонлар жамоаси Макка ёнидаги Ҳудайбия деган жойгача етиб келишди. Негадир шу пайтгача яхши юриб келаётган Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи васаллам)нинг туялари Ҳудайбияда юришдан тўхтаб, ўтириб олди. Қанчалик уринмасинлар ўрнидан турғиза олмадилар. “Филни тўхтатган Аллоҳ буни ҳам тўхтатишликка қодир” дея, Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам) ўша ерда тўхтаб дам олишликни буюрдилар. Ана шу жойда бутун мусулмон оламига таниқли бўлган Буюк Байъатур — Ризвон амалга оширилади. Бу орада Ҳудайбиядаги барча ҳолатлардан хабардор бўлиб турган мушриклар мусулмонлар билан сулҳ тузишдан ўзга чора йўқлигини англаб етишади ва Суҳайл ибн Амр бошчилигида яна 2 кишини вакил сифатида Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам)нинг ёнларига жўнатишади. Узоқ олиб борилган музокаралардан сўнг маълум бир битимга келишилди ва ушбу битим ёзма ҳолга келтирилиши лозим эди. Жанобимиз (соллаллоҳу алайҳи васаллам) хаттотликни Ҳазрат Али розияллоҳу анҳуга юклайдилар… “Ёз, эй Али, Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм..” “Йўқ!”, дея эътироз билдиради Суҳайл, “Бўлмайди! Биз бундай нарсани билмаймиз! Қадимдан ўзимиз билиб ва айтиб келган нарсани ёзсин. “Бисмикаллоҳумма” деб бошласин!” Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам) Ҳазрат Али розияллоҳу анҳуга Суҳайл айтганидек ёзишни буюрадилар. Чунки ҳар икки ҳолатда ҳам ислом ақидасига зид ҳолат кузатилмаган ва бу ўринда Суҳайлнинг мақсади фақат бир эътироз билдириш ниятидалиги аён эди.. Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам) давом этдилар: “Ушбу битим Қурайш номидан Суҳайл ибн Амр ва Аллоҳнинг Расули Муҳаммад томонидан тузилмоқда..” “Йўқ! Бўлмайди!” дея яна эътироз билдирди Суҳайл, ““Расулуллоҳ” деб ёзмайди! Биз сени Аллоҳнинг Расули деб билганимизда ушбу битимга ҳожат қолармиди? Сенга қарши уруш очармидик? “Расулуллоҳ” эмас, “Абдуллоҳ ибн Муҳаммад” деб ёзсин!”.. Музокарани бошидан кузатиб келаётган асҳобнинг хавотири ортиб, қонлари қизишни бошлаганди. Жаҳли тезроқ бўлганлари ўринларидан туриб, чиқиб кетишди. Ҳамманинг асаби таранглаша бошлади. У ёқ — бу ёқдан асҳобнинг норози ҳолатда “Ўчиртирмаймиз! Бошқа ёздирмаймиз!” деган гаплари кела бошлади. Расули Кибриё (соллаллоҳу алайҳи васаллам) Ҳазрат Али розияллоҳу анҳуга “Расулуллоҳ” сўзини ўчириб, ўрнига оталарининг исми ила ёзишни буюрадилар. Шу пайтгача сукут сақлаб ёзиб келаётган Ҳазрат Али розияллоҳу анҳунинг ҳам тоқати тоқ бўлиб, қаламни қўядиларда: “Йа Расулуллоҳ, биз сизга иймон келтирганмиз. Сизни ҳақ пайғамбар дея ортингиздан эргашганмиз. Валлоҳи, бу сўзни ўчирмайман!” дея ҳайқирадилар. Анча таранглашиб, жиддий тус олаётган вазиятни тинчитиш мақсадида Султони Анбиё (соллаллоҳу алайҳи васаллам) Ҳазрат Али розияллоҳу анҳуга юзланиб: Эй, Али, менга ўша сўзни кўрсат дейдилар. Ҳазрат Али кўрсатгач, ўз қўллари билан ўчириб, “ана энди ёзгин” дея буюрадилар…
Пайғамбарлар Султони шунчалик мақомда бўлиб туриб ҳам ҳаттоки “Расулуллоҳ” сўзи қандай ёзилишини билмаганлар.. Бу қандай ҳол ўзи? Бу қандай инсон ўзи? Оламларга раҳмат ўлароқ шафоатчи сифатида танланган бу инсон қанчалик севгига, қанчалик ҳурматга лойиқ? Буюк Ҳақ “Бу дунёни фақатгина Муҳаммадга бўлган севгим учун, унинг дунёга келишлиги учун яратдим” дея марҳамат қилган экан.. Бу қандай севги ўзи? Бир инсонга бўлган муҳаббат ортидан дунёлар яралса.. биз яралсак.. Аллоҳ ва бандалари орасида мана шундай буюк муҳаббатга лойиқ ва сазовор бўлган шахс ҳаттоки ўз мақомининг қандай ёзилинишида билмаса??? Оламларга раҳмат бўлган Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам)… Қиёматда ягона шафоатчимиз бўлган Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам)… Буюк гўзал хулқни бизга мерос қолдириб кетган Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам)… Ислом нурини оламга ёйган Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам)… Куфрни чангалида тутиб ўтган Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам)… Қандай севмаслик мумкин? Қандай эргашмаслик мумкин? Қандай итоат этмаслик мумкин?…
يُسَبِّحُ لِلَّهِ مَا فِي السَّمَاوَاتِ وَمَا فِي الْأَرْضِ الْمَلِكِ الْقُدُّوسِ الْعَزِيزِ الْحَكِيمِ
هُوَ الَّذِي بَعَثَ فِي الْأُمِّيِّينَ رَسُولاً مِّنْهُمْ يَتْلُو عَلَيْهِمْ آيَاتِهِ وَيُزَكِّيهِمْ وَيُعَلِّمُهُمُ الْكِتَابَ وَالْحِكْمَةَ وَإِن كَانُوا مِن قَبْلُ لَفِي ضَلَالٍ مُّبِينٍ
“Осмонлару ердаги барча нарсалар Малик, Қуддус, Азиз ва Ҳакийм бўлган Аллоҳга тасбиҳ айтади. У Зот саводсизлар ичидан, гарчи улар бундан аввал очиқ залолатда бўлсалар ҳам, уларга оятларини ўқиб берадиган ва уларни поклайдиган ҳамда китобни ва ҳикматни ўргатадиган Пайғамбарни юборди.” (Жумъа сураси, 1-2-оятлар).
Капитализм аталмиш разил бир тузум остида яшаб туриб, бугунги кунимизда ҳар қандай воқеа-ҳодисага аввало моддий томондан баҳо беришликка кўникиб кетганмиз. Бу моддий ўлчов энг аввало инсонлар орасидаги муомалагача сингиб кетган. Ҳеч ўйлаб кўрганмисиз, бизнинг жамиятда оддий насабли ёки фақирона турмуш тарзини олиб боргувчи шахсларга нисбатан қандай муомалада бўлинади? Умуман бесавод инсонларнику қўяверасиз.. Кийимига қараб кутиб олишлик ва ақлига қараб кузатишлик каби тубан тушунчалар қон-қонимизгача сингиб бормоқда. Жамиятнинг ҳар бир жабҳасида, у ҳоҳ бозор-ўчар бўлсин, ҳоҳ тўй-ҳашамлар, таълим масканларию ҳатто ака-укалик муносабатларигача моддий ўлчов ўз ҳукмини ўтказмоқда. Энди танганинг иккинчи томонини кўриб чиқайлик. Жамиятда мансаби ёки насаби ва ёки моддий шароити сабабли юқори чўққиларни забт этган инсонларнинг бугунги кунига бир баҳо беринг. Уларнинг ҳар бир гапи, қилаётган ишлари ҳар қандай нуқсондан холи саналади.. Улар йўл қўйган хатоликлар, жиноятлар, разиллику ноҳақликлари асло муҳокама қилинмайди. Мисол тариқасида Ўзбекистон Республикасининг эрка маликаси бўлмиш Гулнора Каримовани олинг. Мамлакат раҳбарининг қизи бўлганлиги сабабли бу аёл содир этаётган оғир жиноятларнинг қайси бири фош этилди? Қайси адолатли маҳкамада унинг разил ишлари кўриб чиқилди? Ўғирланган бир уяли телефон сабабли Ўзбекистон Республикасидаги суд маҳкамалари ўз қонунлари асосида 3-5 йилгача қамоқ жазолари тайинлашмоқда. Малика ўғирлаган миллионлаб $лар ҳеч қандай жавобгарликсиз ўз нафси йўлида сарф этилмоқда. Ваҳоланки, Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам): “Муҳаммаднинг қизи Фотима ўғирлик қилган тақдирда ҳам қўлини кесар эдим” дея ҳукм юргизганлар. Мисоллар талайгина, аммо моддият асосига қурилган бу тубан жамият учун уларнинг кераги йўқ. Инсонларнинг ўз яратувчиси олдидаги мақомига қараб баҳо беришлик бизга ёт бўлган жиҳатлардан бири бўлиб қолди.. Афсуслар бўлсин бизга.. Биз унутдик.. Кимлигимизни, нима сабабдан келганлигимизни ва яна қаерга боришлигимизгача унутдик.. Кимга қул ва кимга умматлигимизни унутдик.. Дунё ортидан югуриб, Аллоҳнинг розилиги каби энг буюк мақсадни унутдик.. Буюк Ар-Раҳмон на насабимизга, на мансабимизга ва на бойлигимизга, балки фақат ва фақат тақво тўла қалбларимизга қарашлигини унутдик.. Бунга яққол мисол эса, ота-онасиз етим ҳолатда вояга етган, ҳеч қандай хат-саводи бўлмаган, дунё салтанати қўлида бўлиб туриб бир неча кунлаб оч юрганидан қорнига тош боғлаб юрган икки олам сарвари Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам)дирлар..
Азиз муслима опа – сингилларим, ака – укалар! Аллоҳга ва Унинг суюкли Расулига бўлган муҳаббатимизни ўз амалларимиз ила исботлайлик. Келинг, ҳозирги Уммат учун қийин бўлган бу кунларда бир дин, бир ғоя, бир мақсад асосида бирлашиб, Аллоҳ ва Унинг Расули буюрган Халифалик давлатини қуришлик учун бел боғлайлик. Албатта Аллоҳ наздида ҳеч бир ҳаракатимиз бу ҳаракатчалик севимли бўла олмайди. Буюк Ар – Рошид ҳеч биримизни Тўғри йўлидан ва ризолигидан маҳрум қилмасин. Амин.
يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُوا اتَّقُوا اللَّهَ وَلْتَنظُرْ نَفْسٌ مَّا قَدَّمَتْ لِغَدٍ وَاتَّقُوا اللَّهَ إِنَّ اللَّهَ خَبِيرٌ بِمَا تَعْمَلُو
وَلَا تَكُونُوا كَالَّذِينَ نَسُوا اللَّهَ فَأَنسَاهُمْ أَنفُسَهُمْ أُوْلَئِكَ هُمُ الْفَاسِقُونَ
لَا يَسْتَوِي أَصْحَابُ النَّارِ وَأَصْحَابُ الْجَنَّةِ أَصْحَابُ الْجَنَّةِ هُمُ الْفَائِزُونَ
لَوْ أَنزَلْنَا هَذَا الْقُرْآنَ عَلَى جَبَلٍ لَّرَأَيْتَهُ خَاشِعاً مُّتَصَدِّعاً مِّنْ خَشْيَةِ اللَّهِ وَتِلْكَ الْأَمْثَالُ نَضْرِبُهَا لِلنَّاسِ لَعَلَّهُمْ يَتَفَكَّرُونَ
هُوَ اللَّهُ الَّذِي لَا إِلَهَ إِلَّا هُوَ عَالِمُ الْغَيْبِ وَالشَّهَادَةِ هُوَ الرَّحْمَنُ الرَّحِيمُ
“Эй, иймон келтирганлар! Аллоҳга тақво қилинглар! Ҳар ким эртанги куни учун нима қилганини назар солсин. Аллоҳга тақво қилинглар! Албатта Аллоҳ нима қилаётганингиздан хабардордир. Аллоҳни унутганларга ўхшаган бўлманглар. У Зот уларга ўз шахсларини унуттирди. Ундай шахслар фосиқдирлар. Олов эгалари ва жаннат эгалари тенг эмаслар. Жаннат эгалари ютуққа эришганлардир. Агар ушбу Қуръонни тоққа туширганимизда эди, унинг Аллоҳдан қўрққанидан титраб – қақшаб, парчаланиб кетганини кўрар эдингиз. Ушбу мисолларни одамларга келтирурмиз, шоядки улар фикр юритсалар. У Аллоҳ, Ундан ўзга илоҳ йўқдир. У ғойибни ҳам, ошкорни ҳам билувчидир. У Меҳрибон ва Раҳмлидир.” (Ҳашр сураси, 18 – 22 — оятлар).
Ҳизб ут-Таҳрирнинг Ўзбекистондаги медиа офиси аёллар бўлими
Омина Рашидова
Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!
Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли
Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб
Республика президентлиги сайловлари ҳукми