| Hizb-Uzbekiston.info

Top Menu

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

Main Menu

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

logo

| Hizb-Uzbekiston.info

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      20.06.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      13.06.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      06.06.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      30.05.2026
      0
    • Қурбон ҳайити муборак бўлсин!

      26.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      23.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      16.05.2026
      0
    • Барча ОАВ ва ҳуқуқ ҳимоячиларига мурожаат

      10.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      09.05.2026
      0
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • “Сизларга нима бўлдики, Аллоҳ йўлида (жиҳодга) чиқинглар, дейилса, ўз ерингизга (яъни, юртингизга) ...

      23.03.2025
      0
    • Усули фиқҳ бўйича олим Ато ибн Халил Абу Рашта: Ҳизбнинг ҳозирги амири

      07.12.2016
      0
    • Шайх Абдул Қаддим Заллум: Ҳизб қиёдатида ўз ўтмишдошининг энг яхши ўринбосари

      07.12.2016
      0
    • Тақийюддин Набаҳоний… Асосчи шайх

      07.12.2016
      0
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
    • Халифалик Давлатида моллар

      10.03.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      20.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      15.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      28.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.12.2022
      0
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • ЖАНУБИЙ ЯМАННИ ФИҒОНИ ФАЛАК

  • ТАЙВАН ИНҚИРОЗИ: ПЕКИН ВА ВАШИНГТОН ГЕОСТРАТЕГИЯСИ

  • ВАШИНГТОННИ ТЕҲРОН ҚАРШИСИДАГИ ЙЎҚОТИШЛАРИ

  • ИРОҚ МУСИБАТЛАРИНИНГ ЕЧИМИ БОТИЛ СОЯСИДАН ИЗЛАНМАС

  • Сеулдаги саммит: Жанубий Кореянинг геосиёсий амбициялари ва Африка омили

  • “Куала-Лумпур бош мавсуми 2026” Малайзия ҳукумати Аллоҳнинг ғазабига парво ҳам қилмай қўйди!

  • Улар макр қилурлар, Аллоҳ ҳам «макр» қилур. Аллоҳ «маккор»роқдир

  • Вашингтон октагонида кўринган тарихий ҳақиқат

ХОС МАВЗУЛАР
Home›ХОС МАВЗУЛАР›Севимли Пайғамбиримизнинг сийратларидан…

Севимли Пайғамбиримизнинг сийратларидан…

By htadmin
06.12.2016
0
Share:

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمنِ الرَّحِيم

Севимли Пайғамбиримизнинг сийратларидан…
Ва бу сийрат бугунги кунга солиштирилганда…

Куни кеча сайтимизда Аллоҳ ва Унинг Расулини севишлик ҳақида бир мавзу ёритилган эди. Ушбу мавзуни ўқиб туриб, Аллоҳ Таъолонинг “Агарда ўз сўзларингизда содиқ (яъни тўғрисўз) бўлсангизлар” деган сўзини эсладим. Ҳақиқатдан ҳам иймон калимасини келтирган мўъминнинг ўз сўзига нақадар тўғри, яъни содиқ эканлиги унинг амалларидангина билинур. Аллоҳнинг борлигига ва бирлигига иймон келтирган ҳар қандай банда борки, албатта ўз амалларида ягона бошқарувчимиз ва ҳукм эгаси саналмиш Аллоҳга ва Унинг Расулига бўлган итоати устида сўралади. Қилинажак ҳар қандай амалимиз Аллоҳ ва Унинг Расулига бўлган севгимизнинг қай даражада эканлигини намоён этишлиги ҳақиқат. Ушбу мақола сабаб бўлиб кўнглимдан ўтказган ҳиссиётларим билан бўлишгим келди..

Ҳар доим Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам) ҳақида гап кетганида, хотирамда сийратдан бир воқеа жонланаверади: Ҳижратнинг 6-йиллари.. Зулқаъда ойининг илк кунларининг бирида Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам) бир туш кўрдилар. Эрталаб бомдод намозидан кейин асҳобларига тушларини гапириб бердилар: ким сочини кестирган, ким тақир қилиб олган ҳолатда Масжидул Ҳарамга кириб боришаётган эмиш.. Султони Анбиё (соллаллоҳу алайҳи васаллам)нинг кўрган тушлари ҳам ваҳийнинг бир кўриниши саналганлиги сабабли, саҳобалар йўл тадоригини кўра бошлашди.. Чунки бу туш ва ниҳоят узоқ кутилган Маккага йўл очилгани ва унга кириб боришлик мумкинлигига далолат қиларди гўё.. Бир зумда 1400 кишилик қурол-яроқсиз бир ўрда ҳозирланди. Фақат араб одатига кўра қиличларини ёнларига тақиб олишди холос. Шу зайл йўлга чиқилди.. Аслида Маккадаги сиёсий ҳолатнинг анча қалтислиги барчага ойдек равшан эди. Ҳеч ким мусулмонларни қучоқ очиб кутмаётганини ҳам ва истаган пайтда бу учрашув урушга айланиб кетишлигини ҳам ҳамма бирдек билар эди. Аммо Буюк Аллоҳнинг ўз пайғамбарига берган белги – туши қалбларга анча хотиржамлик солар эди.. Ўрданинг йўлга чиқиши ҳамоно, хабар Маккагача етиб борган ва у ердагиларни тезда йиғилиб маълум бир чораларни кўришликка мажбур этган эди. Макка зодагонлари қандай бўлмасин Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам)ни Маккага киритмаслик чораларини ўйлай бошлашди. Бу орада мусулмонлар жамоаси Макка ёнидаги Ҳудайбия деган жойгача етиб келишди. Негадир шу пайтгача яхши юриб келаётган Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи васаллам)нинг туялари Ҳудайбияда юришдан тўхтаб, ўтириб олди. Қанчалик уринмасинлар ўрнидан турғиза олмадилар. “Филни тўхтатган Аллоҳ буни ҳам тўхтатишликка қодир” дея, Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам) ўша ерда тўхтаб дам олишликни буюрдилар. Ана шу жойда бутун мусулмон оламига таниқли бўлган Буюк Байъатур – Ризвон амалга оширилади. Бу орада Ҳудайбиядаги барча ҳолатлардан хабардор бўлиб турган мушриклар мусулмонлар билан сулҳ тузишдан ўзга чора йўқлигини англаб етишади ва Суҳайл ибн Амр бошчилигида яна 2 кишини вакил сифатида Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам)нинг ёнларига жўнатишади. Узоқ олиб борилган музокаралардан сўнг маълум бир битимга келишилди ва ушбу битим ёзма ҳолга келтирилиши лозим эди. Жанобимиз (соллаллоҳу алайҳи васаллам) хаттотликни Ҳазрат Али розияллоҳу анҳуга юклайдилар… “Ёз, эй Али, Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм..” “Йўқ!”, дея эътироз билдиради Суҳайл, “Бўлмайди! Биз бундай нарсани билмаймиз! Қадимдан ўзимиз билиб ва айтиб келган нарсани ёзсин. “Бисмикаллоҳумма” деб бошласин!” Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам) Ҳазрат Али розияллоҳу анҳуга Суҳайл айтганидек ёзишни буюрадилар. Чунки ҳар икки ҳолатда ҳам ислом ақидасига зид ҳолат кузатилмаган ва бу ўринда Суҳайлнинг мақсади фақат бир эътироз билдириш ниятидалиги аён эди.. Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам) давом этдилар: “Ушбу битим Қурайш номидан Суҳайл ибн Амр ва Аллоҳнинг Расули Муҳаммад томонидан тузилмоқда..” “Йўқ! Бўлмайди!” дея яна эътироз билдирди Суҳайл, ““Расулуллоҳ” деб ёзмайди! Биз сени Аллоҳнинг Расули деб билганимизда ушбу битимга ҳожат қолармиди? Сенга қарши уруш очармидик? “Расулуллоҳ” эмас, “Абдуллоҳ ибн Муҳаммад” деб ёзсин!”.. Музокарани бошидан кузатиб келаётган асҳобнинг хавотири ортиб, қонлари қизишни бошлаганди. Жаҳли тезроқ бўлганлари ўринларидан туриб, чиқиб кетишди. Ҳамманинг асаби таранглаша бошлади. У ёқ – бу ёқдан асҳобнинг норози ҳолатда “Ўчиртирмаймиз! Бошқа ёздирмаймиз!” деган гаплари кела бошлади. Расули Кибриё (соллаллоҳу алайҳи васаллам) Ҳазрат Али розияллоҳу анҳуга “Расулуллоҳ” сўзини ўчириб, ўрнига оталарининг исми ила ёзишни буюрадилар. Шу пайтгача сукут сақлаб ёзиб келаётган Ҳазрат Али розияллоҳу анҳунинг ҳам тоқати тоқ бўлиб, қаламни қўядиларда: “Йа Расулуллоҳ, биз сизга иймон келтирганмиз. Сизни ҳақ пайғамбар дея ортингиздан эргашганмиз. Валлоҳи, бу сўзни ўчирмайман!” дея ҳайқирадилар. Анча таранглашиб, жиддий тус олаётган вазиятни тинчитиш мақсадида Султони Анбиё (соллаллоҳу алайҳи васаллам) Ҳазрат Али розияллоҳу анҳуга юзланиб: Эй, Али, менга ўша сўзни кўрсат дейдилар. Ҳазрат Али кўрсатгач, ўз қўллари билан ўчириб, “ана энди ёзгин” дея буюрадилар…

Пайғамбарлар Султони шунчалик мақомда бўлиб туриб ҳам ҳаттоки “Расулуллоҳ” сўзи қандай ёзилишини билмаганлар.. Бу қандай ҳол ўзи? Бу қандай инсон ўзи? Оламларга раҳмат ўлароқ шафоатчи сифатида танланган бу инсон қанчалик севгига, қанчалик ҳурматга лойиқ? Буюк Ҳақ “Бу дунёни фақатгина Муҳаммадга бўлган севгим учун, унинг дунёга келишлиги учун яратдим” дея марҳамат қилган экан.. Бу қандай севги ўзи? Бир инсонга бўлган муҳаббат ортидан дунёлар яралса.. биз яралсак.. Аллоҳ ва бандалари орасида мана шундай буюк муҳаббатга лойиқ ва сазовор бўлган шахс ҳаттоки ўз мақомининг қандай ёзилинишида билмаса??? Оламларга раҳмат бўлган Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам)… Қиёматда ягона шафоатчимиз бўлган Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам)… Буюк гўзал хулқни бизга мерос қолдириб кетган Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам)… Ислом нурини оламга ёйган Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам)… Куфрни чангалида тутиб ўтган Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам)… Қандай севмаслик мумкин? Қандай эргашмаслик мумкин? Қандай итоат этмаслик мумкин?…

يُسَبِّحُ لِلَّهِ مَا فِي السَّمَاوَاتِ وَمَا فِي الْأَرْضِ الْمَلِكِ الْقُدُّوسِ الْعَزِيزِ الْحَكِيمِ
هُوَ الَّذِي بَعَثَ فِي الْأُمِّيِّينَ رَسُولاً مِّنْهُمْ يَتْلُو عَلَيْهِمْ آيَاتِهِ وَيُزَكِّيهِمْ وَيُعَلِّمُهُمُ الْكِتَابَ وَالْحِكْمَةَ وَإِن كَانُوا مِن قَبْلُ لَفِي ضَلَالٍ مُّبِينٍ

“Осмонлару ердаги барча нарсалар Малик, Қуддус, Азиз ва Ҳакийм бўлган Аллоҳга тасбиҳ айтади. У Зот саводсизлар ичидан, гарчи улар бундан аввал очиқ залолатда бўлсалар ҳам, уларга оятларини ўқиб берадиган ва уларни поклайдиган ҳамда китобни ва ҳикматни ўргатадиган Пайғамбарни юборди.” (Жумъа сураси, 1-2-оятлар).
Капитализм аталмиш разил бир тузум остида яшаб туриб, бугунги кунимизда ҳар қандай воқеа-ҳодисага аввало моддий томондан баҳо беришликка кўникиб кетганмиз. Бу моддий ўлчов энг аввало инсонлар орасидаги муомалагача сингиб кетган. Ҳеч ўйлаб кўрганмисиз, бизнинг жамиятда оддий насабли ёки фақирона турмуш тарзини олиб боргувчи шахсларга нисбатан қандай муомалада бўлинади? Умуман бесавод инсонларнику қўяверасиз.. Кийимига қараб кутиб олишлик ва ақлига қараб кузатишлик каби тубан тушунчалар қон-қонимизгача сингиб бормоқда. Жамиятнинг ҳар бир жабҳасида, у ҳоҳ бозор-ўчар бўлсин, ҳоҳ тўй-ҳашамлар, таълим масканларию ҳатто ака-укалик муносабатларигача моддий ўлчов ўз ҳукмини ўтказмоқда. Энди танганинг иккинчи томонини кўриб чиқайлик. Жамиятда мансаби ёки насаби ва ёки моддий шароити сабабли юқори чўққиларни забт этган инсонларнинг бугунги кунига бир баҳо беринг. Уларнинг ҳар бир гапи, қилаётган ишлари ҳар қандай нуқсондан холи саналади.. Улар йўл қўйган хатоликлар, жиноятлар, разиллику ноҳақликлари асло муҳокама қилинмайди. Мисол тариқасида Ўзбекистон Республикасининг эрка маликаси бўлмиш Гулнора Каримовани олинг. Мамлакат раҳбарининг қизи бўлганлиги сабабли бу аёл содир этаётган оғир жиноятларнинг қайси бири фош этилди? Қайси адолатли маҳкамада унинг разил ишлари кўриб чиқилди? Ўғирланган бир уяли телефон сабабли Ўзбекистон Республикасидаги суд маҳкамалари ўз қонунлари асосида 3-5 йилгача қамоқ жазолари тайинлашмоқда. Малика ўғирлаган миллионлаб $лар ҳеч қандай жавобгарликсиз ўз нафси йўлида сарф этилмоқда. Ваҳоланки, Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам): “Муҳаммаднинг қизи Фотима ўғирлик қилган тақдирда ҳам қўлини кесар эдим” дея ҳукм юргизганлар. Мисоллар талайгина, аммо моддият асосига қурилган бу тубан жамият учун уларнинг кераги йўқ. Инсонларнинг ўз яратувчиси олдидаги мақомига қараб баҳо беришлик бизга ёт бўлган жиҳатлардан бири бўлиб қолди.. Афсуслар бўлсин бизга.. Биз унутдик.. Кимлигимизни, нима сабабдан келганлигимизни ва яна қаерга боришлигимизгача унутдик.. Кимга қул ва кимга умматлигимизни унутдик.. Дунё ортидан югуриб, Аллоҳнинг розилиги каби энг буюк мақсадни унутдик.. Буюк Ар-Раҳмон на насабимизга, на мансабимизга ва на бойлигимизга, балки фақат ва фақат тақво тўла қалбларимизга қарашлигини унутдик.. Бунга яққол мисол эса, ота-онасиз етим ҳолатда вояга етган, ҳеч қандай хат-саводи бўлмаган, дунё салтанати қўлида бўлиб туриб бир неча кунлаб оч юрганидан қорнига тош боғлаб юрган икки олам сарвари Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам)дирлар..

Азиз муслима опа – сингилларим, ака – укалар! Аллоҳга ва Унинг суюкли Расулига бўлган муҳаббатимизни ўз амалларимиз ила исботлайлик. Келинг, ҳозирги Уммат учун қийин бўлган бу кунларда бир дин, бир ғоя, бир мақсад асосида бирлашиб, Аллоҳ ва Унинг Расули буюрган Халифалик давлатини қуришлик учун бел боғлайлик. Албатта Аллоҳ наздида ҳеч бир ҳаракатимиз бу ҳаракатчалик севимли бўла олмайди. Буюк Ар – Рошид ҳеч биримизни Тўғри йўлидан ва ризолигидан маҳрум қилмасин. Амин.

يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُوا اتَّقُوا اللَّهَ وَلْتَنظُرْ نَفْسٌ مَّا قَدَّمَتْ لِغَدٍ وَاتَّقُوا اللَّهَ إِنَّ اللَّهَ خَبِيرٌ بِمَا تَعْمَلُو
وَلَا تَكُونُوا كَالَّذِينَ نَسُوا اللَّهَ فَأَنسَاهُمْ أَنفُسَهُمْ أُوْلَئِكَ هُمُ الْفَاسِقُونَ 
لَا يَسْتَوِي أَصْحَابُ النَّارِ وَأَصْحَابُ الْجَنَّةِ أَصْحَابُ الْجَنَّةِ هُمُ الْفَائِزُونَ 
لَوْ أَنزَلْنَا هَذَا الْقُرْآنَ عَلَى جَبَلٍ لَّرَأَيْتَهُ خَاشِعاً مُّتَصَدِّعاً مِّنْ خَشْيَةِ اللَّهِ وَتِلْكَ الْأَمْثَالُ نَضْرِبُهَا لِلنَّاسِ لَعَلَّهُمْ يَتَفَكَّرُونَ 
هُوَ اللَّهُ الَّذِي لَا إِلَهَ إِلَّا هُوَ عَالِمُ الْغَيْبِ وَالشَّهَادَةِ هُوَ الرَّحْمَنُ الرَّحِيمُ 

“Эй, иймон келтирганлар! Аллоҳга тақво қилинглар! Ҳар ким эртанги куни учун нима қилганини назар солсин. Аллоҳга тақво қилинглар! Албатта Аллоҳ нима қилаётганингиздан хабардордир. Аллоҳни унутганларга ўхшаган бўлманглар. У Зот уларга ўз шахсларини унуттирди. Ундай шахслар фосиқдирлар. Олов эгалари ва жаннат эгалари тенг эмаслар. Жаннат эгалари ютуққа эришганлардир. Агар ушбу Қуръонни тоққа туширганимизда эди, унинг Аллоҳдан қўрққанидан титраб – қақшаб, парчаланиб кетганини кўрар эдингиз. Ушбу мисолларни одамларга келтирурмиз, шоядки улар фикр юритсалар. У Аллоҳ, Ундан ўзга илоҳ йўқдир. У ғойибни ҳам, ошкорни ҳам билувчидир. У Меҳрибон ва Раҳмлидир.” (Ҳашр сураси, 18 – 22 – оятлар).

Ҳизб ут-Таҳрирнинг Ўзбекистондаги медиа офиси аёллар бўлими

Омина Рашидова

Tagsсийрат
0
Shares
  • 0
  • +
  • 0
  • 0
  • 0
  • 0

Leave a reply Отменить ответ

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте, как обрабатываются ваши данные комментариев.

ЯНАДА ҚИЗИҚАРЛИ МАВЗУЛАР

  • МАҚОЛАЛАР

    Қорақалпоғистон ҳодисаларидан кимлар фойдаланди?

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    «Сочи келишуви қонимизни беҳуда кетказиб, душманимизни ҳимоя қилди»

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Тал Жобия тарафида Росулуллоҳ САВнинг роя ва ливоси кўтарилиши Дамашқ фатҳ қилинган илк даврни эсга солиб иккинчи фатҳдан хабар бермоқда

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

  • 22.06.2026

    ЖАНУБИЙ ЯМАННИ ФИҒОНИ ФАЛАК

  • 22.06.2026

    ТАЙВАН ИНҚИРОЗИ: ПЕКИН ВА ВАШИНГТОН ГЕОСТРАТЕГИЯСИ

  • 22.06.2026

    ВАШИНГТОННИ ТЕҲРОН ҚАРШИСИДАГИ ЙЎҚОТИШЛАРИ

  • 22.06.2026

    ИРОҚ МУСИБАТЛАРИНИНГ ЕЧИМИ БОТИЛ СОЯСИДАН ИЗЛАНМАС

  • 22.06.2026

    Сеулдаги саммит: Жанубий Кореянинг геосиёсий амбициялари ва Африка омили

КАМПАНИЯЛАР

Facebook

ИЗОҲЛАР

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    09.06.2026
    […] қилганларидек: «Мушриклар олови билан ёритманг…[1]». Бундай машъум битимлар мусулмон армияларини […]

    ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026
    […] шундаки, Иордания қўшинига инглиз жосуси Глабб Пошо[1] қўмондонлик қилаётган эди. Бошқа араб раҳбарлари ва […]

    НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026
    […] Афсуски, ушбу ҳукмдорлар куфр кучларини «дўст» тутишнинг оқибатларини — бу йўл дунёда хорлик, Охиратда эса ...

    ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    01.06.2026
    […] аёлу болаларни қутқариш учун жанг қилмаяпсизлар?![1]» деган амрига бўйсуниш учун уларда куч ҳам, имконият […]

    ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    31.05.2026
    […] шиорларини улуғласа, демак, бу қалбидаги тақвосидан[1]» деган каломига содиқ қолган ҳолда, байрам шукуҳини […]

    1447 ҲИЖРИЙ ЙИЛ МУБОРАК ҚУРБОН ҲАЙИТИ ТАБРИГИ

logo

Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.

Алоқа учун манзилимиз

  • Beirut-Lebanon P.O.BOX 14-5010
  • 0096 113 07 59 4
  • ht.uzbekistan@gmail.com
  • Popular

  • Comments

  • Эр аёлига маҳрни бермай талоқ қилиши тўғрсидаги саволга жавоб

    By htadmin
    08.01.2017
  • Ҳизб ут-Таҳрир амири олим Ато ибн Халил Абу Роштанинг қурбон ҳайити табриги

    By htadmin
    22.08.2018
  • Андижон қатлиомига 12 йил бўлди!

    By htadmin
    12.05.2017
  • Эркак ва аёл ўртасидаги алоқаларни тартибга солиш

    By htadmin
    19.06.2017
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    09.06.2026

    ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?

    […] қилганларидек: «Мушриклар олови билан ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026

    НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!

    […] шундаки, Иордания қўшинига ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026

    ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!

    […] Афсуски, ушбу ҳукмдорлар ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    01.06.2026

    ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ

    […] аёлу болаларни қутқариш ...

    ИЖТИМОИ ТАРМОҚЛАРИМИЗ

    • Contact
    • About Us
    • Home
    http://hizb-uzbekiston.info/