| Hizb-Uzbekiston.info

Top Menu

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

Main Menu

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

logo

| Hizb-Uzbekiston.info

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      13.06.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      06.06.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      30.05.2026
      0
    • Қурбон ҳайити муборак бўлсин!

      26.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      23.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      16.05.2026
      0
    • Барча ОАВ ва ҳуқуқ ҳимоячиларига мурожаат

      10.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      09.05.2026
      0
    • Биродаримиз Рустам Носировнинг вафотлари муносабати билан таъзия

      02.05.2026
      0
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • “Сизларга нима бўлдики, Аллоҳ йўлида (жиҳодга) чиқинглар, дейилса, ўз ерингизга (яъни, юртингизга) ...

      23.03.2025
      0
    • Усули фиқҳ бўйича олим Ато ибн Халил Абу Рашта: Ҳизбнинг ҳозирги амири

      07.12.2016
      0
    • Шайх Абдул Қаддим Заллум: Ҳизб қиёдатида ўз ўтмишдошининг энг яхши ўринбосари

      07.12.2016
      0
    • Тақийюддин Набаҳоний… Асосчи шайх

      07.12.2016
      0
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
    • Халифалик Давлатида моллар

      10.03.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      20.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      15.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      28.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.12.2022
      0
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • Россия — мустамлакачи куч ва Ислом оламининг тарихий душманидир

  • ЭЙ ҚЎШИНЛАР: СИЗЛАРНИ МАҲШАР СЎРОҒИ КУТМОҚДА!

  • ПЕКИН ТАШРИФИ: МАҚСАД — МАНИПУЛЯЦИЯ!

  • ТУРКИЯ — СИЁСИЙ ТЎФОН ОСТОНАСИДА!

  • Таназзулдаги империядан ҳануз паноҳ излаётган сиёсат

  • ЕТИМ ҚОЛГАН АДОЛАТ ЁҲУД СОҲИБҚИРОН УММАТ!

  • ЎЗ БОҒИНИНГ МЕВАСИГА ИНТИЗОР УММАТ…

  • ЎЗГАРИШ — ЎЗАКДАН БОШЛАНСАГИНА АСЛДИР!

САҚОФИЙ БЎЛИМ
Home›САҚОФИЙ БЎЛИМ›Ҳазоратлар (дунёқараш) тўқнашуви

Ҳазоратлар (дунёқараш) тўқнашуви

By htadmin
10.12.2016
0
Share:

بِسْـــمِ اللهِ الرَّحْمٰـــنِ الرَّحِيـــم

Ҳазоратлар (дунёқараш) тўқнашуви

Дунёқараш – ҳаёт ҳақидаги тушунчалар мажмуидир. У диний-илоҳий ёки вазъий-башарий бўлиши мумкин. Диний-илоҳий дунёқараш, худди Ислом ақидасидан балқиб чиққан Исломий дунёқараш каби, ақидадан балқиб чиқади. Вазъий-башарий дунёқараш эса динни ҳаётдан ажратиш ақидасидан балқиб чиққан Ғарбнинг капиталистик ақидасига асосланган бўлиши мумкин ёки – шинто, юнон, бобил ёки ошурийлар дунёқарашлари каби – ақидадан келиб чиқмаган бўлиши мумкин. Бу дунёқарашлар бир неча халқлар уларни қабул қилган ҳаёт ҳақидаги тушунчалар мажмуи бўлиб, миллий ёки вазъий дунёқараш деб аталади. Бундан ташқари, бир ёки бир неча халқларнинг ўзида ҳаёт ҳақидаги тушунчаларни мужассам этмаган муайян ақидаси ва дини бўлиши мумкин, худди насронийлик ёки буддизм каби. Инсонлар ҳаёт тўғрисида ўзларига хос тушунчаларни қабул қилади, ўша тушунчалар уларнинг дунёқарашини шакллантиради. Аммо у дунёқарашнинг уларнинг динига алоқаси бўлмайди, чунки у диндан балқиб чиқмаган. Шу сабабли, уларнинг ўз дини бўлишига қарамай, дунёқарашлари илоҳий бўлмайди. Бинобарин, бир неча халқлар динлари турли бўлишига қарамасдан, битта дунёқарашда муштарак бўлиши мумкин – худди япон, ҳинду, сикх ва фаранглар каби. Уларнинг дини турли бўла туриб, дунёқарашлари битта, яъни капиталистик дунёқарашдир.

Ҳаёт ишларида истеъмол қилинадиган ва сезгилар ёрдамида ҳис қилинадиган нарсаларнинг моддий шакллари – баъзан дунёқарашдан келиб чиққан бўлса-да – дунёқараш дейилмайди. Биз тушунчалар мажмуини ифодалайдиган «дунёқараш» лафзидан фарқланиб туриши учун моддий шаклларни «маданият» деб аташимизга монелик қиладиган ҳеч нарса йўқ. Ҳайкаллар каби муайян дунёқарашдан келиб чиққан моддий шакллар хос маданиятнинг бир қисми бўлади. Аммо моддий шакл – телевидение, ракета, самолёт ва пенициллин каби – илм-фан ва саноатдан келиб чиққан бўлса, у умумий маданиятнинг қисми ҳисобланади. Демак, маданият хос ва умумий бўлади, дунёқараш эса, аксинча, фақат хусусий бўлади. Бундай таснифнинг маъноси уни олиш-олмасликка боғлиқдир, яъни хусусий маданиятни ўзгалардан олишимиз жоиз эмас, умумийсини эса олиш жоиз.

Дунёқараш билан маданият ўртасидаги фарқ доимо мулоҳаза қилинмоғи лозим. Шунингдек, дунёқарашдан келиб чиқадиган моддий шакллар билан илм-фан ва саноатдан келиб чиқадиган моддий шакллар орасидаги фарқ ҳам мулоҳаза қилинмоғи лозим. Ушбу фарқлаш муайян маданиятни олишда унинг моддий шакллари ҳамда маданият билан дунёқараш ўртасидаги фарқни ажрата билиш учун зарурдир. Масалан, илм-фан ва саноатдан келиб чиққан Ғарб маданиятини олишга монелик қиладиган ҳеч нарса йўқ. Аммо Ғарб дунёқарашидан келиб чиққан Ғарб маданиятини ҳеч бир ҳолатда олиш жоиз эмас, чунки у барпо бўлган ақида Ислом дунёқарашига зиддир. Биз мусулмонларнинг ақидамиз уларнинг ўртача ечим ва динни ҳаётдан ажратиш асосига қурилган ақидасидан ўзгачадир. Дунё ҳаётини тасвирлаш ёки ишлар ўлчови бизнинг наздимизда ҳалол ва ҳаром билан ўлчанса, уларда фақат моддий манфаат билан ўлчанади. Доимий хотиржамлик ҳисобланмиш бахт-саодат маъноси биз учун Аллоҳнинг розилигига эришиш бўлса, улар учун жисмоний лаззатга эришишдан иборат. Шу сабабли, биз бошқалардан оладиган ёки олмайдиган нарсаларни аниқ билмоғимиз учун дунёқараш билан маданият ўртасидаги фарқни ҳамда дунёқарашдан келиб чиққан маданият билан илм-фан ва саноатдан келиб чиққан маданият ўртасидаги фарқни ажрата билишимиз лозим.

«Тушунчаларни дунёқараш, моддий шаклларни эса маданият деб аташнинг боиси нима, ахир дунёқараш сўзи шаҳар ва қишлоқларда муқим туришни англатса, маданият сўзининг негизи бўлмиш мадана сўзи ҳам муқим туриш ёки шаҳарга келишни англатса, нима учун акси эмас?» дейилиши мумкин. Бунинг жавоби шуки, дунёқараш луғатда фикрларга тааллуқли маънолар учун истеъмол қилинган, демак у тушунчалар ифодаси учун яқинроқ, зеро «Қомус»да: «Чиройли гапирувчи ва илмли киши «ҳозур»»,дейилади; «Лисон»да эса «Чиройли гапирувчи «ҳазр», яхшилик билан келганда«ҳозир»» дейилган; шунингдек, ҳадисда: «(«Яҳзуркум») ўзингизда мавжуд нарсани айтинглар ва бошқасини деб ўзингизни қийнаманглар», деб келтирилади. Демак, дунёқараш сўзи тушунчалар мажмуи учун истеъмол қилинишга маданият сўзидан кўра муносиброқ ва яқинроқдир, маданият сўзи эса моддий шакллар истеъмолига лойиқроқ. Айрим кишилар ушбу истилоҳларда қарама-қаршилик ёки зидлик йўқ, дейди. Муҳими, тушунчалар ҳамда уларнинг маҳсули бўлмиш моддий шакллар билан илм-фан, кашфиёт ва саноат маҳсули бўлмиш моддий шакллар орасини ажрата билиш, зеро биринчиси олиниши жоиз эмаслиги туфайли тарк қилинади, иккинчисини олиш эса жоиздир.

Дунёқараш бу – ҳаёт ҳақидаги тушунчалар мажмуи бўлиб, диний-илоҳий ёки вазъий-башарий бўлиши мумкин, деб ўтдик. Диний-илоҳий дунёқарашнинг мисоли Ислом дунёқараши, вазъий дунёқарашнинг мисоли эса индуизм ва капиталистик дунёқарашдир. Ушбу дунёқарашларнинг мавжудлиги аниқ ва инкор қилиб бўлмайдиган ҳақиқатдир. Ораларидаги фарқ ҳам худди шундай, уни фақат бефаҳм кимсагина инкор қилиши мумкин. Диний дунёқарашнинг манбаи – унинг соҳиблари учун – ваҳий бўлса, вазъий дунёқарашнинг манбаи уни қабул қилган халқдир. Шунинг ўзи, гарчи айрим тушунчалар ҳамоҳанг кўринса ҳам, улар орасидаги фарқни тушунишга етарли. Уларнинг ҳамоҳангдай кўриниши мувофиқлик ҳам, муштараклик ҳам эмас, негаки дунёқараш олинаётганда у келиб чиққан асли ёки бино бўлган асоси билан бирга олинмоғи лозим. Демак, икки дунёқараш барпо бўлган асос турли бўлса, айрим тушунчаларнинг бир-бирига мувофиқлиги ёки ҳаёт ҳақидаги тушунчаларининг ўхшашлиги эътиборга олинмайди. Зеро, тушунча аслнинг тармоғидир ва фақат ўз асли билан бирга олинади. Исломий дунёқараш ҳам, капиталистик дунёқараш ҳам балиқ ейишга, жунли мато кийиш, шахсий мулк, аёл ваколати, ҳокимни муҳосаба қилиш ва даволанишга рухсат беради. Бироқ, ушбу ва ўзга жиҳатларнинг Аллоҳ томонидан Муҳаммад САВга ваҳий қилинган шариат деган эътиборда олинишигина Исломий дунёқарашдан саналади. Айни шу вақтда улар капиталистик дунёқарашга биноан манфаатли бўлгани ёки ақл уларни гўзал деб санагани туфайли олинади. Агар мусулмон киши уларни манфаатли бўлгани ёки ақли ёқимли деб билгани учун оладиган бўлса, уларни Ислом учун олган деб ҳисобланмайди.

Дунёқарашлар орасидаги зиддият инкор қилиш мумкин бўлмаган ҳақиқатдир. Биз учун муҳими Исломий дунёқараш билан ўзга дунёқарашлар, хусусан капиталистик дунёқараш орасидаги зиддиятдир. Чунки қурилган асосда ҳам, бу дунё ҳаётини тасвирлашда ҳам, инсонни баҳт саодатини тушунтиришда ҳам Ислом дунёқарашига зид бўлгани учун, Ғарб дунёқарашини олиш жоиз эмас. Ғарб дунёқараши дини ҳаётдан ажратиш ва диннинг ҳаётдаги таъсирини инкор қилиш асосига қурилган. Ундан "динни давлатдан ажратиш" фикрати (ақида) вужудга келган чунки динни ҳаётдан ажратадиган, унинг ҳаётда мавжудлигини инкор қиладиганларда динни давлатдан ажратиш керак, деган фикратни мавжуд бўлиши табиий холдир. Сабаби барча динлар инсонларни ҳаётдаги ишларни тартибга солишлик учун нозил бўлган. Яъни инсонга нима қилишлик мумкину, нима мумкин эмас, қандай ишни қилиш жоизу, қандай иш жоиз эмас. Умуман инсонни ҳаётдаги ишларини низом-тартибга солган. Бу низом эса давлат тарафидан татбиқ қилинади. Шунинг учун ҳам "динни ҳаётдан ажратишлик" замирида, динни давлатдан яъни бошқарувдан ажратишлик фикрати келиб чиқади.

Ислом дунёқараши эса Аллоҳга иймон келтириш, Аллоҳ борлиқ, инсон ва ҳаёт учун муайян низом белгилаб, шу қонунга мувофиқ уларни бошқаришга ишониш ва Саййидимиз Муҳаммад САВни Ислом дини билан росул қилиб юборганига иймон келтириш асосига қурилган. Яъни, Ислом дунё қараши Ислом ақидаси асосига қурилган. Бу ақида эса Аллоҳга, Унинг фаришталарига, китобларига, росулларига, охират кунига, қазо ва қадарнинг яҳшилиги ҳам ёмонлиги ҳам Аллоҳ Таолодан эканлигига иймон келтиришликдан иборат.

Капитализм ҳаётни тасвирлашда эса, у соф манфаатдан иборат деб тасвирлайди. Чунки уларда манфаат барча ишларни ўлчовидир. Шунинг учун ҳам манфаатдорлик низомнинг ҳам, дунёқарашнинг ҳам асосидир. Манфаатдорлик капиталистик дунёқарашдаги кўзга яққол ташланиб турадиган тушунчадир. Шунинг учун ҳам Ғарб дунёқараши соф манфаатдорликдан иборат бўлган дунёқараш бўлиб, манфаатдан бошқа нарсани ҳисобга олмайди, манфаатдорликни барча ишларнинг ўлчовига айлантириб олган. Яъни, бир ишни қилиш ёки қилмасликда ўлчов қилинадиган нарса манфаатдир. Ўша ишда манфаат бўлса, гарчи у иш ёмон ёки бошқаларга зиён бўлса ҳам қилинади, агар манфаат бўлмаса, гарчи у иш яхши бўлиб бошқаларга фойда бўлса ҳам қилинмайди.

Ислом дунёқарашида ҳаётнинг тасвирланиши эса, Ислом ақидасидан балқиб чиққан, ҳаётнинг ва инсоннинг ҳаётдаги ишларнинг асоси бўладиган Ислом фалсафасида (инсон ҳаётига таъсир кўрсатадиган фикр) гавдаланади. Бу фалсафа модданинг руҳ билан қоришувидан, яъни барча амаллар Аллоҳнинг буйруқ ва қайтарувлари воситасида юргизишдан иборат бўлган ҳаёт тасвирининг асосидир. Исломда барча ишларнинг ўлчови ҳалол ва ҳаромдан иборат, мусулмон амалларни бажараётганда мана шу ўлчов асосида бажаришлиги вожиб бўлади.

Капиталистик дунёқарашда бахт-саодат инсонга жисмоний лаззатларни мумкин қадар кўпроқ қисмини бериб, унга бу лаззат воситаларини муҳайё қилиб беришдан иборат. Яъни бахт-саодат бу мумкин қадар жисмоний лаззатларни кўпроқ қисмини қўлга киритишдан иборат. Исломда эса бахт-саодат Аллоҳнинг розилигига эришмоқликдир, инсон эхтиёжларини қондириш эмас. Чунки аъзолар эхтиёжи ва ғаризаларнинг талабидан иборат бўлган, инсоннинг барча табиий эхтиёжларини қондириш инсон ўзини сақлаб қолиши учун зарур бўлган воситалардир. Эхтиёжларнинг қондирилишидан бахт ва саодат вужудга келмайди, бу тушунчалар Ислом дунёқарашининг асосидир. Шунга асосан, Ислом дунёқараши Ғарб дунёқарашига мутлақо зиддир.

TagsИсломий дунёқарашҲазоратлар (дунёқараш)
0
Shares
  • 0
  • +
  • 0
  • 0
  • 0
  • 0

Leave a reply Отменить ответ

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте, как обрабатываются ваши данные комментариев.

ЯНАДА ҚИЗИҚАРЛИ МАВЗУЛАР

  • МАҚОЛАЛАР

    Андижон қатлиомига 12 йил бўлди!

  • МАҚОЛАЛАР

    Нима учун технологик жиҳатдан тараққий топган давлатлар исломий юртларни бирданига босиб ололмайдилар?

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Суриядаги жангчи гуруҳларни ҳарбий жиҳатдан қўллаб-қувватлов – бунга ундаган омиллар тугагани учун – тўхтатилди

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

  • 19.06.2026

    Россия — мустамлакачи куч ва Ислом оламининг тарихий душманидир

  • 18.06.2026

    ЭЙ ҚЎШИНЛАР: СИЗЛАРНИ МАҲШАР СЎРОҒИ КУТМОҚДА!

  • 18.06.2026

    ПЕКИН ТАШРИФИ: МАҚСАД — МАНИПУЛЯЦИЯ!

  • 18.06.2026

    ТУРКИЯ — СИЁСИЙ ТЎФОН ОСТОНАСИДА!

  • 16.06.2026

    Таназзулдаги империядан ҳануз паноҳ излаётган сиёсат

КАМПАНИЯЛАР

Facebook

ИЗОҲЛАР

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    09.06.2026
    […] қилганларидек: «Мушриклар олови билан ёритманг…[1]». Бундай машъум битимлар мусулмон армияларини […]

    ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026
    […] шундаки, Иордания қўшинига инглиз жосуси Глабб Пошо[1] қўмондонлик қилаётган эди. Бошқа араб раҳбарлари ва […]

    НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026
    […] Афсуски, ушбу ҳукмдорлар куфр кучларини «дўст» тутишнинг оқибатларини — бу йўл дунёда хорлик, Охиратда эса ...

    ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    01.06.2026
    […] аёлу болаларни қутқариш учун жанг қилмаяпсизлар?![1]» деган амрига бўйсуниш учун уларда куч ҳам, имконият […]

    ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    31.05.2026
    […] шиорларини улуғласа, демак, бу қалбидаги тақвосидан[1]» деган каломига содиқ қолган ҳолда, байрам шукуҳини […]

    1447 ҲИЖРИЙ ЙИЛ МУБОРАК ҚУРБОН ҲАЙИТИ ТАБРИГИ

logo

Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.

Алоқа учун манзилимиз

  • Beirut-Lebanon P.O.BOX 14-5010
  • 0096 113 07 59 4
  • ht.uzbekistan@gmail.com
  • Popular

  • Comments

  • Эр аёлига маҳрни бермай талоқ қилиши тўғрсидаги саволга жавоб

    By htadmin
    08.01.2017
  • Ҳизб ут-Таҳрир амири олим Ато ибн Халил Абу Роштанинг қурбон ҳайити табриги

    By htadmin
    22.08.2018
  • Андижон қатлиомига 12 йил бўлди!

    By htadmin
    12.05.2017
  • Эркак ва аёл ўртасидаги алоқаларни тартибга солиш

    By htadmin
    19.06.2017
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    09.06.2026

    ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?

    […] қилганларидек: «Мушриклар олови билан ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026

    НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!

    […] шундаки, Иордания қўшинига ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026

    ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!

    […] Афсуски, ушбу ҳукмдорлар ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    01.06.2026

    ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ

    […] аёлу болаларни қутқариш ...

    ИЖТИМОИ ТАРМОҚЛАРИМИЗ

    • Contact
    • About Us
    • Home
    http://hizb-uzbekiston.info/