| Hizb-Uzbekiston.info

Top Menu

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

Main Menu

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

logo

| Hizb-Uzbekiston.info

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      11.07.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      05.07.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      27.06.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      20.06.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      13.06.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      06.06.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      30.05.2026
      0
    • Қурбон ҳайити муборак бўлсин!

      26.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      23.05.2026
      0
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • “Сизларга нима бўлдики, Аллоҳ йўлида (жиҳодга) чиқинглар, дейилса, ўз ерингизга (яъни, юртингизга) ...

      23.03.2025
      0
    • Усули фиқҳ бўйича олим Ато ибн Халил Абу Рашта: Ҳизбнинг ҳозирги амири

      07.12.2016
      0
    • Шайх Абдул Қаддим Заллум: Ҳизб қиёдатида ўз ўтмишдошининг энг яхши ўринбосари

      07.12.2016
      0
    • Тақийюддин Набаҳоний… Асосчи шайх

      07.12.2016
      0
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
    • Халифалик Давлатида моллар

      10.03.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      20.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      15.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      28.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.12.2022
      0
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • Жаҳон энергетика бозори қайта шакллантирилмоқдами?

  • Сайкс-Пико чегараларидаги қотиллик

  • Америка-Марокаш мудофаа йўл харитасининг (2026-2036) асл мақсади — Марокашни Америка мустамлакачилигини ҳимоя қилувчи базага айлантиришдир!

  • Коррупцияни йўқ қилишга қаратилган «Тонг ҳужуми» кампанияси: хомхаёл ва ҳақиқат ўртасида

  • Қирғизистон режими Шанхай ташкилоти саммити арафасида Ҳизб ут-Таҳрир йигитларига нисбатан зўравонлик қилмоқда

  • Глобаллашувдан протекционизмга: Жаҳон иқтисодиётининг номаълумлик сари саёҳати

  • Болалар — қуролли низолар ва инсоний инқирозлар қурбонлари

  • Осим Мунирнинг бошқа давлатларга буюкликка эришиш имконини берувчи кескин сиёсати

САҚОФИЙ БЎЛИМ
Home›САҚОФИЙ БЎЛИМ›Уйғониш тўғрисида туркумидан: Аллоҳ Таъолонинг илми ва иродаси инсонни амаллар бажаришида мажбурламайди

Уйғониш тўғрисида туркумидан: Аллоҳ Таъолонинг илми ва иродаси инсонни амаллар бажаришида мажбурламайди

By htadmin
16.12.2016
0
Share:

بسم الله الرحمن الرحيم

Уйғониш тўғрисида туркумидан: Аллоҳ Таъолонинг илми ва иродаси инсонни амаллар бажаришида мажбурламайди

 Инсонларга айнан уйғониш нима эканлигини танитишдан кўзлаган мақсадимиз, улар уйғонишни таниш натижасида уйғониш сари ҳаракат қилсинлар, ин ша Аллоҳ!

 Қазо ва қадар масаласига оид бўлган, инсоннинг қандай амаллар устида жавобгар бўлишию жавобгар бўлмаслиги, ҳисоб – китоб қилиниши ва натижада мукофотга лойиқ ёки жазога мубтало бўлиши борасида тўхталиб ўтдик. Бу мавзуда тафаккур қилиш орқали инсонларда, айрим саволлар туғилиши табиий. Мисол учун: “Ҳидоятланиш инсоннинг ўзиданми ёки унга мажбурланадими?” – деган савол каби. Бундай саволлар Аллоҳ Таъолонинг илми ва иродаси тўғрисидаги тушунчалар билан боғлиқ. Инсон булар борасида етарлича тушунчага эга бўлиб олмас экан, унинг тасаввурида Ислом аниқ ва тиниқ бўлмаган ҳамда тўлиқ шаклланмаган ҳолатда намоён бўлади. Исломга нисбатан бундай тасаввур шу инсондаги амалларга ўз таъсирини кўрсатмай қолмайди. Бундай инсонлар томонидан Ислом тўғрисида билдирилган фикрлар ҳам чалкаш ва баъзан адаштирувчи бўлиб қолиши табиий. Чунки аниқ тушуниб олинмаган нарса устида билдирилган фикр хато бўлиши мумкинлигидан ташқари унга эргашувчиларни ҳам нотўғри амаллар қилишига сабаб бўлади. Ҳаттоки бундай хато тушунчадаги инсонлар баъзи ҳолларда Аллоҳ Таъолога туҳмат қилиб қўйишгача боришади. Худди инсонни азобга гирифтор бўладиган амалларни бажаришга Аллоҳ Таъоло мажбурлаб, кейин шу инсонни Аллоҳнинг ўзи жазолайди, деб фикр билдирадиганлар каби, астағфируллоҳ. Аллоҳ Таъоло улар янглишиб ёки била туриб туҳмат қилганларидек золим ва адолатсиз эмас.

 Аллоҳнинг илми ва иродаси борасида аниқ тушунчаларнинг ҳосил бўлиши Ислом тўғрисидаги умумий тасаввурнинг аниқ ва равшан бўлишига сабаб бўлади. Чунки бу мавзу Ислом шариатига чиройли тарзда амал қилишда ва инсон ўзининг бу дунё ҳаётидаги ўрнини англаб етишида муҳим саналган  тушунчаларнинг шаклланишида жиддий аҳамиятга эга бўлган масалалардан ҳисобланади. Мисол учун: “Инсоннинг иймон келтириши, шариатга бўйсуниб яшашида Аллоҳнинг илми ва иродаси мажбурлайдими?” каби саволларга жавоб бера олишлик ҳар бир мусулмоннинг вазифасидир.

 Бу мавзуда мулоҳазага киришишда, аввало, англаб олиниши лозимки, Аллоҳнинг илми ва иродаси ҳақида тўғри тушунчалар шаклланиши учун “Аллоҳнинг илми ва иродаси инсонни ўз иҳтиёри билан қиладиган амалларига мажбурлайдими ёки йўқми?” – деган саволга жавоб топиш жиҳатидан ёндошиш лозим. Чунки инсонлар ўзлари жавобгар бўлган амалларда айнан мана шу масалалардаги нотўғри тушунчалари орқали хатоликларга йўл қўядилар.

 Аллоҳнинг илми инсонни бирор ишга мажбур қилмайди. Аллоҳ бўлиб ўтган ва келажакда бўладиган барча ишларни билгувчи Зотдир. “Лавҳул – маҳфузда ёзиб қўйилган” дегани Аллоҳ Таъолонинг илми барча нарсани қамраб олгани, яъни Аллоҳ Таъоло билмайдиган ҳеч нарса йўқлигини англатади. Аллоҳ Таъоло инсонни қандай амал қилиши ёки қилмаслиги ҳақида барча нарсани билади. Лекин “Аллоҳ Таъоло барча нарсаларни билиб туради” – дейишлик, “Инсонни бирор амални бажаришга мажбур қилади” – дегани эмас. Аллоҳ Таъолонинг илми бирор инсонни на ёмон амал қилишга ва на яхши амал қилишга мажбурлайди. Инсон бирор амалга иҳтиёрий равишда қўл урар экан, инсоннинг бу ишга ўз иҳтиёри билан киришишини Аллоҳ Таъоло аввалдан билади. Айтиб ўтганимиздек, Аллоҳ Таъолонинг илми инсонни шу ишни бажаришга мажбур қилмайди. Аллоҳ Таъолонинг илмини инсоннинг илмига қиёслаш мумкин эмас, чунки инсон бирор нарсани билиши учун у нарсани кузатади, шу нарса тўғрисидаги собиқ маълумотларга муҳтож бўлади. Лекин Аллоҳ Таъоло дунё ҳаётини ва ундаги инсонларнинг амалларини яралмасидан аввал ёзиб қўйган Зотдир. Бу ИЛМни инсондаги кузатиш орқали, сезгилари ёрдамида ҳис қилиниб, қабул қилинган собиқ маълумотларга ёки чекланган ақл орқали эришилган идрок қилиш натижасидаги билимга қиёслаш мумкин эмас.

 Аллоҳ Таъолонинг иродаси ҳам инсонни бирор амалга мажбурламайди. Ирода ва хоҳиш бир маънодадир. Аллоҳ Таъоло хоҳламаса дарахтнинг бир дона барги ҳам тўкилмайди. Яъни барча катта ишлардан кичик амалларгача Аллоҳнинг иродаси билан бўлади. Аллоҳ хоҳлаган иш бўлади, Аллоҳ хоҳламаган иш бўлмайди. Бу фикрлардан Аллоҳнинг иродаси инсонни амаллар қилишга мажбурлайди, деган тушунча келиб чиқмаслиги керак. Чунки Аллоҳ Таъолонинг хоҳиши инсонни на ёмон амалга ва на яхши амалга мажбурлайди. Бирор ишни инсон амалга оширишга киришар экан, унинг бу амалини рўёбга чиқишидан ҳеч нарса тўсиб қолмаса ва инсон бу амалдан кўзлаган мақсадига эришса, бундан билиш мумкинки, бу ишни бўлишини Аллоҳ ирода қилган бўлади. Лекин инсон ҳаракат қилса ва шу амални бажара олмаса Аллоҳ бу ишни ирода қилмаган бўлади.

 Аллоҳнинг илми ва иродаси инсонни бирор амалга мажбур қилмаслиги борасида тўғри тушунчага келиб олишда бир нарсани ёдимизда тутишимиз лозимки, Аллоҳ Таъоло мукаммал ва дунё ҳаётидан ташқарида, яъни бу дунё ҳаётидаги қонун-қоидаларга бўйсунмайдиган Зотдир. У Зотнинг илми ва иродаси ҳам шундай бир мукаммалликка эгаки, бу нарсаларни инсон ўзининг чекланган ақли билан тўла идрок қила олмайди. Тўғри, инсон амалга ошира олган ишни Аллоҳ Таъоло аввалдан билган бўлади, лекин Аллоҳ Таъолонинг мукаммал Зот эканлигига иймонимиз комил бўлмоғи керакки, Аллоҳнинг инсон бажарган ишни аввалдан билганлиги, шу ишни амалга оширишда инсонни мажбурлаб қўймади. Аллоҳнинг иродаси ҳам худди шу каби, яъни инсон бирор ишни ўз иҳтиёри билан ҳаракат қилиб амалга ошира олса, биламизки бу ишни амалга ошишини Аллоҳ ирода қилган бўлади. Лекин Аллоҳнинг иродаси шу ишни амалга ошираётган инсонни мажбурламайди. Аллоҳ Таъолонинг иродаси ва илмини идрок қила олмаслигимиз, айнан мана шу жиҳатдан ҳам маълум бўладики, инсоннинг ўз иҳтиёри билан амалга оширадиган ишларини Аллоҳ аввалдан билиб турса ҳам ёки шу ишларни бўлишини ирода қилган бўлса ҳам Аллоҳнинг иродаси ва илми бу ишларни бажаришида инсонни мажбурламайди. Яъни унинг иҳтиёрига Аллоҳнинг илми ва иродаси таъсир кўрсатмаган ҳолда инсоннинг ўзи, ўз иҳтиёри билан амалга оширади.

Ҳизб ут – Таҳрирнинг Ўзбекистондаги медиа офиси. Абдуллоҳ

17.12.2016й

TagsАллоҳ Таъолоилмииродаси
0
Shares
  • 0
  • +
  • 0
  • 0
  • 0
  • 0

Leave a reply Отменить ответ

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте, как обрабатываются ваши данные комментариев.

ЯНАДА ҚИЗИҚАРЛИ МАВЗУЛАР

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Трамп фахрланяпти: Сауд ҳукмдорлари ўз юртлари босиб олиниши харажатларини ўзлари тўлашмоқда

  • МАҚОЛАЛАР

    Рақамлар сеҳри ва тизимли алдов ёҳуд Ўзбекистон “Информацион автократия” исканжасида

  • МАҚОЛАЛАР

    Мирзиёев Америкадан “мистер Мирзиёев” бўлиб қайтдими?

ОНЛАЙН КУТУБХОНА

КАМПАНИЯЛАР

Facebook

ИЗОҲЛАР

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    09.06.2026
    […] қилганларидек: «Мушриклар олови билан ёритманг…[1]». Бундай машъум битимлар мусулмон армияларини […]

    ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026
    […] шундаки, Иордания қўшинига инглиз жосуси Глабб Пошо[1] қўмондонлик қилаётган эди. Бошқа араб раҳбарлари ва […]

    НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026
    […] Афсуски, ушбу ҳукмдорлар куфр кучларини «дўст» тутишнинг оқибатларини — бу йўл дунёда хорлик, Охиратда эса ...

    ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    01.06.2026
    […] аёлу болаларни қутқариш учун жанг қилмаяпсизлар?![1]» деган амрига бўйсуниш учун уларда куч ҳам, имконият […]

    ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    31.05.2026
    […] шиорларини улуғласа, демак, бу қалбидаги тақвосидан[1]» деган каломига содиқ қолган ҳолда, байрам шукуҳини […]

    1447 ҲИЖРИЙ ЙИЛ МУБОРАК ҚУРБОН ҲАЙИТИ ТАБРИГИ

logo

Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.

Алоқа учун манзилимиз

  • Beirut-Lebanon P.O.BOX 14-5010
  • 0096 113 07 59 4
  • ht.uzbekistan@gmail.com
  • Popular

  • Comments

  • Эр аёлига маҳрни бермай талоқ қилиши тўғрсидаги саволга жавоб

    By htadmin
    08.01.2017
  • Ҳизб ут-Таҳрир амири олим Ато ибн Халил Абу Роштанинг қурбон ҳайити табриги

    By htadmin
    22.08.2018
  • Андижон қатлиомига 12 йил бўлди!

    By htadmin
    12.05.2017
  • Эркак ва аёл ўртасидаги алоқаларни тартибга солиш

    By htadmin
    19.06.2017
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    09.06.2026

    ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?

    […] қилганларидек: «Мушриклар олови билан ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026

    НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!

    […] шундаки, Иордания қўшинига ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026

    ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!

    […] Афсуски, ушбу ҳукмдорлар ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    01.06.2026

    ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ

    […] аёлу болаларни қутқариш ...

    АЛ-ВАЪЙ

    • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
    • БОШ САҲИФА
    • КИТОБЛАР
    • Ҳизб ут-Таҳрир

    ИЖТИМОИ ТАРМОҚЛАРИМИЗ

    • Contact
    • About Us
    • Home
    http://hizb-uzbekiston.info/