Туркия Ғазо флотилиясида ўлдирилганлар иши юзасидан яҳудийлар давлати аскарларига қарши очган даъвосини бекор қилди
بِسْمِ اللَّـهِ الرَّحْمَـٰنِ الرَّحِيمِ
Роя газетаси:
Мусулмонлар қони ҳукмдорларнинг ёрдамсиз ташлаб қўйиши ва хиёнатлари сабабли беҳуда тўкилмоқда
Туркия Ғазо флотилиясида ўлдирилганлар иши юзасидан яҳудийлар давлати аскарларига қарши очган даъвосини бекор қилди
Туркия суди яҳудийлар давлатининг тўрт нафар аскарига қарши очган даъвосини бекор қилди. Ушбу даъвода яҳудий аскарлари Туркия кемаси бортида бир неча кишининг ўлдирилишига сабаб бўлган ҳужумни амалга оширганликда айбланади. Маълумки, ушбу кема 2010 йилда Ғазога инсонпарварлик ёрдамларини олиб кетаётган эди.
Шунингдек, қурбон бўлганлар адвокатлари баёнотига кўра, Туркия суди тўрт нафар яҳудий аскарни ҳибсга олиш учун чиқарган санкциясини ҳам бекор қилган.
Ғазо флотилияси доирасидаги кемада яҳудийлар давлати махсус кучлари томонидан ўтказилган рейд натижасида тўрт нафар турк фаоли ўлдирилган эди.
Ушбу даъвонинг бекор қилиниши икки томонлама муносабатларни нормаллаштириш учун Туркия билан яҳудийлар давлати ўртасида июнда бўлиб ўтган келишувнинг асосий қисми ҳисобланади.
Жорий йилда имзоланган айни битим шартига кўра, яҳудийлар давлати рейд қурбонларига товон сифатида 20 миллион доллар тўлашга рози бўлган, бунинг муқобилида яҳудийлар давлати фуқароларига айни ҳодиса билан боғлиқ ҳеч қандай жиноий айблов ёки молиявий мажбурият юкланмайди.
Туркия суди яҳудийлар давлати аскарлари билан собиқ штаб бошлиғи Габи Ашкеназини 2012 йил зимдан суд қилган эди.
Ушбу битим иккала давлат учун нормал муносабатларни қайта тиклашга ҳамда кема флотига қилинган рейд натижасида юзага келган олти йиллик таранг совуқ ҳолатга якун ясашга имкон берди.
Шунингдек, айни битим натижасида Туркия Фаластин минтақаларида инфраструктура лойиҳаларини амалга ошириш учун Ғазога инсонпарварлик ёрдамларини юбориш имконига эга бўлди.
Маълумки, Туркия яҳудийлар давлатининг минтақадаги энг яқин иттифоқчиси бўлиб, ҳар икки мамлакат ҳам бир неча стратегик манфаатларда шерик эди.
Ғазо қамалини бузиш учун йўлга чиққан ва 2010 йил 31 майда яҳудийлар давлати махсус кучлари томонидан ҳужумга учраган «Мовий Мармара» кемаси флотилиядаги олти нафар бошқа кемаларга етакчилик қилар эди.
Яҳудий махсус кучларнинг кемага вертолётдан арқонга осилиб тушишлари оқибатида келиб чиққан тўқнашувда Фаластинни қўллаб-қувватловчи турк фаолларидан 10 нафари ҳалок бўлиб, ўнлаби жароҳат олган эди.
Икки давлат ҳам айни ҳодиса жавобгарлигини бир-бирларига юклашган.
БМТ ўтказган тергов-суриштирув яҳудийлар давлати хавфсизлик кучларининг жанговар ўқдан фойдаланганини кўрсатувчи бирор аниқ далил тақдим эта олмади. (Би-Би-Си арабийя).
Роя газетасининг 2016 йил 14 декабр чоршанба кунги 108-сонидан
Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!
Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли
Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб
Республика президентлиги сайловлари ҳукми