Уйғониш тўғрисида туркумидан: Манфаат асосига қурилган робита
بسم الله الرحمن الرحيم
Уйғониш тўғрисида туркумидан: Манфаат асосига қурилган робита
Инсонларга айнан уйғониш нима эканлигини танитишдан кўзлаган мақсадимиз, улар уйғонишни таниш натижасида уйғониш сари ҳаракат қилсинлар, ин ша Аллоҳ!
Жамиятдаги инсонлар албатта, алоқа воситасига кўра бир – бирлари билан алоқа ўрнатадилар. Яъни уларнинг ўзаро алоқа ўрнатишларида албатта маълум бир алоқа воситаси туради. Инсонларнинг ўртасида бир – бирига боғловчи алоқа воситаси бўлган ватандошлик ва миллатчилик робиталари тўғрисидаги фикр мулоҳазаларимизни билдириб ўтдик. Булардан ташқари одамларни бир – бирига боғловчи алоқа воситаси сифатида гумон қилинадиган робиталар ҳам мавжуд. Бу мавзуда, айтиб ўтганимиздек, инсонлар ўртасида уларни бир – бирига боғловчи робита сифатида гумон қилинадиган алоқа воситаларини ёритишга ҳаракат қиламиз.
Бундай робиталардан бири манфаат асосига қурилган робитадир. Манфаат асосига қурилган робитани ўрганадиган бўлсак юксалиш йўлини танлаган инсонларни бир – бирига боғлаб туришга ярамайдиган алоқа воситаси эканлиги маълум бўлади. Манфаат робитасининг инсонларни бир – бирига боғлашга яроқсиз эканлигини уч хил сабабга кўра очиб беришга ҳаракат қиламиз.
1) “Манфаат асосига қурилган робита вақтинчалик бўлиб, инсон фарзандларини бир – бирига боғлаб турадиган восита бўлишга ярамайди, чунки манфаат шундай нарсаки, ундан фойдалироқ манфаатлар вужудга келиб қолса, дарҳол савдовлашиш, яъни бир – бирига солиштириш вужудга келадида, натижада кейинги топиб олинган манфаат маъқул келиб қолгудек бўлса, аввалгиси ўз қийматини йўқотади”.
Мисол учун: Бирор давлатда айни вақтда бошқарувда турган ҳукуматга қарши манфаат асосида муҳолиф жамоа тузилса, унинг аъзоларига ёки шу жамоа етакчисига амалда бўлган ҳукумат томонидан манфаатлироқ таклиф бўлиб қолса, шу аъзо ёки жамоа етакчиси ҳукумат томонидан қилинган таклифни ўзи учун манфаатли деб биладиган бўлса, у жамоани тарк этади. Яъни манфаат асосига қурилган алоқа шу алоқа ўрнатилишидан кўзланган манфаатдан кўра фойдалироқ таклифлар орқали парчаланиб ташланиши мумкин.
2) “Бундан ташқари манфаатлар бир – бирига зид бўлиб қолса, робита дарҳол тўхтайди”.
Мисол учун: Юқорида келтирилган мисолдаги каби манфаат асосида жамоа тузилган бўлса, фаолият олиб бориш жараёнида бу жамоанинг қайсидир аъзоси ўзининг хизматини юксак бахолаб натижада аввалдан келишилган шартларни ўрнига бошқа янги шартлар белгилашга интилиши мумкин. Сабаби, жамоанинг келишувига кўра белгиланган, у эришиши мумкин бўлган манфаат унга арзимасдек туюла бошласа, у ўз манфаатини келишилган шартдагидан кўра кўпроқ қилиб белгилашни истаб келишувни ўзгартиришга ҳаракат қилади. Натижада ўртадаги алоқа узилиш хавфи остида қолади. Яъни, бундай вазиятда, алоқа ўрнатилишида келишилган манфаатларни бўлишиш келишувига кўра юқорироқ манфаатни кўзлаётганлар билан бу келишувни ўзгартириб кўпроқ манфаатга эришишни кўзлаётган аъзо ўртасида манфаатлар зидлиги вужудга келади.
3) “Шунингдек, манфаат асосига қурилган робита одамларни бир – биридан ажратиб юборади, чунки кўзланган манфаат хосил бўлгач, алоқа узилади”.
Мисол учун: Манфаат асосида муҳолиф жамоалар бирлашиб айни вақтда бошқарувни қўлида ушлаб турган жамоани йиқитишмоқчи бўлишди. Уларнинг ҳар бирига мақсадга эришганларидан кейин тегадиган манфаатлар белгилаб қўйилган. Мана шу жамолар бошқарувни эгаллаб турган жамоани йиқитиб бўлишганидан кейин уларнинг ҳар бирига белгилаб қўйилган манфаатлар бўлиб берилди. Энди уларнинг ўртасини боғлаб турган манфаат асосидаги алоқа узилади. Чунки улар ўзлари интилган манфаатларига эришдилар.
Ҳизб ут – Таҳрирнинг Ўзбекистондаги медиа офиси. Абдуллоҳ
29.12.2016й
Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!
Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли
Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб
Республика президентлиги сайловлари ҳукми