Де Мистура: Саудия-Эрон зиддиятлари Сурия музокараларига ҳаргиз таъсир қилмайди

Роя газетаси:
Саудия билан Эрон Вена музокараларини қўллаб-қувватлашда давом этишга аҳд қилишди
Де Мистура: Саудия-Эрон зиддиятлари Сурия музокараларига ҳаргиз таъсир қилмайди
БМТнинг Суриядаги вакили Стефан де Мистура ўтган якшанба куни Теҳронга қилган сафари чоғида Эрон билан Саудия ўртасида келиб чиққан дипломатик зиддиятлар Сурия низоси хусусида кетаётган музокараларга ҳаргиз таъсир этмаслигини билдирди. У Эрон пойтахтида журналистлар олдида бундай деди: «Менга Саудия ташқи ишлар вазири ўзлари тарафидан ҳеч қандай салбий таъсир бўлмаслигини таъкидлади». Кейин «Эрон ҳам менга айнан шундай нарсани ваъда қилди», дея қўшимча қилди. Ўз навбатида, Саудия ташқи ишлар вазири Одил Жубайр ҳам Саудиянинг Сурия низоси ечимига эришишга қаратилган келишувларни «қаттиқ қувватлаши»ни, Эрон бўҳрони бунга асло таъсир қилмаслигини таъкидлади. Араб давлатлари Лигасига аъзо давлатлар ташқи ишлар вазирларининг одатдан ташқари йиғинидан сўнг Қоҳирада Араб давлатлари Лигаси қароргоҳида матбуот конференцияси бўлиб ўтди. Конференцияда Одил Жубайр Риёзнинг «Сурия мухолафатини ҳам, у ердаги тинчликка эришиш ечимига қаратилган саъй-ҳаракатларни ҳам қўллаб-қувватлаши» тўғрисида баёнот берди. У яна Саудиянинг Эрон Ислом республикаси билан бўлган келишмовчиликларга қарамай, айни саъй-ҳаракатларни албатта қўллаб-қувватлашини таъкидлади.
Роя газетасининг 2016 йил 13 январ чоршанба кунги 60-сонидан



Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.




ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ
1447 ҲИЖРИЙ ЙИЛ МУБОРАК ҚУРБОН ҲАЙИТИ ТАБРИГИ
Суриядаги иқтисодий инқироз: Воқелик таҳлили ва исломий низомнинг нажоткор муқобили
Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!