Россия Тожикистонга ЕОИИ га аъзо бўлиши учун босим ўтказмоқда

بسم الله الرحمن الرحيم
Россия Тожикистонга ЕОИИ га аъзо бўлиши учун босим ўтказмоқда
Хабар:
Душанбеда “Тожикистон Республикаси “Евроосиё Тадқиқот Институти” Тараққиёт фонди” нотижорат ташкилоти томонидан ташкил қилинган “Марказий Осиё давлатларининг ЕОИИ (Евроосиё Иқтисодий Иттифоқи) га интеграцияси: воқелик ва келажак” номли давра суҳбати бўлиб ўтди. Ушбу тадбир Россия федерациясининг Тожикистон Республикасида элчихонаси ёрдамида ташкил қилинди. Бу ҳақида 2016 йил 22 ноябрда “Ховар” ахборот агентлиги хабар қилди.
Давра суҳбатида ЕОИИ га аъзо давлатларнинг Душанбеда аккредитациядан ўтказилган экспертлари ва элчихона вакиллари, шунингдек давлат тузилмалари ходимлари, нодавлат ташкилотлар ва ишбилармон доиралар вакиллари қатнашдилар.
Изоҳ: Шу йилнинг охирида Тожикистон ЕОИИ га аъзо бўлиш учун талабнома бериши кутилган эди. Бу ҳақидаги оптимистик баёнот билан РФ Давлат Думаси депутати Леонид Слуцкий ёзнинг бошларида чиқиш қилиб: ”Ўйлайманки, келаётган йилда Душанбе (ЕОИИ га аъзо бўлиш бўйича) ўз истагини билдиради, Тожикистон МДҲ давлатлари ичида бунга энг кўп интилаётган давлатдир”, – деган эди. Лекин бу нарса содир бўлмади ва Россия Тожикистонни ЕОИИ га аъзо бўлишини тезлаштириш учун ҳаракат қила бошлади.
Бунинг учун Россия қуйидаги чораларни қўллади:
21 ноябрда таълим Академияси Диссертацион кенгаши раиси Ирина Каримова Россия таълим ва фан вазирлиги қошидаги Олий аттестация комиссияси (ОАК) Тожикистон фанлар Академиясининг докторлик ва кандидатлик диссертациясини ёқлаш бўйича Илмий кенгаши фаолиятини вақтинчалик тўхтатиб қўйгани ҳақида баёнот берди.
Сўнгги ҳафталарда Россияда тожикистонлик меҳнат муҳожирларини оммавий қўлга олишлар яна бошланиб кетди. Марказий Осиё давлатларига Россиянинг у ёки бу иқтисодий ёки сиёсий лойиҳаларини куч билан тиқиштиришда ушбу босим ўтказиш ричаги Россия учун одатий ҳолдир.
Эслатиб ўтамиз, ЕОИИ собиқ Совет иттифоқи давлатларида ўз таъсирини сақлаш ва кучайтириш учун Россия томонидан ташкил этилган.
Қуйидаги ғояларни амалга ошириш ЕОИИ нинг мақсади ҳисобланади:
1. Қонунчиликдаги уйғунлик.
2. Товарлар, хизматлар, сармоялар ва ишчи кучининг эркин кўчиб юришини таъминлайдиган ягона бозор.
3. Ягона божхона тарифи.
4. Иқтисодий соҳаларда мувофиқлаштирилган, келишилган ёки ягона сиёсатни амалга ошириш.
Булар ЕОИИ нинг расмий вазифаларидир.
Россияни ушбу иттифоқни ташкил қилишга ундаган асл мақсадлари эса қўйидагилардир:
Путин ҳокимият тепасига келганидан сўнг, Россия постсовет давлатларини ўз таъсир доирасига қайтариш учун чора-тадбирлар қўллади. Бунинг учун бу давлатлар билан КХШТ, ШҲТ, ЕОИИ каби ҳар хил келишувларни имзолади. Баъзи давлатларга нисбатан бу иш амалга ошди, айримлари билан эса, масалан, Украина билан амалга ошмади. Украина жануби шарқидаги сўнгги ҳодисалар Россияни ўз таъсирини сақлаб қолиш учун нималарга тайёр эканини кўрсатмоқда. Буларнинг барчаси АҚШ ва Россиянинг постсовет давлатларида ўз таъсирини ўтказишда мусобақалашишларидан бошқа нарса эмас. Ахир АҚШ бу минтақада Россия таъсирини тўхтатиш ва заифлаштиришга харакат қилмоқда. 2017 йил учун федерал бюджетдан АҚШ давлат департаментига, жумладан Марказий Осиё давлатларида ҳам “Россия агрессиясига қарши туриш” учун 952 млн доллар ажратилгани бунга далил бўла олади. Бу ҳақида АҚШ ташқи ишлар идораси сайтида 2016 йилнинг 9 февралида хабар қилинган. Шу сабабга кўра, Кремль бу давлатларда янги иттифоқлар тузиш ёки мавжуд иттифоқларни модернизация қилиш йўли билан ўз геосиёсий позициясини мустаҳкамлашни бошлади.
Россия саноатлашган давлат эмас, балки хом-ашёга асосланадиган давлатдир. Мавжуд ишлаб чиқариш қувватларининг катта қисми Россияга собиқ Совет иттифоқидан мерос бўлиб қолган ва улар такомиллаштиришга муҳтождир. Бугунги кунда Россия рақобатбардош маҳсулотлар ишлаб чиқаришга қодир эмас. У деярли барча соҳаларда: автомобилсозлик – у замонавий талабларга мутлақо жавоб бермайди, қурилиш техникаси, маиший электроника, фармацевтика, озиқ-овқат ва бошқа соҳаларда орқада қолиб кетган. Бу ҳақида Сбербанк раҳбари Герман Греф РХХДХА (Россия халқ хўжалиги ва давлат хизмати академияси) нинг Гайдар форумида чиқиш қилиб, шундай баёнот берди: “Биз рақобатда ютқаздик ва ютқизаётган давлатлар, дауншифтер давлатлар тўдаси ичида қолиб кетдик. Шунинг учун, Россия бу каби Иттифоқ ташкил этиш билан собиқ Совет иттифоқи давлатларини ўзида ишлаб чиқарилаётган рақобатбардош бўлмаган товарларни ўтказиш мумкин бўлган қулай бозорга айлантирмоқчи.
Булардан ташқари, Марказий Осиё Россия учун сиёсий ва ҳарбий хавфлардан тўсувчи қалқон зонадир, шунинг учун у қўл остидаги барча воситалар билан Марказий Осиё давлатларини ўзига қарам қилишга ҳаракат қилмоқда.
Юқоридагилардан маълум бўлмоқдаки, ушбу иттифоқ фақат Россиянинг манфаатларинигина ифодалайди, Ўрта Осиё давлатлари учун ўзаро манфаатли ҳамкорлик ҳисобланмайди.
Туркистон ерлари Ислом ва мусулмонлар душманларига сотилган хоин ҳокимлар бошқаруви остида бўлар экан, мусулмонларнинг бугунги аҳволлари ўзгармайди. Бундан ташқари, Ислом куфр давлатлари билан, айниқса, уларнинг фойдасига ва мусулмонлар манфаатларига зид бўлган бу каби келишув ва иттифоқлар тузишни тақиқлайди. Фақат Ислом қонунларини ҳаётга, жамиятга ва давлатга қайтариш билангина Тожикистон мусулмонлари бошига тушган барча муаммолар ва фалокатларни ҳал қилиш мумкин. Айнан Исломдаги иқтисод системаси бойликларни тақсимлашда адолатли тартибни тақдим қилади, айнан исломий бошқарув системаси коррупцияга оид муаммоларни еча олади, бизнинг ҳурматимиз ва мулкимизни ҳимоя қила олади. Фақат у билангина Аллоҳ рози бўлади!
Фирдавс Салимзода
19.12.2016


Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.




ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ
1447 ҲИЖРИЙ ЙИЛ МУБОРАК ҚУРБОН ҲАЙИТИ ТАБРИГИ
Суриядаги иқтисодий инқироз: Воқелик таҳлили ва исломий низомнинг нажоткор муқобили
Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!