Ҳалабни вайрон қилишларига қарамай у албатта қайта оёққа туражак
بِسْمِ اللَّـهِ الرَّحْمَـٰنِ الرَّحِيمِ
Роя газетаси:
Ҳалабни вайрон қилишларига қарамай у албатта қайта оёққа туражак
Роя газетаси:
Американинг Ҳалаб сценарийси танаффусидан сўнг бошланажак навбатдаги саҳна ўйини ҳам аввалгисидан хорлик ва шармандаликда қолишмайди. Бир оз бўлса ҳам ҳаё ва орини йўқотмаган кишилар агар Қозоғистон пойтахти Остона учрашувига боришса, улардан шу қолган ҳаёларини ҳам ечиб ташлаш талаб қилинади… Масалан, Россиянинг БМТдаги вакили Чуркин – Ҳалаб озод этилиши ортидан Суриядаги бирламчи вазифа «ҳарбий амалиётларни бутунлай тўхтатиш ва Суриядаги томонлар ўртасида музокараларни қайта бошлашдан иборат», деди (Русиял явм 2016 йил 16 декабр). «Турк пресс»да ҳам 2016 йил 12 декабрда «Россия президенти Владимир Путиннинг Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдоган билан Суриядаги ўт очишни тўхтатишни мустаҳкамлашни муҳокама қилиш учун Қозоғистон пойтахти Остонада учрашажаги» айтилди. Путин Япония сафари олдидан берган баёнотида Остонада Сурия билан боғлиқ БМТ воситасида ўтказилган Женева музокаралари келишуви татбиқ этилажагини билдирди. Рус президенти келаси қадамда ўт очишни тўхтатиш бутун Сурия бўйлаб бўлажагига эътибор қаратди. Янги музокаралар бошлаш учун Суриядаги низолашаётган томонларга кўрсатма тақдим этиш ҳақида турк президенти билан келишиб олганини, турк ҳамкасби билан Ҳалаб шаҳрида ўт очишни тўхтатиш ва қамалдагиларни кўчириш амалиётини енгиллаштириш йўлида қаттиқ ҳаракатлар олиб борганини очиқлади.
Бу таслим бўлиш ва Асад режимини таъмирлаб, мустаҳкамлаш йўлидир. Унга қуролли мухолафат гуруҳларини Эрдоган етаклаб олиб боради ва бу Америка стратегияси доирасидаги махсус қисм сифатида амалга ошади.
Агар гуруҳ етакчилари қалбида заррача ҳам холислик қолмаган бўлса, Остона учрашувига боришади ва сариқ чақа эвазига ўзларини ҳам, Сурияни ҳам жаллод кундасига қўйиб беришади… Аммо гуруҳ етакчилари қалбида холислик сифатидан андак сақланиб қолган бўлса, дарҳол Эрдоган кемасидан сакраб тушиб қолишлари ва халқ қирғоғига ростгўйлик билан чиқиб олишлари керак, акс ҳолда, шу халқнинг ўзи уларни данак каби туфлаб ташлайди, туфлаб ташлашни бошлади ҳам…
Энди гуруҳлар орасидаги ҳақиқий холис кишиларга келсак, улар ўз етакчиларини орқага қайтаришлари ёки уларни алмаштиришлари шарт. Ахир, бу Уммат қўзғолони бўлса, қандай қилиб гуруҳ етакчилари уни душман Америкага бир неча миллионга сотишга журъат қилишди?! На Аллоҳдан, на Росулидан, на мўминлардан ҳаё қилишди!
Шунга қарамай, ҳар қанча вайрон этилмасин, Ҳалаб албатта қайта оёққа туради. Бутун Шом замини, хусусан Ҳалаб АҚШ, Россия ва уларнинг тобею гумашталари бўғзига санчилган заҳарли тикан бўлиб қолаверади, ҳаловат қилишларига ва даъво қилган ғалабалари билан шодланишларига йўл қўймайди, жиноятлари билан қўшиб ҳалок қилади. Чунки битта шаҳарга қадам қўя олмай, уни вайрон қилиш билан эришилган ғалаба сохта ғалабадир, битта жангчини мағлуб этишга ботинолмай, уни шаҳид қилиш мағлублар ғалабасидир, бир неча минг нафар жангчиларга қарши қирғинбарот ракеталар, порохли бочкалар ва армияларни йиғиб, бироқ улар билан юзма-юз тўқнашолмай, ҳаводан бошларига бомба ёғдириш, денгиздаги улкан кемалардан ракета отиш… бу эр кишилар қаршисига чиқишга юраклари дов бермаган қўрқоқ ва номардлар ғалабасидир. Бунга ўхшаш ғалабалар заволга юз тутмай қолмайди.
АҚШ, Россия ва уларнинг иттифоқчию тобелари салибчи ва мўғуллар дохил ўтмишдошлари тарихини, яъни Ироқда, Шом ўлкаларида содир этган қилмишларини қайта такрорлашмоқчи. Улар ўтмишдошлари юз тутган тақдирдан ибрат олишмади. Дарвоқе, мусулмонлар мағлубият ортидан бу босқинчиларни ўз юртларидан супуриб чиқаришга муваффақ бўлганлар, қайта оёққа турганлар, Ислом ва мусулмонлар кучи қайта тикланган, Халифаликлари қудратга тўлиб, Константинополни фатҳ қилганлар ва уни Ислом шаҳри-Истанбулга айлантирганлар, Москвага жуда яқин қолганлар, Вена дарвозаларини қоққанлар… Бу дунё чарҳпалак каби айланиб туради, эртанги кун эса кутган инсон учун жуда яқиндир:
وَسَيَعْلَمُ الَّذِينَ ظَلَمُوا أَيَّ مُنقَلَبٍ يَنقَلِبُونَ
«Золим кимсалар қай оқибат сари кетаётганларини яқинда билиб олурлар» [Шуаро 227]
Роя газетасининг 2016 йил 11 январ чоршанба кунги 112-сонидан
Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!
Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли
Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб
Республика президентлиги сайловлари ҳукми