Дарс бериш услублари ва воситалари

بسم الله الرحمن الرحيم
“Исломда таълим дастури асослари” туркумидан:
Дарс бериш услублари ва воситалари
اقْرَأْ بِاسْمِ رَبِّكَ الَّذِي خَلَقَ خَلَقَ الإِنسَانَ مِنْ عَلَقٍ اقْرَأْ وَرَبُّكَ الأَكْرَمُ الَّذِي عَلَّمَ بِالْقَلَمِ عَلَّمَ الإِنسَانَ مَا لَمْ يَعْلَمْ
– “(Эй Муҳаммад, барча мавжудотни) яратган зот бўлмиш Парвардигорингиз номи билан (бошлаб) ўқинг! У инсонни лахта қондан яратган (зотдир). Ўқинг! Сизнинг Парвардигорингиз (инсониятга) қаламни (яъни ёзишни – хатни) ўргатган ўта карамли зотдир. У зот инсонга унинг билмаган нарсаларини ўргатди”.
Ҳар бир мафкуранинг ўзига хос ижро этиш йўли бор. Услуб эса иш бажаришнинг муайян кайфиятидир. У доим ўзгариб туради. Таълим мавзусида эса услуб деганда фаолиятнинг барча йўналишлари мақсад қилиниб, ўқитувчи ўз ўқувчиларининг фикрлар, тушунчалар ва турли билимларга тезроқ ва муваффақиятли тарзда эришишларига ёрдам бериш учун шу йўналишларда иш олиб борилади. Бу ерда турли услублар мавжуд бўлиб, ўқитувчи улардан таълим жараёнига муносиб келадиганларини танлаб олиши мумкин. Демак, ўқитувчи мақсадга эришиш учун ўқувчиларнинг савиясини ҳисобга олиб, бу услублардан энг афзалини танлаб олади. Суҳбат, мунозара, сўзлаб бериш, ҳикоя қилиш, муаммоларни ҳал этиш, тажрибалар ўтказиш ҳамда бевосита амалий машғулотларнинг ҳаммаси шу услубларга киради. Кўпинча услуб бу ишни бажаришда бир ёки бир неча воситаларга муҳтож бўлади. Воситалар ҳам, услублар ҳам шароитлар, шахслар ва имкониятларга қараб ўзгариб, ривожланиб туради. Ҳар бир мафкурани амалга ошириш учун бир йўл бўлиши шарт бўлганидек, восита ва услублар ҳам бу йўлни тез ва муваффақиятли ижро этишда асосий рол ўйнайди. Ишни тез ва муваффақиятли амалга ошириш эса шу ишни бажаришга муносиб восита ва услубларни ўйлаб топиш маҳоратига таянади.
Масалан, ўқитувчи тарафидан фикрий мурожаат, ўқувчи тарафидан эса фикрий қабул қилиш бўлган таълим ўтмишда қалам, қоғоз, оғзаки нутқ, тақлид ва ёзиш каби восита ва услублар билан амалга ошган бўлса, бугунга келиб бу восита ва услублар нашр қилинган суратлар, кинофильмлар, дисклар ва лабораторияларда ўтказиладиган тажрибалар билан алмашди. Ўқувчиларда ақлий тариқат (йўл) ни марказлаштириш учун мос келадиган услублардан фойдаланиш мактаб бурчидир. Чунки ақлий тариқат ёрқин фикрлаш ва Ислом асосида уйғонишнинг асосидир. Шу ақлий тариқат билан инсондаги энг катта тугун ечилади ва инсон шу тариқат билан коинот, инсон ва ҳаёт ҳақидаги, дунё ҳаётидан аввалги вужуд ва кейинги ҳаёт ҳақидаги, коинот, инсон ва ҳаётнинг аввалги вужуд ва кейинги ҳаёт билан алоқаси ҳақидаги тўғри, атрофлича фикрга эга бўлади. Сўнг шу тўғри фикр орқали давлатнинг ҳам, умматнинг ҳам, Исломдаги низомнинг ҳам асоси бўлган Исломий ақидага етиб боради.
XIX асрдан бошлаб Европа, Америка ва Россия илмий изланиш услуби орқали саноатда инқилоб ясаб, мислсиз муваффақиятга эришди ва бу услубга «илмий йўл» деб ном берди. Бу йўл фақат аниқ фанлар борасидагина тўғри ва самарали йўлдир. Унинг йўл деб номланиши ҳам хато эмас. Чунки у тадқиқот олиб боришдаги муайян доимий услубдир. Фақат уни ақлий йўлнинг ўрнига тафаккур учун асос қилиб олиш тўғри бўлмайди. Негаки бундай қилиш Аллоҳ Таъолонинг борлигини, Муҳаммад с.а.в. нинг пайғамбарлигини билиш каби ақлий йўл билан эришиладиган кўпгина ҳақиқат ва билимларни мавжуд эмас, деб ҳукм чиқаришга олиб бориб қўяди. Демак, илмий йўл тўғри йўл, лекин тажриба орқали ўрганиладиган ҳис қилинувчи моддаларгагина хос бўлган йўлдир. Бошқачароқ қилиб айтганда, у фақатгина тажриба ўтказиш орқали модданинг моҳияти ва хусусиятларини ўрганишга ярайди холос. Ақлий йўл эса ўзининг тўрт элементи билан биргаликда тафаккурнинг асоси бўлиб қолаверади. Негаки у физика каби ҳис қилинувчи моддалар тадқиқотида ҳам, эътиқод, шариат, тарих каби фикрлар изланишида ҳам, адабиёт каби сўз баҳсида ҳам қўлланилаверади. Мабодо бир нарсанинг борлиги хусусида ақлий натижа билан илмий натижа қарама-қарши келиб қолса, ақлий натижа қабул қилинади. Чунки унинг нарсани бор, деб ҳукм чиқариши қатъийдир.
Илмий йўл эса химия ва физика каби тажриба орқали ўрганиладиган билимлардагина қўлланилади. Аллоҳ Таъоло инсонга бўйсундириб қўйган коинот моддаларидан ва уларнинг хусусиятларидан Ислом ҳукмлари доирасида фойдаланиш мақсадида шу моддаларнинг моҳияти ва сифатларини кашф қилиш учун илмий йўл шу фанларда қўлланилади.
Айрим файласуфлар, хусусан қадимги юнонлар «мантиқий изланиш» услубини тафаккурга йўл, деб ҳисоблаганлар. Ваҳоланки мантиқ тафаккурга йўл бўлиши у ёқда турсин, илмий тадқиқот (илмий йўл) даражасига ҳам кўтарила олмайди. У ўзининг «Натижага эришиш учун бир фикрни иккинчи фикр устига қуриш», деган таърифи эътибори билан бор-йўғи ақлий йўл услубларидан бири бўлиб қолаверади холос. Шунда ҳам у хато, алдаш, адаштириш хусусиятларига эга бўлган чигал услубдир. Гоҳида ҳақиқатнинг аксига олиб бориб қўяди. Ундан четланган маъқулроқдир. Иттифоқо, уни қўллаш зарур бўлиб қолса, натижасини ақлий йўлга бўйсундириш лозим.
Мактаб программаларини тузувчилар ва ўқитувчилар ҳар бир дарсни ўргатиш учун восита ва услубларни танлаётган пайтларида қуйидаги фикрларга риоя қилишлари керак:
1. Восита ва услублар доимий бўлмайди. Шунинг учун ўқитувчи ўқувчиларга белгиланган фикрларни тушунтириш учун уларнинг шароитлари ва улар ўртасидаги шахсий тафовутларга диққат қилгани ҳолда энг самарадор восита ва услубларни ўйлаб топиши лозим;
2. Ҳислар (эшитиш, кўриш, ушлаш, ҳидлаш, таъм билиш) тафаккур элементларининг асосийсидир. Улар орқали воқени ҳис қилиш мияга кўчади. Шунинг учун ўқитувчи ўқувчиларга таълим (фикр юритиш) мавзуси (ўрни) бўлган воқеликни ҳис қилишда бу ҳиссиётлардан мумкин қадар кўпроқ фойдаланишларига имкон бериши лозим. Агар воқелик таълим асносида ўқувчилар кўз ўнгида мавжуд бўлса, шундай қилиши лозим. Мавжуд бўлмаса, ўқитувчи уларга муносиб восита ва услублар билан воқени гавдалантириб берсин. Токи ўқувчилар уни гўё ҳис этаётгандек тасаввур қилсинлар. Чунки воқени ҳис қилиш тафаккурдаги асосий элементдир. Бир воқени ҳис қилишда сезгилар қанчалик кўп иштирок этса, инсон воқеликни шунчалик чуқур ҳис қилади ва воқеликка, унинг хусусиятларига янада аниқроқ баҳо беради;
3. Ўқувчиларга мурожаат қилиш ва программаларни ёзишда улардаги луғат бойлигига эътибор қилиш лозим;
4. Инсоннинг, хусусан олти ёшдан ўн ёшгача бўлган ўқувчиларнинг нарсалар тафсилот (икир-чикир) ларини идрок этишдан аввал уларнинг умумий шаклларини идрок этишлари хусусиятини ҳисобга олиш даркор.
Бу эса қуйидагиларни тақозо этади:
Ўқувчиларга ҳарфларни ўргатишдан олдин маъноларга далолат қилувчи сўзларни ўргатиш керак. Маълум бир сўзнинг маълум бир воқега далолат қилишини англаганларидан кейин калиманинг таҳлилий жараёни, яъни сўзни ташкил қилувчи ҳарф ва бўғинлар баёни бошланади. Таҳлилий жараён таркибий жараён билан, яъни аввал ўрганилган ҳарфлардан янги сўзлар ясаш, аввал ўрганилган сўзлардан эса янги гаплар тузиш билан бирга олиб борилади. Шу билан тил ўргатишнинг икки йўли, яъни сўз ясаш йўли билан гап тузиш йўли бирлашади;
Нарсаларнинг таркибий қисмлари ва нозик хусусиятларини ўргатишдан олдин уларнинг ташқи жиҳатларини ўргатиш лозим;
Буюк шахсларнинг ҳаётлари ва қилган ишларини батафсил гапириб беришдан олдин уларнинг таржимаи ҳоли билан қисқача таништириб ўтиш керак;
Матндаги иккинчи даражали тафсилотларни баён қилишдан олдин умумий маъно ва асосий фикрларни ўргатиш лозим.
Ҳизб ут-Таҳрирнинг Ўзбекистондаги медиа офиси. Фаррух.
14.03.2017й.



Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.




ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?
НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!
ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!
ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ