Фаластин режими Тамим Дорий РА еридан воз кечиш билан ўз қонунини оёқ ости қилмоқда

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيم
Фаластин режими Тамим Дорий РА еридан воз кечиш билан ўз қонунини оёқ ости қилмоқда, шаҳар аҳлига душманлик қилиб, холис инсонларни қамоққа олмоқда
Фаластин режими таниқли саҳобий Тамим ибн Авс Дорий РА ери билан боғлиқ ишни бутунлай ёпиш мақсадида бир ойдан зиёд вақтдан бери репрессия қилиш, ҳибсга олиш, қўрқитиш ва ёлғон тарқатиш ишларини амалга ошириб келмоқда. Маълумки, режим Халил шаҳри марказидаги ушбу ердан 72 донумини қалби адоватга тўла қонхўр Россияга «инъом» қилиб берган эди. Бу ер қиёматга қадар саҳобий Тамим Дорий ва у кишининг зурриётлари мулки ҳисобланади. Чунки Росулуллоҳ САВ бу ерни саҳоват ила Тамим Дорийга берганларида, Али РА буни қайд қилган ва Абу Бакр, Умар ва Усмон РАлар бунга гувоҳ бўлишган. Режим эса ўтган йиллар мобайнида ҳийла ишлатиб, ерни суд орқали русларга мулк қилиб беришда омади чопмагач, бир йилча олдин уни давлат мулкига айлантириш учун вазирлик қарорини чиқаришга шошилди. Кейин 2017 йил 4 январда Рамаллоҳдаги олий маҳкаманинг шошилинч қарорига қарши равишда ерни жиноятчи русларга бериш тўғрисида президентлик қарорини чиқарди. Олий маҳкаманинг 2016 йил 23 июндаги қарорида мазкур ерга доир барча расмий чора-тадбирлар тўхтатилсин, дейилган. Режим ўзининг бу қилмиши билан ерни эгаларига қайтариш тўғрисида чиқарилиши кутилаётган якуний қарорни ҳам қувиб ўтди. Бу якуний қарор агар режим судьяларни ўзи билан тил бириктирувга мажбур қилмаган тақдирда чиқиши керак эди. Режимнинг уларни шунга мажбур қилгани аломатлари маҳкаманинг эшитиш йиғилиши муддатини оқлаб бўлмас даражада пайсалга солиши ва кейинга суришидан яққол намоён бўлди.
Ҳа, бир ойдан зиёд вақтдан буён жинояткор режим Халил шаҳри аҳлига, Тамим оиласига ва улар билан ҳамдард бўлаётган Ҳизб ут-Таҳрир аъзоларига нисбатан бостириш, қамаш ва таҳдид қилиш билан шуғулланяпти, шу орқали уларнинг овозларини ўчиришга, ўз жиноятларини давом эттиришга уриняпти. Масалан, 2017 йил 4 феврал шанба куни Тамим оиласи билан Халил қабилалари уюштирган тинч намойишга ҳужум қилиб, уни таёқ ва кўздан ёш оқизувчи газ қўллаш ҳамда ўнлаб намойишчиларни қамоққа олиш билан бостирди… Шаҳар кираверишига пост ўрнатиб, намойишга келаётганларни ҳибсга олди, ҳақ овозини ўчиришдек омадсиз уринишларида Ҳизб ут-Таҳрир-Фаластин вилояти матбуот бўлими аъзоси доктор Моҳир Жаъбарийни ҳам ҳибсга олди. Бироқ Ҳизб 2017 йил 25 феврал шанба куни сиёсий ҳибсга олишларга қарши намойишга чақиргач, режим бу чақириқни Тамим ва Жаъбарий оиласи билан бутун Халил аҳли қабул қилинганини кўриб, қилаётган ўз ҳаракатидан ҳафсаласи пир бўла бошлади… Шаҳар марказида минглаб намойишчиларнинг режим содир этаётган жиноятларга қарши баланд овоз билан ҳайқирганларини ва ҳибсда қолаётган биродарларига ҳамдардлик билдираётганларини кўрганда эса, эси оғиб қолаёзди… Шунда режим яна зўравонлик қўллашга ўтди, йиғилган одамларни ҳеч нарсага қарамай, таёқ ва дубинкалар билан аёвсиз калтаклай кетди, устларидан кўздан ёш оқизувчи газ ёғдирди, ҳавога жанговар ўқ узиб, баъзиларини қамоққа олди.
Кейин гўё намойишни қонунга хилофлиги ва фитна чиқараётгани билан айблаб, жамоатчилик фикрини чалғитиш учун ёлғон-яшиқ гаплар тарқатди. Аммо халқаро ҳуқуқбонлар келиб, ўзлари гувоҳ бўлдилар. Намойишни тинч йўл билан олиб борилаётганини, юксак тартиб-интизомга риоя қилинаётганини, бунинг муқобили ўлароқ, режимнинг иддиолари ёлғон эканини, унинг ўзи намойишга ваҳшийлик билан муносабатда бўлаётганини билдилар. Фитна чиқариш масаласига келсак, каттаю кичик Ҳизб ут-Таҳрирнинг бу юртдаги зиммийлар ҳақ-ҳуқуқига нисбатан позицияни яхши билади. Ҳизб қилган иш зиммийлар билан мустамлакачи давлатларнинг сиёсий руҳий ваколатхоналари ўртасида катта фарқ борлигини, бу ваколатхоналар Фаластин ерларини яҳудийларга қонунийлаштириш бўйича қора тарихга эга эканини ёритиб бериш бўлган. Шунинг ўзи режимнинг фитна ҳақидаги давъоларининг ёлғон эканига кифоя қилмоқда, макрларини ўз бўғзига урмоқда. Насроний ва бошқа дин вакиллари дохил юртдаги зиммийлар Ислом бошқаруви остида қандай ҳақ-ҳуқуқлари таъминланганига, Ислом ва мусулмонлар бағрида, яъни Умарий шартнома имзолангандан бери Исломий Халифалик соясида қандай гўзал ҳаёт кечирганларига гувоҳ бўлмоқдалар. Уларнинг ўзлари ўзлари билан сиёсий руҳий ваколатхоналари ўртасидаги фарқни англамоқдалар, бу ваколатхоналари ортида мустамлакачи давлатлар турганини билмоқдалар. Бироқ сувни лойқалатиб, ишни бузаётган, ўз жиноятларини оқлаб кўрсатишга уринаётган шу жинояткор режимдир.
Шу тарзда Фаластин режими ўз жиноятлари устига жиноят қўшишда давом этди ва охир бориб Аллоҳ, Росули ва мўминларга хиёнат қилиш даражасигача етди, шу орқали бир ёвуз жиноят устига янада ёвузроқ жиноят содир этиш билан барча чегараларни босиб ўтди… хижолат ҳам бўлмади, ҳаё ҳам қилмади. Вақф қилинган ердан воз кечишдан тортиб, холис инсонларни қамоққа олиш, уларга ва юрт аҳлига адоват қилиш, улар ҳақида ёлғон-яшиқ гапларни тарқатиш, буларнинг барчасини руслар учун қилди… Ҳолбуки, бу руслар на Ислом аҳкомларига ва на инсон тузган қонунларга риоя қилган ҳолда, Фаластин, Шом, Афғонистон, Чеченистон, Ўрта Осиёда ваҳшиёна жиноятлар содир этишган ва ҳамон содир этишмоқда. Инсон томонидан тузилган қонунлари ҳам тинч намойиш қилганларга ва фикр билдирганларга адоват қилишни, инсонларни Фаластин режимининг жиноятларига нисбатан норозилик сифатида ўз фикрларини ифода қилганлари учун ҳеч бир қонуний оқловсиз қамоққа олишни тақиқлаган. Ушбу қонунларнинг ўзида ҳам олий адлия маҳкама қарорларини бузиш ёки унга босим қилиш ман этилган, Фаластин раҳбарига одамлар мулки у ёқда турсин, давлат мулкини ҳам бировга бериб юбориш тақиқланган. Аммо Фаластин режими бўлса, ер, унинг аҳли ва Ҳизб аъзолари ҳаққини поймол қилиш билан на шаръий жиноят ва ҳаромни содир этишдан қўрқди ва на ўз айбини бир оз тўсиши мумкин бўлган қонунга ҳам амал қилди!! Бир сўз билан айтганда, у Исломда ҳаром қилинган нарсаларни ҳам, қонунда тақиқланган нарсаларни ҳам, барчасини оёқ ости қилди!!!
Эй Росулуллоҳ САВнинг дўсти Тамим Дорий авлоди!
Қудрати улуғ Аллоҳга чуқур ишонинг, барчангиз Унинг арқонини маҳкам ушланг, шу позициянгизда собит туриб, Аллоҳ Таоло ҳукмига риоя қилинг, анави ёрдамсиз қўювчи қўрқоқларга қулоқ тутманг, сизни ҳатто барча инсонлар ёрдамсиз қолдирган тақдирда ҳам, Аллоҳ сизни ҳаргиз ёрдамсиз қолдирмайди. Ҳизб ут-Таҳрир сиз билан ва сизнинг орангиздадир, у то барчамизга Аллоҳ нафақат ушбу вақфни қайтариб олишимизга, балки ушбу бутун муборак заминни озод этишимизга муваффақ айлагунига қадар ҳақни баралла айтиб, яхшиликка, динни барпо этишга даъват қилади.
Эй муборак замин аҳли!
Фаластин масаласи соҳиблари сизсиз, муборак замин аҳли ҳам сизсиз. Ва сиз бу жинояткор режим қаршисида собит туриб, уни жиноятдан тийиб қўйишга – Аллоҳнинг изни ила – қодирсиз. Шундай экан, барчангиз Аллоҳнинг арқонини маҳкам ушланг, ҳақни баралла айтинг, Аллоҳнинг ансорларига айланинг-Аллоҳ сизга нусрат берсин:
إِن يَنصُرْكُمُ اللَّـهُ فَلَا غَالِبَ لَكُمْ ۖ وَإِن يَخْذُلْكُمْ فَمَن ذَا الَّذِي يَنصُرُكُم مِّن بَعْدِهِ ۗ وَعَلَى اللَّـهِ فَلْيَتَوَكَّلِ الْمُؤْمِنُونَ
«Агар сизларга Аллоҳ нусрат-ёрдам берса, ҳеч ким сизлардан ғолиб бўлмас. Ва агар сизларни ёрдамсиз қўйса, Ундан ўзга ҳеч бир зот ёрдамчи бўлмас. Мўминлар Аллоҳнинг ўзигагина суянсинлар!» [Оли Имрон 160]
Шуни билингки, Исломда сиз буюк мавқега эгасиз, бас, сиз нусрат қучадиган Исломни ҳам ўзининг буюк мавқега қўйинг. Тамим оиласига ўз масалаларида ёрдам беринг, чунки уларнинг масаласи сизнинг ҳам масалангиздир.
Сўзимиз ниҳоясида Фаластин режимига бундай деймиз:
Ҳизб ут-Таҳрир жиноятингиз борасида бир кун ҳам сукут қилмаган ва ҳаргиз сукут қилмайди. Мудом душман тарафида экансиз, у сизни доим таъқиб қилаверади, унинг аъзоларига қарши ваҳшиёна жиноят содир этишингиз билан Ҳизб қаддини ҳаргиз буколмайсиз, макрингиз унга асло зарар беролмайди, фақат бир оз озор бўлади, холос. Чунки биз карами кенг, қудрати улуғ Аллоҳ билан кучлимиз, сиз эса, америкалик ва ғарблик душманларимиз қўлидаги лойиҳасиз, ўшалар манфаатига, яҳудийлар фойдасига хизмат қиласиз, бундан бошқа нарса эмассиз. Масалангиз яқинда ҳал бўлади, чунки оқибат Аллоҳдан қўрққанлар учундир. Кофирлар истамасалар-да, Аллоҳ Ўз динини албатта ғолиб қилади. Аллоҳ Таоло айтади:
إِنَّ الْأَرْضَ لِلَّـهِ يُورِثُهَا مَن يَشَاءُ مِنْ عِبَادِهِ ۖ وَالْعَاقِبَةُ لِلْمُتَّقِينَ
«Бу ер шак-шубҳасиз Аллоҳникидир. Уни Ўзи хоҳлаган бандаларига мерос қилиб берур. Оқибат-натижа эса тақводорларники (Аллоҳдан қўрққанларники) бўлур» [Аъроф 128]
Бас, агар ақлингизни ишлатсангиз, ерни ўз эгаларига қайтариб беринг, Ҳизб аъзоларини қўйиб юборинг, Фаластин ва унинг аҳлидан қўлингизни тортинг.
Ҳизб ут-Таҳрир 4 жумодус-соний 1438ҳ
Муборак замин Фаластин 3 март 2017м



Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.




ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?
НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!
ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!
ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ