Ҳавлга оид саволига жавоб
بِسْمِ اللَّـهِ الرَّحْمَـٰنِ الرَّحِيمِ
Ҳизб ут-Таҳрир амири олим Ато ибн Халил Абу Раштанинг фейсбук саҳифасидаги зиёратчиларнинг берган саволларига жавобларидан (фиқҳий)
Kareim Siamнинг ҳавлга оид саволига жавоб
Савол:
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ
Ҳавл бу йил ҳам, сана ҳам эмас. У иккаласидан ҳам фарқ қилади ва 10 ой бўлади. Аллоҳ Таолонинг
وَحَمْلُهُ وَفِصَالُهُ ثَلَاثُونَ شَهْرًا
«Унга ҳомиладор бўлиш ва уни (сутдан) ажратиш (муддати) ўттиз ойдир» [Аҳқоф 15]
деган каломига кўра ҳавл мана шундай. Агар ўттиз ойдан тўққиз ой ҳомиладорлик вақтини олиб ташласак, йигирма бир ой қолади, яъни ҳар бир ҳавл ўн ярим ойлиги чиқади. Шунингдек, Аллоҳ Таолонинг ушбу каломи:
يُرْضِعْنَ أَوْلَادَهُنَّ حَوْلَيْنِ كَامِلَيْنِ
«Тўла икки ҳавл эмизадилар» [Бақара 233]
Яъни туққандан сўнг йигирма бир ой деганидир. Демак, закот ҳам ҳар ўн ярим ойда бўлади ва бу ҳар етти йилда саккиз марта закот беришимизни англатади.
Жавоб:
Ва алайкум ассалом ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ.
Чамаси, саволингизни Ислом саломи билан бошлашга вақтингиз етмаган, кўринади! Нима бўлганда ҳам, майли, сизнинг ўрнингизга ўзимиз саволингиз бошига саломни қўйиб, жавобимиздан олдин унга алик олиб қўявердик! Ахир, саломга бахиллик қилмаганингиз яхши эмасми, эй Карим?!
Саволингизга икки сабаб туфайли жавоб бермайман деган фикр келганди: Биринчиси, йил маъносидаги ҳавл «حول» луғатда ҳам, шариатда ҳам собит нарса. Иккинчиси, сиз жавоб олиш учун савол бермаяпсиз. Сиз ҳавл ўн ярим ой, дея қарор қилиб бўлгансиз ва унинг устига – саволда келганидек – ибодат, яъни закотни қуриб олгансиз!
Бироқ буни атрофлича ўйлаб кўргач, саволингиз баъзи инсонларни чалғитиб қўймаслиги учун жавоб беришга қарор қилдим. Аллоҳнинг тавфиқи ила, гап бундай:
Биринчидан: Ҳавл «حول» маъноси луғатда йил ёки сана, дейилган. Бу сўз шунчалик машҳурки, баъзи қомуслар уни йил ёки сана, деб қўя қолган, шарҳлаб ҳам ўтирмаган. Гўё бу сўз омматан эътироф этилгандай! Ҳавл «حول» сўзининг маъносини сизга айрим луғатлардан келтираман:
- Лисонул араб: «حول» сўзи «عام» йил маъносида бўлиб… унинг кўплиги «أعوام»дир.
- Сиҳоҳу тожил луғат ва сиҳоҳул аробийя: Ҳавл «حول» сўзи йил маъносидадир.
- Қомусул муҳит» «حول» сўзи йил маъносидадир. «حول» сўзининг кўплиги أحْوالٌ, حُؤولٌ, حُوُولٌ.
- Тожул урус: ҳавл «حول»: ўзининг ўзгариши, қуёшнинг чиқиш ва ботишда айланиши эътиборидан йил маъносидадир.
- Қомусул фиқҳий: «حول» сўзи йил маъносидадир.
Иккинчидан, Қуръони Карим очиқ арабча калом бўлиб, уни араб тили билан тафсир қилинади ва шу боис тафсирларда бундай келган:
- Тафсири Табарий – Жомиул баён Т Шокир (5-31):
Абу Жаъфар айтади: Аллоҳ Таолонинг ﴿حَوْلَيْنِ﴾ сўзи икки йил деганни англатади. Менга Муҳаммад ибн Амр ҳадис ривоят қилган: бизга Абу Осим Исодан, у Ибн Абу Набиҳдан, у Мужоҳиддан ҳадис ривоят қилдики,
وَالْوَالِدَاتُ يُرْضِعْنَ أَوْلَادَهُنَّ حَوْلَيْنِ كَامِلَيْنِ
«Оналар болаларини тўла икки ҳавл эмизадилар» [Бақара 233]
деганда икки ҳавл икки йилдир.
- Зажжожнинг «Маонил Қуръон ва эъробуҳу» (1\312):
﴿حَوْلَيْنِ كَامِلَيْنِ﴾ «тўла икки ҳавл»дан мурод, йигирма тўрт ой бўлиб, бола туғилган кундан бошлаб, эмчакдан чиқарган кунгачадир.
Тафсири Бағавий — Тоййиба (1-277):
﴿حَوْلَيْنِ كَامِلَيْنِ﴾ «тўла икки ҳавл» яъни икки йилдир. Буни таъкидлаш учун «Камол»да ҳам зикр қилган.
Учинчидан: Энди сизнинг
وَحَمْلُهُ وَفِصَالُهُ ثَلَاثُونَ شَهْرًا
«Унга ҳомиладор бўлиш ва уни (сутдан) ажратиш (муддати) ўттиз ойдир», оятини зикр қилиб, сўнг ҳомиладорлик 9 ой бўлади, қолдиқ эса 21 ой қолади деб, шу 21 ойни
وَالْوَالِدَاتُ يُرْضِعْنَ أَوْلَادَهُنَّ حَوْلَيْنِ كَامِلَيْنِ ۖ لِمَنْ أَرَادَ أَن يُتِمَّ الرَّضَاعَةَ
«Оналар болаларини тўла икки ҳавл эмизадилар. (Бу ҳукм) эмизишни бенуқсон қилмоқчи бўлган кишилар учундир», оятда айтилган икки ҳавл бўлади дейишингизга келсак, сиз тушуниш ва ўлчовда хато қилгансиз! Сиз ҳомила муддатини фақат тўққиз ой бўлади деб ўйлагансиз, бу эса нотўғри. Чунки ҳомиладорлик муддати олти ой, етти ой, саккиз ой ва тўққиз ой бўлади. Лекин ҳавл 12 ой бўлиши аниқ-собитдир. Шунинг учун ҳам мазкур икки оят тафсири мана бундай бўлади:
وَالْوَالِدَاتُ يُرْضِعْنَ أَوْلَادَهُنَّ حَوْلَيْنِ كَامِلَيْنِ
«Оналар болаларини тўла икки ҳавл эмизадилар», оятининг маъноси, оналар тўла икки йил (24 ой) эмизадилар, дегани,
وَحَمْلُهُ وَفِصَالُهُ ثَلَاثُونَ شَهْرًا
«Унга ҳомиладор бўлиш ва уни (сутдан) ажратиш (муддати) ўттиз ойдир», оятининг маъноси, ҳомиланинг энг кам муддати олти ойдир, чунки эмизишни камолига етказиш, яъни 24 ойда тугатилади. Демак, энг кам ҳомиладорлик вақти 30-24=6 ой бўлади. Бу барча фуқаҳолар ўртасида машҳур бўлиб, бу борада ихтилоф қилишмаган.
Тўртинчидан: Шундай қилиб, сиз тушуниш ва ўлчовни яхши қилолмагансиз, натижада, собит-аниқ ҳавлни ўзингиз ўзгартириб олгансиз, сўнг шу ўзгартириб олганингизни собит-аниқ ҳомиладорлик муддати қилиб олгансиз! Оқибатда, оят мадлулига тескари маъно бериб, ҳавл ўн ярим ой, деган хулосани чиқаргансиз. Бу нафақат хато, балки адашиш ҳамдир!
Мавзу ёришган бўлса керак, деб ўйлайман… Аллоҳ сизни ишларингизда рушд-ҳидоятга бошласин.
Биродарингиз Ато ибн Халил Абу Рашта 10 жумодус-соний 1438ҳ
9 март 2017м
Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!
Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли
Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб
Республика президентлиги сайловлари ҳукми