Мукаррама опа-сингилларимизни дарҳол озод этинг

بسم الله الرحمن الرحيم
Матбуот баёноти
Ҳизб ут-Таҳрир-Покистон вилояти Бенгал ҳукуматига қоралов мактубини топширди
Мукаррама опа-сингилларимизни дарҳол озод этинг
Ҳизб ут-Таҳрир-Бангладеш вилояти Бенгал ҳукуматига қарата кучли матбуот баёноти чиқарган эди. Ҳизб ут-Таҳрир-Покистон вилояти айни матбуот баёнотини Бангладеш ҳукуматига пойтахт Исломободдаги унинг ваколатхонаси орқали топширди. Араб, бенгал, урду ва инглиз тилларида чиқарилган баёнотда, асосан, Бенгал режимининг икки нафар синглимизни қамоққа олиши қораланган.
Баёнотда бундай дейилган:
«Синглимиз Маъсума Ахтар «Жайсур» қамоқхонасида олти ойдан зиёд вақт ўтиргандан сўнг кафолат билан озод этилгач, ҳали ташқарига чиқмасидан туриб, эшик олдида укаси Танзир Аҳмад билан бирга полиция томонидан яна ҳибсга олинди! Полиция Маъсума билан унга ҳамроҳлик қилаётган укаси – Ҳизб ут-Таҳрир аъзоси – Танзир Аҳмадни биринчи бор 2016 йил 28 августда сулҳ суди ичкарисида ноқонуний тарзда ҳибсга олган эди».
Баёнотда яна бундай дейилган:
«Дарҳақиқат, Маъсуманинг оиласи тўхтовсиз равишда «Жайсур» полициясидаги Исломдан нафратланувчи айрим қароқчиларнинг озорларига учраб келди. Масалан, ўтган йили бу қароқчилар айни оиладан Ҳизб ут-Таҳрирнинг бир аъзосини қамоққа олишнинг уддасидан чиқишолмагач, унинг рафиқаси Сумайя Нисони қамоққа олишди. Сумайя олти ойдан зиёд вақт ўтди ҳамки, ҳануз қамоқда ўтирибди».
Баёнотда яна бундай дейилган:
Эй Жайсур полицияси бўлимидагилар!
Аллоҳдан қўрқинг, тавба қилинг, вақт кеч бўлмасдан олдин синглимиз Маъсума Ахтар билан укасини ва синглимиз Сумайя Нисони қўйиб юборинг, мазлумлар дуоибатидан, айниқса, шундай тақволи покиза муслималарнинг дуоибатидан қўрқинг. Чунки уларнинг дуоси билан Аллоҳ Азза ва Жалла ўртасида парда бўлмайди. Билиб қўйинг, сиз ўзингизга ўзингиз зулм қиляпсиз. Чунки бу ишингиз Аллоҳ Субҳанаҳу ва Таолога уруш қилишдир. Унутманг, Аллоҳ золимга вақт бериб қўяди, аммо уни ушлаганда эса, қочиб қутулолмайди. Бас, Аллоҳнинг солиҳ дўстларига душманлик қилишда давом этсангиз, Аллоҳ сизни ерга юткизиб юборадиган соатни кутаверинг».
إِنَّ الَّذِينَ يُحَادُّونَ اللَّـهَ وَرَسُولَهُ أُولَـٰئِكَ فِي الْأَذَلِّينَ * كَتَبَ اللَّـهُ لَأَغْلِبَنَّ أَنَا وَرُسُلِي ۚ إِنَّ اللَّـهَ قَوِيٌّ عَزِيزٌ
«Албатта Аллоҳ ва Росули чизган чизиқдан чиққан кимсалар – ана ўшалар энг хор кимсалар қаторидадирлар! Аллоҳ (Лавҳул-Маҳфузга): «Шак-шубҳасиз Мен Ўз росулларим билан бирга ғолиб бўлурман», деб ёзиб қўйган. Албатта Аллоҳ кучли, қудратлидир» [Мужодала 20-21]
Ҳизб ут-Таҳрирнинг Покистондаги матбуот бўлими
Телефон: +(92)333-561-3813
Факс: +(92)21-520-6479
Электрон почта: htmediapak@gmail.com
Веб саҳифа: www.hizb-pakistan.com



Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.




ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?
НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!
ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!
ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ