АҚШ-Англия кураши ва макр қилгувчиларнинг яхшироғи
بِسْمِ اللَّـهِ الرَّحْمَـٰنِ الرَّحِيمِ
Роя газетаси:
АҚШ-Англия кураши ва макр қилгувчиларнинг яхшироғи
Юсуф Абу Усайд қаламига мансуб
2017 йил 16 апрел якшанба куни Туркияда бўлиб ўтган конституцион референдум 18та бандни ўз ичига олган ўзгартишлар пакети учун бўлди. Пакет бир неча ўзгартишларни ўз ичига олган. Масалан, мавжуд амалдаги парламент бошқарувини бекор қилиб, президентлик бошқарувини татбиқ қилишга ўтиш, бош вазир мансабини бекор қилиш, Парламентдаги 550 депутат сонини 600 нафарга кўтариш ҳамда Судья ва Прокурорлар Олий Кенгашига ўзгартишлар киритиш каби. Лекин, референдумдаги асл мавзу бошқарув шакли экани яққол маълум.
Амалга оширилмоқчи бўлинаётган айни ўзгартишлар аҳамиятини билиш учун, аввало, Туркиядаги бошқарув тизими структураси билан танишиб чиқмоқ лозим. Ҳокимиятлар ўртасини бўлиш, капиталистик идеологияга бино бўлган демократик республика бошқарувидаги асосдир. Шунинг учун қонунчилик, ижроий ва адлиядан иборат учта ҳокимият, назарий жиҳатдан мустақилдир.
Туркия Республикаси Усмоний Халифалик харобалари узра бино бўлган пайтда, унинг қулаши ва қайтадан Халифалик бошқаруви барпо этилиши хавфи доим мавжуд бўлиб турган. Чунки турк халқи доим Ислом бошқарувига ва Аллоҳ нозил қилган аҳкомларга интиқ бўлган мусулмон халқдир. Шу боис мазкур учта ҳокимиятни ўртасини бўлишга қўшимча, республика бошқарувини яширин ва ошкора тарзда мудофаа қиладиган армияни тузишга тўғри келди. Мустафо Камол қилган машҳур мурожаат ҳам «Эй турк халқи! Сизнинг асосий вазифангиз, Туркия мустақиллигини ва Туркия Республикасини то абад ҳимоя қилишдан иборат», деган жумлалар билан бошланган. Туркия қуролли кучлари ички хизмати қонунининг 35-моддасида бундай дейилган: «Қуролли кучлар вазифаси турк халқи истаги ва дўстларига мувофиқ ташкил топган Туркия Республикасини муҳофаза ва ҳимоя қилишдан иборат». Бу модда Туркиядаги ҳарбий тўнтариш учун қонун манбаи ўлароқ танилган ва 2013 йилда ўзгартиш киритилган. Айни конституциянинг 4-моддасида ҳам бундай дейилади: «Конституциянинг 1-моддасида, 2-моддадаги республика хусусиятларида ва 3-модда қонунларида айтилганидек, республика давлат бошқарув шакли, дея қайд этилган бошқарувни ўзгартиш ҳам, ҳатто ўзгартиш фикрини таклиф қилиш ҳам мумкин эмас».
Республика таъсис этиш ва уни бошқариш механизми юқори даражада назорат тизимига эга бўлиб, бу тизим аста-секин кучайтирилди. Натижада, Конституцион Суд, Миллий Хавфсизлик Кенгаши, Судья ва Прокурорлар Олий Кенгаши, Сайловлар Олий Кенгаши, Ҳукумат Назорат Кенгаши каби бир неча муассаса ва кенгашларни назорат қилувчи куч тизими барпо этилди. Бунинг сабаби шундаки, республика бошқаруви авторлари, ҳукуматдаги аксар партияларнинг консерватив партиялар бўлишини ҳамда халқ мусулмон бўлгани боис, камолчи илмоний миллий партияларнинг халқ овозини йиғиши мушкул бўлиши мумкинлигини яхши билишган. Айни шу сабабдан, Туркия Республикаси тарихи, аста-секин иккитомонлама бошқарувга: ҳарбий ҳокимият ва фуқаровий ҳокимиятда гавдаланувчи бошқарувга ўтиб қолди. Халқ сайлаган фуқаровий ҳокимият, бот-бот ҳарбий ҳокимият босимларига дуч келадиган ва керак бўлса, армия ҳарбий аралашув билан инқилоб ясайдиган бўлиб қолди.
Ўзи билан ўзи ўралашиб юрган Америка иккинчи жаҳон урушидан сўнг бош кўтаргач, узоқ йил Туркияни ўз назоратига олиш учун қаттиқ ҳаракат қилди. Инглизлар ўз фойдаларига мослаб тузган бошқарувни ўзгартириш учун турли ривожланишлар ясади. Уларнинг асосийлари, саксонинчи йилларда ҳукм сурган Турғут Ўзал ҳокимияти ҳамда президентлик бошқаруви таклифи бўлди. Аммо Ўзал айни таклифни ўртага ташлагани билан, сезиларли ўзгариш қилишга муваффақ бўлолмади. Унинг ортидан келган раҳбар, айни масалани ўрганиб, у ҳам бирор айтарли натижага эришолмади.
2002 йил қудратга келган Эрдоган раҳбарлигидаги Адолат ва Тараққиёт партияси ҳам худди шу йўлдан юриб, биринчи марта бу таклифни 2005 йил қилди. Бу иш инқилоб конституцияси, дея танилган 1980 йил конституцияга ўзгартишлар киритиш зарурати, деган шаклда бошланди ҳамда Адолат ва Тараққиёт партиясидаги конституция экспертлари доктор профессор Бурҳон Қўзи мутасаддийлиги остида бевосита янги конституция тайёрлашди. Аммо янги конституция амалиёти, инқилоб уринишларига доир текширув ва даъволар сабабли кечиктирилди, бу инглизларнинг армиядаги одамларига кўп муаммолар туғдирди. Бу давр тугагандан сўнг гуланчилар масаласи бошланиб кетди ва бу сафар ҳукумат Фатҳуллоҳ Гулан тарафдорларига қарши кенг кўламда кураш бошлади. Шу орада Исломий Давлат ташкилоти ва Курдистон Ишчилар партияси Туркияда кескин фаоллашиб, беқарор вазият ва хавотирли муҳит яратди. Бу ҳолат Адолат ва Тараққиёт партиясининг 2015 йил биринчи марта яккаҳокимликни яққол қўлдан бой берганда содир бўлди.
Орадан тўрт ой ўтгач, 2015 йилнинг ноябрида Адолат ва Тараққиёт партияси сайловларда қайта кучайиб олишга муваффақ бўлди. Лекин бу исталган ютуқ учун кифоя қилмади. Эрдоган мавжуд ёмон вазият жавобгарлигини бош вазир Аҳмад Довудўғлига ағдариб, ундан истеъфо беришни талаб қилди, ўрнига Бен Али Йилдиримни тайинлади. Шунингдек Эрдоган, ўзига жуда яқин бўлган Йилдиримга янги конституция тайёрлаш ва конституциядаги заиф нуқталарга барҳам бериш вазифасини юклади. Кутилмаганда 2016 йил июлдаги ҳарбий тўнтаришга уриниш юз бериб, ҳамма режаларни ағдар-тўнтар қилиб ташлади… Шунда ҳукумат «тревога сигнали»ни чалиб, ўзига қарши, деб билган ҳар бир кимсаларга, асосан, Фатҳуллоҳ Гулан тарафдорларига қарши ҳибсга олиш ва тергов қилиш кампаниясини бошлаб юборди.
Бироқ мавжуд фавқулодда ҳолат баҳонасида ҳаддан зиёд салоҳият ва имкониятларга эга бўлиб олган Эрдоган, ҳукумат ишларига бемалол бурнини суқиш билан воқеда эртақачон президентлик бошқарувини бошлаб бўлганди. Терговлар, амалиётлар ва конституцивий ўзгартишлар армияга босим ўтказишда жуда қўл келди. Ва ниҳоят, 18та банддан иборат конституция пакети овоз учун кенгашга топширилди ва айни ўзгартишларга конституциявий қонунийлик бериш учун референдум амалиёти бошланди.
Тўғри, референдум учун таклиф қилинган моддалар аҳамиятга эга бўлсада, бироқ асл мақсад, парламентар вазирлик бошқарувини президентлик бошқарувига ўзгартиришдир. Айнан шу асосда республика президенти ҳукуматни ўзи тузади ва ўзи бошқаради, бош вазир мансабини бекор қилади. Камолчи илмонийлардан иборат инглиз ақлиярининг ҳокимиятга келиши эҳтимоли эса юздан ноль бўлиб қолади. Чунки республика президенти бевосита халқ томонидан сайлов ўтказишга қодир, парламентнинг розилигига муҳтож эмас, камолчи илмоний мухолафатнинг эса, сайловда халқдан 50 %дан ортиқ овоз олиши амри маҳол. Бу билан, демак, Адолат ва Тараққиёт партияси ҳукуматининг «шарофати» билан, Америка инглизлар билан бўлган курашида сиёсий жиҳатдан улкан ғалабани қўлга киритди.
Кучли мухолафат бўлган Жумҳурият Халқ партияси сўнгги пайтда кучайиб бораётган террорчилик амалиётлари сабабчиси, дея кўрилмоқда. Ҳукумат ҳар қандай қилиб бўлсада Миллатчилик Ҳаракати партиясини унинг ўрнига ўз ёнига олмоқчи. Лекин мухолафат ўзининг собиқ сиёсатлари фойдасиз эканини тушунди. Шунинг учун конституцияни ўзгартириш лойиҳасига қарши бу сафар эҳтиёткорларча кучли қадамларни ташлай бошлади. Бунинг қаршисида ҳукумат ҳам конституцияни ўзгартириш учун ўзи эга бўлган барча имкониятларни ишга солмоқда.
Референдум натижаси қандай бўлишининг Ислом ва мусулмонлар наздида аҳамияти йўқ. Чунки иккала бошқарув ҳам битта танганинг икки томони холос. Иккаласи ҳам Аллоҳ нозил қилган аҳкомлар билан бошқаришга ва Халифалик бошқарувига зид. Бинобарин, бу референдум, мусулмонлар референдуми эмас, ундан келиб чиқувчи танлов-сайлов ҳам мусулмонларники эмас ва у ҳазорий кураш доирасида Ислом ва мусулмонлар учун қўйилган бир тузоқдир. Аммо
وَيَمْكُرُونَ وَيَمْكُرُ اللَّـهُ ۖ وَاللَّـهُ خَيْرُ الْمَاكِرِينَ
«Улар макр қилурлар, Аллоҳ ҳам «макр» қилур, Аллоҳ макр қилувчиларнинг яхшироғидир» [Анфол 30]
Қачон Аллоҳ Пайғамбарлик минҳожи асосидаги рошид Халифаликни барпо этиш орқали исломий ҳаётни қайта бошлаш учун фаолият олиб бораётган зотларга ғолиблик берса, бас, мусулмонлар интиқлик билан кутаётган, ҳақиқий ўзгариш албатта бўлади.
وَاللَّـهُ غَالِبٌ عَلَىٰ أَمْرِهِ وَلَـٰكِنَّ أَكْثَرَ النَّاسِ لَا يَعْلَمُونَ
«Аллоҳ Ўз ишида ғолибдир лекин одамларнинг кўплари (буни) билмайдилар» [Юсуф 21]
Роя газетасининг 2017 йил 19 апрел чоршанба кунги 126-сонидан
Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!
Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли
Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб
Республика президентлиги сайловлари ҳукми