Тарихда Рамазон ойида амалга оширилган буюк ишларни такрорлаш бизга ҳам насиб қилсин

Тарихда Рамазон ойида амалга оширилган буюк ишларни такрорлаш бизга ҳам насиб қилсин
بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيم
Мана муқаддас Рамазон ойи ҳам охирлаб бормоқда. Аллоҳ Таоло мўмин-мусулмонларнинг ушбу ойда қилган ибодатлари ва эҳсонларини қабул қилсин, қалбларидаги барча шаръий ниятларини зиёдаси билан амалга оширсин. Афсуски, ҳар йилги муқаддас ойлар сингари бу сафар ҳам рўзани имом-халифа билан биргаликда тутиш насиб қилмаяпти. Бироқ биз мусулмонлар бундан хафа ҳам бўлмаймиз, тушкунликка ҳам тушмаймиз, балки Аллоҳ ва Росулининг ваъдаси ҳақ эканлигига қатъий ишонган ҳолда Исломий ҳаётни қайта бошлаш йўлидаги фаолиятимизни давом эттираверамиз. Биз аждодларимизнинг куч-қудратли ва азиз бўлган даврларини қайта-қайта эсга олиш орқали маънавий қувват олиб, уларнинг амалга оширган буюк ишларини такрорлаш сари шаҳдам қадам ташлайверамиз. Зеро, уларнинг ишларидан ибрат ва намуна олинадиган жиҳатлар жуда кўп. Ислом ҳукмрон бўлган даврларда Рамазон ойида бўлган муҳим воқеалар билан сиз азизларни таништиришда давом этамиз.
Рамазоннинг 20-куни:
Ҳижрий 8 йил – Росулуллоҳ ﷺ бошчилигидаги мусулмонлар Маккани фатҳ қилдилар ва Каъба яқинидаги барча бут-санамларни йўқ қилдилар. Пайғамбаримиз ﷺ Макка аҳлини кечирдилар.
Рамазоннинг 22-куни:
Ҳижрий 8 йил – Тоифдаги қалъаларнинг қамал қилиниши. Росулуллоҳ ﷺ бошчилигидаги Ислом Давлати Тоифдаги сақиф қабиласига қарши жангга кирди;
Ҳижрий 559 йил – Нуриддин Занкий бошчилигидаги Исломий қўшин Харимдаги жангда салибчиларни мағлуб қилди.
Рамазоннинг 23-куни:
Ҳижрий 31 йил – Усмон ибн Аффон бошқаруви даврида Форс империяси тугатилди.
Рамазоннинг 24-куни:
Ҳижрий 20 йил – мусулмонлар Мисрни фатҳ қилганларидан сўнг ўзлари асос солган Фустат (эски Қоҳира) шаҳрида Амр ибн Ос масжиди қурилиши бошланди. Бу бутун Африка қитъаси бўйича қурилган биринчи масжид эди. Ушбу масжид Фатҳ ёки Атик деб ҳам аталар эди.
Рамазоннинг 25-куни:
Ҳижрий 463 йил – мусулмонлар Манцикертда Византия империясини мағлубиятга учратадилар. Кичик Осиёнинг катта қисми забт этилади ва Дорул Исломга қўшиб олинади;
Ҳижрий 658 йил – Айн Жолутдаги машҳур жанг бўлиб ўтди. Монгол қўшинлари мусулмонлар армиясидан енгилди. Шу билан монгол қўшинларининг ғарб йўналишидаги юришларига нуқта қўйилди.
Рамазоннинг 26-куни:
Ҳижрий 927 йил – султон Сулаймон Қонуний бошчилигидаги Халифалик Белградни фатҳ қилди. Ўша вақтда у Венгрия қироллиги назорати остида бўлиб, у ердан Ислом оламига салибчилар қўшинлари жўнатилиб турилар эди.
Рамазоннинг 28-куни:
Ҳижрий 92 йил – Ториқ ибн Зиёд етакчилигидаги Халифалик қўшинлари Родерих бошчилигидаги вестготлар армиясига қарши Гвадалетда жангга кирди. Ғалаба мусулмонлар тарафида бўлди ва бу кейинчалик саккиз аср давомида Ислом ҳукмронлик қилган Пиреней яриморолини фатҳ қилиш дебочасига айланди.
Ҳизб ут-Таҳрирнинг Ўзбекистондаги матбуот бўлими аъзоси Фаррух
11.05.2021й



Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.




ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?
НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!
ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!
ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ