Сурия режими на аҳдга ва на омонликка боқади, унинг яхшилик истаги ҳам йўқ

بِسْمِ اللَّـهِ الرَّحْمَـٰنِ الرَّحِيمِ
Роя газетаси:
Сурия режими на аҳдга ва на омонликка боқади, унинг яхшилик истаги ҳам йўқ
Қақшатқич бомбардимон ортидан Водий Бардодан юзлаб аҳоли қочишга мажбур бўлди
Якшанба куни Водий Бардодан юзлаб аҳоли Сурия пойтахти ташқарисига қочди. У ерда Сурия кучлари билан бир неча мухолафат кучлари ўртасида тўқнашув бўлмоқда. Бу кучлар орасида ал-Қоида тарафдори бўлган ва ўт очишни тўхтатиш ярашувидан истисно қилинган жамоа ҳам бор.
Сурия армиясининг маълум қилишича, Россия ва Туркия бошчилигида эришилган сулҳга қарамай, минтақа бир неча кун давомида ҳаво ҳужуми нишонига учрагандан сўнг шанбадан буён Водийдан 1300 нафар атрофида аҳоли қочиб чиққан.
Сулҳ жума куни эрталабдан кучга кирганди. Шу ойда Қозоғистонда Сурия ҳукумати билан Мухолафат ўртасида сўзлашув бўлиб ўтиши кутилмоқда. (Скай Ньюс арабия).
Роя газетаси шарҳи:
Сурия режимининг на аҳдга ва на хавфсизликка боқишини эслатишга ҳожат қолмади. Кошки эди, шуни айрим гуруҳ етакчилари тушуниб етса.. Тушуниш ўрнига, айрим ўткинчи мансаблар ва ифлос долларлар учун улар мана шундай режим билан музокара ва тинчлик ечими ўрнатиш сари ҳаллослаб чопиб ётишибди. Улар вақт кеч бўлмасдан олдин эс-ҳушларини йиғиб буни тушуниб етиб, бундай гуноҳдан қайтармикинлар ёки режим уларни этиклари билан янчиб ташлармикин?!!
Роя газетасининг 2016 йил 4 январ чоршанба кунги 111-сонидан



Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.




ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?
НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!
ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!
ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ