| Hizb-Uzbekiston.info

Top Menu

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

Main Menu

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

logo

| Hizb-Uzbekiston.info

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      13.06.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      06.06.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      30.05.2026
      0
    • Қурбон ҳайити муборак бўлсин!

      26.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      23.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      16.05.2026
      0
    • Барча ОАВ ва ҳуқуқ ҳимоячиларига мурожаат

      10.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      09.05.2026
      0
    • Биродаримиз Рустам Носировнинг вафотлари муносабати билан таъзия

      02.05.2026
      0
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • “Сизларга нима бўлдики, Аллоҳ йўлида (жиҳодга) чиқинглар, дейилса, ўз ерингизга (яъни, юртингизга) ...

      23.03.2025
      0
    • Усули фиқҳ бўйича олим Ато ибн Халил Абу Рашта: Ҳизбнинг ҳозирги амири

      07.12.2016
      0
    • Шайх Абдул Қаддим Заллум: Ҳизб қиёдатида ўз ўтмишдошининг энг яхши ўринбосари

      07.12.2016
      0
    • Тақийюддин Набаҳоний… Асосчи шайх

      07.12.2016
      0
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
    • Халифалик Давлатида моллар

      10.03.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      20.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      15.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      28.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.12.2022
      0
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • Ҳаромнинг “оқ фотиҳаси” ва “лайк” соясидаги “Яҳё Синвар”лар

  • Россия — мустамлакачи куч ва Ислом оламининг тарихий душманидир

  • ЭЙ ҚЎШИНЛАР: СИЗЛАРНИ МАҲШАР СЎРОҒИ КУТМОҚДА!

  • ПЕКИН ТАШРИФИ: МАҚСАД — МАНИПУЛЯЦИЯ!

  • ТУРКИЯ — СИЁСИЙ ТЎФОН ОСТОНАСИДА!

  • Таназзулдаги империядан ҳануз паноҳ излаётган сиёсат

  • ЕТИМ ҚОЛГАН АДОЛАТ ЁҲУД СОҲИБҚИРОН УММАТ!

  • ЎЗ БОҒИНИНГ МЕВАСИГА ИНТИЗОР УММАТ…

АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
Home›АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ›Мамданининг Нью-Йорк мэрлигига сайланиши – Трамп сиёсати учун илк муваффақиятсизликдир

Мамданининг Нью-Йорк мэрлигига сайланиши – Трамп сиёсати учун илк муваффақиятсизликдир

By htadmin
20.11.2025
0
Share:

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

Мамданининг Нью-Йорк мэрлигига сайланиши – Трамп сиёсати учун илк муваффақиятсизликдир

Устоз Аҳмад Хутвоний

4 ноябр куни бўлиб ўтган сайловларда Зоҳран Мамдани Американинг энг йирик мегаполиси – Нью-Йорк шаҳри мэри лавозимига сайланиб, ғалабани қўлга киритди. Шу тариқа, у ҳукмрон Республикачилар партиясининг асосий рақиби саналмиш Демократик партия сафларидаги прогрессив социал-демократик оқим вакили сифатида, Американинг энг нуфузли шаҳрига раҳбарлик қилувчи илк мэрга айланди. Эътиборли жиҳати шундаки, у ўзининг энг яқин рақибини катта тафовут билан ортда қолдириб, ишончли ғалабани қўлга киритди.

Ўттиз тўрт ёшли Мамдани гуманитар фанлар факультети битирувчиси ва америкалик рэп ижрочиси ҳисобланади. Унинг отаси асли келиб чиқишига кўра ҳиндистонлик бўлиб, зоҳиран Исломга нисбат бериладиган оилага мансубдир. Бироқ, ҳақиқат шундаки, мазкур оила мўътабар исломий мазҳабларнинг ҳеч бири томонидан Ислом Умматининг таркибий қисми сифатида эътироф этилмайдиган «Низорий Исмоилийлар» фирқасига мансубдир. Отаси Маҳмуд Мамдани АҚШ олий таълим муассасаларида таниқли маърузачи сифатида фаолият юритса, онаси ҳиндуийлик эътиқодига мансуб кинорежиссёрдир. Оилавий муҳитда тўлиқ секуляр қарашлар устуворлик касб этган бўлиб, уларнинг турмуш тарзи ва ижтимоий муносабатларида диний омилнинг заррача таъсири мавжуд эмас.

Зоҳран Мамдани жинсий бузуқларнинг ҳуқуқлари таъминланишининг, шунингдек, улар билан боғлиқ гомосексуализм ва жинс ўзгартириш каби иллатларнинг ашаддий тарафдори саналади. У жамиятнинг барча қатламлари учун ҳуқуқларда тенглик ғоясини қабул қилиш баҳонаси билан, Демократик партия таркибидаги ўз оқимига мансуб гуруҳлар орқали, айнан ўша бузуқлар фойдасига шахсан ўзи ўнлаб миллион доллар маблағ йиғди.

Бир қатор йирик миллиардерлар томонидан унинг асосий рақибига 22 миллион доллар миқдорида молиявий маблағ ажратилганига қарамасдан, Мамдани сайловларда барча рақиблари устидан яққол устунлик билан ғалаба қозонди. Бундан ташқари, Трампнинг унинг номзодига қарши йўллаган кўплаб таҳдидлари ҳам унинг сиёсий юксалишига ғов бўла олмади.

Ушбу ғалаба, Трамп президентликка келганидан буён Республикачилар партияси номзодлари учун илк сиёсий мағлубият саналди. Айни вақтда, бу ҳодиса бошқарувнинг биринчи йилида Америка сиёсий саҳнасини тўлиқ қамраб олган Трамп сиёсати учун илк ҳақиқий муваффақиятсизликни намоён этди.

Мамданининг ғалаба қозонишидаги ҳал қилувчи омил унинг «мусулмон»лиги ёки келиб чиқиши муҳожир эканлигида, ва ҳатто социал-демократлигида ҳам эмас. Аксинча, бу муваффақиятнинг асл сабаби – Демократик партия томонидан кўрсатилган кенг кўламли таянч ва ушбу қўллаб-қувватлаш жараёнида партиянинг барча оқимлари якдиллик намоён этганидир. Зеро, Мамдани, гарчи партиянинг энг заиф қаноти бўлмиш сўл социалистик оқимга мансуб бўлса-да, у Демократик партиянинг расмий ва тўлақонли аъзоси ҳисобланади.

Унинг камбағалларга кўмаклашиш ва жамоат муассасаларини қўллаб-қувватлашга қаратилган сайловолди дастури – Нью-Йоркдаги очкўз капиталист «китлар» (йирик магнатлар) зулмидан қаттиқ зада бўлган жамиятда қўлга киритилган ғалабанинг энг муҳим омилларидан бири бўлди. Зеро, айнан мазкур капиталистик кучлар аҳолини қашшоқликка маҳкум этиб, умумий мулкни талон-торож қилдилар ҳамда мамлакатнинг иқтисодий пойтахтидаги барча нарсаларни тор шахсий манфаатлар ва бойлик орттириш йўлида хусусийлаштириб олдилар.

Мамдани соғлиқни сақлашни ҳамма учун бепул қилиш, давлат таълим тизимини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, шунингдек, мактабгача таълим босқичларидаги барча ўқувчилар учун бепул транспорт хизматини йўлга қўйишга чақирди. Бундан ташқари, уй-жой нархларини музлатиш, ишчиларнинг иш ҳақини ошириш, муҳожирларни депорт қилиш амалиётини тақиқлаш, жамоат инфратузилмасини такомиллаштириш ҳамда солиқ юкини фақат бадавлат қатлам зиммасига юклаш ғоялари билан чиқди. У Скандинавия модели ва «фаровонлик иқтисодиёти»ни ўзининг сайлов дастури учун андоза сифатида белгилаб, давлатнинг иқтисодий муассасаларини бошқаришда ишчиларнинг ваколатларини кенгайтиришга чақирди.

Мамдани илгари сураётган ушбу дастур – на марксистик социализмга ва на Трамп асоссиз равишда иддао қилаётган коммунизмга алоқадордир; аксинча, у капиталистик социализмнинг нусхасидан ўзга нарса эмас. Мамдани ишчилар учун муайян имтиёзлар билан пайвандланган-тўлдирилган капитализмга қайтишни мақсад қилган. Шу тариқа, у Америкада мислсиз даражада ваҳшийлашган ҳамда жаҳоннинг энг йирик иқтисодиётининг барча бўғинларини назорат қилувчи бир ҳовуч бойлар ҳукмронлиги остида қолган капиталистик тузумга, шунчаки айрим социалистик «ямоқ»ларни киритди.

Сиёсий жабҳада эса, Мамдани, демократик социалистик оқимнинг бошқа етакчилари қатори, AIPACга, яъни Америка сионистик лоббисига нисбатан душманлик позициясида туради. У фаластинликларга ўз ҳақ-ҳуқуқларининг берилишини қўллаб-қувватлайди. Унинг наздида, яҳудий вужуди Америка капиталистик лоббиси тизимининг ажралмас бир қисмидир. Мазкур лобби Ғазода ва умуман Яқин Шарқ минтақасида босқинчи армиянинг тажовузкор амалиётларини дастакловчи йирик корпорациялар лоббилари билан иттифоқдош саналади. Хусусан, яҳудий вужудига Ғазодаги геноцид айблови қўйилганидан сўнг, унинг жиноий амалиётларига нисбатан нафрат ва ғазаб янада кучайди.

Унинг яҳудий вужудининг тажовузкор ҳаракатларига қарши баёнотлари Нетаняху ҳукуматининг ваҳшиёна амалиётларидан ғазабга тўлган Америка жамоатчилигининг кайфияти билан тўла ҳамоҳанг бўлди. Натижада, Нью-Йоркдаги сайловчилар базаси унинг тимсолида, оппортунист сиёсатчиларни рад этиш истагини қондирадиган муносиб шахсни топдилар. Зеро, бу сиёсатчилар Америкадаги энг нафратли лоббилардан бирига айланиб улгурган AIPAC ташкилотига ён босувчи сиёсатчилардир.

Юқоридагилар Мамданининг Нью-Йорк мэри сифатида қозонган ғалабасининг энг муҳим омилларидир. Ушбу ғалаба жараёнида, камбағаллар қалбида манфур лоббиларга нисбатан яшириниб ётган ғазаб туйғулари, шаҳар аҳолиси бевосита ҳис қилаётган ўткир иқтисодий эҳтиёжлар билан қоришиб кетди. Аҳоли Мамданининг иқтисодий ва сиёсий дастурида ўз орзу-интилишлари ва мақсадларининг ифодасини кўра олди. Шу тариқа, у сайловчилар овозларини қўлга киритишда яққол устунликка эришиб, манфур лоббиларнинг виждонларни сотиб олиш йўлида сарфлаган сиёсий сармояларидан устун келди.

Мамданининг ушбу ғалабаси Америка сиёсатида ўзига хос бурилиш нуқтасини ифода этди. Зеро, сармоядорлар ўзларининг улкан тажрибаси, молиявий қудрати ва кучли лоббиларига қарамасдан, Нью-Йорк сайловларида учраган мағлубиятларидан қаттиқ саросимага тушдилар. Пировардида, ёшлар, камбағаллар ва мазлум қатламнинг овози ғолиб бўлди.

Ушбу йирик мегаполисдаги сиёсий мувозанатда рўй берган бу оддий ўзгариш, ўз замирида келажакда Америка сиёсатидаги улкан ва радикал ўзгаришларни мужассам этади. Бу жараёнда карталар қоришиб, ўйин қоидалари ўзгаради ҳамда эндиликда корпорациялар ва биржалар ҳукмронлигидан озод бўлган ёш авлод вакиллари, Америка сиёсатининг «дарғалари» ва «фахрийлари»га ўз сиёсий иродасини ўтказа бошлайди. Шу тариқа, табиий алмашинув қонунияти кучга кириб, эскирган тизимга ўз таъсирини ўтказади. Натижада, тизим босқичма-босқич трансформацияга учраб, одамларнинг ҳақиқий эҳтиёжларига янада яқинлашади ҳамда ҳашаматга ғарқ бўлган элитанинг эҳтиёжларини қондиришга тобе бўлиб қолишдан халос бўлади.

Мазкур ўзгариш истиқболда нафақат мусулмонлар, балки дунёдаги барча мазлум халқлар ҳаётига ижобий таъсир кўрсатади. Бунинг натижасида, Америка ва Ғарбнинг дунё узра мустамлакачилик чангали босқичма-босқич заифлашиб, халқаро кураш кескин тус олади, янги глобал кучлар сиёсий саҳнага чиқади ҳамда Америка халқаро сиёсатдаги яккаҳокимлик (монополия) мавқеидан маҳрум бўлади.

 

Роя газетасининг 2025 йил 12 ноябр, чоршанба кунги 573-сонидан

 

TagsДемократик партияМамдани
0
Shares
  • 0
  • +
  • 0
  • 0
  • 0
  • 0

Leave a reply Отменить ответ

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте, как обрабатываются ваши данные комментариев.

ЯНАДА ҚИЗИҚАРЛИ МАВЗУЛАР

  • МАҚОЛАЛАР

    Такфир балоси

  • МАҚОЛАЛАР

    Биз мусулмонлар учун мустақиллик қандай маънони англатади?

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Ҳизб ут-Таҳрир Иордания вилояти парламент олдида намойиш ўтказиб, яҳудий вужуди билан тузилган барча битим ва келишувларни бекор қилишга чақирди

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

  • 20.06.2026

    Ҳаромнинг “оқ фотиҳаси” ва “лайк” соясидаги “Яҳё Синвар”лар

  • 19.06.2026

    Россия — мустамлакачи куч ва Ислом оламининг тарихий душманидир

  • 18.06.2026

    ЭЙ ҚЎШИНЛАР: СИЗЛАРНИ МАҲШАР СЎРОҒИ КУТМОҚДА!

  • 18.06.2026

    ПЕКИН ТАШРИФИ: МАҚСАД — МАНИПУЛЯЦИЯ!

  • 18.06.2026

    ТУРКИЯ — СИЁСИЙ ТЎФОН ОСТОНАСИДА!

КАМПАНИЯЛАР

Facebook

ИЗОҲЛАР

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    09.06.2026
    […] қилганларидек: «Мушриклар олови билан ёритманг…[1]». Бундай машъум битимлар мусулмон армияларини […]

    ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026
    […] шундаки, Иордания қўшинига инглиз жосуси Глабб Пошо[1] қўмондонлик қилаётган эди. Бошқа араб раҳбарлари ва […]

    НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026
    […] Афсуски, ушбу ҳукмдорлар куфр кучларини «дўст» тутишнинг оқибатларини — бу йўл дунёда хорлик, Охиратда эса ...

    ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    01.06.2026
    […] аёлу болаларни қутқариш учун жанг қилмаяпсизлар?![1]» деган амрига бўйсуниш учун уларда куч ҳам, имконият […]

    ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    31.05.2026
    […] шиорларини улуғласа, демак, бу қалбидаги тақвосидан[1]» деган каломига содиқ қолган ҳолда, байрам шукуҳини […]

    1447 ҲИЖРИЙ ЙИЛ МУБОРАК ҚУРБОН ҲАЙИТИ ТАБРИГИ

logo

Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.

Алоқа учун манзилимиз

  • Beirut-Lebanon P.O.BOX 14-5010
  • 0096 113 07 59 4
  • ht.uzbekistan@gmail.com
  • Popular

  • Comments

  • Эр аёлига маҳрни бермай талоқ қилиши тўғрсидаги саволга жавоб

    By htadmin
    08.01.2017
  • Ҳизб ут-Таҳрир амири олим Ато ибн Халил Абу Роштанинг қурбон ҳайити табриги

    By htadmin
    22.08.2018
  • Андижон қатлиомига 12 йил бўлди!

    By htadmin
    12.05.2017
  • Эркак ва аёл ўртасидаги алоқаларни тартибга солиш

    By htadmin
    19.06.2017
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    09.06.2026

    ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?

    […] қилганларидек: «Мушриклар олови билан ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026

    НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!

    […] шундаки, Иордания қўшинига ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026

    ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!

    […] Афсуски, ушбу ҳукмдорлар ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    01.06.2026

    ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ

    […] аёлу болаларни қутқариш ...

    ИЖТИМОИ ТАРМОҚЛАРИМИЗ

    • Contact
    • About Us
    • Home
    http://hizb-uzbekiston.info/