Кашмирни ёрдамсиз қолдирилганига қарши намойишлар

بِسْمِ اللَّـهِ الرَّحْمَـٰنِ الرَّحِيمِ
Матбуот баёноти
Кашмирни ёрдамсиз қолдирилганига қарши намойишлар
Ҳукмдорлар коррупцияси «Буюк Ҳиндистон» лойиҳасига ёрдам беради
Ҳиндистоннинг босиб олинган Кашмир мусулмонларига қарши репрессияни кучайтириши, ҳарбий «Жип» устига мусулмон йигитни ўтқазиб сазойи қилиши ва уни Покистонга қарши шиорларни гапиришга мажбурлаши ортидан, Ҳизб ут-Таҳрир-Покистон вилояти покистонлик ҳукмдорларнинг ботил, шармандали позицияларига қарши намойишлар уюштирди. Намойишчилар «Кашмир озодлиги мулоқот билан эмас, балки қуролли кучлар жиҳоди билан бўлади», «Ҳукмдорлар Буюк Ҳиндистонни барпо этишга ҳаракат қилиш билан Кашмирга хиёнат қилишди», «Халифалик мусулмонлар қалқонидир» каби шиорлар билан ҳайқирдилар.
Музокаралар АҚШ президенти Дональд Трамп кўп бор такрорлаган ёвуз режанинг бир қисми бўлиб, ундан Кашмир мусулмонлари олиб бораётган кучли ва шиддатли жиҳоддан мусулмонлар диққатини буриш ҳамда Ҳиндистонга ҳукмронлигини мустаҳкамлаши учун қулай фурсат яратиб бериш кўзланган. Бундан ташқари, улар тилида «ечим», дея аталаётган ва Америка томонидан идора қилинаётган бу музокаралар Ҳиндистонга босиб олинган Кашмирда барқарор назорат ўрнатиш имконини беради, бу билан Ҳиндистон етмиш йилдан бери қўлга киритолмаётган самарани йиғиштириб олишига имкон беради. Америка режаси мана шудир. Чунки у Ҳиндистонни регионал қудратга айлантириш орқали, ҳам исломий уйғонишга қарши, ҳам Хитойнинг кучайишига қарши гўё «мудофаа зарбаси» бермоқчи.
Покистон Олий суди қарорлари қандай бўлишидан қатъий назар, бугунги мавжуд сиёсий режим ва унинг раҳбарлари Кашмир озодлиги учун ҳаргиз қуролли кучларни сафарбар қилишмайди. Мудом демократия мавжуд бўлиб тураверар экан, коррупция ҳам сақланиб қолаверади. Чунки асли коррупция раҳбарларнинг Аллоҳ ва Росулининг амру фармонларидан кўз юмишлари сабабли келиб чиқади. Покистон қуролли кучларининг жиҳодга чиқиши учун, албатта ҳақ йўлда собит юрувчи Халифалик бўлиши лозим. Чунки Росулуллоҳ САВ бундай дея халифани мусулмонлар амири ва ҳимояланувчи қалқони қилдилар:
«إِنَّمَا الإِمَامُ جُنَّةٌ يُقَاتَلُ مِنْ وَرَائِهِ وَيُتَّقَى بِهِ فَإِنْ أَمَرَ بِتَقْوَى اللهِ عَزَّ وَجَلَّ وَعَدَلَ كَانَ لَهُ بِذَلِكَ أَجْرٌ وَإِنْ يَأْمُرْ بِغَيْرِهِ كَانَ عَلَيْهِ مِنْهُ»
«Албатта имом-Халифа қалқондир, унинг ортида туриб жанг қилинади, у билан ҳимояланилади. Агар у Аллоҳ Азза ва Жалла тақвосига буюриб адолат қилса, бунинг учун ажр олади. Бордию ундан бошқа нарсага буюрса, бунинг учун гуноҳ олади» (Имом Бухорий ривояти).
Шунинг учун Росулуллоҳ САВнинг минҳожи асосидаги Халифалик барпо бўлгач, ҳақ йўлда собит турувчи халифа сон саноқсиз қуролли кучларимизни Кашмир, Фаластин ва бошқа босиб олинган исломий юртларимизни озод этиш сари сафарбар қилади. Шунинг учун Покистондаги мусулмонлар Ҳизб ут-Таҳрир курашига ва унинг Покистон қуролли кучлари зобитларидан юртда Халифаликни барпо этиш учун нусрат талаб қилишига қўшилмоқлари лозим.
Ҳизб ут-Таҳрирнинг Покистондаги матбуот бўлими
Телефон: +(92)333-561-3813
Факс: +(92)21-520-6479
Электрон почта: htmediapak@gmail.com
Веб саҳифа: www.hizb-pakistan.com



Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.




ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?
НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!
ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!
ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ