Ким қасддан бир мўминни ўлдирса, унинг жазоси жаҳаннам бўлиб, ўша жойда абадий қолажак

بِسْمِ اللَّـهِ الرَّحْمَـٰنِ الرَّحِيمِ
Матбуот баёноти
وَمَنْ يَقْتُلْ مُؤْمِنًا مُتَعَمِّدًا فَجَزَاؤُهُ جَهَنَّمُ خَالِدًا فِيهَا وَغَضِبَ اللَّهُ عَلَيْهِ وَلَعَنَهُ وَأَعَدَّ لَهُ عَذَابًا عَظِيمًا
«Ким қасддан бир мўминни ўлдирса, унинг жазоси жаҳаннам бўлиб, ўша жойда абадий қолажак. У Аллоҳнинг ғазаби ва лаънатига дучор бўлган, (Аллоҳ унга) улкан азобни тайёрлаб қўйган»
Жайшул Ислом, Таҳрир Шом ва Файлақур Раҳмон гуруҳлари ўртасидаги жанг олови ҳамон ўчгани йўқ. Уларнинг оловида пойтахт Дамашқга туташ Шарқий Ғута жизғинак бўлмоқда… У ер гуруҳлар ўртасидаги жанг марказига айланиб қолди. Зотан, Шарқий Ғутанинг бир неча йилдан бери Шом тоғути томонидан қамал қилинаётгани, тинимсиз бомбардимон қилиниб, вайрон этилаётгани ва улкан хавф остида қолгани камлик қилган кўринади. Бундай қилмишлар билан, Аллоҳ Субҳанаҳу ва Таоло мусулмоннинг қони ҳаромлигига оид, ҳатто унга қарши қурол кўтаришдан қайтарилганига оид чизган барча қизил чизиқлардан ошиб ўтилди. Бу гуруҳлар орасига фитна оловини ёққанлар, ўзларини қўллаб-қувватловчи, дея иддио қилган давлатлар экани ҳеч кимга сир бўлмай қолди. Шунингдек, қўллаб-қувватлов ниқоби остида берилган заҳри қотил маблағлар Шом қўзғолонини мана шундай аҳволга тушириб қўйгани ҳам ҳаммага маълум. Биз Ҳизб ут-Таҳрир-Сурия вилояти аъзолари барчани мусулмонлар қони ва қурбонликлари борасида Аллоҳдан қўрқишга чақирамиз, гуруҳларни ўз раҳбарларига итоат қилмасликка, ўз биродарларини ўлдирмасликка даъват қиламиз, ахир Аллоҳга осий бўладиган ишда Унинг бандасига итоат қилинмайди.
Эй бутун Шомдаги, хусусан, Шарқий Ғутадаги мусулмонлар!
Аллоҳ Субҳанаҳу ва Таоло мусулмонларга маъруфга буюриб, мункардан қайтариш ишини фарз қилди, бу ишни тарк қилишга бу дунё ва охиратда улкан гуноҳ, қаттиқ азобни белгилади. Ахир, мусулмоннинг маъсум қонини тўкишдан ҳам каттароқ гуноҳ борми?! Шубҳасиз, бир-бирига қарши жанг қилаётганлар сиз мусулмонларнинг фарзандларингиздир. Бас, қўлларидан ушлаб тўхтатинг, бундай улкан фитна оловини ўчиринг. Бу фитна эса, фақат бир нарсага, яъни гуруҳ раҳбарларининг жавобгарликни ҳис этмасликларига далолат қилмоқда. Шундай экан, уларнинг сизларнинг устингизда савдолашишларига, фарзандларингизни фитна оловига ўтин қилишларига йўл қўйманг, зотан, бу оловда ўзингиз ҳам ёнмоқдасиз. Бу дарё бўлиб оқаётган қонларни тўхтатиб қолиш учун ҳар қандай воситани топиб бўлса ҳам ундан фойдаланинг, масалан, намойиш ва юришлар уюштириш, нуфузли, онгли кишиларга делегация юбориш каби. Бирортангизнинг қўрқуви сизларни бу ишдан тўсмасин, Росулуллоҳ САВ бундай деганлар:
«أَلَا لَا يَمْنَعَنَّ أَحَدَكُمْ رَهْبَةُ النَّاسِ، أَنْ يَقُولَ بِحَقٍّ إِذَا رَآهُ أَوْ شَهِدَهُ، فَإِنَّهُ لَا يُقَرِّبُ مِنْ أَجَلٍ، وَلَا يُبَاعِدُ مِنْ رِزْقٍ، أَنْ يَقُولَ بِحَقٍّ أَوْ يُذَكِّرَ بِعَظِيمٍ»
«Огоҳ бўлингизким, одамлардан қўрқиш ҳеч бирингизни ҳақни кўрган ёки гувоҳи бўлган чоғда уни айтишдан тўсмасин. Чунки ҳақни айтмоқ ёки гуноҳи азимни эслатмоқ, ажални яқинлаштирмайди, ризқни ҳам узоқлаштирмайди». (Имом Аҳмад ривояти). Аллоҳ Таоло бундай деди:
وَاتَّقُوا فِتْنَةً لَّا تُصِيبَنَّ الَّذِينَ ظَلَمُوا مِنكُمْ خَاصَّةً ۖ وَاعْلَمُوا أَنَّ اللَّـهَ شَدِيدُ الْعِقَابِ
«… Ва сизлардан фақат золим кимсаларнинг ўзигагина етмай (балки барчага етадиган) балодан сақланингиз ва билингизки, албатта Аллоҳнинг азоби қаттиқдир» [Анфол 25]
Ҳизб ут-Таҳрир-Сурия вилояти матбуот бўлими
Skype: TahrirSyria
Электрон почта: media@tahrir-syria.info – ahmadabdalwahab2@gmail.com
Сурия вилояти расмий сайти: www.tahrir-syria.info



Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.




ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?
НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!
ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!
ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ