Ҳокимият Умматники, энг юқори овоз соҳиби ҳам Умматдир
بِسْمِ اللَّـهِ الرَّحْمَـٰنِ الرَّحِيمِ
Матбуот баёноти
Ҳокимият Умматники, энг юқори овоз соҳиби ҳам Умматдир
2017 йил 30 апрел якшанба куни намойишчиларга қарата «Жайшул Ислом» гуруҳи ўт очиши оқибатида бир бола нобуд бўлиб, ўнлаб фуқаро жароҳатланганини шарқий Дамашқдаги Ғутанинг тиббий ва ҳарбий манбалари тасдиқлади. Яраланганлар орасида Ирбин шаҳридаги ягона невролог табиб ҳам бўлган. Бу ҳодиса ғуталиклар шаҳардаги гуруҳлар ўртасида бир неча кундан бери тинмаётган ўзаро жангга қарши намойиш қилаётган пайтда содир этилди. Ҳар сафаргидек, «Жайшул Ислом» намойишчиларни ўққа тутиш ҳодисаси ортида ўз аъзолари турганини тан олди. Бироқ гуруҳ раҳбарияти томонидан чиқарилган баёнотда айни ҳужумга раҳбарият томонидан буйруқ берилмагани, балки бу «шахсий ҳаракат» бўлгани айтилган.
Бу ҳодисалар гуруҳ етакчиларининг қўзғолон ва унинг аҳлига бутунлай бегона бўлиб қолганларини тасдиқламоқда. Буларнинг барчаси Ғарб ва регионал давлатлар билан алоқа қилишнинг оқибатидир. Айнан шу алоқа Шомдаги Умматдан ҳокимиятини тортиб олди, натижада, айни алоқани қилаётган етакчилар одамлар номидан вакил бўладиган ва уларнинг номидан сулҳ тузадиган бўлиб қолди… Улар Шом фарзандларидан фойдаланиб, ўзаро жанг пайдо қиладиган, Уммат талабларини қондирмайдиган бўлиб қолишди… Иш бу билан чекланиб қолмади, балки аҳвол Умматнинг тоғут ҳукмдорларга қарши олиб бораётган ҳаракатига ҳужум қилиш даражасигача етиб борди.
Эй Шом аҳли!
Шуни билингки, сизлар айни ҳарбий кучларни ўз ичига олган мисоли денгизсиз ва уларни тўғрилаб, оқимини изга солишга, золимни қаттиқ тийиб, ҳаққа эгиб қўйишга қодирсиз. Биласиз, Уммат ҳаракатига қарши зўравонлик қилиш, заифлик аломатидир. Барча тоғутлар ўз халқларига қарши зўравонлик қилган пайтда дарҳол қуламоқда. Аллоҳ Субҳанаҳу ва Таолонинг ўзи сизларга ҳокимият берган бўлиб, ҳеч кимнинг бу ҳуқуқни монополия қилишга ёки тортиб олишга ҳаққи йўқ. Бу қўзғолон сизларнинг қўзғолонингиз ва ундаги юқори овоз соҳиби ҳам сиссиз, Ғарб тил бириктирувлари сизларнинг қўлингизда чил-парчин бўлади. Сизларнинг собит туришингиз ҳамда қўзғолоннинг ўзгармас асосларини рўёбга чиқариш учун қаттиқ туришингиз билан Аллоҳнинг нусратига ҳақли бўласиз. Бас, қўзғолонингизни давом эттиринг, қўзғолонингиз тақдири билан ўйнашаётганларни тийиб қўйинг, режимни қулатиш ва Ислом бошқарувини барпо этиш сари шаҳдам қадамлар ташлаш билан шаҳидлар қонини ҳимоя қилинг. Бу сизларнинг вазифангиз бўлиб, Аллоҳ уни сизларга топширган. Дарҳақиқат, Росулуллоҳ САВ бундай дедилар:
«وَالَّذِي نَفْسِي بِيَدِهِ، لَتَأْمُرُنَّ بِالْمَعْرُوفِ وَلَتَنْهَوُنَّ عَنِ الْمُنْكَرِ، أَوْ لَيُوشِكَنَّ اللهُ عَزَّ وَجَلَّ أَنْ يَبْعَثَ عَلَيْكُمْ عِقَابًا مِنْ عِنْدِهِ، ثُمَّ تَدْعُونَهُ فَلاَ يُسْتَجَابُ لَكُمْ»
«Жоним қўлида бўлган Зотга қасамки, сизлар албатта маъруфга буюриб, мункардан қайтарасизлар, акс ҳолда Аллоҳ Азза ва Жалла сизларнинг устингизга Ўз даргоҳидан бир жазо юборур, кейин дуо қилаверасизлар (лекин) дуоларингиз ижобат қилинмайди». (Имом Термизий ривояти).
Шунингдек, Аллоҳ Таоло ушбу каломида айтганидек, сизлар бу билан инсонлар учун чиқарилган энг яхши Уммат бўлишга ҳам лойиқ бўласиз:
كُنتُمْ خَيْرَ أُمَّةٍ أُخْرِجَتْ لِلنَّاسِ تَأْمُرُونَ بِالْمَعْرُوفِ وَتَنْهَوْنَ عَنِ الْمُنكَرِ وَتُؤْمِنُونَ بِاللَّـهِ
«Одамлар учун чиқарилган умматларнинг энг яхшиси бўлдингиз. Зеро сизлар маъруфга буюриб, мункардан қайтарасиз ва Аллоҳга имон келтирасиз» [Оли Имрон 110]
Росулуллоҳ САВ бундай дедилар:
«لا يَمْنَعَنَّ أَحَدَكُمْ رَهْبَةُ النَّاسِ أَنْ يَقُولَ بِحَقٍّ إِذَا رَآهُ، أَوْ يُذَكِّرَ بِعَظِيمٍ، فَإِنَّهُ لا يُقَرِّبُ مِنْ أَجَلٍ، وَلا يُبَاعِدُ مِنْ رِزْقٍ»
«Одамлардан қўрқиш бирортангизни ҳақни кўрган пайтда уни айтишдан ёки гуноҳи азимни эслатишдан тўсмасин. Чунки бу нарса ажални ҳам яқинлаштирмайди, ризқни ҳам узоқлаштирмайди».
Ҳизб ут-Таҳрир-Сурия вилояти матбуот бўлими
Skype: TahrirSyria
Электрон почта: media@tahrir-syria.info – ahmadabdalwahab2@gmail.com
Сурия вилояти расмий сайти: www.tahrir-syria.info
Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!
Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли
Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб
Республика президентлиги сайловлари ҳукми