Мусулмонлар душмани Трампни эмас мусулмонларни рози қилмоқ лозим!

بِسْمِ اللَّـهِ الرَّحْمَـٰنِ الرَّحِيمِ
Матбуот баёноти
Мусулмонлар душмани Трампни эмас мусулмонларни рози қилмоқ лозим!
Қисқа вақт ичидаёқ Эрдўған АҚШ президенти Трамп билан илк бор 2017 йил 16 майда юзма-юз учрашишга муваффақ бўлди. Бу учрашувидан бир ҳафта олдин эса, Туркия армияси бош штаби бошлиғи Хулуси Акар, Туркия разведка бошлиғи Хакан Фидан, Туркия президентлиги департаменти матбуот вакили Иброҳим Калиндан иборат делегация Эрдўған-Трамп учрашувига ҳозирлик кўриш учун Вашингтонга сафар қилган.
Фараз қилиш мумкинки, айни делегация ўз фикрий ҳамкасблари билан, Туркиядаги Демократик Иттифоқ партияси ва Халқ Мудофааси Отрядларига террористик ташкилотлар, деган эътиборда қараш лозимлиги ҳақида ҳамда Гулен мавзуси ҳақида фикр алмашган бўлсалар керак. Бироқ Эрдўғаннинг айни сафаридан олдин ҳам Трамп Халқ Мудофааси Отрядларини қўллаб-қувватлаб боришни тасдиқлаган эди. Шунинг учун Эрдўғаннинг «Сен биз биланмисан ёки Демократик Иттифоқ партияси ва Халқ Мудофааси Отрядлари шу террористик ташкилотлар биланмисан?», деган баёнотини кўп такрорлаган экан, Трампнинг бу иши айни баёнотига аниқ жавоб бўлди!
Трамп Демократик Иттифоқ партияси ва Халқ Мудофааси Отрядлари, Курдистон Ишчилар партиясини қурол-аслаҳа билан таъминлашни кучайтириб юборгандан сўнг одамлар – энди Эрдўған АҚШ сафарини бекор қилиши муқаррар, деб ўйлагандилар. Бироқ Эрдўған «хавотирларимизни Трампга шахсан ўзим етказаман», «ўтказажак учрашувимиз вергул эмас, нуқта бўлади», деган сўзлари билан одамларнинг айни ўйларини йўққа чиқаришга муваффақ бўлди. Бироқ одатдагидек, натижалар ҳар хил чиқди! Масалан, президент Ражаб Тоййиб Эрдўған журналистларнинг «Масалага вергул қўйдингизми ёки нуқтами, бу масала ҳақида нима дейсиз, биз қайси босқичга етдик», деган саволларига «Агар масалага ҳозир нуқта қўйгудек бўлсак, асло яхши бўлмайди», деб жавоб берди. Бошқа томондан, президентнинг АҚШ сафарига бош вазир Човушўғли турк делегациясининг Америкага мактуб тақдим этганини, мактубда улар Халқ Мудофааси Отрядларига қарши АҚШ билан муштарак қонун-қоидалар қўллашларини очиқлади. Шунингдек, Човушўғлига кўра, АҚШ уларга «Халқ Мудофааси Отрядларига берилган қуроллар ҳаргиз сизларга қарши қўлланмайди», дея ваъда берган.
Биз Ҳизб ут-Таҳрир-Туркия вилояти аъзолари қуйида президент Эрдўғаннинг Америка сафаридан нималар кўзланганини ҳамда ахборот воситаларининг буни бузиб талқин қилишаётганини ёритиб ўтамиз:
1 –Туркия ўзининг Сурияга оид ноҳақ ташқи сиёсатида, қандай нопок сиёсат бўлса, ҳаммасига қўл урди. Масалан, Асадга қарши эканини ёлғондан иддио қила туриб, ўтиш даври босқичида унинг мавжуд бўлишини қўллаб-қувватлади, мўътадил қуролли жамоатларга ёрдам берди ва жамоалар ўртасида бир-бирларига бўлган ишончга раҳна солди. «Фурот қалқони» амалиётини ўтказиш билан суриялик қурбонларни ҳимоя қилиш ўрнига, жинояткор Асадни ҳимоя қилди. Женевадан ҳеч қандай самарали натижа ололмагач, Туркия мухолафат жамоалар юзини қибла сифатида Остонага бурди ва уларни битимга рози бўлишга мажбур қилди. Ва ниҳоят, Асад режимини ҳимоя қилувчи қалқонга айланган «хавфсиз зоналар» яратиш битимига имзо чекди. Туркия бу қилмишларнинг барини, азбаройи Америка манфаатлари йўлида қилди, чунки у Америка чизган доира ичида ҳаракат қилади.
2 –Американинг мақсади Сурия аҳли қўзғолонига барҳам беришдир. Буни «терроризмга қарши кураш» ниқоби остида коалиция кучлари, Россия ва минтақа давлатларини Сурияга тортиш, бир вақтнинг ўзида, этник ва қабилалараро урушга гижгижлаш орқали амалга оширмоқчи. Бу мустамлакачи давлат ўзи истаган сиёсий ечимни рўёбга чиқаришга муваффақ бўлиш учун Асаднинг қудратда туриш вақтини узайтирмоқчи. Айни ғоясига етиш йўлида барча давлатлар ва ҳамкор ташкилотларни ишга солмоқда. Кимда-ким, хоҳ давлат бўлсин, хоҳ ташкилот ёки жамоа бўлсин, Американинг мана шу режасини адо этишга интилса, шубҳасиз, Уммати Исломия унга хоин деб қарайди.
3 –Америка Туркиядан турк қуролли кучларини Раққа амалиётида иштирок эттиришни талаб қилди. Бу эса Америкага мусулмонларга қарши курашишига қонунийлик тусини беради, шу билан бирга, Туркиядаги Умматга нисбатан таҳқирлаш ҳисобланади. Ахир, турк аскарлари қачондан бери АҚШ пиёда кучларига айланиб қолдилар?!
4 –Биз баёнотлардан шуни тушуняпмизки, президент Эрдўғаннинг Америка сафаридан мақсад, на Сурия масаласи, на Демократик Иттифоқ партияси, на Халқ Мудофааси Отрядларига ҳадя қилинган қурол-яроқлар масаласи ва на Гуланни юртга қайтариш масаласидир. Чунки бу ишларнинг барчаси президент сафаридан олдин етиб борган делегация томонидан муҳокама этилиб бўлган. Ахборот воситалари атайлаб жамоатчилик диққат марказига бўрттириб кўрсатаётган Эрдўған сафари, ҳукмдорларнинг ўзлари севган хўжайинларини соғиниб зиёрат қилиш туркумига киради. Улар хўжайинлари томонидан қабул қилинишларини ўзлари учун буюк шараф, деб баҳолашади ҳамда азбаройи тахтларини мустаҳкамлаб олиш учун уларга дўстлик изҳор этишади.
5 –Эрдўған сафарига нима сабаб бўлган бўлсин, унга нима дастак қилинган бўлсин, фарқсиз, бошланишданоқ, у ҳаромдир. Чунки бунда кофир Американи мусулмонлар устидан ҳукмрон қилиш мавжуд. Шунинг учун биз АҚШ босқинчилигига қонунийлик тусини бераётган барча раҳбарларни қоралаймиз. Биз уларга Американи розилиги йўлида қилаётган ҳаракатлари билан содир этган бундай гуноҳлари учун дарҳол Аллоҳга тавба қилишларига, бунинг ўрнига, ҳаракатларини қурбонларни рози қилиш сари сарфлашларига чақирамиз.
Биз Ҳизб ут-Таҳрир-Туркия вилояти аъзолари Ислом Умматини Ғарб билан ҳамкорлик қилаётган ҳукмдорлар ўйинидан огоҳлантирамиз ҳамда ахборот воситалари тарқатаётган ёлғон нуқтаи назарлардан эҳтиёт бўлишга чақирамиз. Ёлғончи адаштирувчи раҳбарларингизга ишонманг! «Биз бунга нуқта қўямиз», деган, кейин эса, «Агар масалага ҳозир нуқта қўйгудек бўлсак, асло яхши бўлмайди», деган ҳукмдорларга алданиб қолманг! Қолаверса, сиз мусулмонларнинг вазифангиз, Пайғамбарлик минҳожи асосидаги Халифаликни барпо этиш учун кечаю кундуз ҳаракат қилишдан иборат. Зеро, ушбу Халифалик йўлларни ёритувчи, Америка ва унинг ёрдамчиларини куйдирувчи машъала бўлгани эътиборидан, бутун оламга Исломни етказади!
وَيَوْمَئِذٍ يَفْرَحُ الْمُؤْمِنُونَ* بِنَصْرِ اللَّـهِ ۚ يَنصُرُ مَن يَشَاءُ ۖ وَهُوَ الْعَزِيزُ الرَّحِيمُ
«Ўша кунда мўминлар Аллоҳнинг нусратидан шодланурлар. (Аллоҳ) Ўзи хоҳлаган кишисига нусрат берур. У қудрат ва раҳм-шафқат эгасидир» [Рум 5]
Ҳизб ут-Таҳрирнинг Туркиядаги матбуот бўлими
Web: www.hizb-turkiye.org
E-Mail: bilgi@hizb-turkiye.org



Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.




ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?
НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!
ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!
ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ