| Hizb-Uzbekiston.info

Top Menu

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

Main Menu

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

logo

| Hizb-Uzbekiston.info

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      05.07.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      27.06.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      20.06.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      13.06.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      06.06.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      30.05.2026
      0
    • Қурбон ҳайити муборак бўлсин!

      26.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      23.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      16.05.2026
      0
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • “Сизларга нима бўлдики, Аллоҳ йўлида (жиҳодга) чиқинглар, дейилса, ўз ерингизга (яъни, юртингизга) ...

      23.03.2025
      0
    • Усули фиқҳ бўйича олим Ато ибн Халил Абу Рашта: Ҳизбнинг ҳозирги амири

      07.12.2016
      0
    • Шайх Абдул Қаддим Заллум: Ҳизб қиёдатида ўз ўтмишдошининг энг яхши ўринбосари

      07.12.2016
      0
    • Тақийюддин Набаҳоний… Асосчи шайх

      07.12.2016
      0
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
    • Халифалик Давлатида моллар

      10.03.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      20.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      15.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      28.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.12.2022
      0
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • Минтақадаги Америка малайларининг сафарбарликка  туриши

  • Хитой – Францияда бўлиб ўтган «Катта еттилик» G7 саммитининг «йўқ бўла туриб ҳозир бўлган» иштирокчиси

  • Судан ҳукуматининг иқтисодий сиёсатлардаги саросимаси

  • Ғарб ҳукмдорлари ўз қалбларидаги адоват ва нафратни чиқаришдан асло тўхтамадилар

  • Мағриб уч томонлама мувофиқлаштириш тизими мустамлакачиликнинг хавфсизлик тузоқлари қаршисида дош бера оладими?

  • Судандаги вазият ва Ал-Убайид шаҳрининг қамали

  • Араб Лигасини тубсиз бир водийга кўмиб дафн этиб ташлаш вожибдир

  • Афғонистонни халқаро тизимга интеграция қилиш учун Американинг тузоғи

САВОЛ-ЖАВОБЛАРСИЁСИЙ
Home›САВОЛ-ЖАВОБЛАР›Трампнинг Саудия ва босиб олинган Фаластинга ташрифи натижалари

Трампнинг Саудия ва босиб олинган Фаластинга ташрифи натижалари

By htadmin
11.06.2017
0
Share:

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيم

Саволга жавоб

Трампнинг Саудия ва босиб олинган Фаластинга ташрифи натижалари

Савол: Русиял Явм сайти 2017 йил 26 майда Рейтер ахборот агентлигидан кўчириб, Америка сенати Трамп Саудия билан тузган 460 миллиард долларлик келишувга қарши овоз беришини хоҳлаётганини келтирди: (Америка сенати аъзоси Трамп Саудия билан тузган қурол аслаҳа борасидаги келишувни рад этиш таклифи билан чиқди ва кенгашдан мана шу қарор учун овоз беришини талаб қилди…). Нима учун конгресc Америка иқтисоди инқирозга учраган бир пайтда Американинг тушига ҳам кирмайдиган бундай келишувни рад қилмоқда? Бундан ташқари Саудияга Трамп ташрифининг акс садоси катта бўлди, унда Кўрфаз давлатлари етакчилари йиғилди, сўнг Трамп Фаластинга борди. Бу ташриф унинг Фаластин муаммосига алоқадор сиёсий лойиҳага эга эканини англатадими? Аллоҳ сизга баракотлар берсин.

Жавоб: Конгресcнинг бундай таклиф билан чиқиши сиёсий савдолашувдир. Кучлироқ эҳтимол шуки, бу таклиф келишув мавзусига таъсир қилмайди, қолаверса уни такомиллаштириши ҳам мумкин. Чунки келишув заводларни жонлантириш орқали Америка иқтисодини тиклайди ва улкан иш ўринларини яратади. Шунинг учун Америка барча партиялари билан мана шуни хоҳлайди. Конгресcнинг битимни рад этиши ёки рад этишга уриниши ёрқин бўлиши учун қуйидаги ишларни келтирамиз:

1 –Америка президенти Трамп Американинг ўзида ахборот воситалари ташвиқоти кучайган бир пайтда Саудия пойтахти Риёзга 2017 йил 20 майда етиб борди. Араб каналлари эса бу ташрифни Ислом олами билан ярашув ташрифи, дея баҳолади. Трампнинг Саудлар билан учрашуви Барак Обама эришолмаган илиқликка эга бўлди. Чунки Трамп унда Саудия, унинг қироли ва етакчиларини шундай мақтадики, улар бундай сўзларни олдинги президентлардан эшитишмаган эди. Трамп аввал Саудия қироли Салмон билан олий даражада учрашув ўтказди, сўнг 2017 йил 21 майда олти Кўрфаз давлати қирол ва амирлари билан учрашди. Сўнг шу куннинг ўзида 55та исломий ўлка етакчилари билан учрашди, бу учрашув Трамп уларга лексия ўқиш шаклида ўтди. Бундан ташқари Трамп ва ушбу давлатларнинг айрим етакчилари ўртасида иккинчи даражали учрашувлар бўлиб ўтди… Бу учрашувлар натижаси ўлароқ, мана шу давлатлар ва АҚШ ўртасида (экстремизм ва терроризм)га қарши кураш учун ишончли шериклик доирасида (экстремистик) фикрга қарши кураш маркази очишга келишилди. Бунда Риёз марказ сифатида белгиланиб, учрашувнинг якуний баёноти «Риёз эълони» номли баёнотда тўла келтирилди. Шундай қилиб, Саудия Ғарб «террор» деб, Трамп «Радикал исломий террор» деб номлаётган нарсага қарши курашни молиялаштирадиган бўлди… Шунингдек «Риёз эълони» келишувида (Риёз шаҳрида Ўрта Шарқ стратегик иттифоқи) таъсис қилиниши мумкинлиги ҳақида айтилди. Яна унда (Бир қанча давлатлар минтақа ва оламда тинчлик ва хавфсизликни рўёбга чиқаришда иштирок этиш учун ушбу иттифоққа қўшилиши ҳамда бу стратегик иттифоқ 2018 йил амалга ошиши) ҳақида айтилди.

2 –Трамп учун бу йиғилиш, марказ ва иттифоқдан ҳам кўра Саудия билан бўлган иқтисодий келишув муваффақиятли бўлди. Чунки Америка иқтисоди кризис ва зарбалардан кейин оламда биринчи бўлишига қарамай жар ёқасига келиб қолди. Хитой иқтисоди тўхтамай ўсаётган бир пайтда Америка учун улкан қарздорликни тузатиш ва иқтисодни ўстириш энг зарур масала бўлиб қолди. Шунингдек иқтисодга алоқадор масалалар Америка етакчилари учун биринчи даражали иш ва уларнинг ташқи иқтисодий сиёсатларидаги олдингидан ҳам кўра муҳимроқ дастакка айланиб қолди. Америка президенти Трамп 2016 йил охиридаги президентлик сайловларида америкаликларга иш ўринларини яратиш ҳамда Америка ширкатларини Америкага қайтишга ундаш ва олам давлатларини Америка уларни ҳимоя қилаётгани учун унга молиявий «Солиқ» тўлашларига мажбурлаш орқали Америка иқтисодини оёққа турғазиш каби шиорларни кўтарди. Трампнинг фойдали келишувлар борасида маҳоратли капиталист экани Республикачиларни президентликка Трампни номзод қилиб кўрсатишга ундади.

Трамп ушбу сиёсатини татбиқ қилар экан, Ангела Меркелнинг 2017 йил 17 мартда Вашингтонга ташрифи чоғида ундан Америка иккинчи жаҳон урушидан кейин Германияни ҳимоя қилгани эвазига ошкор этмасдан миллиардлаган долларларни беришини талаб қилди. Шунингдек 2017 йил 28 мартда Жанубий Кореядан ушбу давлатга Американинг «TAAD» ракеталари жойлаштирилиши эвазига миллиард доллар беришини талаб қилди. Бу ракеталар Шимолий Корея ракета синовларини ўтказиб икки давлат ўртасида таранглик кучайгандан кейин, Америка армияси томонидан жойлаштирилган эди… Лекин Германия Америка аскарлари ушбу давлатда туриши эвазига молиявий қарздор бўлишдан бош тортгани каби, Жанубий Корея ҳам «TAAD» ракеталари эвазига пул тўлашдан бош тортди. Шундай қилиб Американинг халқаро молиявий «солиқ» йиғиш ҳаракати муваффақиятсизликка юз тутди. Лекин Америка бу иш борасида Саудия ва Кўрфаз давлатлари билан бўлган келишувда муваффақиятга эришди. Бу Трамп ва Саудия ўртасида имзоланган улкан баҳодаги келишувда кўринди.

Бошқача айтганда Американинг «ўлпон» йиғишдаги сиёсатининг муваффақияти Саудияда кўринди. Чунки Америка тарихда энг улкан қурол аслаҳа келишувини имзолади. Ал-Жазиранинг Мубашир канали 2017 йил 20 майда шундай хабар тарқатди: (Саудия қироли Салмон ва Америка президенти Трамп шанба куни Саудия пойтахти Риёзда бир қанча келишувларни имзолашди. Оқ уй Риёз билан баҳоси 460 миллиард долларлик ҳарбий келишувлар имзоланганини эълон қилди. Саудия тижорат вазири Мажид Қасабий Американинг 23та гигант ширкатига Саудияга инвестиция ётқизишига рухсат берганини айтди. Ал-Жазиранинг Риёздаги хабарчиларининг айтишича Саудия ва Америка баҳоси 460 миллиард долларлик мудофаа келишувларини имзолашган. Шундан 110 миллиард доллари тезда амалга ошириладиган ҳарбий келишув бўлиб, унга кўра Вашингтон Саудияга зудлик билан керакли қурол аслаҳани етказиб беради. Қолган 350 миллиарди эса ўн йил ичида амалга оширилади).

Бу келишув ўта улкан бўлганидан Американинг Доу Жонс, Стандард энд Пурс ва Насдак каби асосий биржаларининг акциялари нархи ошди. Бу нарса Трамп сайлов кампаниясида ваъда берган Америка иқтисоди ва америкаликларни иш билан таъминлаш учун Саудия берадиган катта маблағларга қараб бўлган. Бу келишувларга назар солар эканмиз, Саудияни Америка қурол аслаҳа саноатига давлат киримидан бир қанча кўп маблағни тўкаётгани кўринади (Саудиянинг 2016 йилдаги кирими 528 миллиард риёл яъни 140 миллиард долларга тенг бўлган… Арабия нет, 2016 йил 22 декабр). Шундай қилиб Трамп молия борасида излаган нарсасини Саудиядан топган…!

3 –Аммо конгресcнинг таклифи сиёсий савдолашувдир. Кучлироқ эҳтимол шуки, бу таклиф келишув мавзусига таъсир қилмайди, қолаверса уни такомиллаштириши ҳам мумкин. Чунки келишув корхоналарни жонлантириш орқали Америка иқтисодини тиклайди ва кенг иш ўринларини очади, Американинг иккала партияси ҳам шуни хоҳлайди. Лекин аввал айтганимиздек бу сиёсий савдолашувдир. Чунки Трамп Россия билан алоқаларига доир можароларни ҳамда куёви ва қариндошларига қарши кўтарилган масалаларни ёпишга ҳаракат қилди. Трамп буларнинг барчасини мана шу иқтисодий келишув орқали ва ушбу катта сондаги давлат ҳокимларини йиғишдек сиёсий иш орқали ёпди. Чунки Трампнинг сафари, учрашувлари, Саудия билан тузган улкан қурол аслаҳа келишувлари, бир қанча давлатлардан келган мусулмон подшоҳ ва етакчилар Трамп лексиясига йиғилиши ва Америкага итоат қилишлари борасида ўтказган маросимлари, буларнинг барчасини Америка матбуоти кенг ёритгани маълум вақтгача президент Трамп ва унинг идорасини ушбу можаролардан халос этади. Шунингдек уни ғалаба ва муваффақият соҳиби қилиб кўрсатади. Лекин Трампнинг шармандагарчилиги ва сиёсий ишларда заифлигидан ташқари яна бир қанча муаммолари бўлиб, улар ҳозирги вазиятда унинг муҳим жиҳати эмас.

Мана шундан катта сондаги мусулмон подшоҳ ва етакчилар Америка президентини кутиб олиш учун зудлик билан йиғилишгани ва бу бундай ҳажмда биринчи марта бўлаётганини билиб олиш мумкин. Deutsche Welle сайти 2017 йил 19 майда шундай хабар тарқатди: (Саудия Арабистони Америка президенти Дональд Трамп ва Риёзга чақирилган 55та давлат етакчилари ўртасида бўлиши кутилаётган учрашувга қаттиқ тайёргарлик кўрмоқда. Бунда Америка президентининг Саудияга келиши матбуотда кенг ёритилмоқда. Айни пайтда кузатувчиларнинг айтишича Саудия тарихда биринчи марта бўлаётган бундай учрашувга кўп сонли мусулмон ва араб етакчиларини йиғиш билан ушбу ташрифга дунё эътиборини тортган). Шунинг учун айрим конгресc аъзолари, хусусан демократлар томонидан мана шу сиёсий савдолашув содир бўлди.

4 –Аммо Кўрфаз ҳокимларига келсак, Америка уларнинг Британияга малайлигини билсада, уларни авраб ўзига оғдириб олишни хоҳлайди. Америка бу ишни улар билан қурол аслаҳа келишувларини тузиш ва Эрон хатаридан уларни қўрқитиб, ушбу давлатлар ички ишларига аралашиш орқали амалга оширади… Трамп ўз нутқида шундай деди: (Америка марказий етакчилигини яхши кутиб олаётган Қатар муҳим стратегик ҳамкор ҳисобланади. Қувайт ва Баҳрайн билан бўлган узоқ муддатли ҳамкорлигимиз минтақадаги хавфсизликни кучайтиради… Бирлашган Араб амирликлари жони дили билан жангга қатнашди ва интернетда номақбул ишлар тарқалишига қарши курашиш учун марказ очиши учун Америкага рухсат берди. Баҳрайн эса жангарилик ва экстремизмга чек қўйиш учун ҳаракат қилаяпти). (CNN 2017 йил 21 май).

(Америка президенти Дональд Трамп АҚШ ва Қатар қурол аслаҳа бўйича янги келишув тузиш ҳақида сўзлашишди. «Ассошиэйтед Пресс» ахборот агентлиги хабар беришича Америка президенти Қатар амири билан «ҳарбий қурол яроғлар» сотиш ҳақида сўзлашганини айтган. Трамп ва Қатар амири Шайх Тамим бугун эрталаб Риёз шаҳрида олий даражадаги Ислом Америка учрашувидан алоҳида иккинчи даражали сўзлашувларни ўтказди. Унда Америка президенти «Ҳеч ким Америкадан яхшироқ қурол аслаҳа ишлаб чиқа олмайди» деди ва келишувга ишора қилар экан, «Яқинда Америкада иш ўринлари яратилади ва Қатарнинг хавфсизлик қуввати ошади» деди…). (Мисрнинг Dot канали 2017 йил 21 май).

Американинг минтақа давлатларини Эрон хатаридан қўрқитиш борасидаги сиёсатидан мақсади Америка бу ҳокимларга Эронга қарши ширин сўзларни айтиб, улар билан қурол аслаҳа, ҳарбий базалар ва асбоб ускуналар борасида келишув тузишдир. Бунда барча чиқимларни Кўрфаз давлатлари кўтаради, Америка эса Эронга қарши бирор чора кўрмайди. Балки Обама даврида Ямандаги Ҳусийларни қуроллантиришда Эронга таянганидек, Суриядаги қўзғолонни бостиришда ҳам Эронга таянади. Шунингдек Эроннинг Ироқ ва Ливандаги нуфузи сақланиб туришига йўл қўяди. Трамп Риёзда қилган нутқида Ҳизбуллоҳни террорчи жамоат деб тилга олган бўлсада, Ҳизбуллоҳни Сурияга кириши учун яширин йўлларни очиб берган ва Жарад Арсалда у билан бирга Сурия қўзғолончиларига қарши жанг қилган Ливан армиясини мақтаган.

Кўрфаз ҳокимлари Саудия ҳокимлари каби Америка Эронни уларнинг тахтларини титратиш учун йўллашидан хотиржам эмас. Шунинг учун улар Америка Эрон ва унинг хатари ҳақида гапирганда, у амалда ҳеч нарса қилмасада, унинг хоҳиш иродасини бажо келтиришади. Трамп ўз нутқида шундай деди: «Эрон Ливандан бошлаб Ироқ ва Ямангача минтақада бошбошдоқлик ва вайронагарчилик тарқатаётган экстремист жамоатлар, террорчилар ва жангариларни қуроллантирмоқда ва пул билан таъминламоқда. Яна у бир қанча вақтдан бери тоифачилик ва террор урушларига ўт қаламоқда. Эрон ҳукумати қатли ом қилиши ҳақида гапириб, (Исроил)ни вайрон қилиши, Америкага ўлим бўлиши ҳамда шу қитъадаги аксар етакчи ва халқлар бўлиши ҳақида қўрқитяпти. Эроннинг Сурия ишларига аралашиши барқарорликка путур етказадиган аралашишдир. Чунки Асад Эрон кўмаги билан мислсиз жиноятларни амалга оширди…». (CNN 2017 йил 21 май).

Бунда Америка гўё Эронни бу ишларга буюрмагандек ва Кўрфаз ҳокимлари буларни билмагандек бўлиб кўринади. Америка Эронни ёлғизлатиб қўйишга чақирди, Эронга нисбатан бирор чора кўрмади. Трамп сайлов кампаниясида Эронга қарши очиқ гапирсада, Америка ҳануз у билан бўлган ядровий келишувини бузмаган… Америка буларнинг барчасини Кўрфаз давлатларини Эрон номли олабўжидан қўрқитиш учун қилади ва шу орқали улар билан қурол аслаҳа, ҳарбий база ва асбоб ускуна борасида кешувлар тузади. Бундан ташқари юқорида айтганимиздек барча сарф харажатни Кўрфаз давлатларига юклайди.

5 –Аммо яҳуд вужуди билан бўлган сиёсий лойиҳа, Трамп 2017 йил 22 майда Саудиядан кейин Фаластинга боргани ва у ерга сиёсий ечим учун лойиҳа олиб боргани ҳақидаги саволга келсак, бугун Америка Фаластин муаммоси ҳақида бош қотирмайди, чунки бугун Америка идорасининг бошқа бирламчи масалалари бор…

Биз 2017 йил 12 майда чиқарган савол жавобда шундай деган эдик: «Араб минтақаси, хусусан Суриядаги вазият издан чиқиши ва Америка билан Шимолий Корея ўртасидаги тарангликнинг кучайиши туфайли Фаластин муаммоси Американинг ҳозирги идораси учун бирламчи муаммо бўлмай турибди. Шунинг учун Америка бу муаммога нисбатан шошилмай муносабат билдирмоқда… Фаластин масаласи ечимининг келажаги борасида изланмоқда ва араблар, хусусан фаластинликлар билан яҳуд вужуди ўртасида музокара бошлаш имкониятларини ўрганмоқда. Сўзларимизни BBC 2017 йил 13 мартда тарқатган хабари тасдиқлайди: (Рейтер ахборот агентлиги Фаластин етакчилиги вакили Нубайл Абу Радийнанинг: Трамп Аббосга қайта музокаралар ўтказиш ҳақида изланаётгани ҳақида ҳамда «ҳақиқий тинчликка олиб борадиган тинчлик амалиётлари»ни қўллаши ҳақида айтди деган сўзларини тарқатган. Унда айтилишача Трамп Оқ уйдаги Аббос билан бўлган қўшма матбуот конференциясида: «Мен нима зарур бўлса шуни қиламан… Икки тараф ўртасида воситачи ёки йўлловчи ёки ҳакам сифатида қатнашишга розиман, биз бу ишда яқинда муваффақиятга эришамиз»). (Русиял Явм, 2017 йил 4 май). Бошқача айтганда Америка ҳозир Фаластин муаммоси борасида тайин режа тақдим қилмайди ҳамда бу ҳолат Сурия ва Шимолий Корея масаласига узил кесил чек қўймагунча давом этади.

Шунинг учун Трамп олдида нафақат музокараларни қайта тиклаш ва ўзи хоҳлаётган тинчлик жараёнини бошлаш муаммо, балки у Фаластин муаммоси борасида икки тарафни ўрганиш, изланиш ва бекорчи гап сотиш босқичидадир… Америка бунда ўзи хоҳлаётган ёки яҳуд вужуди хоҳлаётган ечимга келишишлари учун бевосита учрашишларини хоҳлайди, шунинг учун улардан бевосита музокара ўтказишларини талаб қиляпти. (АҚШнинг БМТдаги вакили Никки Хейли ўтган сешанба куни Фаластин вакили Риёз Мансур билан биринчи марта учрашди. Учрашувдан сўнг твиттер орқали ижтимоий тармоқларда сайрар экан: Фаластинликлар «натижага эришиш учун БМТга мурожаат қилиш ўрнига исроилликлар билан бевосита музокара ўтказишлари керак» деган…). (BBC 2017 йил 11 март).

6 –Хотима ўрнида шуни айтамизки, Америка бузуқ қийматлари ва сассиқ ҳазорати натижасида ичини қурт кемираётган бўлса, лекин у мусулмон ўлкаларда хоҳлаганича кезиб юрса ва ўзларини ҳоким деб ҳисоблаётганлар унинг манфаатига хизмат қилиш учун пойга ўйнашаётгани ачинарли ҳолдир. Шундан кейин у қўли билан бир ишора қилса, балки кўзини қири билан қараб қўйса, 55та рувайбиза Ислом ва мусулмонларга нисбатан улкан жиноятларни қилаётган кофирга итоат қилиш ва дўстлик изҳор қилиш учун бир бири билан мусобақа ўйнаши ачинарли иш… Бундан ташқари мусулмонларнинг бойликлари Америка иқтисодини қайта тиклаётгани, америкаликларни қайта жонлантираётгани, улардаги ишсизликка барҳам бериб, бойитаётгани, айни пайтда мусулмон юртларда ишсизлик авжига мингани ачинарли ишдир.

Малайлар бу бойликларни ўз эгаларидан тортиб олмоқда, Аллоҳнинг шариатида эса улар барча мусулмонлар мулкидир. Лекин малайлар уларни мусулмонлар юртларида амалга ошираётган қирғинларида янада кучга тўлиши учун Трамп қўлига топширишяпти. Сабаб эса аниқ, биз уни айтганмиз ва яна такрорлаймиз… Бунинг сабаби ортида туриб ҳимояланиладиган Халифа йўқлигидир. Абу Ҳурайра ривоят қилган ҳадисда Росулуллоҳ САВ айтади:

«إِنَّمَا الْإِمَامُ جُنَّةٌ، يُقَاتَلُ مِنْ وَرَائِهِ، وَيُتَّقَى بِهِ»

«Имом қалқондир, унинг ортида туриб жанг қилинади ва у билан ҳимояланилади». Имом Муслим чиқарган. Аллоҳ ва Росулини яхши кўрган ҳар бир мусулмоннинг ҳаёт ва мамот масаласи Аллоҳга холис ва Росулига содиқ бўлиб жиддий фаолият қилиш бўлиши керак. Бу эса рошид Халифаликни тиклаш орқали бўлади. Ана ўшанда саҳиҳ ҳадисда келганидек зўравон бошқарувдан кейинги Росулуллоҳнинг хушхабари рўёбга чиқади. Росулуллоҳ САВ айтади:

«…ثُمَّ تَكُونُ جَبْرِيَّةً، فَتَكُونُ مَا شَاءَ اللَّهُ أَنْ تَكُونَ، ثُمَّ يَرْفَعُهَا إِذَا شَاءَ أَنْ يَرْفَعَهَا، ثُمَّ تَكُونُ خِلَافَةٌ عَلَى مِنْهَاجِ النُّبُوَّةِ»

«Сўнг золим–зўравон подшоҳлик бўлади ва у Аллоҳ хоҳлаганча давом этади. Сўнг Аллоҳ Ўзи хоҳлаганда уни кўтаради. Сўнг пайғамбарлик минҳожи асосидаги Халифалик бўлади». Аҳмад ва Таёлисийлар чиқарган.

Шундан сўнг мусулмонлар азиз ва мустамлакачи кофирлар хор бўлади, сўнг мусулмонлар юртидан ўз ҳовлиси ичкарисига (агар қолган бўлса) кетишади.

                                               Муборак рамазон ойининг биринчи куни 1438ҳ

                                                                                                  27 май 2017м

0
Shares
  • 0
  • +
  • 0
  • 0
  • 0
  • 0

Leave a reply Отменить ответ

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте, как обрабатываются ваши данные комментариев.

ЯНАДА ҚИЗИҚАРЛИ МАВЗУЛАР

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Ироқ жанубидаги қўзғолон ва Америка лойиҳасининг муваффақиятсизликка учраши

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Туркия банкларидаги қарзлар кризиси

  • МАҚОЛАЛАР

    Рамазон Аллоҳнинг изни ила яна нусрат ва фатҳлар ойи бўлсин

ОНЛАЙН КУТУБХОНА

КАМПАНИЯЛАР

Facebook

ИЗОҲЛАР

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    09.06.2026
    […] қилганларидек: «Мушриклар олови билан ёритманг…[1]». Бундай машъум битимлар мусулмон армияларини […]

    ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026
    […] шундаки, Иордания қўшинига инглиз жосуси Глабб Пошо[1] қўмондонлик қилаётган эди. Бошқа араб раҳбарлари ва […]

    НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026
    […] Афсуски, ушбу ҳукмдорлар куфр кучларини «дўст» тутишнинг оқибатларини — бу йўл дунёда хорлик, Охиратда эса ...

    ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    01.06.2026
    […] аёлу болаларни қутқариш учун жанг қилмаяпсизлар?![1]» деган амрига бўйсуниш учун уларда куч ҳам, имконият […]

    ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    31.05.2026
    […] шиорларини улуғласа, демак, бу қалбидаги тақвосидан[1]» деган каломига содиқ қолган ҳолда, байрам шукуҳини […]

    1447 ҲИЖРИЙ ЙИЛ МУБОРАК ҚУРБОН ҲАЙИТИ ТАБРИГИ

logo

Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.

Алоқа учун манзилимиз

  • Beirut-Lebanon P.O.BOX 14-5010
  • 0096 113 07 59 4
  • ht.uzbekistan@gmail.com
  • Popular

  • Comments

  • Эр аёлига маҳрни бермай талоқ қилиши тўғрсидаги саволга жавоб

    By htadmin
    08.01.2017
  • Ҳизб ут-Таҳрир амири олим Ато ибн Халил Абу Роштанинг қурбон ҳайити табриги

    By htadmin
    22.08.2018
  • Андижон қатлиомига 12 йил бўлди!

    By htadmin
    12.05.2017
  • Эркак ва аёл ўртасидаги алоқаларни тартибга солиш

    By htadmin
    19.06.2017
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    09.06.2026

    ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?

    […] қилганларидек: «Мушриклар олови билан ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026

    НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!

    […] шундаки, Иордания қўшинига ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026

    ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!

    […] Афсуски, ушбу ҳукмдорлар ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    01.06.2026

    ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ

    […] аёлу болаларни қутқариш ...

    АЛ-ВАЪЙ

    • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
    • БОШ САҲИФА
    • КИТОБЛАР
    • Ҳизб ут-Таҳрир

    ИЖТИМОИ ТАРМОҚЛАРИМИЗ

    • Contact
    • About Us
    • Home
    http://hizb-uzbekiston.info/