Саҳобалар ҳаётидан лавҳалар

Саҳобалар ҳаётидан лавҳалар
بسم الله الرحمن الرحيم
وَالسَّابِقُونَ الأَوَّلُونَ مِنَ الْمُهَاجِرِينَ وَالأَنصَارِ وَالَّذِينَ اتَّبَعُوهُم بِإِحْسَانٍ رَّضِيَ اللّهُ عَنْهُمْ وَرَضُواْ عَنْهُ وَأَعَدَّ لَهُمْ جَنَّاتٍ تَجْرِي تَحْتَهَا الأَنْهَارُ خَالِدِينَ فِيهَا أَبَداً ذَلِكَ الْفَوْزُ الْعَظِيمُ
“Биринчи пешқадам муҳожирлар, ансорийлар ва уларга яхшилик билан эргашганлар. Аллоҳ улардан рози бўлди, улар ҳам Аллоҳдан рози бўлдилар. Уларга остидан анҳорлар оқиб турган жаннатларни тайёрлаб қўйди. Улар унда абадий қолурлар. Ана ўша улкан ютуқдир”. (Тавба. 100)
قال عليه الصلاة والسلام: ما من أحد من أصحابي يموت بأرض إلا بُعث قائدا ونورا لهم يوم القيامة
Пайғамбар алайҳис салоту вас салом дедилар: “Саҳобаларимдан қай бири бу дунёдан ўтадиган бўлса, охират ховлисида атрофидагилар учун бошлиқ ва йўлбошчи бўлиб тирилтириладилар”. Термизий ривояти.
Абу Ҳурайра ад-Давсий
Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан энг кўп ҳадис ривоят қилган саҳоба.
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳунинг асл исми саҳиҳ ривоятга кўра, Абдурраҳмон ибн Сахрдир. Абу Ҳурайра у кишининг куняси (чақириладиган лақаб). Абу Ҳурайра Яманнинг Давс қабиласидан бўлиб, Мадинага Яманликлар билан ҳижрат қилиб келган.
Абу Хурайра розияллоҳу анҳу ва у киши билан бирга бошқа Яманликлар тўғрисида Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай деганлар:
قَالَ رَسُولُ اللَّهِ صلى الله عليه وسلم: أَتَاكُمْ أَهْلُ الْيَمَنِ هُمْ أَضْعَفُ قُلُوبًا وَأَرَقُّ أَفْئِدَةً؛ الْفِقْهُ يَمَانٍ وَالْحِكْمَةُ يَمَانِيَةٌ
Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: “Сизларга Яманликлар келди, улар қалблари юмшоқ, оқкўнгил. Динни тушуниш Яманликларга хос, Аллоҳ берган ҳикмат ҳам Яманликларга хос”. Бухорий ва Муслим ривояти.
Абу Ҳурайранинг Исломга кириши ҳақида “Сияр аъломун нубало”да шундай дейилади: “Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу Исломга энг аввал кирганлардан эди. Ўз юртида бўлган вақтида, Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам Мадинага ҳижрат қилишларидан олдин Исломга кирган. Уни Исломга киришига Туфайл ибн Амр ад Давсий сабаб бўлган. Ҳижратнинг еттинчи йили Хайбар жиҳодидан олдин Абу Ҳурайра Мадинага ҳижрат қилиб келди. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу Мадинага келиши тўғрисида шундай дейди: “Мадинага келганимда Росуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам жиҳодга кетган эканлар, Мадинага Субоъ ибн Арфатани бошқарувга қўйиб кетган эканлар. Арфатанинг орқасида бомдод намозини ўқидим…”
Ислом шариатидан озгина хабари бор инсон борки, Абу Ҳурайра деган номни албатта эшитган ва ушбу саҳобий Росулуллоҳ алайҳиссаломдан энг кўп ҳадис ривоят қилган саҳоба эканини ҳам билади.
Ушбу саҳобанинг бундай ақли закий, хотираси ўткир бўлиши ҳақида Абу Ҳурйранинг ўзи шундай ривоят қилади.
عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِيَ اللَّهُ عَنْهُ قَالَ: (( يَقُولُونَ إِنَّ أَبَا هُرَيْرَةَ يُكْثِرُ الْحَدِيثَ وَاللَّهُ الْمَوْعِدُ وَيَقُولُونَ مَا لِلْمُهَاجِرِينَ وَالْأَنْصَارِ لَا يُحَدِّثُونَ مِثْلَ أَحَادِيثِهِ وَإِنَّ إِخْوَتِي مِنْ الْمُهَاجِرِينَ كَانَ يَشْغَلُهُمْ الصَّفْقُ بِالْأَسْوَاقِ وَإِنَّ إِخْوَتِي مِنْ الْأَنْصَارِ كَانَ يَشْغَلُهُمْ عَمَلُ أَمْوَالِهِمْ وَكُنْتُ امْرَأً مِسْكِينًا أَلْزَمُ رَسُولَ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ عَلَى مِلْءِ بَطْنِي فَأَحْضُرُ حِينَ يَغِيبُونَ وَأَعِي حِينَ يَنْسَوْنَ وَقَالَ النَّبِيُّ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ يَوْمًا :لَنْ يَبْسُطَ أَحَدٌ مِنْكُمْ ثَوْبَهُ حَتَّى أَقْضِيَ مَقَالَتِي هَذِهِ ثُمَّ يَجْمَعَهُ إِلَى صَدْرِهِ فَيَنْسَى مِنْ مَقَالَتِي شَيْئًا أَبَدًا، فَبَسَطْتُ نَمِرَةً لَيْسَ عَلَيَّ ثَوْبٌ غَيْرُهَا حَتَّى قَضَى النَّبِيُّ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ مَقَالَتَهُ، ثُمَّ جَمَعْتُهَا إِلَى صَدْرِي، فَوَالَّذِي بَعَثَهُ بِالْحَقِّ مَا نَسِيتُ مِنْ مَقَالَتِهِ تِلْكَ إِلَى يَوْمِي هَذَا . وَاللَّهِ لَوْلَا آيَتَانِ فِي كِتَابِ اللَّهِ مَا حَدَّثْتُكُمْ شَيْئًا أَبَدًا . إِنَّ الَّذِينَ يَكْتُمُونَ مَا أَنزَلْنَا مِنَ الْبَيِّنَاتِ وَالْهُدَى مِن بَعْدِ مَا بَيَّنَّاهُ لِلنَّاسِ فِي الْكِتَابِ أُولَـئِكَ يَلعَنُهُمُ اللّهُ وَيَلْعَنُهُمُ اللَّاعِنُونَ * إِلاَّ الَّذِينَ تَابُواْ وَأَصْلَحُواْ وَبَيَّنُواْ فَأُوْلَـئِكَ أَتُوبُ عَلَيْهِمْ وَأَنَا التَّوَّابُ الرَّحِيمُ
Абу Ҳурайра айтади: “Абу Ҳурайра ҳадисни кўп билади, дейишади. Ва яна муҳожирлар ва ансорлар орасида у каби кўп ҳадис билувчи йўқ, дейишади. Муҳожир биродарларим бозорларда тирикчилик ғами билан оворалар, ансор биродарларим мол дунёлари ишлари билан оворалар. Мен эса, Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламни маҳкам ушлаган оддий бир камбағал киши эдим. Бошқалар ишлари билан кетганда мен у кишини олдиларида хозир бўлар эдим. Бошқалар эсидан чиқарганда мен эсимга олдим. Бир куни Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай дедилар: “Биронтангиз кийимини ёзмадида, мен унга бир сўзимни айтар эдим, кейин у кйимни кўкрагига босса менинг сўзларимни асло эсидан чиқармайдиган бўлади”. Мен шу захоти кичик бир кийимим бор эди шуни ташладим, бошқа кийимим йўқ эди. Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтган сўзларини ўша кийимга қилдилар, мен у кийимни кўкрагимга босдим. У кишини юборган Зотга қасамки, ўша кундан хозирги кунимгача Росулуллоҳнинг сўзларидан биронтасини эсимдан чиқармадим. Аллоҳга қасамки, мана бу иккита оятлар бўлмаганида сизларга буни айтмас эдим.
إِنَّ الَّذِينَ يَكْتُمُونَ مَا أَنزَلْنَا مِنَ الْبَيِّنَاتِ وَالْهُدَى مِن بَعْدِ مَا بَيَّنَّاهُ لِلنَّاسِ فِي الْكِتَابِ أُولَـئِكَ يَلعَنُهُمُ اللّهُ وَيَلْعَنُهُمُ اللَّاعِنُونَ * إِلاَّ الَّذِينَ تَابُواْ وَأَصْلَحُواْ وَبَيَّنُواْ فَأُوْلَـئِكَ أَتُوبُ عَلَيْهِمْ وَأَنَا التَّوَّابُ الرَّحِيمُ
“Албатта, Биз нозил қилган равшан оятларни ва ҳидоятни одамларга китобда баён қилиб берганимиздан кейин беркитганларни–ўшаларни Аллоҳ лаънатлайди. Ва лаънатловчилар лаънатлайди. Магар тавба қилиб, аҳли солиҳ бўлиб, баён қилганларнинг, ана ўшаларнинг тавбасини қабул қиламан. Ва Мен тавбаларни кўплаб қабул қилувчи ва раҳмлидирман”. (Бақара. 159-160) Бухорий ва Муслим ривояти.
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳунинг илмга чанқоқлиги ҳақида Росулуллоҳнинг эътирофлари.
عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِيَ اللَّهُ عَنْهُ أَنَّهُ قَالَ: قُلْتُ يَا رَسُولَ اللَّهِ مَنْ أَسْعَدُ النَّاسِ بِشَفَاعَتِكَ يَوْمَ الْقِيَامَةِ ؟ فَقَالَ: َقَدْ ظَنَنْتُ يَا أَبَا هُرَيْرَةَ أَنْ لَا يَسْأَلَنِي عَنْ هَذَا الْحَدِيثِ أَحَدٌ أَوَّلُ مِنْكَ لِمَا رَأَيْتُ مِنْ حِرْصِكَ عَلَى الْحَدِيثِ أَسْعَدُ النَّاسِ بِشَفَاعَتِي يَوْمَ الْقِيَامَةِ مَنْ قَالَ لَا إِلَهَ إِلَّا اللَّهُ خَالِصًا مِنْ قِبَلِ نَفْسِهِ
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу айтади: “Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга шундай дедим: Эй Росулаллоҳ, қиёмат куни сизни шафоатингизга энг етишгувчироқ инсон мен бўлсам керак? Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам жавоб бердилар: Эй Абу Ҳурайра, бу саволни сендан олдин бошқа одам сўрамаса керак, деб ўйлаган эдим, чунки сен менинг ҳадисларимга энг чанқоқ одамдирсан. Қиёмат куни шафоатимга ким “Ла илаҳа иллаллоҳ”ни холис, ўзидан келиб чиқиб айтса, ўша одам сазоворроқдир”. Бухорий ва Аҳмад ривоятлари.
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу Мадинага келиши билан Хайбарга Росулуллоҳнинг олдиларига жиҳодга кетди. Жангнинг охирроғида етиб борди ва шундан кейин Абу Ҳурайра Росулуллоҳ замонларида у киши билан бирга барча жиҳодларларда иштирок этди. Росулуллоҳнинг вафотларидан кейин ҳам барча жиҳодларда катнашди.
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу ҳадисларни кўп билишидан ташқари, воқега ечим бериш учун ижтиҳод қилишда ҳам энг моҳир мужтаҳидлардан эди. Саҳобалар тарихи китобларида таъкидланишича, Абу Ҳурайранинг ижтиҳодлари кўпинча Умар розияллоҳу анҳунинг ижтиҳодлари билан бир ҳил чиқар эди.
Бундан ташқари Абу Ҳурайра Қуръонни ўзида тўлиқ жамлаган қори ҳам эди. Бу ҳақида аллома Заҳабий “Сияр” да айтиб ўтган.
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳунинг вафоти ҳақида турли ихтилофлар бор. Баъзи ривоятда ҳижратнинг 57-йили Оиша розияллоҳу анҳо вафот этгандан кейин вафот этган, дейилган. Баъзи ривоятларда ҳижратнинг 58-йили, баъзиларда 59-йили дейилган. Қайси ривоят саҳиҳ бўлмасин, Абу Ҳурайра иймон келтирган ақидаси талаб қилганидек яшади. Аллоҳ деди:
يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُواْ ادْخُلُواْ فِي السِّلْمِ كَآفَّةً وَلاَ تَتَّبِعُواْ خُطُوَاتِ الشَّيْطَانِ إِنَّهُ لَكُمْ عَدُوٌّ مُّبِينٌ * فَإِن زَلَلْتُمْ مِّن بَعْدِ مَا جَاءتْكُمُ الْبَيِّنَاتُ فَاعْلَمُواْ أَنَّ اللّهَ عَزِيزٌ حَكِيمٌ
“Эй иймон келтирганлар! Исломга тўлиғича киринг. Ва шайтоннинг изидан эргашманг. Албатта, у сизга очиқ душмандир. Агар очиқ баёнотлар келгандан кейин ҳам тойилсангиз, билингки, албатта, Аллоҳ азиз ва ҳикматлидир”. (Бақара. 208-209)
Саҳобалар розияллоҳу анҳум, шу жумладан Абу Ҳурайра ҳам бу оятларни ҳаёти учун қонун деб қабул қилдилар ва бу дин нимани қилишни буюрса, имконида борича қилишга шошилиб, нимадан қайтарса, ундан тезлик билан қайтдилар. Шунинг учун улар жиҳод майдонида моҳир жангчи, илм мажлисида мужтаҳид олим, оилада адолатли ва намунали эр, бошқарувда умматнинг манфаатлари учун шариатни қоим қилувчи бошлиқ-имом ва бошқалар бўлдилар.
Ҳизб ут-Таҳрирнинг Ўзбекистондаги медиа офиси. Муслим
14.06.2017й.



Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.




ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?
НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!
ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!
ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ