Токи биз тўғри йўлдаги Одил Халифалигимизни барпо этмас эканмиз, юртимиз топталишда, қонларимиз беҳуда тўкилишда давом этаверади

Матбуот баёноти
Токи биз тўғри йўлдаги Одил Халифалигимизни барпо этмас эканмиз, юртимиз топталишда, қонларимиз беҳуда тўкилишда давом этаверади
Яҳуд армияси 2026 йил 14 июнь, якшанба куни Ливан жанубидаги 30 га яқин аҳоли пункти яшовчиларини огоҳлантириб, улардан ҳудудни тарк этишни талаб қилганидан бир неча соат ўтиб, Байрутнинг жанубий чеккасига (Даҳия маҳалласига) ҳаводан зарба берди. «Axios» нашрининг хабар беришича, “Исроил армияси Байрут жанубига ҳужум бошлашдан сал аввал АҚШ Марказий қўмондонлигини (CENTCOM) бундан хабардор қилган”.
Трамп якшанба куни ўзининг «Truth Social» ижтимоий тармоғида қолдирган постида: «Исроил Эрон билан музокараларда эришилган ижобий силжишга халақит бермаслиги керак эди», — деб ёзди. У АҚШ Теҳрон билан келишувга эришишга жуда яқин турганини алоҳида таъкидлади. Шунингдек, Трамп «Исроил Ливан ҳудудидаги бирор бир нуқтага бошқа ҳужум қилмаслиги, ўз навбатида, Ҳизбуллоҳ каби томонлар ҳам Исроилга қарши зарбаларни тўхтатиши керак»лигини қайд этди. Шунга қарамай, у айни вақтда «Исроил ўзини ҳимоя қилиш ҳуқуқига эга» эканини ҳам қўшимча қилди.”
Бу содир бўлаётган воқеалар ва баёнотлар шуни яққол кўрсатиб турибдики, яҳудий вужуди асло муроса ва юмшоқликни тушунмайдиган хавфли саратон шиши кабидир. У куфрнинг етакчиси бўлмиш Американинг яшил чироғи билан ҳануз Ливан жанубини босиб олишда давом этмоқда, ҳар куни мусулмонларни қатл қилиб, уй-жой ва биноларни вайрон этмоқда. Бу ваҳшийликдан на мактаблар ва на шифохоналар омон қолди. Бунинг устига у ўзи содир этаётган бу қирғинларни хаспўшлашга уринмоқда. Бу худди Аллоҳ таолонинг ушбу оятига ҳамоҳангдир:
﴿ذَلِكَ بِأَنَّهُمْ قَالُواْ لَيْسَ عَلَيْنَا فِي الأُمِّيِّينَ سَبِيلٌ وَيَقُولُونَ عَلَى اللّهِ الْكَذِبَ وَهُمْ يَعْلَمُونَ﴾
Бунинг боиси – уларнинг «омий-китобсиз кимсалар учун бизнинг устимизга ҳеч қандай йўл йўқ, (яъни бизга ҳеч қандай масъулият ва гуноҳ йўқ)», дейишларидир. Улар билиб туриб Аллоҳ ҳақида ёлғон сўзларни сўзлайдилар. [Оли Имрон: 75]
Бу жиноятларда Америка ва унинг раҳбари Трамп ҳам унга шерикдир. Зеро, яҳудий расмийлари, жумладан, уларнинг бош вазири, агар «Эрон партияси» (Ҳизбуллоҳ) босиб олинган Фаластин шимолидаги аҳоли пунктларига зарба бергудек бўлса, Вашингтон Байрут жанубига (Даҳияга) ҳужум қилишда уларни тўлиқ қўллаб-қувватлашини очиқ таъкидлади.
Трамп учун буларнинг аҳамияти йўқ. Аксинча, агар яҳудий вужуди нафақат Ливан жанубини, балки бутун мамлакатни босиб олишга ва халқини қириб ташлашга муваффақ бўлса, бу уни хурсанд қилади. Уни фақат бир нарса — бу воқеаларнинг Эрон билан олиб бораётган музокараларига салбий таъсир кўрсатмаслиги қизиқтиради холос. Шу сабабли унинг баёнотлари бир-бирига зид келади: у бир томондан Байрутнинг жанубий чеккасини ўққа тутишни номақбул деб, гўёки одамларни алдашга уринса, иккинчи томондан эса Исроилнинг «ўзини ҳимоя қилиш ҳуқуқи» борлигини таъкидлаб чиқмоқда! Яҳуд раҳбарияти эса ўз навбатида, қилаётган ҳар бир ҳаракатида Вашингтоннинг тўлиқ қўлловига эга эканликларини очиқ-ойдин кўрсатиб ўтишмоқда.
Зеро, бу икки ёвуз куч (ёвузлик жуфтлиги бўлмиш) — Америка ва яҳудий вужуди мусулмон ўлкаларига бирин-кетин тажовуз қилмоқда: Фаластин, Сурия, Ливан, Яман, Ироқ, Афғонистон ва Эрон… Бу занжирли воқеалар ҳануз давом этмоқда. Кейинги навбат кимга эканини эса ҳеч ким билмайди: Исроил режими ваҳима тарқатаётганидек, Миср ва Туркиягами ёки бошқа бирор давлатгами?! Токи мусулмон ўлкалари мана шундай тарқоқ ва бўлинган ҳолда қолар экан ҳамда уларнинг ҳар бирининг тепасида мустамлакачиларнинг биттадан малайи (қоровули) ўтирар экан, бу юртларнинг барчаси вайроналик ва янги мустамлакачилик қурбони бўлишга маҳкумдир.
Агар мусулмон ўлкалари ягона Халифалик ва ягона армия соясида бирлашган бўлганида эди, бугун уларнинг бошига тушган бундай хорлик ва тубанлик асло содир бўлмасди. Америка ва мустамлакачи Ғарб дунёси уларга қарши куч ишлатишга журъат қилолмасди. Яҳудий вужудининг эса бу ўлкаларни босиб олиш ёки ўз назоратига бўйсундириш учун уларни бирин-кетин яккалаб қўйиши у ёқда турсин, умуман бу заминда ном-нишони ҳам қолмас эди.
Зеро, мусулмонларнинг куч-қудрати — уларнинг бирлигида, азизлиги ва шарафи эса — Ислом шариатини ҳаётга татбиқ этишдадир. Уларнинг нажот топиши фақат ва фақат ўз ҳокимиятларини қайтариб олишлари ҳамда ягона Рошид (тўғри йўлдаги) Халифага байъат қилишлари билангина амалга ошади. Мана шу Халифа уларнинг тарқоқлигига барҳам бериб, бирлигини тиклайди, армияларини зафарли озодлик жанглари сари бошлайди. Америка ва барча мустамлакачи кофир кучларнинг ўзбошимчалигига чек қўяди ҳамда яҳудий вужудини бутунлай йўқ қилади.
﴿وَلِلَّهِ الْعِزَّةُ وَلِرَسُولِهِ وَلِلْمُؤْمِنِينَ وَلَكِنَّ الْمُنَافِقِينَ لَا يَعْلَمُونَ﴾
“Ҳолбуки азизлик-куч-қудрат Аллоҳники, Унинг Расулиники ва мўминларникидир. Лекин мунофиқлар (буни) билмаслар.” [Мунафиқун: 8].
Ҳизб ут-Таҳрир Марказий Матбуот бўлими 2 Муҳаррам 1448ҳ
17 июнь 2026м



Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.




ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?
НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!
ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!
ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ