| Hizb-Uzbekiston.info

Top Menu

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

Main Menu

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

logo

| Hizb-Uzbekiston.info

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      20.06.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      13.06.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      06.06.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      30.05.2026
      0
    • Қурбон ҳайити муборак бўлсин!

      26.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      23.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      16.05.2026
      0
    • Барча ОАВ ва ҳуқуқ ҳимоячиларига мурожаат

      10.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      09.05.2026
      0
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • “Сизларга нима бўлдики, Аллоҳ йўлида (жиҳодга) чиқинглар, дейилса, ўз ерингизга (яъни, юртингизга) ...

      23.03.2025
      0
    • Усули фиқҳ бўйича олим Ато ибн Халил Абу Рашта: Ҳизбнинг ҳозирги амири

      07.12.2016
      0
    • Шайх Абдул Қаддим Заллум: Ҳизб қиёдатида ўз ўтмишдошининг энг яхши ўринбосари

      07.12.2016
      0
    • Тақийюддин Набаҳоний… Асосчи шайх

      07.12.2016
      0
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
    • Халифалик Давлатида моллар

      10.03.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      20.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      15.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      28.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.12.2022
      0
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • ХВЖнинг “иқтисодий қизиб кетиш” уйдирмаси

  • Ўзбекистон таълим тизимидаги муаммоларга исломий ечим

  • Марказий Осиё режимлари сунъий чегараларни мустаҳкамлаш орқали кимга хизмат қилмоқда?

  • Тошкент форумидаги ваъдалар ва уларнинг ортидаги таҳдидлар

  • Токи биз тўғри йўлдаги Одил Халифалигимизни барпо этмас эканмиз, юртимиз топталишда, қонларимиз беҳуда тўкилишда давом этаверади

  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР ЧОРЛОВИ…

  • ЭРДЎҒОН ОҒЗИДАН ОТИЛАЁТГАН РАКЕТАЛАР

  • КУФРГА НАФРАТ СИНГДИРИНГ!

МАҚОЛАЛАР
Home›МАҚОЛАЛАР›Ўзбекистон таълим тизимидаги муаммоларга исломий ечим

Ўзбекистон таълим тизимидаги муаммоларга исломий ечим

By htadmin
25.06.2026
0
Share:

Ўзбекистон таълим тизимидаги муаммоларга исломий ечим

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

Бугунги кунда виртуал олам ва ижтимоий тармоқларнинг ўзбек сегментида Жанубий Кореянинг “Ҳақиқий таълим” (Teach You a Lesson) сериали қизғин ва кескин муҳокамаларга сабаб бўлмоқда. Ижтимоий тармоқ кузатувчилари, ота-оналар ва ҳатто таълим соҳаси вакиллари ушбу сериал атрофида икки қутбга бўлиниб улгуришди. Хўш, нечун узоқ Шарқ кинематография маҳсули бўлган бу асар ўзбек томошабинининг эътиборини бу қадар ўзига қаратди?

Жавоб оддий ва аянчли: сериалда кўтарилган мудҳиш муаммолар – бугунги Ўзбекистон мактабларининг ички воқелигига айланиб улгурган реал ҳақиқатдир. Томошабин экранда ўз фарзанди ўқиётган мактабдаги зўравонликни, гиёҳвандликни ва интизом инқирозини кўрди. Аммо энг хавфли жиҳати шундаки, жамиятимиз мактаблардаги жиноятчиликни кўриб даҳшатга тушаётган бўлса-да, бу иллатларнинг келиб чиқиш сабабларидан ва уларнинг асл ечимидан бутунлай бехабар қолмоқда. Сериалда таклиф этилган “жазолаш ва дўппослаш” тизимини кўпчиликнинг ҳавас ва мамнуният билан қўллаб-қувватлаётгани, баъзиларнинг эса бунга қарши чиқаётгани жамиятдаги фикрий тарқоқлик ва мабдаий (мафкуравий) бўшлиқнинг яққол далилидир.

Биз бугунги ҳаётимизда, хусусан, Ўзбекистон мактабларининг сўнгги йиллардаги аянчли инқирозини шунчаки кузатувчи эмас, унга фикрий ташхис қўювчи сифатида қарашга мажбурмиз. Чунки мактаблардаги аҳвол шунчаки таълим сифатининг пасайиши эмас, балки жиноятчилик ва ахлоқсизликнинг синфхоналаргача кириб келганининг исботидир.

Баъзи инсонлар мактаблардаги бу тубанлик, бу инқирознинг сабабини моддий таъминотнинг камлиги ёки техник назоратнинг яхши эмаслигида деб билишади. Биз бу фикрнинг хато эканини воқеий далиллар ва реал рақамларнинг асл мағзига назар ташлаган ҳолда қуйидагича баён қиламиз:

а) Ўзбекистон ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари ва суд тизимининг сўнгги даврдаги баёнотлари ҳамда таҳлилий хулосалари жамиятимизда вояга етмаганлар ва мактаб ёшидаги ўсмирлар ўртасидаги жиноятчилик динамикаси, яъни ўсиб бориши ҳали ҳамон ўта хавотирли даражада қолаётганини кўрсатмоқда. Расмий маълумотлар ва суд амалиёти шуни тасдиқлайдики, содир этилаётган ҳуқуқбузарликларнинг сезиларли қисми айнан умумтаълим мактаблари ўқувчилари ҳиссасига тўғри келмоқда. Замонавий шароитлар ва техник назорат кучайтирилганига қарамай, мактаб ҳовлиларида совуқ қуроллар (пичоқ, кастет) қўллаш билан боғлиқ муштлашувлар ва устозлар мақомига тажовуз қилиш ҳолатлари воқеликнинг аянчли юзидир.

б) Ички ишлар вазирлигининг тезкор маълумотлари шуни фош этмоқдаки, бугунги кунда Телеграм ва яширин тармоқлардаги (даркнет) жиноий тўдалар мактаб ўқувчиларини “осон ва тез пул топиш” тузоғига илинтириб, улардан синтетик наркотикларни тарқатувчи (“закладчик” ёки курьер) сифатида фойдаланмоқда. Натижада, ҳали ҳаётнинг оқу қорасини танимаган ўнлаб, балки юзлаб ўсмирлар узоқ муддатли қамоқ жазосига маҳкум этилмоқда. Бу эса инсоннинг, айниқса ёш авлоднинг ақлий қобилияти ва соғлиғига жиддий таҳдид солувчи ижтимоий касалликдир.

в) Шу билан бир қаторда, тиббий ва наркологик ҳисоботлар анъанавий заҳарлардан кўра арзон ва қўлбола усулда тайёрланадиган “аптека наркоманияси” (кучли таъсир қилувчи дорилар) ва синтетик моддалар (мефедрон, “тузлар”) истеъмоли энг ёш қатлам – мактаб ўқувчилари орасига ҳам суқилиб кириб борганини ва уларнинг руҳиятини бир неча ой ичида бутунлай вайрон қилаётганини тасдиқламоқда.

Юқоридаги мисоллардан кўриниб турибдики, таълим муҳитида интизом ва хавфсизликни фақатгина моддий ва ташқи чоралар билан тиклаб бўлмайди. Шунга кўра, бу инқирознинг туб илдизини ўрганмоқчи бўлсак, жамиятимизни қамраб олаётган фикрлар ва қарашлар моҳиятига назар ташлашимиз лозим.

Бугун мактаб деб аталмиш  даргоҳнинг жиноят ва тубанлик ўчоғига айланиши тасодиф эмас. Бу – капиталистик дунёқараш ва моддий манфаатпарастлик фалсафасининг жамият томирларига сингиб бораётганининг аччиқ самарасидир. Капитализм инсоннинг барча узвий эҳтиёжлари ва ғаризаларини (инстинктларини) фақатгина моддий лаззат ва фойда мезони билан қондиришни ўргатади. Бу заҳарли ғоя таълим тизимига кириб келганда қуйидаги ҳалокатли натижаларни берди:

Биринчидан, таълимнинг товарга айланиши. Капиталистик тузумда ҳар бир нарса сотиладиган ва сотиб олинадиган қийматга эга. Ота-оналар мактабни фарзандига “хизмат кўрсатиладиган жой”, ўқитувчини эса “хизматчи” сифатида кўра бошлади. Бундай “истеъмолчилик” мантиғи ҳукмрон бўлган жойда устозлик мақоми ва илмнинг қадри қолмайди, интизом эса бутунлай емирилади.

Иккинчидан, моддий бойликнинг ягона мезонга айланиши. Капиталистик жамиятда инсоннинг қадр-қиммати билими ёки ахлоқи билан эмас, балки моддий бойлиги ва имконияти билан ўлчанади. Болалар кўз ўнгида ҳалол меҳнат қилаётган устоз эмас, балки виртуал оламда “осон пул” топиб, лаззат ичида яшаётган кимсалар идеалга(намунавий кимсаларга) айланади.

Ана шундай фикрий бузуқлик ва маънавий бўшлиқ муҳитни заҳарлаб турган бир пайтда, воқеликнинг энг аянчли омили кўзга ташланади:

давлат тизими ва ҳукуматнинг юритаётган сиёсати.

Жамият ва таълим тизими мана шундай чуқур ижтимоий инқирозга, маънавий тубанликка юз тутиб турганда, ўзбек режими ёшларни Ислом ақидасини ва унинг аҳкомларини ўрганишдан тўсаётгани, диний таълим ва тарбия устидан турли мантиқсиз тўсиқлар ўрнатаётгани – ўта ақлсизлик, чуқур калтабинликка қурилган зўравонлик сиёсатидир. Огоҳ бўлинг, ўзбек режими ўзининг бу мантиқсиз сиёсати билан касалликнинг илдизини қуритиш ўрнига, унинг ривожланишига замин яратмоқда.

Нечун биз буни ақлсизлик деб атаймиз? Чунки мактаблардаги гиёҳвандлик, зўравонлик ва ахлоқсизлик – инсон фикрининг бузуқлиги ва қалбининг бўшлиғи натижасидир. Инсондаги бу тубан ғаризаларни тартибга соладиган, унга ҳақиқий масъулият туйғусини берадиган ягона куч – бу Ислом динидир. Ёшларни мана шу илоҳий шифодан тўсиш, уларни “дин ҳаётга аралашмасин” деган дунёвий (секуляр) капиталистик мафкура қучоғига улоқтириш билан баробардир. Бу сиёсат – танаси заҳарланган беморга дори беришни тақиқлаб, унинг заҳарланишини томоша қилиб туришдек гап. Бу иши билан ҳукумат жамиятнинг келажаги бўлган ёшларни ўз қўли билан ҳалокатга улоқтирмоқда.

Ўзбек томошабини ўзини қамраб олган муаммолардан қутулиш умидида сериал тақдим этган ечимга маҳлиё бўлмоқда. У ерда муаллифлар ушбу ижтимоий касалликнинг давоси сифатида жисмоний куч, таёқ ва яширин назоратчилар тизимини таклиф қилади. Экрандаги “қасоскор устоз” образи ўқувчиларни дўппослаш орқали адолат ўрнатмоқчи бўлади ва бу бизнинг чорасиз қолган жамиятимизга “ҳақиқий нажот”дек туюлмоқда. Аммо бу – ўта юзаки, ҳаваскорона ва энг муҳими, хатарли ёндашувдир.

Нега? Чунки фақат қўрқув ва ташқи тазйиқ асосида қурилган интизом бир лаҳзаликдир. Сиз боланинг танасига куч ишлатиб, уни синфхонада вақтинча жим ўтиришга мажбур қилишингиз мумкин. Аммо бу билан унинг қалбидаги нафратни, ички бўшлиқни ва тубанликка бўлган мойилликни даволай олмайсиз. У кўздан йироқ бўлган жойда – даркнетда ёки яширин гуруҳларда янада даҳшатлироқ йўлларга юз буради. Демак, даволаш керак бўлган нарса ташқи кўриниш (пўстлоқ) эмас, балки инсоннинг ички дунёси – руҳияти ва фикридир (мағзидир).

Жамият англаб етмаган асл ҳақиқат шундаки, бу ижтимоий фалокат ва тубанликдан чиқишнинг ягона ва мутлақ йўли бор. У ҳам бўлса, инсонни ва коинотни яратган Зот – Аллоҳ Таолонинг буйруқ ва қайтариқларига, Ислом динининг илоҳий ақидасига тўлиқ қайтишдир. Ислом инсон ҳаётини юзаки эмас, балки унинг фикрий асосини ўзгартириш орқали тартибга солади.

Исломий тарбия инсон онгига икки улуғ пойдеворни ўрнатади:

  1. Илоҳий масъулият туйғуси. Ислом ақидасига кўра, ҳар бир инсон ўзининг соғлиғи, ақли ва қилган ҳар бир амали учун қиёмат кунида Аллоҳ олдида ҳисоб-китоб қилинади. Қуръони Каримда Аллоҳ Таоло шундай марҳамат қилади: “…ўзингизни ўз қўлингиз билан ҳалокатга ташламанг”. (Бақара:195). Психотроп моддалар истеъмоли ва жиноят йўли билан пул топиш – инсоннинг ўз нафсини ва жамиятни ҳалокатга бошлашидир. Қалбида Аллоҳдан қўрқуви бўлган, охиратдаги абадий мукофот ва жазога ишонган ўсмир ҳеч қачон моддий манфаат учун бу заҳарларга қўл урмайди.
  2. Илм ва устозлик мақомининг олий даражага кўтарилиши. Ислом дини илм олишни ибодат даражасига, устозни эса пайғамбарларнинг меросхўри мақомига кўтарган. Бугyн ҳукумат мажбурий интизом чоралари ва Миллий гвардия кучи билан қила олмаётган ишларни, Ислом ахлоқи бир зумда ҳал қила олади. Бу соғлом фикрий асосда тарбияланган бола устозига қонуний жазодан қўрққани учун эмас, балки Аллоҳнинг ризолигини истаб, чин қалбдан ҳурмат ва иттифоқлик билан бўйсунади.

“Ҳақиқий таълим” сериали бизнинг кўз ўнгимизда воқеликда ҳам портлаётган ижтимоий бомбанинг бадиий ташхисидир. Сўнгги йиллардаги воқелик шуни кўрсатмоқдаки, таълим тизимидаги инқирозни маъмурий тақиқлар, диний чеклашлар ёки экрандан кўчирилган зўравонлик билан даволашга уриниш – ҳалокатли хатодир. Ҳукумат ёшларни Исломдан тўсиш сиёсатини тўхтатиши, жамият эса сохта экран ечимларига маҳлиё бўлишни бас қилиб, ўз аслига қайтмоғи шарт.

Бугун жамиятимиз икки йўлнинг қаршисида турибди:

Биринчи йўл – капиталистик моддиятпарастлик ва диндан тўсиш заҳри остида қалбсиз, фақат ташқи назорат ва куч ишлатишга асосланган руҳсиз тизимни давом эттириш. Бу йўл жамиятни муқаррар маънавий ўлимга ва тубанликка олиб боради.

Иккинчи йўл – Қуръон ва Суннатнинг фикрий асосларига таяниб, инсон қалбида илоҳий масъулиятни шакллантирувчи, ҳақиқий исломий таълим ва тарбия тизимини барпо этишдир. Фақатгина мана шу йўл бизнинг фарзандларимизни жиноятчилик ботқоғидан, гиёҳвандлик фалокатидан ва маънавий қашшоқликдан сақлаб қола олади.

Аллоҳ Таоло ҳаммамизни ҳақ йўлга йўлласин.

– “Албатта, то бир қавм ўзларини ўзгартирмагунларича, Аллоҳ уларнинг аҳволини ўзгартирмас”   (Раъд:11)

 

Абдуллоҳ

25.06.2026й

Tagsисломий ечимЎзбекистон таълим тизими
0
Shares
  • 0
  • +
  • 0
  • 0
  • 0
  • 0

Leave a reply Отменить ответ

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте, как обрабатываются ваши данные комментариев.

ЯНАДА ҚИЗИҚАРЛИ МАВЗУЛАР

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Даъватга ёрдам бериш ва Халифалик давлатини барпо этишдаги аёлларнинг роли

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Марокашдаги Адолат ва Тараққиёт партиясининг қироллик бошқарувини қўллаб­қувватлаши икки жиҳатдан жиноятдир

  • ЯНГИЛИКЛАР

    Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

ОНЛАЙН КУТУБХОНА

КАМПАНИЯЛАР

Facebook

ИЗОҲЛАР

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    09.06.2026
    […] қилганларидек: «Мушриклар олови билан ёритманг…[1]». Бундай машъум битимлар мусулмон армияларини […]

    ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026
    […] шундаки, Иордания қўшинига инглиз жосуси Глабб Пошо[1] қўмондонлик қилаётган эди. Бошқа араб раҳбарлари ва […]

    НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026
    […] Афсуски, ушбу ҳукмдорлар куфр кучларини «дўст» тутишнинг оқибатларини — бу йўл дунёда хорлик, Охиратда эса ...

    ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    01.06.2026
    […] аёлу болаларни қутқариш учун жанг қилмаяпсизлар?![1]» деган амрига бўйсуниш учун уларда куч ҳам, имконият […]

    ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    31.05.2026
    […] шиорларини улуғласа, демак, бу қалбидаги тақвосидан[1]» деган каломига содиқ қолган ҳолда, байрам шукуҳини […]

    1447 ҲИЖРИЙ ЙИЛ МУБОРАК ҚУРБОН ҲАЙИТИ ТАБРИГИ

logo

Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.

Алоқа учун манзилимиз

  • Beirut-Lebanon P.O.BOX 14-5010
  • 0096 113 07 59 4
  • ht.uzbekistan@gmail.com
  • Popular

  • Comments

  • Эр аёлига маҳрни бермай талоқ қилиши тўғрсидаги саволга жавоб

    By htadmin
    08.01.2017
  • Ҳизб ут-Таҳрир амири олим Ато ибн Халил Абу Роштанинг қурбон ҳайити табриги

    By htadmin
    22.08.2018
  • Андижон қатлиомига 12 йил бўлди!

    By htadmin
    12.05.2017
  • Эркак ва аёл ўртасидаги алоқаларни тартибга солиш

    By htadmin
    19.06.2017
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    09.06.2026

    ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?

    […] қилганларидек: «Мушриклар олови билан ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026

    НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!

    […] шундаки, Иордания қўшинига ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026

    ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!

    […] Афсуски, ушбу ҳукмдорлар ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    01.06.2026

    ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ

    […] аёлу болаларни қутқариш ...

    АЛ-ВАЪЙ

    • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
    • БОШ САҲИФА
    • КИТОБЛАР
    • Ҳизб ут-Таҳрир

    ИЖТИМОИ ТАРМОҚЛАРИМИЗ

    • Contact
    • About Us
    • Home
    http://hizb-uzbekiston.info/