| Hizb-Uzbekiston.info

Top Menu

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

Main Menu

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

logo

| Hizb-Uzbekiston.info

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      20.06.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      13.06.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      06.06.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      30.05.2026
      0
    • Қурбон ҳайити муборак бўлсин!

      26.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      23.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      16.05.2026
      0
    • Барча ОАВ ва ҳуқуқ ҳимоячиларига мурожаат

      10.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      09.05.2026
      0
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • “Сизларга нима бўлдики, Аллоҳ йўлида (жиҳодга) чиқинглар, дейилса, ўз ерингизга (яъни, юртингизга) ...

      23.03.2025
      0
    • Усули фиқҳ бўйича олим Ато ибн Халил Абу Рашта: Ҳизбнинг ҳозирги амири

      07.12.2016
      0
    • Шайх Абдул Қаддим Заллум: Ҳизб қиёдатида ўз ўтмишдошининг энг яхши ўринбосари

      07.12.2016
      0
    • Тақийюддин Набаҳоний… Асосчи шайх

      07.12.2016
      0
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
    • Халифалик Давлатида моллар

      10.03.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      20.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      15.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      28.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.12.2022
      0
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

  • Футбол майдонлари тўлиб-тошар экан, умматнинг дарди кимнинг ёдида? 

  • Ҳаромнинг “оқ фотиҳаси” ва “лайк” соясидаги “Яҳё Синвар”лар

  • Россия — мустамлакачи куч ва Ислом оламининг тарихий душманидир

  • ЭЙ ҚЎШИНЛАР: СИЗЛАРНИ МАҲШАР СЎРОҒИ КУТМОҚДА!

  • ПЕКИН ТАШРИФИ: МАҚСАД — МАНИПУЛЯЦИЯ!

  • ТУРКИЯ — СИЁСИЙ ТЎФОН ОСТОНАСИДА!

  • Таназзулдаги империядан ҳануз паноҳ излаётган сиёсат

САҚОФИЙ БЎЛИМ
Home›САҚОФИЙ БЎЛИМ›Дуо

Дуо

By htadmin
14.06.2017
0
Share:

بسم الله الرحمن الرحيم

Дуо

Дуо ибодатдир, ибодатнинг мағзидир. Аллоҳ айтади:

وَقَالَ رَبُّكُمْ ادْعُونِي أَسْتَجِبْ لَكُمْ إِنَّ الَّذِينَ يَسْتَكْبِرُونَ عَنْ عِبَادَتِي سَيَدْخُلُونَ جَهَنَّمَ دَاخِرِينَ

– “(Эй инсонлар), Парвардигорларингиз : “Менга дуо-илтижо қилинглар! Мен сизларга (қилган дуоларингизни) мустажоб қилурман. Албатта Менга ибодат қилишдан кибр-ҳаво қилган кимсалар яқинда бўйинларини эгган ҳолларида жаҳаннамга кирурлар”, деди”. (40:60)

Бу оятдаги “Менга дуо қилинглар” жумласи билан “Менинг ибодатимдан” ибораси боғланса, Аллоҳ Таолонинг дуони ибодат деб баҳолагани аён бўлади. Пайғамбар с.а.в. нинг:

الدُّعَاءُ مُخُّ الْعِبَادَةِ

“Дуо ибодатнинг мағзидир”, деган ҳадислари ҳам шунга далолат қилади. Бу ҳадисни Термизий Нўъмон ибн Башир йўлидан чиқарган ва саҳиҳ ҳасан, деган.

Модомики дуо ибодат экан, Аллоҳ дуо қиладиган бандасини яхши кўради. Ким Аллоҳга дуо қилмаса, кўп яхшиликни қўлдан бой берибди. Бу иши кибру ҳавосидан келиб чиқиб бўлаётган бўлса,

سَيَدْخُلُونَ جَهَنَّمَ دَاخِرِينَ

– “Бўйинларини эгган ҳолда жаҳаннамга кирурлар”, (40:60)

оятидаги кимсалардан бўлибди.

Аллоҳ Субҳонаҳу бизга қандай дуо қилишимизни баён қилиб, бунинг учун Аллоҳнинг даъватига жавоб қилишимиз, яъни Унинг шариатига бўйин эгиб, Пайғамбарига эргашишимиз лозимлигини айтади:

فَلْيَسْتَجِيبُوا لِي وَلْيُؤْمِنُوا بِي لَعَلَّهُمْ يَرْشُدُونَ

– “Бас, улар ҳам Менинг (даъватимга) жавоб қилсинлар ва Менга иймон келтирсинлар”.     (2:186)

Пайғамбар с.а.в. айтадилар:

يَدْعُواللهَ وَمَأْكَلُهُ مِنْ حَرَامِ وَمَشْرَبُهُ مِنْ حَرَامٍ فَأَنَّى يُسْتَجَابُ لَهُ

“Аллоҳга дуо қилади-ю, ейимлиги ҳаромдан, ичимлиги ҳаромдан. Қандай қилиб унинг дуоси мустажоб бўлсин?!” (Муслим).

Дуонинг афзал вақтлари сажда, ярим кечаси ва фарз намозларнинг кейинидир. Абу Ҳурайра р.а. ривоят қилган ҳадисда Пайғамбар с.а.в. шундай деганлар:

أَقْرَبُ مَا يَكُونُ الْعَبْدُ مِنْ رَبِّهِ وَهُوَ سَاجِدٌ, فَأَكْثِرُوا الدُّعَاءَ

“Банданинг Парвардигорига энг яқин бўладиган пайти саждадаги ҳолатидир. Бас, дуони кўпайтиринглар”. Термизийнинг Абу Умомадан ривоят қилган ва ҳасан ҳадис, деган ҳадисида келади: Пайғамбар с.а.в. дан қайси дуонинг етиб бориши кўпроқ бўлади, деб сўралди. У киши:

جَوْفَ اللَّيْلِ الآخِرِ, وَدُبُرَ الصَّلَوَاتِ الْمَكْتُوبَاتِ

“Ярим кечадаги ва фарз намозларнинг кейинидаги”, деб жавоб бердилар. Рамазон ойида дуо қилишнинг ҳам савоби улуғ. Термизий чиқарган ва ҳасан ҳадис, деган ҳадисда Пайғамбар с.а.в. шундай деганлар:

 ثَلاَثَةٌ لاَ تُرَدُّ دَعْوَتُهُمْ الصَّائِمُ حَتَّى يُفْطِرَ وَالإِمَامُ الْعَادِلُ وَدَعْوَةُ الْمَظْلُومِ يَرْفَعُهَا اللَّهُ فَوْقَ الْغَمَامِ وَيَفْتَحُ لَهَا أَبْوَابَ السَّمَاءِ وَيَقُولُ الرَّبُّ وَعِزَّتِي لأَنْصُرَنَّكِ وَلَوْ بَعْدَ حِينٍ

“Уч тоифа одамнинг дуоси рад этилмайди: Рўзадорнинг ифтор қилгунича, одил раҳбарнинг ва мазлумнинг дуолари. Уларни Аллоҳ булутлар тепасига кўтариб, уларга осмоннинг эшикларини очиб беради ва Парвардигори олам: “Иззатим ҳаққи, бир оздан кейин бўлса ҳам албатта сенга ёрдам бераман”, дейди”.

Дуо – ибодат сабабларини ушламаслик дегани эмас. Пайғамбар с.а.в. нинг сийратлари бунга ёрқин ҳужжатдир.

Пайғамбар с.а.в. Бадр жангида лашкарни ҳозирлаб, ҳар бир қисмни ўз ўрнига қўйиб, уруш учун пухта тайёргарлик кўриб қўйиб, капаларига кириб, шу қадар кўп дуо қилдиларки, ҳатто Абу Бакр р.а.: “Бунинг бир қисми ҳам сизга етади, эй Расулуллоҳ”, дейишгача борди.

Пайғамбар с.а.в. га Маккадан Мадинага ҳижрат қилишга рухсат этилгач, инсон боласи қўллаши мумкин бўлган нажотга олиб борувчи сабабларни қўлладилар ва айни пайтда Қурайш кофирларини ўзларидан буришини, уларнинг макридан нажот беришини, Мадинага соғ-саломат етказиб қўйишини сўраб, Аллоҳга дуо қилдилар.

Аллоҳнинг раҳмат ва саломларига эришгур бу зот шимолга, яъни Мадина тарафга юзланиш ўрнига жанубга юзланиб, Абу Бакр р.а. билан Савр ғорига яшириндилар. Қурайш ҳақидаги, унинг режалари ҳақидаги хабарларни Абу Бакрнинг ўғли Абдурраҳмон орқали билиб турардилар. Абдурраҳмон Маккага қайтаётганида унинг изларини ўчириш ва шу билан Қурайш кофирларини чалғитиш учун Абу Бакрнинг чўрисига унинг орқасидан қўйларни ҳайдаб боришни тайинлардилар. У кишини қидириш енгиллагунга қадар уч кун ўша ерда қолиб кетдилар. Кейин тўхтовсиз юриб, Мадинаи Мунавварага кириб бордилар. Ҳолбуки, Пайғамбар с.а.в. Мадинага соғ-саломат етиб олишларига ишончлари комил эди. Қурайшнинг кофирлари ғор оғзига келиб қолиб, Абу Бакр: “Агар бирортаси оёғи остига қараса, бизни кўради”, деганида:

مَا ظَنُّكَ بِاثْنَيْنِ اللَّهُ ثَالِثُهُمَا

“Учинчиси Аллоҳ бўлган икки киши ҳақида нима деб ўйлаяпсан?”, деб жавоб бергандилар.

فَقَدْ نَصَرَهُ اللَّهُ إِذْ أَخْرَجَهُ الَّذِينَ كَفَرُوا ثَانِيَ اثْنَيْنِ إِذْ هُمَا فِي الْغَارِ إِذْ يَقُولُ لِصَاحِبِهِ لاَ تَحْزَنْ إِنَّ اللَّهَ مَعَنَا

– “Уни кофирлар икки кишининг бири бўлган ҳолида (яъни, бир ҳамроҳи билан Маккадан) ҳайдаб чиқарганларида унга Аллоҳ ёрдам берди-ку. Ўшанда икковлон ғорда бўлган пайтларида ҳамроҳига: “Ғамгин бўлма, шубҳасиз, Аллоҳ биз билан биргадир”, дер эди”.      (9:40)

Ҳижрат қилиб бораётган Пайғамбар с.а.в. ва Абу Бакр р.а. га етиб олиб, улар учун Қурайш тиккан мукофотни қўлга киритмоқчи бўлиб турган Суроқага,

بِأَنْ يَرْجِعَ وَلَهُ سِوَارَا كِسْرَى

“Агар қайтса, Кисронинг тақинчоқлари уники” бўлишини айтдилар.

Хуллас, Пайғамбар с.а.в. бизга сабабларни қўллаб намунасини кўрсатиш баробарида, Қурайш кофирларининг қидирувидан нажот беришини, макру ҳийлаларини ўзларига қайтаришини сўраб, Аллоҳга дуо қилдилар. Ўзлари дуоларининг ижобат қилинишига ва Аллоҳнинг нажот беришига аниқ ишониб, хотиржамлик билан уйларидан чиқиб борарканлар, ҳовлиларини ўраб олган кофирларнинг юзларига тупроқ сепиб ўтиб боравердилар. Дарҳақиқат, Аллоҳ уларни уйқуга мубтало қилган эди.

Демак, дуо сабабларни қўллашни бекор қилиш эмас, аксинча, сабаблар билан ёнма-ён туришдир. Халифаликнинг қайта тикланишини хоҳлаган одам фақат дуо билангина кифояланмасдан, шу иш учун амал қилаётганлар билан бирга амал қилмоғи, бошқачароқ қилиб айтганда, сабабларни қўллаган ҳолда Аллоҳдан мадад, мақсадининг тезроқ рўёбга чиқишини бардавом ва холислик билан сўраб, дуо қилиши лозим.

Ҳамма ишларда ҳам шундай. Киши холис Худо учун амал қилиши, Пайғамбар с.а.в. га садоқатли бўлиши, тўхтовсиз дуо-илтижо этиши лозим. Аллоҳ эшитгувчи ва ижобат қилгувчидир.

Аллоҳ Субҳонаҳу дуо қилгувчининг – музтарнинг дуосини ижобат қилади.

وَقَالَ رَبُّكُمْ ادْعُونِي أَسْتَجِبْ لَكُمْ

– “(Эй инсонлар), Парвардигорларингиз: “Менга дуо-илтижо қилинглар! Мен сизларга (қилган дуоларингизни) мустажоб қилурман”, дейди”,        (40:60)

وَإِذَا سَأَلَكَ عِبَادِي عَنِّي فَإِنِّي قَرِيبٌ أُجِيبُ دَعْوَةَ الدَّاعِي إِذَا دَعَانِي

– “(Эй Муҳаммад алайҳис-салом), бандаларим сиздан Мен ҳақимда сўрасалар, Мен (уларга) яқинман. Менга дуо қилган пайтларида дуогўйларнинг дуосини ижобат қиламан”,           (2:186)

أَمَّنْ يُجِيبُ الْمُضطَرَّ إِذَا دَعَاهُ وَيَكْشِفُ السُّوءَ

– “Ёки музтар-ночор одам дуо-илтижо қилган вақтида (дуосини) ижобат қиладиган ва (унинг) мушкулини осон қиладиган зотми?!”      (27:62)

Лекин ижобат бўлишнинг ҳам шаръий ҳақиқати бўлиб, уни Пайғамбар с.а.в. мана бундай баён қиладилар:

مَا مِنْ مُسْلِمٍ يَدْعُو اللَّهَ – عّزَّ وَجَلَّ – بِدَعْوَةٍ لَيْسَ فِيهَا إِثْمٌ وَلاَ قَطِيعَةُ رَحِمٍ إِلاَّ أَعْطَاهُ اللَّهُ بِهَا إِحْدَى ثَلاَثِ خِصَالٍ: إِمَّا أَنْ يُعَجِّلَ اللَّهُ لَهُ دَعْوَتُهُ, وَإِمَّا أَنْ يَدَّخِرَهَا لَهُ فِي الآخِرَةِ, وَإِمَّا أَنْ يَصْرِفَ عَنْهُ مِنْ السُّوءِ مِثْلَهَا. قَالُوا: إِذًا نُكْثِرُ. قَالَ: اللَّهُ أَكْثَرُ

“Қайси бир мусулмон Улуғ ва Буюк Аллоҳга бир дуо қилса, дуосида гуноҳ ва қариндошчиликни узиш бўлмаса, Аллоҳ унга шу дуосининг эвазига уч нарсадан бирини беради: Ё сўраган нарсасини тезда беради ё шу дуони унинг охиратига олиб қўяди ё шу дуочалик ёмонликни ундан буриб юборади. Саҳобалар: “Унда дуони кўпайтирамиз”, дейишди. Пайғамбар с.а.в: “Аллоҳ кўпайтирсин”, дедилар”. Бу ҳадисни Аҳмад ва Бухорий “ал-Адаб ал-муфрад” да ривоят қилган.

لاَ يَزَالُ يُسْتَجَابُ لِلْعَبْدِ مَا لَمْ يَدْعُ بِإِثْمٍ أَوْ قَطِيعَةِ رَحِمٍ مَا لَمْ يَسْتَعْجِلْ, قِيلَ: يَا رَسُولَ اللَّهِ, وَمَا الاسْتِعْجَالُ؟ قَالَ: يَقُولُ قَدْ دَعَوْتُ وَقَدْ دَعَوْتُ فَلَمْ أَرَ يُسْتَجَابُ لِي فَيَتَحَسَّرُ عَنْ ذَلِكَ وَيَدَعُ الدُّعَاءَ

“Пайғамбар с.а.в: “Банданинг гуноҳ ва қариндошликни узиш аралашмаган дуоси модомики шошилтирилмас экан, ижобат бўлиб бораверади”, дедилар. “Эй Расулуллоҳ, шошилтириш нима дегани?”, деб сўрашган эди, “Шунча дуо қилдим, мустажоб бўлмади”, деб оғир олиб, дуони тарк этмоқдир”, деб жавоб бердилар”. Муслим чиқарган ҳадис.

Демак, дуода сўралган нарса тезда берилмаса ҳам, охират учун бир озуқа бўлиши ёки унинг соҳиби кўп ва улуғ савобга эришиши ёки унинг ўзига яраша бир келаётган балога тўсиқ бўлиши мумкин экан.

Шундай экан, биз садоқат билан, ихлос билан, итоатгўйлик билан Аллоҳ Субҳонаҳуга дуо қилсак, Пайғамбар с.а.в. баён қилган маънодаги ижобатга аниқ ишонган бўламиз.

Ҳизб ут-Таҳрирнинг Ўзбекистондаги медиа офиси. Зайниддин

14.06.2017й.

Tagsдуо
0
Shares
  • 0
  • +
  • 0
  • 0
  • 0
  • 0

Leave a reply Отменить ответ

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте, как обрабатываются ваши данные комментариев.

ЯНАДА ҚИЗИҚАРЛИ МАВЗУЛАР

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Исломий юртлар ҳукмдорлари ва яҳудийлар давлати билан «муқаддас» хавфсизлик келишуви касаллиги

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    БМТ ва унинг Ислом ва мусулмонларга бўлган доимий душманлиги

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Башоратларнинг ютуқларга эришишдаги таъсири

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

  • 20.06.2026

    Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

  • 20.06.2026

    Футбол майдонлари тўлиб-тошар экан, умматнинг дарди кимнинг ёдида? 

  • 20.06.2026

    Ҳаромнинг “оқ фотиҳаси” ва “лайк” соясидаги “Яҳё Синвар”лар

  • 19.06.2026

    Россия — мустамлакачи куч ва Ислом оламининг тарихий душманидир

  • 18.06.2026

    ЭЙ ҚЎШИНЛАР: СИЗЛАРНИ МАҲШАР СЎРОҒИ КУТМОҚДА!

КАМПАНИЯЛАР

Facebook

ИЗОҲЛАР

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    09.06.2026
    […] қилганларидек: «Мушриклар олови билан ёритманг…[1]». Бундай машъум битимлар мусулмон армияларини […]

    ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026
    […] шундаки, Иордания қўшинига инглиз жосуси Глабб Пошо[1] қўмондонлик қилаётган эди. Бошқа араб раҳбарлари ва […]

    НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026
    […] Афсуски, ушбу ҳукмдорлар куфр кучларини «дўст» тутишнинг оқибатларини — бу йўл дунёда хорлик, Охиратда эса ...

    ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    01.06.2026
    […] аёлу болаларни қутқариш учун жанг қилмаяпсизлар?![1]» деган амрига бўйсуниш учун уларда куч ҳам, имконият […]

    ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    31.05.2026
    […] шиорларини улуғласа, демак, бу қалбидаги тақвосидан[1]» деган каломига содиқ қолган ҳолда, байрам шукуҳини […]

    1447 ҲИЖРИЙ ЙИЛ МУБОРАК ҚУРБОН ҲАЙИТИ ТАБРИГИ

logo

Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.

Алоқа учун манзилимиз

  • Beirut-Lebanon P.O.BOX 14-5010
  • 0096 113 07 59 4
  • ht.uzbekistan@gmail.com
  • Popular

  • Comments

  • Эр аёлига маҳрни бермай талоқ қилиши тўғрсидаги саволга жавоб

    By htadmin
    08.01.2017
  • Ҳизб ут-Таҳрир амири олим Ато ибн Халил Абу Роштанинг қурбон ҳайити табриги

    By htadmin
    22.08.2018
  • Андижон қатлиомига 12 йил бўлди!

    By htadmin
    12.05.2017
  • Эркак ва аёл ўртасидаги алоқаларни тартибга солиш

    By htadmin
    19.06.2017
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    09.06.2026

    ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?

    […] қилганларидек: «Мушриклар олови билан ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026

    НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!

    […] шундаки, Иордания қўшинига ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026

    ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!

    […] Афсуски, ушбу ҳукмдорлар ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    01.06.2026

    ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ

    […] аёлу болаларни қутқариш ...

    ИЖТИМОИ ТАРМОҚЛАРИМИЗ

    • Contact
    • About Us
    • Home
    http://hizb-uzbekiston.info/