Яманга қарши уруш шунча офатлар устига инсоний офатга ҳам сабаб бўлмоқда
بِسْمِ اللَّـهِ الرَّحْمَـٰنِ الرَّحِيمِ
Роя газетаси:
Яманга қарши уруш шунча офатлар устига инсоний офатга ҳам сабаб бўлмоқда
Доктор Абдуллоҳ Бозайб қаламига мансуб
2017 йил 2 июн жума куни ЮНИСЕФнинг Ўрта Шарқ ва Шимолий Африка бўйича минтақавий директори Хайрат Кабаларий «вабо эпидемияси суръат билан тарқалиши оқибатида Ямандаги болалар вазияти офатга айланди», деди ҳамда «бир ойнинг ўзида 70 минг ҳолат бўлгани, 600 нафар инсон ҳалок бўлгани»ни қўшимча қилди, сўнг «бундай шубҳали ҳолатлар икки ҳафта ичида 130 мингга етиши мумкинлигини тахмин қилаётгани»ни билдирди.
Ушбу мақоламиз ёзилаётган вақтда ҳам бу рақамлар ортишда давом этмоқда. Гўё бечора Яман аҳлига коалиция кучларининг ҳар куни бошлари устидан учиб, қирғин қилаётгани камлик қилаётгандек.
Яман урушини олиб бораётган халқаро низолашувчи томонлар бу борада шошилмаётгани аниқ. Масалан, Оқ уй матбуот воизи Ямандаги илгарги сўзлашувларда «Яман аҳли олдида узоқ машаққатли йўл турибди», деб айтганди. Мана, унинг давлати бизга ўша узоқлик қанчалар эканини очиқламоқда. Уруш учинчи йилига киряпти ҳамки, Яман аҳлига азоб-уқубатлар ва офатлардан бошқа нарса олиб келмади. Ғарб давлатлари ҳам ҳамон келиша олгани йўқ. Бу ҳақда Британияда чиқадиган «The Independent» газетасида «Ғарб давлатлари ҳануз Яман борасида келишолгани йўқ», деб ёзди.
Жангоҳ соҳасида оладиган бўлсак, курашаётган томонлар ҳали ҳам бир жойда ҳаракат қилишяпти. Дам у ерда олға силжиш бўлгани, дам бу ерда чекиниш бўлгани айтилаётган бўлса-да, бироқ бу Ғарбнинг бир чалғитуви, холос, реал даражадаги ютуққа хизмат қилмайди. Чунки араб давлатлари коалицияси-иттифоқи, деган нарса, бир номувофиқ чатишган-митис нарсадан иборат. Ундаги ҳар бир томон бошқа бир томонга хизмат қилади. Низо чўзилишининг сабаби ҳам мана шудир. Мисол учун, коалицияга етакчилик қилаётган Саудия Трамп (АҚШ)нинг ноғарасига ўйнайди, унинг доирасидан, яъни минтақадаги режасини амалга ошириш, малайи Ҳусийлар орқали Яман ичкарисидаги қадамларини мустаҳкамлаш доирасидан четга чиқмайди. Жанубдаги айрим эронпараст ҳаракатлар ҳам шу аҳвол. Амирликлар эса, ўзининг қадимий хўжайини Британия вакили сифатида, бунинг қарши томонида турибди. Зеро, Амирликларда хўжайинининг ҳарбий базаси бор, у билан ҳимоя конвенциялар тузган. Яман президенти Абдуроббиҳ Ҳодий бажаришга чиранаётган федерал лойиҳа ортида ҳам Амирликлар турибди. Бир вақтнинг ўзида, қудратдан қулаган Солиҳни, унинг ўғлини ва Бош Халқ Конгресси партиясини қайта ишлаш билан шуғулланаётган ҳам шу Амирликлар бўлади. Бу ҳақда яқинда Амирликлар бош вазири унинг юрти Саудия билан Яман манфаати учун Солиҳни қудратга қайта олиб келиш ҳақида суҳбатлашгани тўғрисида баёнот берди!
На фуқарога ва на юртга жони ачийдиган бундай кучлар фақат нуфуз, бойлик учун бир-бирлари билан рақобатлашади ва бу кофир Ғарбнинг жонига оро киритади, инсонлар манфаатига мутлақо хизмат қилмайди. Абдуроббиҳ ўтирган пойтахт электр тармоғи бутунлай вайрон этилган, Адан ёзнинг жазирама кунларини мутлақ зулматда ўтказмоқда… одамлар мусибатига мусибат қўшилмоқда, эпидемик касалликлар тарқалмоқда, жиноятлар кўлами кенгайган… Яман мана шундай бир аҳволда турганда, Форс Кўрфази давлатлари ҳар бири ўз хўжайинига хизмат қилиш бўйича мусобақалашмоқда.
Бугун Яман устида Ғарб давлатлари кураш олиб бораётгани кундек равшан бўлиб қолди. Шунингдек, Ямандаги ҳар икки тараф етакчиларининг ҳам айб-авратлари очилиб, ҳаммага кўриниб қолди. Фақат бир нарса, яъни Яман аҳли бундай етакчилардан қўлларини ювиб қўлтиқларига уриб, битта лойиҳа атрофига бирлашишларидан бошқа нарса қолмади. Албатта, бу уларни бугунги аҳволдан қутқарувчи Пайғамбарлик минҳожи асосидаги Халифалик лойиҳасидир. Ана шунда Яман Ислом давлатининг ўзаги бўлади, Ислом давлати Аллоҳ шариати билан ҳукм юритади, мустамлакачи Ғарб ва унинг нуфузини исломий юртлардан чиқариб ташлайди, мусулмонлар қони оқизилишини тўхтатади, мустамлакачи кофир ва унинг ювиндихўрлари Ғарб лойиҳасини тиқиштириш учун мазҳабпарастлик ва минтақапарастлик каби ёқишган низо оловида бир-бирларининг қонини оқизишларига, Ғарб вакиллари сифатида бир-бирларининг гўштларини ейишларига ҳаргиз йўл қўймайди!
Бугун мустамлакачи Ғарб ўзининг ювиндихўр малай ҳукмдорлари ёрдамида исломий юртлар халқларига хорликни тоттираётган бир пайтда, ёлғиз Пайғамбарлик минҳожи асосидаги Халифаликкина Яман, Шом каби юртларимизда дарё қилиб ёқизилаётган қонни тўхтатишга, у ерлардан Ғарб нуфузини супуриб ташлашга, мусулмонлар ҳурмати ва номусларини ҳимоя қилишга қодирдир.
Бир нарсани эслатишимиз қолди: ушбу рошид Халифалик хаёл эмас, йўқ, у Роббул оламиннинг ваъдаси ва сарвари олам Aнинг башоратларидир:
وَعَدَ اللَّـهُ الَّذِينَ آمَنُوا مِنكُمْ وَعَمِلُوا الصَّالِحَاتِ لَيَسْتَخْلِفَنَّهُمْ فِي الْأَرْضِ
«Аллоҳ сизлардан имон келтирган ва яхши амаллар қилган зотларга уларни ер юзида халифа қилишни ваъда қилди» [Нур 55]
«ثُمَّ تَكُونُ خِلَافَةً عَلَى مِنْهَاجِ النُّبُوَّةِ»
«Кейин Пайғамбарлик минҳожи асосидаги Халифалик бўлади»
Бас, эй Яман аҳли, Аллоҳ султонини барпо этиш ва шариатини ҳоким қилиш учун ҳаракатни бошланг, дунё ва охират неъмати мана шундадир.
Роя газетасининг 2017 йил 7 июн чоршанба кунги 133-сонидан
Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!
Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли
Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб
Республика президентлиги сайловлари ҳукми