Мунзир Махус тинчлик сўзлашувлари халқаро манфаатларга гаров эканини тан олди

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمنِ الرَّحِيمِ
Роя газетаси:
Мунзир Махус тинчлик сўзлашувлари халқаро манфаатларга гаров эканини тан олди
Ҳижрий 1438 йил 22 Рамазон, милодий 2017 йил 17 июн шанба куни Рейтер арабий сайти қуйидаги хабарни чоп этди:
«Сурия мухолафатининг таниқли аъзоларидан бири Мунзир Махус – мухолафат кучларида ҳам, президент Башар Асад ҳукуматида ҳам олти йилдан бери давом этаётган фуқаролар урушига чек қўювчи бирор сиёсий ечим тузишга нуфуз қолмади, деди ҳамда бугун сиёсий ечим халқаро манфаатларга гаров бўлиб қолганини қўшимча қилди.
Музокаралар олий ҳайъати матбуот воизи Мунзир Махус Рейтерга «ҳозир ҳеч қандай ечим йўқ, биз «Женева»да бир қадам ҳам олдинга қадам ташлолмадик, на сиёсий ечим бор, на ҳарбий ечим, фақат карахт аҳвол бор, холос», деди.
Махусга кўра, ҳайъат Женева сўзлашувларидан асло воз кечмайди, чунки бор кучи билан сўзлашувларни орқага суришга уринаётган ҳукумат делегациясига солиштирилганда, ҳайъат бирор сиёсий ечимни пайдо қилишга тайёрлигини исботламоғи ҳамон муҳим бўлиб турибди. Лекин Махус энди масала сурияликлар қўлида эмаслигига иқрор бўлди.
«Ҳозир Сурия қўлида ҳеч қандай куч ва ирода йўқ, биз регионал ва халқаро манфаатлар учун гаровмиз», дея қўшимча қилди.
Махус шунингдек ҳайъатнинг Сурияга бўлган вакили ҳам ҳисобланади. Унинг айтишича, бирор реал ўзгариш асло бўлмайди, бўлиши учун эса, Асадни доимий қўлловчиси Россия, АҚШ, Европа ва регионал ўйинчи давлатлар бирор ечимни, ҳеч бўлмаганда, Сурия халқи истакларини рўёбга чиқарадиган ечимни жорий қилишлари шарт.
Махус «Биздан ансорларимиз асло воз кечмайдилар, лекин устувор вазифалар ўзгариб кетди, кўплаб регионал ва халқаро ўйинчи давлатлар муаммоси энди Асад бўлмай қолди», деди.
Сўнг: «Бирдан-бир савол шуки, Асадсиз Сурия бирдам ҳолатда қола оладими? Ҳеч ким – Асад сақланиб қолишга қодир, деб айтолмайди, бироқ бугун шартларни у ердаги позиция қўяди, холос», дея қўшимча қилди».
Роя газетаси шарҳи:
Мунзир Махус матбуот воизи бўлган музокаралар олий ҳайъати ҳамда ундан олдинги миллий коалиция, буларнинг ҳар иккиси ҳам жинояткор АҚШ қўли билан дунёга келган. Америка иккисини ҳам Шом қўзғолонини бўғизлаш, Суриядаги ўз нуфузини муҳофаза қилиш, ўзига тобе режимни сақлаб қолиш, бинобарин, Пайғамбарлик минҳожи асосидаги рошид Халифалик барпо этилишига йўл қўймаслик мақсадида пайдо қилган. Бу каби қўғирчоқлар Америка етакчилигидаги кофир Ғарб сиёсатларини бажариб берувчи арзонгаров воситалардан ўзга нарса эмас. Уларнинг ҳаммаси ҳам, Асад ҳам қулликда баробардир, бир-бирларидан асло фарқ қилмайди. Шом қўзғолони эса, онгли етакчиликка муҳтож, Шом аҳли ғам-ташвишини кўтарадиган, уларнинг масаласини душманга сотмайдиган, улар доим талаб қилиб келган лойиҳаларини рўёбга чиқариш учун жиддий ва холис меҳнат қиладиган Пайғамбарлик минҳожи асосидаги рошид Халифаликка муҳтож. Кофир Ғарб ва унинг ялоқхўр ҳукмдорларидан қутулишларининг ягона йўли шу.
Роя газетасининг 2017 йил 21 июн чоршанба кунги 135-сонидан



Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.




ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?
НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!
ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!
ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ