Биз истаётган Салоҳиддин ким?!
بِسْـــمِ اللهِ الرَّحْمٰـــنِ الرَّحِيـــم
Роя газетаси:
Биз истаётган Салоҳиддин ким?!
Баён Жамол қаламига мансуб
«Агар менга ўлим келиб, ажалим етмаганида эди, бутун Европа давлатларини Исломга киритган бўлар эдим». Бу Салоҳиддин Айюбийнинг ўлим олдидан айтган сўзлари. 589 йил, милодий 1139 йилда вафот этган бу инсоннинг исми шарифи Юсуф ибн Айюб бўлган. Унга Салоҳиддин, Малики Носир, Абу Музаффар каби тахаллуслар берилган. Уммат унинг «Мен Ақсо масжиди асир бўлиб турган бир пайтда кулмоққа Аллоҳдан уяламан», деган сўзини яхши билади.
Салоҳиддин Айюбий роҳимаҳуллоҳ кўрсатган қаҳрамонликлар тарихда абадий қолди. Ботил ёзувчилар унинг муаттар сийратини Уммат хотирасидан ўчиришга уринишди, аммо бунга қаламлари ожизлик қилди. Нега ҳам ожизлик қилмасин. Ахир, у Қуддуси Шариф фотиҳидир, Аллоҳ аббосийлар халифалигининг дарз кетган ерларини шу инсон билан таъмирлаган, шу орқали у фотимийлар фитнасига барҳам берди! Ахир, у Миср ва Шом дохил Умматнинг икки қанотини бирлаштирди, Ўрта Ер денгизи 70 йил салибчилар босқинчилиги остида қолгандан сўнг уни озод этди, ичлари гина-адоватга тўла салибчиларнинг исломий юртларга қилган ҳужумларини бир неча бор қайтарди, Шерюрак Ричардга қарши жанг қилди, Рено де Шатильонни ўлдирди, Балдуинга уруш очиб, устидан ғалаб қозонди.
Уммат салафларимизнинг Ғарб давлатлари билан қандай муносабатда бўлганларини унутгани йўқ. Уларнинг бурунларини қандай қилиб ерга ишқаганларини яхши хотиралайди. Ҳа, ғарблик кофирлар Халифаликни ағдаришди, барча ёлланма ахборот воситалари ёрдамида Ғарб билан кенг муносабатда бўлиш кераклиги, тараққий топган Ғарб билан, учинчи олам давлатлари ўртасидаги жарликка кўприк қуриш лозимлиги ҳақида тинмай жар солишди… Ғарб ҳазорати ва эркинликларига намуна сифатида тарғибот-ташвиқотлар олиб боришди, Ғарбни ҳаёт ишларида эргашиладиган намуна қилиш учун қанча-қанча маблағларни сарфлашди… Ғарбнинг хоббиси ва тенденцияларидан тортиб, фикрларига қадар ҳаммасини башариятнинг уйғониши ва тараққий топиши учун намуна сифатида кўрсатишди… Ғарбнинг қандай кийиниш, қандай овқатланиш, қай тарзда байрам ва тўйлар қилиш, қанчалик кўп бекорчи вақт топиш ҳақидаги таклифларини… ҳаммасини ўрнак қилиб кўрсатилди. Ғарбпараст малай ҳукмдорлар ҳам ўлиб-тирилиб ҳаракат қилишди: исломий шахсияни ўчириш, мафкуравий қарамликни тиқиштириш, ғарбча таълим программаси орқали, унинг ҳазоратини ўтказиш, ажнабий маърифат муассасаларини бошқариб, бу кабиларга юрт дарвозаларини ланг очиб бериб, ғарбча нопок ва заҳриқотил фикрларни тарқатиш… ҳатто тарихни бузиб кўрсатиб, Махатма Ганди ва Мартин Лютер каби кимсаларни қаҳрамонлар, ислоҳот даъватчилари қилиб кўрсатиш, мозий билан бугунги кун ўртасидаги боғлиқликни узиб ташлаш учун шундай кимсаларнинг тариху хотираларини авлодлар ақлларига қуйиш, авлодларни ўз томирларидан айрилган, ҳаётдаги асл йўналишларини йўқотган ёшларга айлантириш… каби ишларни содир этишди.
Буларнинг барчасига қарамай – зеро, ҳар бирини бирма-бир шарҳлаш мушкул – шунча азоб-уқубатлар Умматга таъсир қилмади, аксинча саботига сабот қўшди. Салоҳиддин хотиралари ҳам қалб ва кўнгилларимизда абадий сақланиб, ҳамон нашидаларимизда куйланмоқда, каттаю кичикларимизга даъват этилмоқда. Биз қайта Қуддуси Шарифни озод этувчи янги Салоҳиддин чиқишига ҳануз интиқмиз, умидсизликка тушмадик, босқинчилик ўнлаб аср давом этса-да, Уммат тарихи бизга зулматли йиллар қанча давом этмасин, ёруғ кунлар тонги албатта отишини доимо хотирлатиб турибди. Биздаги бундай чуқур ишонч Росулуллоҳ Aнинг башоратлари билан Қуръони Карим ваъдасидан балқиб чиққан:
وَلَقَدْ كَتَبْنَا فِي الزَّبُورِ مِن بَعْدِ الذِّكْرِ أَنَّ الْأَرْضَ يَرِثُهَا عِبَادِيَ الصَّالِحُونَ
«Дарҳақиқат Биз зикр қилгандан сўнг Забурда: «Албатта ерга менинг солиҳ бандаларим ворис бўлурлар», деб ёзиб қўйганмиз» [Анбиё 105]
Лекин биз қандай Салоҳиддинни истаймиз, яъни, иккинчи салоҳиддинни қандай қайтара оламиз?!
Авваламбор, Салоҳиддин каби буюк шахс ҳақида сўз юритар эканмиз, бугун исломий юртларимизда ҳокимиятпараст ёки малай ахборот воситалари ёзаётгандек услубга эргашиб кетмаслигимиз лозим. Жумладан, Салоҳиддинни худди Американинг Голливуд фильмларида тасвирланганидек, бир ўзи курашиб, ҳамма нарсани остин-устин қилиб ташловчи қаҳрамон қилиб баён қилган тарих китоблари каби. Шунингдек, авлодларимизга Салоҳиддинни ота-онанинг тарбияси натижаси қилиб тасвирловчи мактаб дарсликлари каби. Бу дарсликларга кўра, Салоҳиддиннинг дадаси ўғлини болалар билан ўйнаб юрганини кўриб қолиб, «Ақсонинг фотиҳи ўйнамайди», дея уриб йиқитади. Яъни Салоҳиддин шахсиятини оилавий тарбия доирасига киритиб қўйган, Шом юртларини салибчилар нажасидан поклаган ҳақиқий шахсиятдан узиб, бачканалаштириб юборган, болалар диққатини Қуддуси Шарифни озод этган реал тариқатдан чалғитган ҳамда эътиборни у олиб борган жиҳод, баланд кўтарган байроқ, давлат салтанати ва етакчилик қилган қўшинлардан бутунлай узоқлаштирган.
Ушбу масжид ҳамон салибчилик босқинчилиги остида инграмоқда, яҳудийлар айни босқинчиликнинг бир воситаси сифатида хизмат қилишяпти. Етмиш йилдан бери Ақсо инграмоқда, на нусрат-ёрдам берувчи бор, на Салоҳиддин! Қизиғи шуки, Уммат Салоҳиддинни ғоят муштоқлик билан кутмоқда-ю, бироқ унинг тутган позициясини, даражасини, Қуддуси Шарифни қандай озод этганини билмайди. Бизга Салоҳиддин керак, деймиз-у, аммо унинг сийратини ўрганмаганмиз. Онахонларимиз ва қизларимиздан фарзандларни Салоҳиддин қилиб тарбия қилишларини истаймиз, аммо Салоҳиддин бўлиши учун аввал биз бошқа ишни қилмоғимиз кераклигини тушунмаяпмиз. Бу иш армияларига Салоҳиддин қўмондонлик қиладиган ва улар билан Қуддуси Шарифни озод этадиган давлатни барпо этишдир. Тўғри, бизга Салоҳиддин керак, у каби тақволи, софдил кишилар керак. Бироқ Салоҳиддин ғайриоддий (афсонавий) қаҳрамон эмас. Агар биз ўзимиз ўзгартирмоқчи бўлган воқеъликни муқаддаслаштирсак ва билмасдан янги Салоҳиддин пайдо бўлишига қарши курашсак янги Салоҳиддин ҳаргиз пайдо бўлмайди.
Салоҳиддин курд эди. Биз бўлсак, ҳар соат араблигимизни мақтаб куйлаймиз. Салоҳиддин ироқлик эди, аммо Шомни озод этиш учун туркни ҳам, арабни ҳам жамлаган давлат соясида жанг қилди. Сассиқ-бадбўй миллатчилик ҳақида ҳамон қўшиқлар айтяпмиз ва авлодлар ўрнатган чегараларни муқаддаслаяпмиз, ваҳоланки, бундай авлодларга қарши Салоҳиддин жанг қилган.
Салоҳиддин толиби илм эди. Мужоҳид уламолар қўлида таълим олиб, бутун ҳаётини Ислом мудофааси йўлида жиҳод қилиб ўтказди. Қуддуси Шариф йўлида қилган ишларидан энг биринчиси, Бағдодда шаръий Халифалик салтанатини қайта тиклаш ва Халифаликдан ажралиб олган фотимийларни йўқ қилиш бўлди. Бироқ бугун – Салоҳиддинлар қайтиши керак, дея кўкракларига муштлаётган кўплаб хомхаёллар, Халифаликни қайта барпо этишдан ўтириб олишган. Халифалик ҳақида гапирилгудек бўлса, қалтираб қолишади ва
أَضْغَاثُ أَحْلَامٍ
«(Бу) алақ-чалақ тушлар» [Юсуф 44]
дейишади, улар худди
فَاذْهَبْ أَنتَ وَرَبُّكَ فَقَاتِلَا إِنَّا هَاهُنَا قَاعِدُونَ
«Боргин, сен ўзинг ва Роббинг уларга қарши уришаверинглар. Биз эса мана шу ерда ўтириб турамиз» [Моида 24]
деган қавм каби, боринглар, Халифаликни қайта тиклайверинглар, биз эса, шу ерда ўтириб турамиз, дейишмоқда, гўё!
Қуддуси Шарифни озод этишдан олдин, Салоҳиддин Миср ва Шомни бирлаштирди, Халифалик армиясини битта эр кишининг юрагига жамлади-бириктирди, ана шундан сўнг кучли нусратга эришди. Бас, шундай экан, ўзимиз Салоҳиддиннинг қайтиши учун ҳеч қандай ҳаракат қилмай, яна уни қайтишини қандай орзу қилишимиз мумкин?! Эҳтимол кимдир – фарзандларимизни онахонларимиз меҳнат қилиб, яхши тарбия қилиб, уларга Қуръонни – бугун кўпчилик ёдлаётгани каби – тушунмай-қуруқ ёдлатсалар, Салоҳиддинлар етишиб чиқади, деб ўйлаётгандирлар… Шунчалик аҳволда қолдикми-я!!
Мен аёлларимиз ролини бекор қилмаяпман… содиқ қалбли, олиҳиммат, жиҳодни севувчи ва Ислом учун жонини тикувчи, эртанги босқич учун керакли авлодларни тайёрлашдек аёлларимиз вазифаларини камситмоқчи эмасман.
Лекин биз олдимиздаги масалаларимизни қисмларга бўлишни ва ишларга юзаки қарашни бас қилишимиз керак. Туб ўзгаришга ҳаракат қилишдан қўрқиб, кенгқамровли ўзгартириш маъракасини озчиликка қўйиб бериб яшаган тўқсон йилимиз етар. Ахир, бу ўзгартириш биздан умумий равишда бугунги тузумни ағдариб, ўрнига Ислом тузумини қўйишни буюрмоқда. Қуддуси Шарифни озод этмоқ, Умматни бирлаштирмоқдан алоҳида иш эмас, Холид ибн Валид ва Салоҳиддин Айюбий каби мардларни вужудга келтирмоқ, ортида туриб жанг қилинадиган ва у билан ҳимояланиладиган қалқон халифани вужудга келтирмоқдан йироқ иш эмас, бир-бирига боғлиқ.
Қуддуси Шарифга йўл Пайғамбарлик минҳожи асосидаги рошид Халифалик соясидаги бошқарув орқали ўтади. Аллоҳнинг оятлари тилларда тиловат қилиниши ва қалблар билан йиғлашдан олдин, воқеда татбиқ этилиши лозим. Халифалик тузуми бир неча бор Қуддуси Шарифни озод этиб, Умматни жиҳод ва шаҳидлик ғояси атрофига жамлаган экан, фаровон ҳаётга элтувчи ягона йўл мана шундай тузум орқали Умматга Аллоҳнинг Китоби ва Набийси суннати билан ҳукм юритадиган ҳокимиятни қайта барпо этиш йўлидир. Ана шу ҳаётда Салоҳиддин каби минглаб мардлар бўлади.
Роя газетасининг 2017 йил 5 июл чоршанба кунги 137-сонидан
Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!
Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли
Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб
Республика президентлиги сайловлари ҳукми