Қатар ёки Мисрни танлаш гўёки, жазирама иссиқ ёки оловни танлаш кабидир
بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيم
Роя газетаси:
Қатар ёки Мисрни танлаш гўёки, жазирама иссиқ ёки оловни танлаш кабидир
Ҳасан Мадҳур қаламига мансуб
Ҳизб ут-Таҳрир-Фаластин матбуот бўлими аъзоси
Ғазо секторини назорат қилаётган Ҳамас режимига таъсир ўтказиш мақсадида Рамаллоҳ режимининг Ғазо аҳлига босимлари натижасида Ғазо оғир қийинчилик ҳолатини бошдан кечириб келмоқда. Шунга қарамай Миср Ҳамас делегациясини кутиб олди. Аммо у ерда тўққиз кун бўлган делегация нималар қилганини ва Миср разведка хизмати билан нималарни гаплашилганини очиқламасдан қайтиб келди. Маълумки, Миср разведка хизматига Фаластин ҳаракатлари билан муомала қилиш вазифаси юкланган эди. Бор-йўқ тарқатилган хабар Ҳамас билан Муҳаммад Даҳлонга яқин манбалар баёнотларида келди, холос. Уларда Қоҳирада Ҳамас делегацияси билан Даҳлон ва унинг тарафдорлари ўртасида учрашувлар бўлиб ўтгани, Даҳлон ва Миср разведкаси Ҳамас делегациясига кўплаб ваъдалар бериб, электр энергияси масаласида кўнглини хотиржам қилгани, электр ҳар ўн икки соатда тўрт соатдан ўчириб турилиши хабар қилинди.
Бироқ айни зиёрат мазмунини тушуниш учун унинг ҳақиқий сабаблари билан боғлиқ бир неча воқеий далилларни кўздан қочириб бўлмайди. Воқеда Қатарга қарши қасддан қилинган Кўрфаз кризиси кетмоқда. Бу кризисдан мақсад Қатар нуфузини қисқартиришдир. Чунки Қатар Британия малайи бўлиб, у АҚШнинг Фаластин, Яман ва Ливиядаги лойиҳасига халақит бермоқда.
Кўрфаз кризиси аланга олишидан сал аввал Қатар вакили Муҳаммад Имодий Ғазо секторига сафар қилиб, у ердаги аҳвол бундан ҳам ёмон томонга сурилишини билдирган эди. Бунинг муқобилида Эрон раҳбарлари Ҳамасга сўнгги сайлов ютуқлари билан табрик йўллаб, ҳатто Лондонда чиқадиган «Шарқул Авсат» газетасининг жорий йил 30 май кунги сонида Эроннинг қайтадан Ҳамасни қўллаб-қувватлай бошлагани тўғрисида хабар тарқалди.
Бу худди Ҳамас ҳаракатидан Қатар билан муносабатни бузиб, Миср, асосан Эрон билан яқин муносабатда бўлиш талаб қилингани тўғрисидаги хабарга ўхшайди. Яъни Ҳамасдан минтақада Қатар каби инглиз малайлари билан жанжаллашмаган ҳолда, Америка малайлари билан алоқа қилиш талаб қилинган.
Бу нуқтада диққатни жалб қиладиган иш Ҳамас ҳаракати сайлови натижаларини маълум қилиш услуби бўлди: Масалан, илгари Ҳамаснинг ҳарбий жиҳози муассиси бўлган, яқинда ҳибсдан озод этилган Яҳё Синвор Ҳамас ҳаракати сиёсий бўлимининг Ғазо сектори бўйича раиси этиб сайлангани хабар қилинди, унинг янги вазифаси ҳаракатнинг Миср ва Эрон билан муносабатларни қайта тиклаш ва яхшилашдан иборатлиги маълум қилинди. Сўнг Миср режими Исмоил Ҳаниянинг Қатарга чиқиши учун Рафаҳ чегара пункитини очиб беришдан бўйин товлади, Ҳания Қатарга сўнгги овоз бериш йиғилишини ўтказиш ва ким Ҳамаснинг сиёсий бўлими раиси этиб сайланганини эълон қилиш учун бориши керак эди. Сўнг Мисрнинг Исмоил Ҳанияга чегарани очиб бермаганига жавоб сифатида, Исмоил Ҳания Ҳамас ҳаракатининг сиёсий бўлими раиси этиб сайланди, деган эълон янгради, кутилмаган бу эълонни Холид Машъал Қатар канали Ал-Жазира орқали билдирди. Гўё бу Мисрнинг айни хатти-ҳаракатига раддия сифатида бўлди. Чунки Миср Рафаҳни фақат бир томонлама, яъни Мисрдан Ғазо секторига қайтмоқчи бўлиб турганлар учунгина очганди. Бу шуни англатадики, демак, чегаранинг очилмаслигининг айни ҳодисага хавфсизлик жиҳатидан мутлақо дахли йўқ, балки айнан Ҳаниянинг Қатарга ўтмаслиги ва у ерда яшамаслиги учун қасддан ёпилди. Маълумки, Қатар Ғазога инсонпарварлик ёрдамлари ва қўллаб-қувватлаш даъволари билан ўз нуфузини ёйиб келади. Бу нарса ўтган йиллар мобайнида, яъни Исмоил Ҳания Ғазо сектори бош вазири бўлиб ишлаган пайтда ҳамда Холид Машъал Қатарда яшаган вақтда содир бўлган.
Бундан ҳам кутилмаган иш бўлдики, Миср Ҳамаснинг янги раҳбари ва унинг кўплаб ёрдамчиларини Ғазо сектори даражасида кутиб олди. Улар Мисрда тўққиз кун туришди, Ҳания эса Ғазода муқим бўлиб қолди! Агар бунга сўнгги пайтларда Ғазода Ҳамас маъмуриятидаги турли мансабларга тайинлаш ишларини қўшимча қиладиган бўлсак, бундан Ҳамаснинг ҳарбий жиҳозига яқин гуруҳлар ва раҳбарларнинг Ғазога ҳукмрон бўлаётганини англашимиз мумкин. Буларнинг барчаси шунга далолат қиладики, Миср ва Эрон каби америкапараст режимлар ўзлари фойдаланиши мумкин бўлган партиялар куч-қувватини оширишга уринишяпти, бунинг муқобилида, Ҳамас ичкарисидаги Қатар томонидан қўллаб-қувватланиб, Британияга боғлашга уринилаётган оқимларни четга суришга ҳаракат қилишяпти. Бу эса, АҚШ ва унинг малайлари Британиянинг минтақадаги қўғирчоғи бўлган Ҳамаснинг Қатарга бўлган боғлиқлигини узиб, Америкага боғлаб олишга ҳаракат қилишаётганини англатади ва бу яққол кўриниб турибди.
Шундай бўлса-да, Ҳамаснинг Қатарга бўлган боғлиқлигини узиб ташлаш, осон иш эмас. Чунки ип жуда мустаҳкам боғланган. Бунинг устига, Ҳамаснинг энг фаол раҳбарлари ҳам Қатарда. Шубҳасиз, буни Миср ҳам тушуниб турибди. Бироқ Миср айни боғланган ипни юмшатишга, ҳеч бўлмаса, заифлаштиришга уринмоқда. Агар бунга қодир бўлса, албатта. Аммо бу Мисрнинг Аббос режимидек ўзининг итоатгўй қўғирчоғини ўзидан узоқлаштириб юборишини англатмайди, балки бу режимнинг ҳам эски ҳолича қолишини англатади.
Фаластин режимининг Ҳамас ҳаракатидан зада бўлиши ва унга босимни кучайтириш билан таҳдид қилишига келсак, бу оддий бир безовталик, холос, ундан нарига ўтмайди. Яъни режим Муҳаммад Даҳлон билан Ҳамас ўртасидаги Миср разведкаси назорати остидаги битимдан ҳамда электр энергияси каби айрим муаммоларни ҳал қилиш ҳақидаги гаплардан бир оз хавотирланяпти, холос. Шунинг учун бу нарса Ғазо секторининг Аббос режимидан ажралиб, мустақил бўлишига олиб боради деган тасаввурни беряпти. Лекин бу иттифоқу музокараларнинг барчаси Американинг Фаластин масаласидаги таъсирига салбий таъсир қилмайди, айни масалани маҳкам ушлаган америкапараст Миср режими бор экан, унинг таъсири йўқ. Шунинг учун Аббос режими ва унинг кўплаб раҳбарларининг Миср хатти-ҳаракатидан безовта бўлганларидан сўнг Миср президентлик аппарати матбуот воизи чиқиб, Миср муомала қилаётган қонуний вакил, Фаластин режимидир, деди. Нима бўлганда ҳам, Даҳлон ёки Аббос томонга йўналиш охир бориб, битта нуқтага-Америка сиёсатига олиб боради, бошқа ёққа олиб бормайди.
Ислом Умматининг ҳақиқий ғамхўри, яъни Пайғамбарлик минҳожи асосидаги рошид Халифалик давлати йўқ бўлган бир пайтда, Ҳамас ҳаракатининг ҳам, бошқа исломий қуролли ташкилотларнинг ҳам ишкалликлари уларнинг АҚШ ёки Британия малайлари томонидан тўқилаётган фитна тўрида ҳаракат қилишаётганидир.
Бу қуролли ҳаракатлар, ўз амалиётлари ва фаолиятларини молиялаш учун миллионлаб долларларга жуда муҳтож. Уларнинг иши ҳам худди катта маблағни талаб қиладиган ҳарбий амалиётлар кабидир. Бу маблағларни фақатгина давлатларгина таъминлай олади… Минтақадаги давлатлар эса, барчаси кофир Ғарбга чамбарчас боғланган.
Бундан ташқари, айни режимлар ўз армияларини ҳаракатга келтирмай, ўзларининг қўрқоқлик ва хоинликларига турли «баҳона»ларни келтиришда давом этишмоқда. Улар армияларига (Эронда бўлганидек) қаршилик ҳаракати, ёки (Мисрда бўлганидек) воситачи ҳаракат каби сифатларни беришяпти. Ваҳоланки, бу исломий армиялар бундай сифатларга лойиқ эмаслар. Аслида, бу режимларнинг барчаси Умматга, Фаластинга, Ақсога қарши тил бириктиришяпти.
Шунинг учун ҳар бир исломий ҳаракат учун лойиқ иш золимларга эргашмасликдир. Чунки бу дунёю охиратда ўзлари учун бало-офат бўлади.
وَلَا تَرْكَنُوا إِلَى الَّذِينَ ظَلَمُوا فَتَمَسَّكُمُ النَّارُ وَمَا لَكُم مِّن دُونِ اللَّـهِ مِنْ أَوْلِيَاءَ ثُمَّ لَا تُنصَرُونَ
«Зулм йўлини тутган кимсаларга берилиб кетманглар (эргашманглар). Акс ҳолда сизларга дўзах ўти етар. Сизлар учун Аллоҳдан ўзга бирон дўст йўқдир. Кейин сизларга ёрдам берилмас» [Ҳуд 113]
Роя газетасидан олинди
Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!
Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли
Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб
Республика президентлиги сайловлари ҳукми