Сиёсий фикрлаш ҳақидаги саволга жавоб

Сиёсий фикрлаш ҳақидаги саволга жавоб
Таҳририятимизга Абу Абдуллоҳ исмли мухлисимиздан келган саволга жавоб.
Савол:
Ассалому алайкум. Hizb-uzbekiston сайтининг савол-жавоб саҳифасида сиёсий онг, мусулмон одам сиёсат билан шуғулланиши зарурлиги, фарзи кифоя экани тўғрисида ўқидим. Жуда яхши гаплар, Аллоҳ рози бўлсин! Ушбу мақоладан менда шундай савол келиб чиқди: Хўп биз сиёсат билан шуғулланишимиз керак экан, бунинг учун нима қилиш керак? Сиёсий фикрлаш, сиёсат мавзусида фикр юритишнинг тўғри кўриниши қандай бўлади?
Жавоб:
بسم الله الرحمن الرحيم
يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُوا أَطِيعُوا اللَّهَ وَأَطِيعُوا الرَّسُولَ وَأُولِي الْأَمْرِ مِنْكُمْ ۖ فَإِنْ تَنَازَعْتُمْ فِي شَيْءٍ فَرُدُّوهُ إِلَى اللَّهِ وَالرَّسُولِ إِنْ كُنْتُمْ تُؤْمِنُونَ بِاللَّهِ وَالْيَوْمِ الْآخِرِ ۚ ذَٰلِكَ خَيْرٌ وَأَحْسَنُ تَأْوِيلًا
“Эй иймон келтирганлар, Аллоҳга итоат қилинг ва пайғамбарга ҳамда ўзларингиздан бўлган (яъни мусулмон бўлиб Аллоҳнинг ҳукмларини татбиқ қилаётган) ҳокимларга бўйинсунинг! Бордию бирон муаммога дуч келсангиз,— агар ҳақиқатан Аллоҳга ва охират кунига ишонсангиз — у муаммони Аллоҳга ва пайғамбарига қайтаринг! Мана шу яхшироқ ва чиройлироқ ечимдир”. (Нисо. 59)
Ва алайкум ассалом ва роҳматуллоҳ. Самимий фикрларингиз учун сизга ҳам раҳмат, ҳаммамиздан Аллоҳ рози бўлсин. Тўғри, мусулмон одам сиёсат билан шуғлланиши керак, бошқарув нима экани, бу бошқарувни Исломий бўлиши нима эканини билиши, яшаётган ҳаётини шаръий бошқарув асосида бошқариладиган қилишга ҳаркат қилиши лозим. Бу ҳақида сиз айтган савол-жавобда айтиб ўтилган.
Инсон сиёсат билан шуғулланиши, сиёсий фикрлаши қандай бўлиши саволига жавоб бериш учун, Ҳизб ут таҳрир Исломий сиёсий ҳаракати асосчиси Шайх Тақийюддин Набаҳонийнинг “Фикрлаш” китобидан фойдаланган ҳолда жавоб беришга ҳаракат қиламан.
Сиёсат устида фикр юритиш – сиёсий фикрлаш
Энди воқеалар ва жорий ҳодисаларни сиёсий фикрлашга келсак, бу шундай бир фикрлашки, у бир воқеа ҳақида юритилаётган сўз далолат қилган нарсаларни сиёсий жиҳатдан фикрланишидир. Айнан шундай фикрлаш фикрловчини сиёсатчига айлантиради. Бундай фикрлашда бир-бирига мужассам бўлган бешта асосий ишларга эҳтиёж туғилади:
Биринчидан: Оламда содир бўлаётган барча воқеа, ҳодисаларни, яъни ҳамма ахборотларни узмасдан кузатиб бориш зарур, бунинг учун хилма-хил хабарларнинг аҳамиятли ва аҳамиятсиз жиҳатларига, воқеа, ҳодисалар ёки уларни етказишдан кўзланган мақсадга, хабарнинг узилиб қолиши ёки муфассал етказилиш жиҳатларига қараш лозим. Тажриба қилиш ва ўз вақтида кузатиш билан хабарларни узлуксиз кузатилар экан, уларнинг ҳаммасини эмас, балки керак бўлганларнигина кузатиб бориш орқали воқеа-ҳодисларни сиёсий фикрлаш шаклланади.
Иккинчидан: Воқеа ва ҳодисаларнинг моҳияти, яъни хабарларнинг далолатлари ҳақида – аввалданми ёки яримиданми фарқсиз – маълумотларга муҳтож бўлинади. Бу маълумотлар жуғрофий, тарихий, фикрий, сиёсий ёки бошқа маълумотлар бўладими, қайси соҳада бўлишидан қатъий назар, воқеа ва ҳодисаларнинг, яъни хабарлар нимага далолат қилётганини тушунишга эришилса бас.
Учинчидан: Воқеаларни ўзининг шароитларидан ажратмаслик, умумийлаштирмаслик. Воқеаларни ўзининг шароитларидан ажратиш, умумийлаштириш ва умумий қиёслаш бу воқеа, ҳодисаларни тушунишда, яъни хабарларни билишда энг катта офат ҳисобланади. Демак, ҳодиса билан унинг шароитини зинҳор-базинҳор ажратмаган ҳолда, ҳодиса ва воқеаларни ўз шароитлари билан бирга қўшиб олинмоғи зарур. Бунга қўшимча, шу ҳодисани содир бўлган жойга боғланади ва ҳар бир ҳодиса шунга ўхшаш ҳодисага қиёсланмайди, балки ҳодисани алоҳида олиниб, унга алоҳида ҳукм чиқарилади.
Тўртинчидан: Ҳодиса, воқеаларни ажрата билиш, яъни хабарни тўла ойдинлаштириш йўли орқали ажрата билиб, унинг манбасини, воқеа ва ҳодисанинг юз берган жойи, вақти ва вазиятини, пайдо бўлишдан ёки хабар қилинишдан кўзлаган мақсадни, хабарнинг бутун ё чалалигини, ростлиги ё ёлғонлиги ва бундан бошқа ойдинлаштириладиган томонларини билиш. Чунки айнан шу ойдинлаштириш ажрата билишни пайдо қилади. Хабар қанчалик ажратилгани сари шунчалик умумий ва чуқур бўлади. Ажратилмаса, шу воқеани олиб бўлмайди. Акс ҳолда адаштириш ёки хатонинг қурбони бўлинади. Шунинг учун ажрата билиш хабарни олишда, уни эшитишнинг ўзидаги муҳим омил демакдир.
Бешинчидан: Хабарни маълумотларга, айниқса бошқа хабарларга боғлаш. Мана шу боғлаш хабарнинг тўғрилигига энг яқин хулосага олиб боради. Масалан, хабар давлатлараро сиёсатга тааллуқли бўлса, уни маҳаллий сиёсатга боғлаш, маҳаллий сиёсатга боғлиқ бўлса, уни давлатлараро сиёсатга боғлаш, иқтисодий хабар бўлса, уни иқтисодга боғлаш, у сиёсий ишларга дахлдор ёки Германияга тааллуқли хабар бўлса, у Америкага тааллуқли ишларга дахлдор бўлагани ҳолда, уни Германияга боғлаш каби. Демак, хабар лозим бўлган нарсадан бошқа нарсага боғланса, агарчи хабарда адаштириш ва алдаш бўлмаган бўлса ҳам, хато содир бўлиши муқаррар. Шунинг учун хабарни ўзига таалуқли нарсага боғлаш ва у фақат билиш учун эмас, тушуниш ва идрок этиш учун боғлаш бўлиши, илм учун эмас амал учун боғланиши катта аҳамиятга эга.
Мана шу бешта иш сиёсий ибораларни фикрлаш, яъни сиёсий фикрлаш юзага келиши учун зарур. Бу бешта иш кўп, оғир ва амалга ошиши мушкул дейилмайди. Бундай демаслик керак. Чунки бу ишларнинг вужудга келиши қийин эмас. Негаки улардан кенг билим эмас, фақат бохабар бўлиш мақсад қилинган, бу бир лаҳзада юз бермайди, балки вақт ўтиши билан бўлади. Бу ушбу мавзуда дарс олиш ва ушбу мавзуда бахслар қилиш билан йўли билан эмас, балки доимий кузатиб бориш билан юзага келади. Тўғри, сабоқ олиш ва илмий изланиш имкон топишга кўпроқ ёрдам беради. Аммо булар сиёсий фикрлаш учун зарур эмас, сиёсатчига керак эмас, балки қўшимча ишлардир. Бешта иш ичида энг муҳими доимий кузатув бўлиб, қачонки шундай кузатув бўлса, қолган тўрталаси ҳам вужудга келади. Асли сиёсий фикрлашда доимий кузатув бўлади, бундан сиёисй фикрлаш ҳам келиб чиқади.
Шунга кўра сиёсий фикрлаш оғир ва юксаклигига қарамай – фикрлаши, ақли қанчалик савияда бўлмасин – ҳар бир инсоннинг қудрати етадиган ишдир. Оддий, моҳир ва заковатли киши, буларнинг ҳар бири сиёсий фикрлаш имкониятига эга сиёсий шахс бўлиши мумкин. Чунки сиёсий фикрлаш муайян даражадаги ақлни ва маърифатни талаб қилмайди, балки жорий воқеа ва ҳодисаларни узлуксиз кузатишни талаб қилади. Мана шу узлуксиз кузатувдан сиёсий фикрлаш пайдо бўлади. Узлуксиз кузатув узилиб қолиши дуруст эмас. Чунки жорий воқеа ва ҳодисалар ҳар томонлама боғланган ҳалқани ташкил қилади, агар ундан битта ҳалқа узилса, занжир узилади, шахс хабарларни боғлай олмайди, уларни тушуна олмайди. Шунинг учун ҳалқанинг бутунлиги сиёсий фикрлаш учун жуда зарур. Бошқача қилиб айтганда муттасил кузатув сиёсий фикрлашнинг асосий шартидир.
Сиёсий фикрлаш фақат якка шахсларга хос эмас, балки у жамоаларда, халқлар ва умматларда бўлади. У адабий фикрлаш ва қонунчиликни фикрлашда бўлганидек якка шахсга хос равишда жамоаларда бўлмасдан, фақат шахслардагина амалга ошмайди, балки сиёисий фикрлаш якка шахснинг фикрлаши ҳам, жамоанинг фикрлаши ҳам, шахсларда бўлганидек жамоаларда ҳам бўлади, демакки халқлар ва умматларда ҳам бўлади ва айни дамда сиёсатчи шахсларда ҳам бўлади. Сиёсий фикрлаш шахсларда чекланиб қолиши нотўғри, балки халқлар ва умматларда ҳам сиёсий фикрлаш бўлиши лозим. У халқлар ва умматларда мавжуд бўлмаса, соғлом бошқарув вужудга келмайди, уйғониш келиб чиқмайди ва халқлар ва умматлар рисолатларни кўтаришга ярамайдилар. Сиёисй фикрлаш халқ ва умматда албатта бўлиши керак. Бунинг боиси шундаки, бошқарув халқ ёки умматга тегишли. Бошқарувни халқ ва уммат ўз қўллари билан бермаса, ҳеч қандай куч уни тортиб оломайди. Агар уни халқдан зўрлик билан тортиб олинса зўравонлик оз вақт давом этиши мумкин. Халқ ва уммат бошқарувни ўзи бериши, ёки уни олишга интилиб бошқарув пароканда бўлиши мумкин. Модомики бошқарув халқ ва умматга тегишли экан, демак, мана шу халқда ва мана шу умматда сиёсий фикрлаш мавжуд бўлмоғи даркор. Шунинг учун сиёсий фикрлаш ҳокимлардан аввал уммат учун жуда зарур, ҳамда бошқарувни пайдо қилишдан ҳам кўпроқ, уни тўғри олиб бориш муҳим. Уммат ёки халқ албатта сиёсий сақофат билан сақофатланиши, унда сиёсий фикрлаш бўлиши лозим. Аммо зўраки шаклда эмас, табиий ўсиш ёки адаштириш қурбонига айланмаслиги учун унга сиёсий сақофат ва хабарлар тўғри берилиши керак. Шундай бўлса сиёсат ҳам, сиёсий фикрлаш ҳам умматга ёки халққа тириклик бағишлайди, яъни уммат айнан сиёсат билан тирик, усиз жонсиз вужуд бўлиб, ҳаракатдан тўхтайди.
Сиёсат билан шуғулланиш учун сиёсий фикрлашнинг тариқати мана шулардан иборат. Валлоҳу аълам.
Ҳизб ут-Таҳрирнинг Ўзбекистондаги медиа офиси. Муслим
03.08.2017й.



Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.




ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?
НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!
ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!
ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ