Иордания парламенти юрт аҳли қадр-қимматининг қолганини бўлса ҳам сақлаб қолиши ва уларга қарши макр ишлатишни бас қилиши лозим!

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمنِ الرَّحِيمِ
Матбуот баёноти
Иордания парламенти юрт аҳли қадр-қимматининг қолганини бўлса ҳам сақлаб қолиши ва уларга қарши макр ишлатишни бас қилиши лозим!
Бугун Иордания аҳли қаттиқ хорликни бошдан кечирмоқда. Зеро, давлат хавфсизлиги маҳкамаси Ҳувайтот қабиласилик ҳарбий хизматчи Муорик Абу Тайҳ устидан адолатсиз ҳукм чиқарди, Қуддусда ва Ақсо масжидида ҳамон жиноятлар содир этилмоқда, яҳудийлар давлати ўзининг Аммондаги элчихонасида икки иорданиялик йигитни ўлдирди. Бу йигитлар сафарбарлик ва работ (душмандан ҳимоя қилувчи қалъа) замини халқининг, яъни Умматга мансублигини амалда исботлаши билан танилган, ростгўйлиги, мардлиги, жасорати, душманлари кимлигини билиши ҳамда Умматнинг тақдирий масаласини ҳам, иккиламчи масаласини ҳам англаб етиши билан машҳур бўлган халқ фарзандлари эди. Мана шундай қилмишлар оқибатида Иордания аҳли қаттиқ хорликни ҳис қилиб турган бир пайтда, Иордания парламенти 2017 йилдаги жиноят кодексига ўзгартиш киритишни муҳокама қилмоқда. Гап шундаки, бу ўзгартирилган янги моддада фуқароларнинг намойишлари, норозилик юришлари ва митинглари, фикр билдиришлари жиноят саналади. Шунингдек, унда (ноқонуний жамиятлар бандида) ҳар қандай зўравонликдан холи бўлган, ҳеч қандай моддий ва қўпорувчилик фаолияти қилмайдиган тинч сиёсий йўллар билан Ислом аҳкомларини татбиқ этиш орқали исломий ҳаётни қайта бошлаш учун фаолият олиб борувчилар ҳам жиноятчи саналиши қайд этилган. «Терроризм» таърифини янада кенгайтирган бу қонун Иордания аҳли бўйнига тиралган қиличга айланди. Бу қилич ўз сўзлари, маърузаси ёки мақоласида АҚШ ва унинг кўппаги бўлган яҳудийлар давлатини ҳақорат қилган, уларга тил текизган ҳар бир шахсгача етиб боради, Ислом Умматини, бойликларию буюк динини нишонга олаётган халқаро тоғутлар ва мустамлакачиларга қарши норозлик юришини ўтказаётганларга ҳам, шунингдек юрт ва унинг аҳлига қарши хориждан мадад олаётган кимсалардан ҳисоб талаб қилаётган шахсларга ҳам етиб боради.
Муҳтарам депутатлар!
Иордания аҳли юртдаги хорлик ва хўрлик ҳамда Уммат ва шахслари ҳуқуқларининг поймол этилаётганидан сизнинг ғазабланаётганингизни, кўз ёш тўкаётганингизни ва бунга нисбатан тутган позициянгизни кўрди. Биз сизга шуни эслатмоқчимизки, одамларнинг шунча бекор қилишни талаб қилганларига қарамай, давлат хавфсизлиги маҳкамаси чиқарган ҳукмни парламентингиздаги ўн олтинчи кенгаш тасдиқламаганда эди, ҳарбий хизматчи Абу Тийҳга умрбод қамоқ жазоси чиқарилмаган бўларди, агар парламентингиздаги ўн иккинчи кенгаш шармандали Водий Араба шартномасини тасдиқламаганда эди, соқчиси икки мусулмонни ўлдирган яҳудийлар давлати элчихонаси ҳам бу юрт тупроғида мавжуд бўлиб турмаган бўларди, агар «терроризм» тўғрисидаги қонун ўзгартиришни парламентингиздаги ўн олтинчи кенгаш тасдиқламаганда эди, фикр билдиргани ёки Фейсбукдан фойдалангани учун қамалганлар билан қамоқхоналар тўлиб кетмаган бўларди… Хўш, парламентингиздаги эндиги ўн саккизинчи кенгаш ҳам юрт аҳлига қарши қилич (қонун) ясаб, уни юрт аҳли борасида на бурчга ва на аҳда боқадиган золимлар қўлига бериб қўядими яна?! Ёки кенгашингиз юрт аҳлини заррача бўлса ҳам ҳурмат қилиб, ҳуқуқларини муҳофаза қиладими?! Бунинг учун инсонларни эзиб, зулм қиладиган ва 2017 йилдаги жиноят кодексини ўзгартириш, дея аталган айни қонун лойиҳасини бекор қилиш керак,
«يَا عِبَادِي إِنِّي حَرَّمْتُ الظُّلْمَ عَلَى نَفْسِي وَجَعَلْتُهُ بَيْنَكُمْ مُحَرَّمًا فَلاَ تَظَالَمُوا»
«Эй бандаларим, Мен зулм қилишни Ўзимга ҳаром қилганман ва сизнинг ҳам орангизда зулм қилишларингизни ҳаром қилдим. Бас, зулм қилманглар». (Ҳадиси қудсий).
Бу юрт аҳли уни ҳимоя қилган ва ҳимоя қилаётганларнинг бирортасини ҳам унутмайди, ўзига қарши макр тўрини тўқиётганларни ҳам ҳар бирини фош этади. Шунингдек, ғаразгўй шайтоннинг қонунларини ишлаб чиқиб, ўзига қарши тил бириктираётган, зулм қилаётган, ҳаётларини вайрон этаётган кимсаларни ҳам ҳар бирини унутмайди.
وَمَنْ أَظْلَمُ مِمَّن ذُكِّرَ بِآيَاتِ رَبِّهِ فَأَعْرَضَ عَنْهَا وَنَسِيَ مَا قَدَّمَتْ يَدَاهُ
«Роббининг оятлари билан панд-насиҳат қилингач, улардан юз ўгирган, ўзи қилиб ўтган гуноҳларини унутган кимсадан ҳам золимроқ ким бор?!» [Каҳф 57]
Ҳизб ут-Таҳрирнинг
Иорданиядаги матбуот бўлими
E-Mail: info@hizb-jordan.org



Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.




ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?
НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!
ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!
ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ