Зараркунанда ҳукмдорлар то америкалик хўжайинлари рухсат бермагунча ҳеч бир иш қилолмайдилар

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمنِ الرَّحِيمِ
Матбуот баёноти
Зараркунанда ҳукмдорлар то америкалик хўжайинлари рухсат бермагунча ҳеч бир иш қилолмайдилар
Ироқ Курдистони бўлиниши ва мустақил бўлиши билан боғлиқ референдум жорий йил 25 сентябрда ўтказилиши кутилмоқда. Эрон, Туркия, Араб давлатлари Лигаси вазирлар кенгаши ва оёғида аранг турган Ироқ парламенти каби регионал кучлар гарчи минтақа ва дунёдаги ҳодисаларга нисбатан барчаларининг позицияси ўз манфаатларига қараб ҳар хил бўлса-да, бироқ кофир Американи рози қилиш учун ҳаммалари айни референдумга қарши битта позицияни эгаллашга шошилишди. Ироқ парламенти 12 сентябр сешанба куни Курдистон вилояти қабул қилган референдум ўтказиш қарорига қарши кўпчилик депутатлар билан овоз берди, шунингдек, Ибодийни айни вилоят ичкарисида ва ташқарисида – хоҳ Киркук бўлсин, хоҳ баҳсли ҳудудлар бўлсин – референдумни ман қилиш учун керакли барча ваколатлар билан таъминлади. Кейин эртасига 13 сентябр чоршанба куни Араб давлатлари Лигаси ҳам унинг ортидан эргашиб, референдум ноқонуний ва Ироқ конституциясига зид, конституцияни ҳурмат қилиб, унга амал қилиш керак, дея бир овоздан референдумга қарши қарор қабул қилди. Турклар ҳам, форслар ҳам шундай қилиб, референдум лойиҳасига қарши чиқишди, уни тўхтатишга чақиришди. Бу позицияларини Ироқ ичкарисида таранглик ва низолар бошланишига сабаб бўлиши ва бунинг оқибатлари қўшни давлатларга ҳам таъсир қилиши мумкин, дея дастаклашди. Бироқ бу ҳукуматлар, етакчи ва сиёсатчилар, барчалари босқинчи кофирнинг турли тоифалари билан биргаликда бир бутун бўлиб турган Ироқни бўлиб ташлаш режасига айни позициялари орқали ёрдам беришди, буни улар унутишди ёки ўзларини унутганга солишмоқда. (Хабар Турли ахборот агентликларидан олинди).
Бу ерда бизни қуйидагилар жуда ҳайрон қолдирди: маълумки, бугун мусулмонлар душманлари бўлмиш халқаро йирик давлатлар исломий юртлар бойликлари устида курашишяпти, уларнинг ҳурмат-иззатларини поймол этиш учун устларидан тил бириктириб, турли фитналар тўқишяпти… бутун дунё етакчилигини қайта қўлга олмасликлари учун бирлаштирмасликка уринишяпти… Бунинг натижаси ўлароқ, дунёнинг барча ерида мусулмонлар қонларини оқизишяпти… Булардан ташқари, мусулмонлар хавфсизлик ва иқтисодий кризисларни, даволаб бўлмас хавфли касалликларнинг кенг тарқалишини бошдан кечирмоқдалар… Аммо мана шундай кулфатлар исломий юртлар ҳукмдорларини – худди референдум масаласида бирлашишгани каби – бирлаштиргани йўқ! Уммат душманларини тийиб қўйиш, мазлумларни золимлардан қутқариш, ўз халқлари бошдан кечираётган азоб-уқубатларга чек қўйиш мақсадида тезкор йиғилиш уюштиришгани йўқ!
Хотима ўрнида шуни айтмоқчимизки, қонларимизни дарё қилиб оқизилиши ҳам, иззат-ҳурматларимизнинг топталиши ҳам фақат солиҳ ғамхўр раҳбарнинг келиши билан барҳам топади. Мусулмонлар халифаси бўлмиш бу раҳбаримиз Пайғамбарлик минҳожи асосидаги рошид Халифалик давлати соясида барча ишларни ўрни-ўрнига қўяди, унинг биринчи ғам-ташвиши бутун инсонлар манфаатини рўёбга чиқариш ва Ислом Уммати дахлсизлигини ҳимоя қилиш бўлади. Худди хулафои рошидинлар ва уларга эргашган буюк дарғаларимиз қилгани каби, масалан, Ҳорунар Рошид, Муҳаммад Фотиҳ, Сулаймон Қонуний ва бошқа Исломнинг олтин асрларидаги ҳукмдорларимиз каби.
وَلَقَدْ كَتَبْنَا فِي الزَّبُورِ مِن بَعْدِ الذِّكْرِ أَنَّ الْأَرْضَ يَرِثُهَا عِبَادِيَ الصَّالِحُونَ* نَّ فِي هَذَا لَبَلَاغاً لِّقَوْمٍ عَابِدِينَ
«Дарҳақиқат Биз (Лавҳул-маҳфузда) зикр қилгандан сўнг Забурда: «Албатта ерга менинг солиҳ бандаларим ворис бўлурлар», деб ёзиб қўйганмиз. Албатта мана шунда ибодат қилгувчи қавм учун етарли нарса бордир» [Анбиё 105-106]
Ҳизб ут-Таҳрирнинг Ироқдаги матбуот бўлими
Электрон почта: huti53@yahoo.com



Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.




ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?
НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!
ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!
ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ