Исломий юртларнинг бойликлари ва иқтисодий потенциаллари

بسم الله الرحمن الرحيم
Исломий юртларнинг бойликлари ва иқтисодий потенциаллари
المسلمون شركاء في ثلاث،في الماء، والكلإ، والنار
“Мусулмонлар уч нарсада шерикдирлар: сув, ўт-ўлан ва оловда”
Саудия Арабистони
Майдони: 2 149 690 км².
Аҳолиси: 32 674 731 киши (2016й охири).
ЯИМ (Ялпи Ички Маҳсулот): 646 млрд долларни ташкил қилган (2016й).
Туркум мақолаларимизнинг биринчисини дунёдаги энг бой давлатлардан бири ҳисобланадиган Саудия Арабистонининг табиий ресурслари ва бошқа иқтисодий имкониятлари ҳақида маълумот беришдан бошлаймиз. Чунки Пайғамбаримиз Муҳаммад с.а.в. асос солган Ислом давлатининг илк пойтахти Мадина шаҳри ҳам, ҳар бир мусулмон тавоф қилишни ният қилган Каъба ўрин олган Макка шаҳри ҳам айнан шу юртда жойлашган. Бу муқаддас жойлар мусулмонлар учун ҳар қандай дунё бойлигидан ҳам қадрлироқдир. Булардан ташқари, юртнинг беҳисоб бойликлари борки, улар ҳақида қуйида маълумот берамиз. Маълумотларда бир йилда қазиб олинган (олтин захирасидан ташқари) табиий ресурслар акс эттирилган:
Жами олтин захираси: 322.9 тонна (2017 йил август ҳолатига).
Нефть: 585.7 млн тонна (2016й).
Табиий газ: 109.4 млрд м3 (2016й).
Бу юрт олтин захираси бўйича дунёда 16-ўринни банд қилиб турибди. Энергия манбалари қазиб олиш бўйича эса энг олдинги ўринларда туради. 2016 йил якунларига кўра, нефть қазиб олиш бўйича биринчи, табиий газ қазиб олиш бўйича саккизинчи ўринни банд қилган. Шунингдек, нефть ва табиий газ захиралари ҳам дунёдаги энг йириклардан ҳисобланади. Ҳисоб-китобларга кўра, нефть захираси 36.7 млрд тоннага (дунё бўйича 2-ўрин) баҳоланмоқда, бу дунё нефть захираларининг 15.7% ига тўғри келади. Табиий газ захираси эса 8.2 трлн м3 (дунё бўйича 6-ўрин) га баҳоланиб, дунё табиий газ захираларининг 4.4% ига тўғри келади.
Бошқа қазилма бойликлари бор ёки йўқлиги, бор бўлса ҳам қанча қазиб олиниши тўғрисида расмий статистикада маълумотлар етарли бўлмаганлиги сабабли шуларнинг ўзи билан чекланамиз.
Энди бу юртда бир йилда ишлаб чиқариладиган баъзи маҳсулотлар ҳақидаги маълумотлар билан таништирамиз:
Электр-энергияси: 327 Твт/соат (2016й, дунё бўйича 10-ўрин).
Пўлат: 5.46 млн тонна (2016й, дунё бўйича 24-ўрин).
Алюминий: 740 минг тонна (2016й, дунё бўйича 12-ўрин).
Цемент: 43 млн тонна (2012й, дунё бўйича 12-ўрин).
Шунингдек, аммиак, натрий гидроксиди (каустик сода), ўғитлар, пластик, металлар каби маҳсулотлар ҳам ишлаб чиқарилади. Нефтни қайта ишлаш, нефтехимия, кема ва самолётларни таъмирлаш, қурилиш соҳалари ҳам ривожланган.
Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларидан буғдой, арпа, хурмо, қовун, помидор, цитрус ўсимликлари, чорвачилик маҳсулотларидан қўй гўшти, товуқ, тухум, сут кабилар етиштирилади.
Эслатма: юқорида келтирилган маълумотлар расмий статистикада эълон қилинган маълумотлардир. Бу маълумотларни излашда уларнинг мумкин қадар энг янгилари эканлигига алоҳида эътибор қаратилди.
Ҳизб ут-Таҳрирнинг Ўзбекистондаги медиа офиси. Фаррух
28.09.2017й.



Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.




ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?
НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!
ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!
ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ