Айн Ҳалва жамлоғи хавфсизлигига Ливан режими жавобгар

بِسْمِ اللَّـهِ الرَّحْمَـٰنِ الرَّحِيمِ
Матбуот баёноти
Айн Ҳалва жамлоғи хавфсизлигига Ливан режими жавобгар
Ливан заминининг бир бурчагида жойлашган Айн Ҳалва жамлоғи қирғин ва вайрона остида яшамоқда… Жанг оловини ўчиришга бўлган барча уринишлар Ливан режимидаги доиралар томонидан, асосан, Эроннинг Ливандаги Ҳизби томонидан барбод этилмоқда. Бу тинчлик уринишлардан бири, жамлоқни режим томонидан қидирувда бўлган шахслардан холи қилиш уриниши бўлиб, бу шахслар иши давлатнинг Журуди Арсол жангидаги жангарилар билан тузган битимига боғлаш билан ёпилган эди. Бироқ бу уринишни ҳам Эрон ҳизби барбод қилди.
Ливан режими Айн Ҳалва жамлоғига инсонпарварлик назарида қарамайди, хавфли зона, деган назарда қарайди. Бунга унинг деворлар уриб, дарвозалар ўрнатгани далолат қилмоқда. Унинг бундай назари, яҳудийлар давлатининг Ғазо аҳли ва Ғарбий Соҳилга бўлган қарашлари билан бир хил.
Бундан ташқари, Айн Ҳалвага миллатчилик ва мазҳабпарастлик назарида ҳам қаралмоқда. Баъзан, Фаластиннинг мусулмон аҳлини Ливандаги фуқаролар урушини аланга олдиришда айбланди, ваҳоланки, у ердаги фуқаролар уруши келиб чиқишига Ливан режимининг заифлиги ва илдизидан манфур мазҳабпараст режим экани сабабдир, буни каттаю кичик яхши билади. Баъзан эса, Айн Ҳалва жамлоғининг ўзи провокация қилиниб, атрофдагиларга таҳдид туғдиряпти, дея айбланмоқда ҳамда бу жамлоқ насронийлар яшовчи Дарб Сем шаҳрининг учдан бирини эгаллаб олди, деган таъна тошлари отилмоқда!!
Шубҳасиз, Айн Ҳалва жамлоғи хавфсизлигига аввалу охир Ливан режими жавобгар. У бўлса, бу жавобгарлигидан воз кечди ва уни хавфсизлик қўмитасига топширди, бироқ бу қўмитани на кучи бўлсин, на ихтиёри ўзида бўлсин! Унинг бундай қилмиши қатор қилмишларидан бири бўлиб, бундан жамлоқ аҳлини умидсизликка тушириш ва омадсизликка учратишни кўзлади. Масалан, жамлоқ аҳли худди эмиграция эшикларини очиб беришини талаб қилиб, Ғарб элчихоналари олдида намойишлар қилишганида мана шундай аҳволга тушган эдилар.
Жамлоқдаги қайта-қайта бўлаётган жангларда ишлатилаётган қурол-яроқлар, ўқ-дорилар, ҳатто жиноятчи тўдалар жамлоққа осмондан тушмайди, мана шу Ливан режимининг тўсиқларидан киритилади… Демак, бугун жамлоқ ичкарисида бўлаётган ҳодисаларда аввало Ливан режими айбдордир. Унинг ният-мақсадлари кундек маълум: жамлоқ аҳли иродасини сиёсий ва маънавий жаҳатдан синдириш, шу орқали миллатчи, мазҳабпараст тўдаларга хавфсизлик жиҳатидан тиз чўктиришдир. Ахир, у Байрут, Сайдо, Триполи ва Арсолни тиз чўктирдику!
Айн Ҳалва жамлоғи аҳли битта дин, битта насаб ва қариндошлик вакилларидир. Ҳатто у ерда Сурия, Шом юртлари аҳли ҳам бор. Уларнинг жавобгарлиги сиёсий жавобгарликдир, бугун бўлаётгани каби хавфсизликка оид жавобгарлик эмас, демакки, бу жавобгарлик Ливан давлати бўйнига тушади.
Сиёсий жавобгарлик ушбу юртда яшаётган ҳар бир инсоннинг, аввало, ўз халқига зулм қилаётган мулозим инсонларнинг инсонпарварлик жавобгарлигидир.
Ҳизб ут-Таҳрирнинг
Ливандаги матбуот бўлими
Телефон: 009613155103
Факс: 06-424695
Электрон почта: ht@tahrir.info
Ҳизб ут-Таҳрирнинг матбуот бўлими сайти: www.hizb-ut-tahrir.info



Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.




ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?
НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!
ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!
ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ