Ҳизб ут-Таҳрир аъзолари, ҳаракатлар фаоллари ва сиёсий фаоллар иштирокида намойиш ўтказди

بِسْمِ اللَّـهِ الرَّحْمَـٰنِ الرَّحِيمِ
Матбуот баёноти
Иорданияда ҳақни айтгани учун қамоққа олинганлар оилалари Ҳизб ут-Таҳрир аъзолари, ҳаракатлар фаоллари ва сиёсий фаоллар иштирокида намойиш ўтказди
Иорданиядаги давлат хавфсизлиги маҳкамаси томонидан адолатсиз ҳукм қилинган ҳақ сўзи ва фикри учун қамоққа олинган маҳбуслар оилалари 2017 йил 16 сентябр шанба куни эрталаб соат 11да «Мазлумга ёрдам намойиши… сукут қилиш билан ҳаргиз бузуқ раҳбарларга шерик бўлмаймиз» номли намойиш ўтказдилар. Аммондаги «Шамисоний» касаба уюшмаси комплексида ўтказилган намойишда оилалар ўз даъват етказувчи фарзандларининг ҳамда фикр ва ҳақ сўз учун қамалган биродарларининг озод этилишини, уларга зулм қилишни тўхтатилишини талаб қилдилар.
Намойишда Ҳизб ут-Таҳрир аъзолари, ҳаракатлар фаоллари, сиёсий фаоллар ва кўплаб инсонлар иштирок этди. Намойиш чоғида қилинган маърузаларда қамоққа олиш, унинг ваҳшиёна услуби, уйларга бостириб кириш билан аёллар ва болаларнинг қўрқитилиши, уларни ёмон гаплар билан ҳақорат қилиниши… қораланди. Сўзга чиққанлар қамоққа олинганларнинг ҳибсга олиш амалиёти чоғида ҳам, тергов чоғида ҳам ҳақоратланганларини, қамоқ нозирлари уларга жуда ёмон муомалада бўлишаётгани ҳақида гапирдилар ҳамда ушбу қамоққа олинганлардан зулмни бартараф этиш учун айни мавзу одамларнинг ёрдамига муҳтож бўлаётганини таъкидладилар.
Намойишда қуйидагилар сўзга чиқди:
Устоз Марвон Абид;
Муҳандис Лайс Шабилот;
Устоз Ножиҳ Жародот;
Адвокат Мусо Абдулот;
Капитан Оид Батуш;
Устоз Юсуф Ризвон Абу Авод.
Намойиш чоғида иштирокчилар такбиру таҳлиллар ва қуйидагича шиорлар билан ҳайқириб турдилар:
- Эй давлат хавфсизлик маҳкамаси, бу қандай айблов;
- Эй давлат хавфсизлик маҳкамаси, бузғунчиларни қамоққа олинг, бузғунчиларни маҳкамага тортинг;
- Эй давлат хавфсизлик маҳкамаси, қамоқ хоинларникидир, холисларники эмас;
- Эй давлат хавфсизлик маҳкамаси, Умматни Исломи билан хавфсиз қил, Умматни имони билан хавфсиз қил;
- Эй давлат хавфсизлик маҳкамаси, даъватчиларни қамоққа ташлама;
- Ислом жиноятга, қози душманга айланди…
Шуни таъкидлаш лозимки, Иордания давлат хавфсизлик маҳкамаси 2017 йил 13 сентябр чоршанба куни устоз Саид Ризвон (Абу Имод)ни ноқонуний ташкилот (Ҳизб ут-Таҳрир)га аъзолик айблови билан уч йилга озодликдан маҳрум этиш тўғрисида золимона ҳукм чиқарди.
Бундан олдин муҳандис Иброҳим Насрни «Исломий Давлат ташкилотига тарғиб қилиш», деган бўҳтон билан 4 йиллик қамоққа ҳукм қилган. Унинг фойдасига гувоҳлик берган гувоҳнинг, Иброҳим Наср ўз веб саҳифасида тарқатган фикрлар Ҳизб ут-Таҳрирга тааллуқли экани ҳақида берган кўрсатма-далиллари инобатга олинмади. Маълумки, ҳозирда Ҳизб ут-Таҳрирнинг бир нечта аъзолари ва бошқа фикр билдиргани учун ҳибсга олинганлар, давлат хавфсизлиги маҳкамаси олдида суд қилинмоқда. Улар қуйидаги биродарлар:
- Доктор Солим Жародот;
- Капитан Ваҳид Батуш;
- Шайх Сабр Азойла;
- Устоз Ҳамза Бани Исо ва бошқалар.
Ҳизб ут-Таҳрирнинг
Иорданиядаги матбуот бўлими
E-Mail: info@hizb-jordan.org



Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.




ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?
НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!
ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!
ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ