Остона ва Женевада Уммат қўзғолонига ҳаргиз барҳам бериша олмайди
بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيم
Роя газетаси:
Остона ва Женевада Уммат қўзғолонига ҳаргиз барҳам бериша олмайди
Асъад Мансур қаламига мансуб
Суриядаги қонхўр режим ташқи ишлар вазири Валид Муаллим 2017 йил 23 сентябр куни БМТ Бош Ассамблеясида қилган нутқида бундай деди: «Сурия ҳарбий амалиётларнинг амалда тўхтатилишига, террорчи гуруҳларни Остона йўналишига киришга рози бўлган гуруҳлардан ажратилишига эришиш умидида Остона коференцияси йўналишига, ундан келиб чиққан хавфсиз зоналарни белгилаш хулосаларига ижобий назарда қарайди. Зотан, Остона йўналиши айни ҳаракатларнинг ҳам, раҳнамолари Туркиянинг ҳам бу йўналишга риоя қилиши қанчалик жиддий эканини синовчи амалиёт бўлиб қолди. Зеро, Сурия ҳукумати Женева амалиётига риоя қилишини ва уни ҳимоя қилишга ҳаракат қилишини қайта таъкидлайди». Сўнг Валид Муалим буни ўз жинояткор режимининг «яқинлашиб келаётган ғалабаси башоратларидан», дея баҳолади.
Бироз бўлсада ихлосли ва онгли бўлган ҳар қандай шахс Остона ва Женева анжуманларининг барчаси қонхўр режим фойдасига хизмат қилишини, бу конференцияларни шу режимни ҳимоя қилиш ва сиёсий ҳаракат орқали қўзғолонни йўқ қилиб, режимни мустаҳкамлаш мақсадида ўтказилаётганини тушуниб олади. Чунки шунча жанговар ҳаракат ҳақ ва содиқ қўзғолонни олиб бораётган Сурия аҳлининг сабот-матонатини синдиришга муваффақ бўла олмади. Ҳарбий амалиётда Эрон, Россия, Туркия, АҚШ ва уларнинг малайу тобеларининг бевосита қатнашишлари ҳам омад келтиролмади. Ким ушбу конференцияларда қатнашаётган бўлса, демак, у била туриб хоинлик қиляпти, илмоний кофир режим фойдасига ишлаяпти, уни мустаҳкамлаб, Башар Асад билан унинг жиноятчи тўдасини жазодан қутулиб қолишини таъминлаяпти. Бу ҳеч тортишилмайдиган, шубҳасиз ҳақиқат. Буни юқоридаги ташқи ишлар вазири Валиднинг сўзлари ҳам тасдиқлаяпти ҳамда Суриядаги ташкилотларни алдаган, шу орқали Ҳалабни режимга топширган ва Женева, Остона йиғинларига борган Туркия режимининг қонхўр режим фойдасига ҳаракат қилганини исботлаяпти.
Эрдоган Туркияси, Башар Асад режимини очиқдан-очиқ қўллаётган Эрон ва Россия билан иттифоқчилик қиляпти. Жинояткор режим билан Остонадаги хоин мухолафатчилар ўртасида музокараларга етакчилик қилаётганлар, мана шу уччала давлатдир. Айнан шу уч давлат тарангликни юмшатишга, яъни тоғутга қарши қилинаётган қўзғолонни тўхтатишга кафил. Демак, Эрдоган Туркияси ҳам Эрон билан Россиядан қолишмайди, у ҳам ўшалар каби қонхўр режим ва унинг тўдасини ҳимоя қиляпти. Хўш, бунга шубҳаланиш мумкинми?! Уларнинг ортида Остона ва Женева йиғинларини қўллаб-қувватлаётган, Суриядаги нуфуз эгаси бўлган Америка турибди. Бу давлатлар АҚШ фойдасига ишлаяпти, ўзларининг ҳам баъзи манфаатларини таъминлашяпти. Башар Асаднинг Америкага малайлиги ўлган отасидан мерос. Буни Башарнинг ўзи ҳам яхши билади. Отасидан кўра ўзи АҚШ томонидан кўпроқ қўллаб-қувватланаётганини яхши билади. Чунки АҚШ бўлмаганда қудратга етиб кела олмаган, бошқарувни ҳам эплай олмаган, бузуқ конституцияни ҳам туза олмаган, ақлини ҳам ишлата олмаган ҳамда қудратга одамларга зўрлик қилиб, тезда сохта конституцион ўзгартишлар қилиб чиқиб олгандан кейин халқ базасига ҳам эга бўла олмаган бўлар эди.
Бу давлатларнинг барчаси Уммат қўзғолонига қарши тил бириктираётганига асло шубҳа йўқ, ҳар бир онгли ва ҳар бир кузатувчи инсон буни тушунмоқда. Кимда-ким Остона ва Женева йиғинларига борибдими, бас, шубҳасиз у Аллоҳга, Росулига, мўминларга, Уммат қўзғолонига ва шаҳидлар қонига хиёнат қилибди. Ундай кимсалар, очиқдан-очиқ қонхўр режимни қўллаб-қувватлаётган душманлардан ҳам қўзғолон учун хатарлидир. Бунинг боиси шундаки, режим ҳам, Эрон ҳам, Россия ҳам, Америка ҳам олти йилдан бери қўзғолонга мана шу айрим кимсаларчалик зиён етказишолмади. Чунки бу кимсалар қўзғолонга шу конференцияларга бориш билан катта зиён етказишди. Агар қўзғолон ҳеч ким ён бермаган ҳолда юз йил давом этган тақдирда ҳам, унинг душманлари – одамлар ҳар қанча мусибат тортсалар-да – қўзғолонга бунчалик зиён етказа олишмасди.
Ён берган ва Остона, Женева конференцияларига борган кимсалар Қўзғолон аҳлидан эмас. Йўқ, улар мол ва мансаб ортидан чопган пасткаш оппортунистлар бўлиб, қўзғолон бошига битган бало бўлишди. Ўзларича эртага АҚШ истагандек андозада тикланажак янги ҳукуматдан бирор мансабни эгаллашни орзу қилишяпти. Американинг шериклари ва тобелари унинг нимани буюришига мунтазир. Чунки улар Америка қўлида маошга ишлашяпти, кейинчалик Суриядан чиқиб, уни Америкага қолдириб кетишади, ахир, у ердаги нуфуз соҳиби шу давлатда! Айнан шу давлат Сурияда Асад ва унинг гумашталари дохил ўзининг эски малайлари ўрнига, режимини қайта тиклашга, янги малайлар касб қилишга уринмоқда.
Режим ташқи ишлар вазири ғалабага жуда яқин қолди, деб ўйлаяпти. Унинг хўжайини де Мистура ҳам қўзғолон тугаганини иддао қилган эди. Йўқ-йўқ, минг карра йўқ! Буларнинг бари гап, холос, мақсадлари қўзғолончиларни, Сурия аҳлини ва Умматнинг холис фарзандларини алдаб, қалбларига қутқу солиш, шу орқали қўзғолондан воз кечтиришдир. Бироқ бу – Аллоҳнинг изни ила – ҳаргиз амалга ошмайди. Нега?
Гап шундаки, ҳар қандай қўзғолон, агар у фикр билан бошланган ёки фикр ҳукмрон бўлган ёхуд мафкурага асосланган қўзғолон бўлса, уни йўқ қилиш осон бўлмайди. Чунки фикрга марказлашган ҳар қандай нарса қудратли бўлади, то унинг айни фикри ва мафкурасини йўқ қилинмагунча ўзини асло йўқ қилиб бўлмайди. Ахир, одамлар қўзғолонни мана шу фикрга имон келтирган ҳолда бошладилар. Шу фикр уларга куч бермоқда, олдинга ундаб, қўзғолонни давом эттиришга, муваффақиятга эришишга ва маррага етишга умид бермоқда. Кимда фикр бор экан, унинг ичида бўшлиқ ва умидсизлик бўлмайди, жангларда ҳар қанча мағлубиятга учрамасин, тушкунликка тушмайди. Чунки уруш узун кечади, қатор жанглардан иборат бўлади, шу боис фикр ва имон соҳиби олдида қўзғолон тўхтаб қолмайди. Чунки ундан инсон айни фикридан балқиб чиққан сиёсий ҳақиқатни, яъни
وَلاَ تَهِنُواْ فِي ابْتِغَاء الْقَوْمِ إِن تَكُونُواْ تَأْلَمُونَ فَإِنَّهُمْ يَأْلَمُونَ كَمَا تَأْلَمونَ وَتَرْجُونَ مِنَ اللّهِ مَا لاَ يَرْجُونَ
«Кофир қавмни қувишда сусткашлик қилманглар, агар қийналаётган бўлсанглар, улар ҳам сизлар қийналганингиздек қийналмоқдалар, (аммо) сизлар Аллоҳ томонидан улар умид қилмаган нарсани (яъни ғалабани) умид қилмоқдасизлар» [Нисо 104]
деган ҳақиқатини яхши тушунади. Душманинг у қийналаётгандек қийналаётганини, ҳатто ундан ҳам ёмон қийналаётганини англайди, чунки душмани мағлубият жарлиги олдига яқин қолган. Бироқ бу душман ундан таслим бўлишини ва уруш тугади, деган хаёлга боришини истамоқда, кўнглига «душман кучли, сен заифсан, у ғалаба қозоняпти, сен мағлуб бўляпсан, шунинг учун музокарага бориб, қолган жонингни сақлаб қол», деган нарсани солмоқчи бўляпти…
Бироқ иш бундай эмас.
Чунки фикр эгаси фикрига мурожаат қилади, йўлида учраётган қийинчиликлар, муаммолар ва тўсиқлар, курашлар учун шу фикридан ечим олади. Чунки унинг манбайи ҳам, мурожаат ўрни ҳам шу фикр. Фикри йўқ кимсанинг иши эса бунинг акси бўлади, чунки у қўзғолонга эҳтирос асосида ёки оломонга қўшилиб ёхуд фақат манфаат ва мансаб учун чиқади, тезда эҳтироси босилади-да, қўзғолони тугаб, баъзи ўлжалар билан кифояланиб қолади. Ана шунда уни Остона ва Женева билан алдаш осон бўлади, битта мансаб стули, бир сиқим ифлос пул кўзига чиройли кўринади ва келажакни кўзлари кўрмай қолади.
Собитлар билан пасткашлар ўртасидаги фарқ мана шу.
Собитлар диққат-эътиборларини фикрга қаратадилар, фикр уларни озуқалантиради, жону молларини қурбон этишга ундайди, интилувчанлик ва ғайратларини оширади, душман кучли келаётган дамда тўхтаб қолиш ёки ён бериш ёхуд қочиб қолишдан сақлайди, бу йўл узун, машаққатли йўл эканини, сабр қилмоқ лозимлигини англатиб туради. Бундай зотлар ҳақида Роббилари бундай деган:
مِنَ الْمُؤْمِنِينَ رِجَالٌ صَدَقُوا مَا عَاهَدُوا اللَّهَ عَلَيْهِ فَمِنْهُم مَّن قَضَى نَحْبَهُ وَمِنْهُم مَّن يَنتَظِرُ وَمَا بَدَّلُوا تَبْدِيلاً
«Мўминлар орасида Аллоҳга берган ўз аҳду паймонларида содиқ турган кишилар бор, улардан айримлари ўз аҳдига вафо қилди, (яъни шаҳид бўлди), айримлари (яъни шаҳид бўлишга) интизордир, (улар аҳду паймонларини) ўзгартирганлари йўқ» [Аҳзоб 23]
Пасткашлар эса, қўзғолонга фикр асосида чиқмайдилар, балки оломонга қўшилиб чиққан бўлади, шамол қаёққа эсса, ўша томонга оғиб кетади. Улар нафс-ҳаво, манфаатга қараб ёки ўзларининг тили билан айтганда, прагматик паҳлавонликка қараб ўзгаришади, уларда собит туришга куч йўқ, қалбларида қурбон беришга, барқарор туришга ва Аллоҳ ё нусрат беради ё шаҳидлик билан сийлайди, дея интизорликка ундовчи энергия йўқ. Мабодо уларга машаққатлар, мусибатлар келса ёки олдиларидан молу мансаб чиқиб қолса, орқага қараб кетади, ён беришга ҳозирланишади ва буни турли ёлғон, сохта даъволар билан оқлашга ўтишади. Бундайлар тезроқ мевага етишса бас, қўзғолоннинг кераги йўқ, бундай хатти-ҳаракатларини оқиллик, донолик, зукколик чўққиси, дея баҳолашади! Қаршиларидаги душман эса, ўзининг илмоний ботил фикридан ҳам, бузуқ илмоний тузумидан ҳам воз кечмайди.
Биз Уммат қўзғолонини йўқ қилманг, деяпмиз! Нега?! Чунки бу қўзғолонга Ислом фикри ва Пайғамбарлик минҳожи асосидаги Халифалик мафкураси ҳукмрон, Ҳизб ут-Таҳрир уни едириб, ичириб, ғамхўрлик қилди ва ҳамон шундай давом этяпти, чунки – Аллоҳнинг фазл-карами ила – Ҳизб қўзғолоннинг отаси, онасига айланган. Аллоҳнинг изни ила, душманлар ушбу фикрни ҳаргиз йўқ қилишолмайди, шу пайтга қадар уни тириклайин кўмишга, ўлдиришга, қаттиқ зарба беришга ҳаракат қилиб, омадлари чопмади, ёлланган, воз кечувчи, арзонгаров кимсаларни «мўътадиллар», дея атаб, ўшалар орқали ёлғон ташвиқотлар, сохта ва асоссиз сиёсатлар олиб боришди, холис инсонларни эса қамоққа ва ўлимга ҳукм қилишди, қуршовга олишди, ёмонотлиқ қилишди… қўлламаган услублари, қилмаган қилмишлари қолмади, ҳаммасини қилишди, бироқ муваффақиятсиз чиқаверди, Аллоҳ уларни муваффақиятсизликка учратди, хор қилиб, умидларини пучга чиқарди… Шу боис ҳам Уммат қўзғолонини йўқ қилиша олмайди, мудом, ушбу фикр Уммат томирида қон бўлиб оқар экан, мудом Ҳизб ут-Таҳрирга Аллоҳ сабот бериб турар экан, қўзғолон албатта давом этади! Кимлардир уни бир оз тўхтаб қолди, деяётган бўлса, билиб қўйсин, у қайта ҳаракат қилади, кимлардир уни бир жойда қотиб қолди, деб ўйлаётгандир, аммо у бошқа жойдан яна портлаб чиқади, ниҳоят, қилиниши керак иш (нусрат)га Аллоҳ ҳукм қилиб, Ўз ваъдасини бажаради, Ўзи қуйидагича сифатлаган қулларига албатта нусрат беради:
وَعَدَ اللَّهُ الَّذِينَ آمَنُوا مِنكُمْ وَعَمِلُوا الصَّالِحَاتِ لَيَسْتَخْلِفَنَّهُم فِي الْأَرْضِ كَمَا اسْتَخْلَفَ الَّذِينَ مِن قَبْلِهِمْ وَلَيُمَكِّنَنَّ لَهُمْ دِينَهُمُ الَّذِي ارْتَضَى لَهُمْ وَلَيُبَدِّلَنَّهُم مِّن بَعْدِ خَوْفِهِمْ أَمْناً يَعْبُدُونَنِي لَا يُشْرِكُونَ بِي شَيْئاً وَمَن كَفَرَ بَعْدَ ذَلِكَ فَأُوْلَئِكَ هُمُ الْفَاسِقُونَ
»Аллоҳ сизлардан имон келтирган ва яхши амаллар қилган зотларга худди илгари ўтган зотларни (ер юзига) халифа-ҳукмрон қилганидек, уларни ҳам ер юзида халифа қилишни ва улар учун Ўзи рози бўлган (Ислом) динини ғолиб-мустаҳкам қилишни ҳамда уларнинг (аҳволини) хавфу-хатарларидан сўнг тинчлик-хотиржамликка айлантириб қўйишни ваъда қилди. Улар Менга ибодат қилурлар ва Менга бирон нарсани шерик қилмаслар. Ким мана шу (ваъда)дан кейин куфрони (неъмат) қилса, бас улар итоатсиз кимсалардир« [Нур 55]
Роя газетасининг 2017 йил 4 октябр чоршанба кунги 150-сонидан
Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!
Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли
Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб
Республика президентлиги сайловлари ҳукми