Ҳизб ут-Таҳрир-Голландия Идлибни қўллаб-қувватлаш форумини ўтказди
بِسْمِ اللَّـهِ الرَّحْمَـٰنِ الرَّحِيمِ
Роя газетаси:
Ҳизб ут-Таҳрир-Голландия Идлибни қўллаб-қувватлаш форумини ўтказди
Ҳизб ут-Таҳрир-Голландия ҳижрий 1439 йил 25 муҳаррам, милодий 2017 йил 15 октябр якшанба куни Амстердамда «Идлиб жон бермоқда… сукут деворини ағдаринг» номли форум ўтказди. Ушбу форум – бугун Идлибнинг Эрдоган Туркияси ва бошқа давлатлар томонидан қилинаётган хорижий тил бириктирувлар қурбони бўлаётгани ва қуролли гуруҳлар томонидан ёрдамсиз қолдирилгани, шунингдек, Идлиб ва унинг атрофида Остона фитначилари тарафидан бомбардимон ва вайроналар содир этилаётгани сабабли ўтказилди.
Шуни алоҳида таъкидлаш лозимки, форум Қуръони Карим оятларидан ширин ва муаттар тиловат билан бошланди. Кейин биродар Абдулмалик «Шом аҳли олти ярим йилдан бери уруш ва тил бириктирув остида», номли биринчи нутқни қилди. Маърузада у Суриянинг Усмоний Халифалик ағдарилганидан бошлаб, Асадлар оиласи ҳукмронлиги даври ва бугунги кунгача бўлган тарихига тўхталди ҳамда Женева, Остона ва бошқа анжуманларда фитна тўрининг тўқилгани оқибати бугунги Идлибнинг бомбардимон қилиб, вайрон этилишига олиб келгани ҳақида сўз юритди.
Форумнинг иккинчи бўлимида «News on the Ground» асосчиси журналист Билол Абдулкарим биродар билвосита Интернет орқали мурожаат йўллади. У ўз мурожаатида – кеча Ҳалаб шаҳрида содир бўлган аламли ҳолат, бугун Идлиб ва унинг яқинида ҳосил бўлаётгани, турк армияси кўз ўнгида у ерларда касалхоналар, мактаблар ва масжидлар бомбардимон қилиниб, хонавайрон этилаётгани, бир вақтнинг ўзида, ахборот воситалари турк армиясининг у ерга хавфсиз зоналарни ташкил қилиш мақсадида кирди, дея ёлғон ахборот тарқатаётгани, аммо бу хабар, кўзимиз билан кўриб турганимиз салибчи ва жиноятчи рус ҳаво кучларининг у ерларни кулини кўкка совураётгани билан мутлақо тескари келаётгани… ҳақида сўз юритди.
Шундан сўнг Шомдан биродар Мунир Абдуносир видеорисола йўллади. Унда айтилишича, Туркия, Саудия ва Қатар ҳукуматлари қўзғолончиларни енгил қуроллар ва ифлос сиёсий маблағлар бериш орқали жиловлаб олишдек нопок роль ўйнашмоқда. Айниқса, Америка Турк режимига бош рол топширди, у бир томондан, Шом қўзғолончиларига ўзини дўст қилиб кўрсатиш, иккинчи томондан эса, макр ишлатиб, уларни қонхўр режимни ағдаришдек мақсадларидан буриш ролидир. Ҳа, шу билан бирга, Туркия армиясининг Идлибга киришидан асосий мақсад, Шом қўзғолонига макр-найранг қилиб, унинг Пайғамбарлик минҳожи асосидаги рошид Халифалик давлатини барпо этиш орқали Аллоҳ Таолонинг динини татбиқ қилиш орзусига болта уришдир. Баъзилар уни курд қуролли гуруҳлари ўртасидаги жангни тўхтатиш мақсадида кирган, деб ўйлашяпти, аммо ундай эмас албатта.
Иштирокчилар билан тўла форум, Ҳизб ут-Таҳрирнинг Голландиядаги матбуот вакили Окай Паланинг маърузаси билан якун топди. У ўз маърузасида Шом қўзғолони дуч келган ва ҳануз дуч келаётган тўсиқлар ҳамда бу тўсиқларни қандай енгиб ўтиш йўллари ҳақида сўз юритди. Бунинг учун суриялик халққа ўзларини дўст қилиб кўрсатаётган қўшни давлатлардаги турли хорижий «қўллаб-қувватловчи»лар билан алоқани узиб, қонхўр режимни илдизи билан ағдаргандан сўнг Ҳизб ут-Таҳрир таклиф этган Пайғамбарлик минҳожи асосидаги рошид Халифаликдан иборат сиёсий лойиҳа атрофида бирлашиш кераклигини ёритиб берди. Бугун Идлиб ва бошқа шаҳару қишлоқларда қўзғолон мана шундай аҳволда бўлишига қарамай, қўзғолончиларда уни охирига етказишга муваффақ бўлиш умиди ҳамон мавжуд бўлиб турганини, бу иш Аллоҳга ҳаргиз мушкул эмаслигини баён қилди.
Роя газетасининг 2017 йил 25 октябр чоршанба кунги 153-сонидан
Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!
Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли
Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб
Республика президентлиги сайловлари ҳукми