| Hizb-Uzbekiston.info

Top Menu

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

Main Menu

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

logo

| Hizb-Uzbekiston.info

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      20.06.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      13.06.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      06.06.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      30.05.2026
      0
    • Қурбон ҳайити муборак бўлсин!

      26.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      23.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      16.05.2026
      0
    • Барча ОАВ ва ҳуқуқ ҳимоячиларига мурожаат

      10.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      09.05.2026
      0
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • “Сизларга нима бўлдики, Аллоҳ йўлида (жиҳодга) чиқинглар, дейилса, ўз ерингизга (яъни, юртингизга) ...

      23.03.2025
      0
    • Усули фиқҳ бўйича олим Ато ибн Халил Абу Рашта: Ҳизбнинг ҳозирги амири

      07.12.2016
      0
    • Шайх Абдул Қаддим Заллум: Ҳизб қиёдатида ўз ўтмишдошининг энг яхши ўринбосари

      07.12.2016
      0
    • Тақийюддин Набаҳоний… Асосчи шайх

      07.12.2016
      0
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
    • Халифалик Давлатида моллар

      10.03.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      20.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      15.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      28.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.12.2022
      0
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • Оилавий ажримлар – маънавий инқирозми ёки мафкуравий босим натижаси?

  • ХВЖнинг “иқтисодий қизиб кетиш” уйдирмаси

  • Ўзбекистон таълим тизимидаги муаммоларга исломий ечим

  • Марказий Осиё режимлари сунъий чегараларни мустаҳкамлаш орқали кимга хизмат қилмоқда?

  • Тошкент форумидаги ваъдалар ва уларнинг ортидаги таҳдидлар

  • Токи биз тўғри йўлдаги Одил Халифалигимизни барпо этмас эканмиз, юртимиз топталишда, қонларимиз беҳуда тўкилишда давом этаверади

  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР ЧОРЛОВИ…

  • ЭРДЎҒОН ОҒЗИДАН ОТИЛАЁТГАН РАКЕТАЛАР

МАҚОЛАЛАР
Home›МАҚОЛАЛАР›Бюджетдаги улкан тешик: бефойда ва ҳаром ишларга сарфлар, солиқлар, қарзлар ва талон-тарож

Бюджетдаги улкан тешик: бефойда ва ҳаром ишларга сарфлар, солиқлар, қарзлар ва талон-тарож

By htadmin
27.02.2023
0
Share:

Бюджетдаги улкан тешик: бефойда ва ҳаром ишларга сарфлар, солиқлар, қарзлар ва талон-тарож

بسم الله الرحمن الرحيم

Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг хабар беришича, январ ойининг биринчи 10 кунида бюджет харажатлари даромадларга нисбатан 2 баробардан кўпроққа ошиб кетган ва 2023 йилги бюджет тақчиллигининг 22 фоизига етиб қолган. Шундан кейин вазирлик 4 йилдан бери эълон қилиб келинаётган бюджет харажат ва даромадлари ҳақидаги маълумотларни очиқлашни тўхтатиб қўйди. Январнинг биринчи ўн кунлигида бюджет даромадлари 4 трлн 374 млрд сўмни, харажатлар эса 9 трлн 919 млрд сўмни ташкил қилган. Бюджет дефицити 5,5 трлн сўмга тенг бўлган. Яъни харажатлар бу даврда даромадларга нисбатан 2 баробардан кўпроққа ошган.

Бюджетнинг асосий қисми солиқлар ҳисобига тўлдириладиган, қарз ботқоғига ботган, турли даражадаги мулозимлар томонидан коррупцион схемалар орқали бюджет маблағлари талон-тарож қилинадиган, миллиардлаган маблағлар бефойда ва ҳаром ишларга сарфланадиган… юртда бюджет тақчиллигининг ниҳоят даражада ўсиб кетиши табиий ҳолдир. Бироқ бу сафарги бюджет тақчиллиги, яъни харажатларнинг даромадлардан 2 баробардан ортиқроққа ошиб кетиши аввал кузатилмаган эди. Ҳукумат эса, халқ таъбири билан айтганда “кўкка чиқиб олсак яхши бўлиб кетади” қабилида бу тақчиллик бироз муддат ўтиб тўғриланиб кетади, дея халқни тинчлантирмоқчи. Ваҳоланки, вазирликнинг ўзи эълон қилиб келаётган бюджетнинг харажат ва даромадлари ҳақидаги маълумотларни очиқлашни тўхтатиб қўйганлиги бекорга эмас. Демак, бюджетнинг аҳволи улар айтганидек эмас, муаммо анча жиддий.

Бюджетни хонавайрон қиладиган сабабларга келсак, улардан баъзиларини келтириб ўтамиз. Маълумки, ҳозирги давлатлар бюджетларининг асосий кирими солиқлардир. Ўзбекистон давлат бюджети ҳам бундан мустасно эмас. Шунинг учун ҳам вазирлик бюджет тақчиллигининг асосий сабабларидан бири сифатида 30 минг тадбиркорлик субъектларининг солиқ қарздорлигини 1,2 трлн сўмга ўсиши ва бу бюджет тушумларининг тўлиқ тушишига салбий таъсир қилганини келтирди. Вазирлик бунга энергетик кризис сабаб бўлганлигини, яъни корхоналарга энергия манбаларини етказиб бериш вақтинча тўхтатилиши натижасида улар тўлайдиган солиқлар ва бошқа тушумлар тўланмай қолганлигини келтирган. Бюджетнинг солиқларга қарам бўлиб қолишини оқибати шундай бўлади. Агар давлат солиқчи давлатга айланиб қоладиган бўлса, бюджетни тўлдириш учун яна янги солиқлар, жарималар, ҳар хил тўловларни ўйлаб топишдан, уларнинг миқдорини оширишдан ўзга йўл топа олмайдиган аҳволга келиб қолади. Бу эса, халқнинг аҳволини янада оғирлаштиради. Ҳали бунинг оқибати халқимизнинг бўйнидаги солиқ юкининг янада оғирлашишида ўз ифодасини топишини тахмин қилиш қийин эмас.

Бюджетга оғир юк бўлиб тушаётган нарсалардан бири бу қарзлардир. Стратегик ислоҳотлар агентлигига кўра, биргина 2022 йилда 823 млн долларлик қарзлар сўндирилган. 01.10.2022 й ҳолатига эса, биргина бюджетни қўллаб-қувватлаш учун 6,6 млрд доллар миқдорида қарз олинган. Бу ҳам етмаганидек 2023 йилда шу мақсадда яна 2 млрд доллар қарз олиш режалаштирилган. Яъни бюджет тақчиллигини қоплаш учун ҳаром бўлган риболи қарзлар олиняпти ва бу қарзларнинг фақат фоизлари тўлаб бориляпти. Бу кетишда яқинда биз ҳам қарзга яшайдиган давлатга айланиб қолишимизга шубҳа йўқ, агар аллақачон шундай бўлиб қолмаган бўлсак.

Бюджет маблағларининг бефойда ва ҳаром ишларга совуриб юборилаётгани алоҳида мавзу. Масалан, UzAuto таркибидаги корхоналар экспорт қилаётган машиналар учун чет элда тўланадиган утилизация йиғими бюджетга юклатилган. 2023 йилда бу юк 3,5 баробарга ошди, яъни бу монополистга 137,5 млрд сўм, шунингдек SamAuto'га 87 млрд сўм компенсация ажратилган. Бунга қўшимча равишда 2022 йилда тўланиши керак бўлган 100 млрд сўм ҳам бор. Олий Мажлис Сенати 8-9 сентябрь кунлари Тошкент шаҳрида ўтказилган Парламентлараро иттифоққа аъзо давлатлар аёл раҳбарларининг 14-саммити учун уюштирилган дабдабали тадбирга жами 3 млрд 230 млн сўм сарф қилинган, Тошкент халқаро инвестиция форумини ўтказиш учун эса, 15 млрд сўмдан ортиқ маблағ сарфланган. Бундай астрономик суммадаги шартномалар тузилишида ҳам коррупцион схемалар борлигига шубҳа йўқ. Шунингдек, кўнгилочар ишларга мўлжалланган “Маданият карвони” лойиҳаси учун тегишли мусиқа техникаси ва саҳнага эга 2 дона махсус автотранспорт хариди учун 15,5 млрд сўм ажратилган. Ушбу санаб ўтилган бефойда ва ҳаром ишлар учун совурилаётган миллиардлаган маблағлар денгиздан томчи холос.

Бюджет маблағларининг талон-тарож қилинишига келсак, бу ҳам катта мавзу бўлиб унга умумий равишда тўхталамиз. Бош прокуратуранинг хабарига кўра, 2022 йилда мансабдор шахсларнинг жиноятлари оқибатида давлат ва жамият манфаатларига 1 трлн 12 млрд сўм миқдорида моддий зарар етказилган. Бу рақамлар маълум бўлгани холос, панада қолаётган ва фош қилинмаган жиноятлар кўлами бундан анча юқори эканлигига шубҳа йўқ.

Юқорида келтирилганлар бюджет тақчиллигини келтириб чиқараётган сабабларнинг баъзилари бўлиб, бу сабаблар кўламининг озгина қисми холос. Бу маблағлар мусулмон халқнинг пешона териси бўлиб, ундан ноҳақ ундириб олингани етмаганидек, яна бефойда лойиҳаларга, ҳаром ишларга сарфланяпти, талон-тарож қилинишига йўл қўйиляпти. Нафақат йўқ қўйиляпти, балки ҳукуматнинг ўзи президентдан бошлаб порахўрлик, коррупция, талон-тарож қилишдек жиноятларга ботиб қолган. Бюджет тақчиллигининг одатий ҳолга айланиб қолганлигининг бош сабаби эса, капиталистик тузумдан кўчириб олинган бюджет тизимини татбиқ қилишдир. Бундай тизимда риболи қарзлар олиш, улкан солиқ юки кабилар халқ аҳволини оғирлаштириб юборади. Бундай тизимдан тамоман воз кечиб, Ислом тузуми татбиқ қилиниши зарур. Чунки Исломда давлат бюджетини (Байтулмол) шакллантиришда солиқларга таянилмайди, балки унинг даромадлари хирож, фай, ушр, умумий мулк, закот каби манбалардир. Харажатлар қисмида Байтулмолдан мусулмонлар манфаати кўзда тутилган ишларга сарф қилинади, талон-тарож қилинишига, ҳаром ишларга маблағ сарфлашга… йўқ қўйилмайди. Ушбу мавзу Ҳизб ут-Таҳрирнинг “Халифалик давлатида моллар” китобида кенг ва чуқур ёритилган. Ушбу давлат ҳаётга қайтарилиб, Ислом тўлиғича татбиқ бўлсагина юқорида келтирилган барча муаммолар бартараф қилинади, Аллоҳ мусулмонларнинг ушбу муборак давлатини дунёдаги энг бой давлатга айлантиради.    

Ҳизб ут-Таҳрирнинг Ўзбекистондаги матбуот бўлими аъзоси Форуқ

27.02.2023й

TagsбюджетБюджетдаги улкан тешикиқтисодиёт
0
Shares
  • 0
  • +
  • 0
  • 0
  • 0
  • 0

Leave a reply Отменить ответ

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте, как обрабатываются ваши данные комментариев.

ЯНАДА ҚИЗИҚАРЛИ МАВЗУЛАР

  • МАҚОЛАЛАР

    Жамиятни ғарбча тушунасизми?

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Америка ҳамда парчаланишнинг турли хил янги омиллари

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Эрдоган ўзининг разил башарасини тўлиқ очганидан сўнг нима бўлишига бир қаранглар!

ОНЛАЙН КУТУБХОНА

КАМПАНИЯЛАР

Facebook

ИЗОҲЛАР

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    09.06.2026
    […] қилганларидек: «Мушриклар олови билан ёритманг…[1]». Бундай машъум битимлар мусулмон армияларини […]

    ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026
    […] шундаки, Иордания қўшинига инглиз жосуси Глабб Пошо[1] қўмондонлик қилаётган эди. Бошқа араб раҳбарлари ва […]

    НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026
    […] Афсуски, ушбу ҳукмдорлар куфр кучларини «дўст» тутишнинг оқибатларини — бу йўл дунёда хорлик, Охиратда эса ...

    ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    01.06.2026
    […] аёлу болаларни қутқариш учун жанг қилмаяпсизлар?![1]» деган амрига бўйсуниш учун уларда куч ҳам, имконият […]

    ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    31.05.2026
    […] шиорларини улуғласа, демак, бу қалбидаги тақвосидан[1]» деган каломига содиқ қолган ҳолда, байрам шукуҳини […]

    1447 ҲИЖРИЙ ЙИЛ МУБОРАК ҚУРБОН ҲАЙИТИ ТАБРИГИ

logo

Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.

Алоқа учун манзилимиз

  • Beirut-Lebanon P.O.BOX 14-5010
  • 0096 113 07 59 4
  • ht.uzbekistan@gmail.com
  • Popular

  • Comments

  • Эр аёлига маҳрни бермай талоқ қилиши тўғрсидаги саволга жавоб

    By htadmin
    08.01.2017
  • Ҳизб ут-Таҳрир амири олим Ато ибн Халил Абу Роштанинг қурбон ҳайити табриги

    By htadmin
    22.08.2018
  • Андижон қатлиомига 12 йил бўлди!

    By htadmin
    12.05.2017
  • Эркак ва аёл ўртасидаги алоқаларни тартибга солиш

    By htadmin
    19.06.2017
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    09.06.2026

    ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?

    […] қилганларидек: «Мушриклар олови билан ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026

    НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!

    […] шундаки, Иордания қўшинига ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026

    ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!

    […] Афсуски, ушбу ҳукмдорлар ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    01.06.2026

    ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ

    […] аёлу болаларни қутқариш ...

    АЛ-ВАЪЙ

    • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
    • БОШ САҲИФА
    • КИТОБЛАР
    • Ҳизб ут-Таҳрир

    ИЖТИМОИ ТАРМОҚЛАРИМИЗ

    • Contact
    • About Us
    • Home
    http://hizb-uzbekiston.info/