Уйғониш тўғрисида туркумидан

بسم الله الرحمن الرحيم
Уйғониш тўғрисида туркумидан: Ислом даъватини ёйишдаги маъно ва моҳият ўзгарган эмас
Инсонларга айнан уйғониш нима эканлигини танитишдан кўзлаган мақсадимиз, улар уйғонишни таниш натижасида уйғониш сари ҳаракат қилсинлар, ин ша Аллоҳ!
Ислом даъватини ёйишда асос қилиб олиниши зарур бўлган нуқтаи назар борасида гапириб ўтдик. Демак, Ислом бутун оламни, барча халқлар ва элатлар, барча давлатлар, мусулмон ёки мусулмон бўлмаган барча инсонларни бугунги кунда бузуқлик, беқарорлик, зулмлар кучайган даврда энг муҳтож бўлинган, энг лойиқ ислоҳ қилувчи тузумдир. Бугунги бу ҳолатлар, яъни инсониятнинг хорликларини чуқур ҳис қилиб ва уларга холис бўлиб, адолатли ечимларни истаган киши ана шундай ҳис қилиш билан Исломни ўрганса, биз юқорида айтиб ўтган фикрларни тушуниб етади, иншаАллоҳ!
Кейинги масала Ислом даъватини ёйиш қандай бўлади, яъни бу иш қандай олиб борилиши керак, бу ишда нималарга эътибор қаратилиши ва нималарни эътиборсиз қолдирилиши кераклиги тўғрисида тўғри тасаввурга эга бўлиниши зарур.
Ислом даъвати бугун ҳам – аввал қандай ёйилган бўлса – ўшандай ёйилади. Ислом даъвати Росулуллоҳ с.а.в. изларидан, умумий қоидаларда ҳам, жузъий ишларда ҳам ўша тариқатдан заррача оғишмай олиб борилади. Бу ишда асрлар ўзгаргани ҳисобга олинмайди. Чунки асосан воситалар ва шакллар ўзгарган, аммо моҳият ва маъно ўша-ўша, ўзгарган эмас. Қанча асрлар ўтмасин, ҳарчанд халқлар ва диёрлар ўзгармасин, моҳият ҳаргиз ўзгармайди.
Даъват қилиниши учун объект ҳар доим инсонлар бўлган. Демак, бундан келиб чиқадиган бўлсак, Пайғамбар с.а.в. даврларида инсонларнинг табиати (фитрати) қандай бўлса, бугунги кунда ҳам ўзгаргани йўқ. Яъни инсоннинг яратилиш табиатига чуқур назар солсак, бу табиат – аввал ҳам айтиб ўтганимиздек – тадайюн (сиғиниш, муқаддаслаш), бақо (яшаш учун курашиш), нав (насл қолдириш) ҳамда узвий (аъзо) эҳтиёжларидан иборатдир. Инсондаги барча муаммо шу ғариза талаблари ва узвий эҳтиёжларни қондириш борасида келиб чиқади. Ҳамда инсоннинг барча амаллари шу талаблар ва эҳтиёжларни қондиришга қаратилади. Ўрганадиган бўлсак, минглаб йиллар аввал инсон табиати қандай бўлса, бугунги кунда ҳам шундай. Демак, даъват қилиниш объекти сифатида инсоннинг фитрати ўзгармаган экан, унга нисбатан олиб бориладиган даъват йўналишининг ўзгартирилишига не ҳожат? Албатта, бу воқеликдан келтирилган мисоллардир. Шаръий йўл билан қаралганда ҳам, биз мусулмонлар ҳар қандай муаммога – у хоҳ еб ичиш ва кийим кечак масаласида бўлсин, хоҳ бирор амални бажариш борасида бўлсин – ечим излашда Аллоҳ ва Росули буюрганидек иш тутишимиз шарт. Демак, Росулуллоҳ с.а.в. Ислом даъватини қандай ёйган бўлсалар, биз ҳам у зотга эргашишимиз керак.
Ўзгарган нарсалар восита ва услублардир. Яъни восита ва шакл – шаҳарларнинг кўриниши, одамларнинг кийимлари, яшаш жойлари, миниладиган уловлар, ишлатиладиган асбоб анжомлар… Лекин моҳият ва маъно ўша-ўша. “Моҳият” сўзининг ўрнида араб тилида “жавҳар” сўзи ишлатилган бўлиб, “жавҳар” – бир нарсанинг ҳақиқати, зоти, асли деган маъноларни беради. Демак, моҳият сўзи нарсанинг асли, туб негизи деган маъноларни англатади.
Мисол учун аввал бир одамни даъват қилиш учун албатта мактуб ёзишга ёки юзма-юз бўлишга мажбур бўлинган бўлса, бугунги кунда телефон ёки интернет орқали смс, ммс каби хабарлар орқали ёки бошқа замонавий воситалардан фойдаланиш орқали олиб борилиши мумкин. Аввал даъват қилиш учун бир шаҳардан иккинчи бир шаҳарга туя ёки от миниб борилган бўлса, бугунги кунда автомобил ёки самолёт ва бошқа воситалардан фойдаланиб, бир инсон даъватни бир шаҳарга эмас, балки бир неча шаҳарга етказиши мумкин. Аҳамият берилса, кўтариб олиб борилаётган нарса аввал ҳам, бугунги кунда ҳам Ислом бўляпти. Яъни иккала даврдаги даъватдан кўзланган мақсад Исломни етказишдир.
Ҳизб ут-Таҳрирнинг Ўзбекистондаги медиа офиси. Абдуллоҳ
03.12.2017й.


Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.




ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?
НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!
ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!
ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ