Уйғониш тўғрисида туркумидан: Ақл тўғрисида
بسم الله الرحمن الرحيم
Уйғониш тўғрисида туркумидан: Ақл тўғрисида
Инсонларга айнан уйғониш нима эканлигини танитишдан кўзлаган мақсадимиз, улар уйғонишни таниш натижасида уйғониш сари ҳаракат қилсинлар, ин ша Аллоҳ!
Аллоҳ Таоло «Оли Имрон» сурасида дейди:
إِنَّ فِي خَلْقِ السَّمَاوَاتِ وَالْأَرْضِ وَاخْتِلَافِ اللَّيْلِ وَالنَّهَارِ لَآيَاتٍ لِأُولِي الْأَلْبَابِ
– „Осмонлар ва Ернинг яралишида ҳамда кеча ва кундузнинг алмашиб туришида ақл эгалари учун (бир яратувчи ва бошқариб тургувчи Зот мавжуд эканлигига) оят-аломатлар борлиги шубҳасиздир“. (Оли Имрон. 190)
Биз ўз ҳаётимизда муҳим ўрин тутган баъзи сўзларнинг маъноси тўғрисида тафаккур қилишимиз керак. Токи истилоҳимизда ишлатилаётган шундай сўзларнинг аҳамияти қанчалар эканлигини англаб олайлик.
Ақл бу – воқеликни сезгилар орқали хис қилиб уни мияга узатилиши ва шу воқеликни изоҳлаб берадиган собиқ маълумотларнинг мавжуд бўлишидир.
Эътибор қаратадиган бўлсак ақлнинг мавжудлигини намоён қиладиган тўрт омил келтирилмоқда. Булар юқорида айтиб ўтилганидек воқелик, сезгилар, соғлом мия ва собиқ маълумотлар. Буларсиз ақл мавжуд бўлмайди, чунки ақл шу тўрт омил яроқли ҳолатда иштирок этиши натижасида вужудга келадиган жараёндир. Келинг ақлнинг мавжуд бўлишида ўрин тутган шу тўрт омилга алоҳида эътибор қаратиб изоҳлашга ҳаракат қилайлик.
Воқелик – сезгиларимиз орқали хис қилинадиган ҳар бир нарса ёки ҳолат, жараён воқелик хисобланади. Ақл юргизиш жараёни албатта бирор бир воқелик усстида бўлади. Воқелик бўлмас экан ақл юргизиш жараёнинг содир бўлиши мумкин эмас.
Сезгилар – барчамизга маълумки инсонда сезиш органлари бор. Улар кўз, қулоқ, таъм билиш, хид билиш ва тана сезгисидир. Бу органларнинг қандай вазифаларни бажариши бизларга маълум. Шу органлар хис қила оладиган барча нарсалар ёки жараёнлар воқелик хисобланиб, шу нарса ёки жараён хис қилиниши ортидан мияга узатилади. Сезгилар орқали хис қилинмас экан у нарса ёки жараён мияга узатилмайди ва ақл юргизиш жараёни содир этилмайди.
Мия – ақл юргизиш жараёнида керак бўладигани соғлом миядир. Чунки сезгилар орқали узатилган воқеликни қабул қилиш ва уни изоҳлаш учун соғлом мия бўлиши шарт. Агар соғлом мия бўлмас экан узатилган воқеликни ёки маълумотни қабул қилиш ва уни изоҳлаш бўлмайди. Бу ҳолатнинг бўлмаслиги ақл юргизиш жараёнинг содир этилишига тўсқинлик қилади. Шунинг учун мияси соғломлик даржасига етиб бормаган чақалоқ ҳамда соғлом мияга эга бўлмаган беъморларда ҳам ақл юргизиш жараёни мавжуд бўлмайди.
Собиқ маълумот – сезгилар орқали хис қилиб қабул қилинган нарсалар ва ходисаларни инсоннинг хотирасида сақланиб қолгани. Хотирада сақланган собиқ маълумотлар орқали воқелик изоҳланади. Албатта бунинг учун собиқ маълумот сезгилар орқали кейинги узатилган воқеликка алоқадор бўлиши лозим. Агар инсонда қабул қилинган воқеликка алоқадор собиқ маълумот бўлмаса инсон у воқеликни идрок қила олмайди. Яъни шу воқелик устида ақл юргиза олмайди.
Шу ўринда айтиб ўтишимиз керакки идрок қилиш ақлнинг хусусияти хисобланиб, ақл юргизиш жараёнининг натижасидир. Мисол учун пичоқнинг хусусияти кесиш бўлиб уни ишлатиш натижасида кесишга эришилади ва яна оловнинг хусусияти куйдириш бўлиб, у билан бирор нарса куйдирилади. Демак, шулар каби, ақлнинг ишлатилишидан мурод бирор бир воқеликни идрок қилишдир.
Юқорида келтирилган Оли Имрон сурасидаги оят сингари, ақлни ишлатишга ва ўз ҳаётимиз ҳамда атрофимиздаги хис қилишимиз мумкин бўлган нарсаларга ибрат назари билан қарашга чақирувчи оятлар кўпдир. Аллоҳ Таъолонинг шу чақирувига қулоқ солиб, хис қилишимиз мумкин бўлган яратилган жамики нарса тўғрисида ақл юргизиб ибратланишимиз мумкин. Бунда ақл юргизишимиз Яратувчининг буюклигига иқроримизни мустаҳкамлайди. Бундай мустаҳкамланиш эса У Зотнинг шариатидан чиқиб кетмаслигимиз ва ақлдан келиб чиққан ботил тузумлар бошқарувига рози бўлмаслигимизга сабаб бўлади.
Ҳизб ут-Таҳрирнинг Ўзбекистондаги медиа офиси Абдуллоҳ
22.10.2016й.
Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!
Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли
Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб
Республика президентлиги сайловлари ҳукми