АҚШнинг янги президенти Трамп ҳукумати ва унинг дунёга нисбатан режалари
بِسْمِ اللَّـهِ الرَّحْمَـٰنِ الرَّحِيمِ
Роя газетаси:
АҚШнинг янги президенти Трамп ҳукумати ва унинг дунёга нисбатан режалари
Доктор Абдуллоҳ Рубин қаламига мансуб
Бутун дунё Дональд Трампнинг АҚШ президенти сифатида сайланиши нималарни келтириб чиқариши ҳақида савол ташламоқда. Чунки у экстремистик характерга эга нутқлар сўзлади ва сайловолди кампаниясида хайратга солувчи ваъдаларни берди. Бизнесмен сифатида узоқ вақт ишлаб келган ва улкан тажрибага эга Трамп, ахлоқсиз табиати билан кўпчиликда нафрат туйғуларини қўзғади. Бироқ у сайловда ғолиб бўлди ва ҳозирда у дунёнинг биринчи давлатнинг сайланган президенти. Хўш, бу кимсадан АҚШ ва бошқа давлатларга нима кутилмоқда? Мусулмонларни Америкага ҳижратини тақиқлаб, у ерда яшаётган мусулмонларни қайддан ўтишга мажбур қиладими? Ваъда қилганидек, Мексика чегаралари бўйлаб девор уриб, мексикаликларга тўлов фактуралари юборадими? Бу саволларга жавоб олиш учун ҳам, шунингдек Трампнинг 2017 йил январда қудратни қўлга киритгандан сўнг тахмин қилинаётган бошқа саволларга жавоб олиш учун ҳам киши АҚШнинг қандай сиёсат олиб боришини онгли тарзда тушунмоғи, сиёсати қолипи нимадан иборатлигини англамоғи ҳамда сайловдан олдинги ва кейинги воқеа-ҳодисаларни ўрганмоғи лозим.
Шуни эслатмоғимиз муҳимки, Трамп Америка халқи қўллаб-қувватловига эга бўлишдан олдин ўзининг Республикачилар партияси қўллаб-қувватловига эга бўлди, бу партиясиз унинг ҳеч бир таъсири йўқ, партиясининг ҳам улкан табиий бойликларга эга йирик сармоядорларсиз вазни йўқ. Бу сармоядорлар АҚШдаги сиёсий партияларни молиялаштириб турувчи Лоббилар ва катта имтиёзларга эга кишилардир. Трамп ўз сайловолди кампанияси харажатларини ўзи молиялаштириш ҳақида халқ олдида даъво қилган бўлса-да, бироқ турли мумтоз элита томонидан молиявий қўллаб-қувватлов олди. Бундан кейин ҳам айни элита Трамп партиясини ва шу партия сиёсатларини қўллаб-қувватлайди, аммо Трампнинг сиёсатларини эмас, албатта. У бу қўллаб-қувватловни фикрий муассасалар, ахборот воситалари, халқ кампаниялари воситаси орқали амалга оширади. Эртага Трамп ҳам шуларнинг изчил қўллаб-қувватловига муҳтож бўлади. Чунки у манфаат устида рақобат қилувчи жамоалар танқидларига ва сайловда мағлуб бўлган мухолиф Демократлар партияси дашномларига учраши тайин. Келажакдаги курашларга қарши туриш учун Трамп АҚШ конгрессига ҳукмронлик қилувчи партияси қўллаб-қувватловига муҳтож. Лекин бу партия бир бутун вужуд эмас, балки бир-бири билан курашаётган гуруҳларга бўлинган.
Буш маъмурияти даврида Республикачилар партияси устидан айнан Неоконсерваторлар фракцияси назорат қиларди. Бу фракция тўғридан-тўғри АҚШ ҳарбий кучларидан фойдаланишга, куч ишлатишга, ҳатто бутун дунё бўйлаб, хусусан, Ўрта Шарқ минтақасида олдини олувчи амалиётлар ўтказишга чақирди. Буш маъмурияти 2001 йил 11 сентябрдаги Нью-Йоркдаги Эгизак бинолар бўлган жаҳон савдо маркази ҳужумидан баҳона сифатида фойдаланиб, Чейни, Рамсфелд ва Вулфовицлар етакчилигида, «терроризм»га қарши кураш доирасида Афғонистон ва Ироққа уруш очди. Бу уруш қийноқлар қўллаш билан донг таратди ҳамда халқаро қонунларга ва инсон ҳуқуқлари меъёрларига зид равишда Америка душманлари учун «Гуантанамо» қамоқхонасини ишга туширди. Неоконсерваторлар йўналишига нисбатан ишонч заифлашгани сабабли Демократлар партияси биринчи Билл Клинтон, сўнг Обама раҳбарлиги даврида АҚШ сиёсати устидан ҳукмини ўтказиб келди.
Обама маъмуриятида республикачилар партияси йўналиши бўйича «Чой партияси» номли ҳаракат танилиб, таниқли кучга айланди. «Ака-ука Кохлар» томонидан молиялаштирилган «Ватандошлар Соғлом Иқтисод сари» ва «Америкаликлар Фаровонлик сари» ташкилотлари «Чой партияси»ни қўллаб-қувватлади, «Чой партияси» эса Обаманинг иқтисодий сиёсатига қарши жиддий мухолафат ташкил қила бошлади. Умуман олганда, бу партия солиқларни пасайтириш, ҳукумат харажатларини пасайтириш ва федерал ҳукумат аралашувини қайта кўриб чиқишга даъват қилади. Зотан, бу Трамп кампаниясининг асосий принципларининг айнан ўзидир. Дарвоқе, Трамп Обаманинг фахрланаётган энг муҳим ютуқларидан бирига якун ясашга ваъда берди. Бу «OBAMA CARE» (соғлиқни сақлаш хизматларини арзон нархда жорий қилиш) қонунидан иборат.
Ташқи сиёсат масалаларига келсак, «Чой партияси» «Америка мустаснолиги» назариясининг чекланган шаклига даъват қилади ҳамда қўзғолондан туғилган Америка бошқа барча давлатлардан ўзининг табиати билан ажралиб туради ва улардан устун ҳисобланади, деган мафкурани маҳкам ушлайди. Шунга қарамай, Жорж Буш давридаги Неоконсерваторлардан фарқли ўлароқ, «Чой партияси» либерал олам яратишга ҳамда оламни ўз соясига эргаштиришга қодирлигига шубҳа уйғотди. Трамп ҳам Американинг ягоналиги ва дунёда устун давлат эканини таъкидлади. Бир вақтнинг ўзида, Америка дунё ишларига аралашиш жавобгарлигини моддий манфаатларни рўёбга чиқаришга ҳаракат қилмаган ҳолда ўз зиммасига олиши лозим, деган мафкурани масхара қилди. Ўзининг сайловолди кампанияси чоғида дунёни энг яқин манзил, дея сифатлади ҳамда уни албатта эгалламоқ лозим бўлган бойликлар манбаи ва Америкага киришига йўл қўймаслик керак бўлган таҳдид манбаи, дейиш билан икки қисмга бўлди. 2011 йил телевидениеда «Уолл-стрит» газетаси мухбираси Келли Эвансга берган интервьюсида – қачон сайловда ютсак «Ливияга фақат нефтини олган тақдиримиздагина аҳамият қаратамиз, агар нефтини олмасак, аҳамият бермаймиз», деди. Кейин ўша интервьюсида ўз етакчилиги остида бўлажак Ироқ ҳақида сўз юритар экан, «Биз ўша давлатни албатта қўлга киритамиз, чунки Ироқда 15 триллион доллар қийматдаги нефт бор», деди. Шунингдек, у агар Саудия ёки бошқа араб давлатлари «Исломий Давлат» ташкилотига қарши курашда кўпроқ маблағ бермаса ёхуд қуруқлик кучларини ёрдам сифатида юбормаса, улардан асло нефт импорт қилиб олмаслик» билан таҳдид қилди. Европа давлатлари ҳақида ҳам мана шундай такаббурона оҳангда гапириб, европаликлар қачон НАТО орқали Россиядан ҳимоя истасалар, кўпроқ маблағ беришсин, деди! АҚШдан таҳдидларни узоқлаштириш тўғрисида эса, мусулмонларни ҳижрат қилиб келишларини тўхтатишга ва Мексика чегаралари бўйлаб улкан девор қуришга ваъда берди. Трампнинг энг катта сайловолди шиори Американи яна бир бор «буюк давлат»га айлантириш ва «биринчи давлат» қилиш шиори бўлди. У Саудия билан узоқ вақт қилган телефон сўзлашувида унга қатор таҳдидлар йўллади. Масалан, 2016 йил 26 мартда Нью-Йорк Таймс газетаси унинг қуйидаги сўзларини чоп этди: «Агар Япония билан Жанубий Коррея у ердаги АҚШ кучларини жойлаштириш ва озиқ-овқат харажатларига қўшаётган ҳиссаларини кўпроқ даражада оширмайдиган бўлсалар, бу икки давлатдан кучларимизни олиб чиқиб кетишга тайёрмиз». Яна бундай деди: «Мен Жанубий Корея билан Японияни Шимолий Корея ва Хитойдан ҳимоя қилиш учун фақат АҚШ ядровий соябонига (ҳимоясига) таянмасдан, ўз ядровий арсеналларини қуришларига рухсат бераман». Трамп ўзининг мана шундай такаббурона таҳдидлари билан Американи дунё назарида аввалгидан ҳам баттар жирканчли давлатга айлантириб қўйди, бироқ амалда ҳеч қандай янги нарсани ўртага ташлагани йўқ. Трампнинг фақат «нефтни олиш»га эътибор бериш тўғрисидаги сўзлари воқега зид. Чунки АҚШ билан Британия аллақачон собиқ мустамлака давлатларини қувиб, энг кўп Ўрта Шарқ нефтидан фойдаланувчи давлатларга айланишган. Энди, Япония ва Жанубий Корея ҳақидаги гапларига, шунингдек, Европага нисбатан гапларига келсак, янги АҚШ маъмурияти бугун уларга кечагидан ҳам кўпроқ босим қилишга уринмоқда. Бироқ Трампнинг баландпарвоз гаплари савдолашиш ва сайловчилар овозини қўлга киритиш учун бўлган найрангдан ўз нарса эмас.
Сайловда ютиб чиққач, 21 ноябрдаги мурожаатида Трамп бир мунча шаштидан тушган оҳангда гапирди. Ўзининг Твиттердаги саҳифаси орқали тарқатган «Аввалги 100 кундаги янгиланиш ва сиёсий режалар» номли видеомурожаатида мана бундай кескин сўзларни айтди, холос: «Мен Тинч океани бўйлаб ҳамкорлик шартномасидан чиқишга қарор қилганим тўғрисида хабар бермоқчиман. Бунинг ўрнига, биз АҚШ соҳилларида иш ўринларини ва саноатни қайта яратишга қаратилган иккитомонлама савдо шартномаларини имзолаймиз». Шубҳасиз, бу – АҚШнинг ички ва ташқи сиёсати борасидаги Республикачилар партиясига қарашли «Чой партияси»нинг йўналишини англатмоқда. Кўриниб турибдики, Америка бошқа давлатлар билан савдо уюшмалари ичида эркин савдо алоқаларини очиб ва шу орқали қўлга киритиш ўрнига, якка тартибда, қўлидан келганча куч билан юлиб олиш асосида муомала қилмоқчи.
Роя газетасининг 2016 йил 6 декабр чоршанба кунги 107-сонидан
Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!
Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли
Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб
Республика президентлиги сайловлари ҳукми